Бош сахифа » 2014 » Октябрь » 21 » Зиёда огохлантиради, Зохир Шох эса чорлайди!
07:55
Зиёда огохлантиради, Зохир Шох эса чорлайди!

 

  • Зиёданинг концертига мана бундай сифатсиз кўриниш ва матндаги чипталар тарқалмоқда экан. Зиёда : "Уят, шунақасиям бўладими?" дея изох билдирган.

Бирам соддаей бу қиз, албатта бўлади, тайёр принтер ёрдамида тўртта бешта сўзни бир бирига қовуштирмай хатолар билан матн териб, уни қоғозга ёпиштириб чиқарадию худди ўша ўзидака омма турига бемалол сотаверади. Фақат ўзига ўхшаганмасу, Зиёдадака соддалар хам лаққа тушаверади. Тайёр пул қиламан деганда уят бўлармиди?) Сизлар бир ёзувга эътибор беринглар-да!)) Мани сайтимдаги имловий хатолар буни олдида абадиёт бисотидан қўлланма-ку!))))))  

Мана бу эса хақиқий таклифнома кўриниши: 


 

"Мени камтарона санъатимга..." дея эълонни бошлаган Зохир Шох Жўраев инстаграмда яна танлов эълон қилди. Бирам йиғибман ўзи бугун, биттаси содда, биттаси камтар)) вийвийвийвийвииииййййй

 

Meni kamtarona san'atimga e'tibor berib hurmat qilgan barcha ashaddiy muhlislarimga MUSOBAQA e'lon qilamanG'olib bo'lgan ishtirokchiga esa EKSKLUSIV SOVG'A bor.

Musobaqa shartlari oddiy. ➡️+998 905418788
mana shu raqamga meni qo'shiqlarimdan birini ijro qilib videoga olib jo'natasiz. Eng yahshi JONLI IJRO qilgan do'stimiz g'olib deb topiladi va sovg'aga ega bo'ladi.Barchaga omad do'stlar✌️

Жонли ижродаги қўшиқларни видеога олиб инстаграмга жойлаш мусобақасини бир маротаба ўтказган Зохир Шох Жўраев энди мухлисларини синамоқчи кўринади. Қизиқ совға нима экан?))


 

 

  • "Замин ФМ" радиосида мухаррир бўлиб ишлаган Асрор Исахўжаев хонанда Шерзодбекнинг продюсери сифатида хам ишлаганини шоу-бизнесдагилар  билади. Натижалар чакки бўлмади, "Истиқлол" санъат саройидаги  жонли ижродаги концерт, Туркиядаги фестивальда иштирок ва хоказо ва хоказо...  Асрор Шерзодбекка продюсердан яқинроқ ва акасидек, хамда ўзи айтишича Шерзодбекни бош фарзанди- катта ўғли  сифатида қабул қилган. Балки  уларнинг хамкорлигига нуқта қўйилишига айнан шахсий муносабатлар сабаб бўлгандир?  Иш бор жойда дўстлик хам аялмайди-ку, ота-ўғил тутинганларга йўл бўлсин)... яқин олиш оқибатларини эса бундан бешбаттарларини кўрганмиз ва кўрмоқдамиз. Узоққа бормайлик, мана муууздеккина бўлиб ўтирган  Муниса Ризаева!

Энди улар биргаликда. Иккиси хам музлаш жараёнидан яхлаб тобланганлар. Икки куйганлар бир-бирини концертда топишди))

Айнан Муниса Ризаеванинг концертида ёрдамга жалб қилинган Асрор билан кейинроқ нихоят хамкорлик битимини тузган кўринади. Нихоят дейишимга сабаб концерт кунлари Асрор хали бир тўхтамга келмаганди. 

Инстаграмдаги бу суратдан Мунисага савол билан мурожаат қилганимда қўрқиб кетди. 

Қатиқниям пуфлаб эмас, эндиликда "сизни ичсам майлими" деб сўрайдиган Мунисага шунчаки савол берганимни айтиб тинчлантирдим)) У эса ўз навбатида бу хамкорлик йўлга қўйилганини тасдиқлади.

 

Тахлил қиладиган бўлсак, шоу-бизнес олами  ичидаги айримларни тахлили каби  чекка-чеккада ғийбат қилганидан кўра, ман очиқчасига сайтимда тахлил қилиб, фикрларим билан бўлишаман:  

Шерзодбекка продюсерлик фаолиятида аниқ вазифалар реалроқ ва қулайликлар хам шунга яраша эди. Тайёр Замин фм радиосида хонандасига  промо ва у пайтдаги  мавқеи юзасидан концертни хам ташкиллаштириш қийинчиликни туғдирмаган бўлса керак... Муниса эса тайёр юлдуз! Уни промо қилиш хам шартмас. Замин фм радиоси хам йўқ... балки шу сабаб хам Шерзодбек йўқ?) Риторика!

Билмасам, Асрор Исахўжаев талабчан ва хонандани бошқаришга ўрганган, Муниса эса бўйсунишга ўрганган дейиш жуда қийин масаладе... Жахонгирдан кейин битта батальон маъмурлар ўзгарди-ёв! Кейин, Мунис мабодо асабда сочини ёядиган бўлса борми?....ууууввв... нақ бутун бошли армияга бас келади-да бу қиз)) Табиатан лидер қиз. Ва бу хусусияти ижодида хам ўзини билдириб туради. Аксарият қўшиқлари ғояси ўзига тегишли,  концертдаги либослардан то сценарийгача хам ўзининг этганини қилдириб ўзига мослаб ўзгартирганидан хабардорман. 

Хуллас, бу хамкорликни хозир кузатиш жуда қизиқ менга. Нима бўлса хам, аввало  Муниса ўзи истаган продюсерга, Асрор Исахўжаев эса ўзи истаган хонандасига эришган бўлсин.  


 

  • Буёқда Райхон ўз эгизакларини кафти ва оёқ изларини 2Д форматида тарихга мухрлади. Хорижда машхурларни қўллари асфальтга шу тариқа мухрланса, бизда "ромка"га солиб берилади)) Техника! Тараққиёт! Фантазия!

Райхон  бундай имкониятни берадиган хизмат тури бизда борлигини маълум қилиб, нафақат 2Д балки 3Дсиниям қилдирса бўларкан дейди.

Хуллас, фарзандингизни (набирангиз, укангиз, жиянингиз ва хоказо) қўл ва оёқларини мана шу тариқа тарихга мухрламоқчи бўлсангиз... Райхондан сўранг))) манзили билан бўлишади)

Совға қилишгаям прикол ва оригинал усул))

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 31601 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ziyoda, Zohir Shoh Jorayev, Rayhon, Munisa Rizayeva

Нравится
Барча изохлар: 8
1 ledy   (21-Окт-2014 11:04) [Материал]
Менга Райхонни идеяси жуда ёкди.

2 muxarram   (21-Окт-2014 12:08) [Материал]
Муниса армияга бас келади))) шу фмкрга кушиламан. Райхон га Омад фарзандларини рохатиларини курсинла

3 AberAB   (21-Окт-2014 12:36) [Материал]
Охирги маколада берилган совға усулини (Райхон идеяси), каерда буюртма берса бўлади, манзилини беринг илтимиос !?   

4 zaya   (21-Окт-2014 13:32) [Материал]
Zurku))) fantaziya ga boy))) tongue biggrin

5 ixtishka91   (21-Окт-2014 13:45) [Материал]
Зиёда сода киз ростанам

6 Dipu   (21-Окт-2014 16:28) [Материал]
Munisani mamuri kim hozir? Botirmi?

7 Doniyor8975   (22-Окт-2014 17:21) [Материал]
Rayhon supeer

8 Зебо   (22-Окт-2014 22:43) [Материал]
Русда хамма фарзандини ойек кулини килади бу янгилик эмас манимча!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!