Аввалги сирли фотолойихамиздаги (манбаа) Райхон, Уммон гурухи, Шахноз, Лола ва Адиз Ражабовларнинг суратларидан, бу лойиха жуда кўпчиликка қизиқ бўлаётгани фақат сир эмас холос)) Қолгани хануз мавхум ва бу сафраги Муниса, Зиёда ва Алишерларнинг хақиқатлари яширилган суратлардан, уларга битилган ёрдамчи "подсказка" сўзларидан, уларнинг хақиқатлари нима эканлигини топа оласизми?
Айтиш керак, аввалги суратларга битилган изохларда хеч ким тўғри топа олмаган!
Бу сафар ўзингизни синангчи:
Сирли лойихадан ташқари, Зиёда ўзининг бугунги кундаги хис этаётган хақиқатлари билан самимий бўлишди. Бу сайт учун кечган сухбат эмасди, шунчаки ўзаро сухбат бўлиб, унинг яширин тарафи бўлмаганига , аксинча бахтли онлар садоси бўлганига бўлишишга қарор қилдим:
Зиёда: Ўғлимиз исмини Камронбек қўйдик. Унинг исми тушимда аён бўлаверганди, шу исмни қўй деяверишди.
Албатта қайнонам ва бошқа хамма билганлар бу исмга қаршилик кўрсатишмади, аксинча!
Хозирги кунларда хизматларда бироз ушланиб қоладиган бўлсам, боламни соғиниб қоляпман ва дарров телефонимдан суратлари ва видеосини кўриб ўзимни овутяпман. Кўпроқ у билан бўлишга харакат қиляпман.
Фарзанд... бошқача бўларкан бу хиссиёт, умуман тасвирлаб бера олмас бўлган бахт.
Ўғлим дунёга келгунча, хомиладор аёлларга хос бўлган антиқа махсулотларни организм талаб қилиши, менда нақ қишда довуччага бўлган (кулади) . Турмуш ўртоғим хаммаёқни излаб, хаттоки бонкага ёпилган турини хам топиб келгану, лекин бўлмаган, шу росмана довуччани истаганман.
Бахор келиши билан, ўрик гуллари ичидаги эндигина довучча бўлаётган кичиккина довуччачаларни териб келтириб берганлар (кулади)
Сирли лойихамиз анонси бахтли онлар садоси билан хотима қилинаётгани, ўзимни хам ич-ичимдан бахт завқи ва юзимда ўзим бошқара олмаган табассум билан якунланмоқда...
Хаммага шундай самимий бахт онлари насиб этиши тилакдошиман!
Bu sirli narsalarni topish qiyin...eng yaxshisi oshkor qilishizni ku'tamiz...