20:19 Озодбек концерти чироқлар билан тўйинади. | |
Сайтимизда чоп этилган Озодбек билан "Озод-шоу" бошларидаги интервьюдан кейин, унинг ижодидан хабарлар бора-бора танқидларга айланиб, яна юзма-юз кўришиб аниқлик киритиш пайти келганидан далолат бера бошлади.
Сухбатдаги холат...нигоху, (язык телодвижения) тана аъзоларининг хатти-харакати сўзлаганида... ))
Сухбатдаги мавзулар ёқимлими, ёқимсизми...бироқ Озодбек жавоблардан қочмади...Бизга у ўзи айтганидек шахс сифатида ва унинг дунёқарашидан бехабар бўлганимиз учун айрим жавоблари жудаям ғалати туюлгандир... Албатта у ўша ғалати туюлган жавобларни шархлаб бермагунича.
Бу сухбатни рости хам бундан аввалги анонсда айтганимиздек хали биронта журналист хадди сиғмаган мавзулардаги очиқ-ойдин савол-жавоблар бўлди деб бемалол айта оламан.
Айни дамда монтаж ишлари тугалланаётган бу сухбатни видеосини келаётган хафта сайтимизда кўришингиз мумкин бўлади.
-...Касбимдан эмас...Қилиғимдан уялдим...
-Бу йилги концертим албатта жонли ижрода бўлади, фонограмма деб ёзилгани эса шунчаки "страховка". Шунча кун жонли айтаман деб ваъда бериб қўйсаму, Худо кўрсатмасин кутилмаган холатларми, касалликми сабаб бўлиб қолса, қайсидир бир куни жонли айта олмай қолиб ёлғончи бўлиб қолмайлик дедик.
-Бу йилги концертим чироқларга тўйинган бўлади! Жудаям кўп чироқлар ўйини гувохи бўласиз.
Келаётган хафтада намойиш қилинадиган сухбат видеосида яна: Озодбек ижодий устахонаси бўйлаб саёхат ва асосий хоналар хақида бир шингилдан қизиқ маълумотлар
Бугунги кунга келиб у юз фоиз жонли ижрода куйлаши сир эмас. Аммо...
Аммо мана бунақасичи:
Микрофонсиз!
-Шерали Жўраевда яққол кўзга ташланадиган нарса бу...
-...Мусахон Нурматовдан бошқа яна ким бор? Мусахон Нурматовдек ижро қила олмайман хам.
Сайтимиз учун махсус мини-концертча)
-Санъат мани тарк этгунича мен уни тарк этаман! Кечагина жаранглаб юрган хонандалар бугун навбат талашиб, гап эшитиб, урушиб юрганларни ижодидан хеч нарсаси қолмаган. Овозиям, ижросиям қолмай сиқилган лимондек ахволда қолган.
-Мен хаётимда мана шундай даражани хам кўрдим...ундан бир поғона юқорида бўлганимда хам ўзимни бахтиёр сезардим. Бугун мана шундай даражадаман, лекин яна ўша даражага тушиб қолсам мен яна бахтиёр бўлиб қолавераман.
-Санъатга биринчи кирганимдаги холатим билан иккинчи қайтишимни фарқи бор. Иккинчи қайтишимда куйлаб пул топишдан бошқа иложим хам қолмаганди. Бошқасини билмасдим хам. Лекин биринчи қадамимда шунчаки ноталар устида куйлаб юрган бўлсам иккинчи қайтишимда қалбим куйлади...
-Ўғлимни санъаткор бўлишини хохламасдим...Омади келмасачи? Кейин нима бўлади? Лекин унча-бунча Консерваторияда ўқиб юрадиганлардан анча яхши куйлай олади. Унга яқинда пианино олиб бердим, репетитор ёллаяпман, нотани ўргансин ва хоказо.... Лекин бу касбни танлаган холда хам аввал бошқа асосий касбни эгаллаши керак. 25 ёшгача ўша асосий бир касбни эгаллагач кейин куйлайман деганида ана нотани биласан энди бемалол дейман.
- Мен жудаям қаттиқ хурмат қилиб санъати олдида таъзим қилган санъаткорларни афсуски халқ қабул қилишмайди. Ман ўзимни ўртача ашулачи деб биламан лекин халқ яхши кўради, нимагалигини ўзим хам билмайман.
Жахонгир Отажонов буюклик деб билган нарса.... У мисли "Гуччи" дизайнеридек...мен ундан ёқа оламан холос! Лекин уни хечқачон халқ қабул қилмайди. Сабаби...
Оз қолди! Келаётган хафта видеосухбат!
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов. Видео Шахло Қодирова.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 19084 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 37 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |