Бош сахифа » 2014 » Август » 30 » Сентябрьдан яна концертлар. Кимга ачинамиз?
04:11
Сентябрьдан яна концертлар. Кимга ачинамиз?

Сентябрь ойидан яна концертлар мавсуми бошланмоқда... Кутилганига қараганида кутилмаганлари кўпроқдек...демакки ўтказиладиган чипталар сони хам кўпаяди.

Халолига қараганида хароми хам кўпроқдек. Хайрон бўласизми бу сўзларга? Унда фонограмма орқали ИЖРО қилинади деган ахмоқона сўзлар билан ўзингизни овутаверинг.

Мана шу ахмоқона сўзларга бирорта мутасадди идора ўз эътиборини қаратишни истамаяпти. 

"Фонограммада ўтади", "Жонли ижрода", "Жонли овоз ва мусиқа фонограммада ўтади" деган элементар тушунчалар билан баннерда қани энди ёзилса?

 

Ха, айтганча, бир хонандани концерт баннерини интернет оламида прикол тури тарқалганига кўзингизам тушгандир: "Фонограмма ва ўғирланган қўшиқлардан фойдаланилади")))

 

Жазога тортилмаганига яраша, қани энди хеч бўлмаса тан олиниши  баннерда талаб қилинса?

 

Концерт асосан хонанданинг ижодий хисоботидек гап. Энди у хонандани хисоботига қизиқилсаям яхшиде. Албатта ўша концерт бераётганга халқдан талаб бўлишига қараб берилсаку нур устига аъло нур.

Аммо бу мавсум концертлари  хаммаси хам талабга асосанми? АСЛО!

 

Реклама даври... Тушунарли. Аммо бу  зўрлашгача боряптику. Зўрлаб "рекламани қабул қилларинг"дек.

Радиолар бир қўшиқни айлантириб, едириб , сингдириб , хит қилиб юборганидан кейин ХИТ бўлаётгани етмаганидек, (шу ўринда ТВМ ва хозирги "Наво" телеканали хам), энди концертлар хам шу турига ўтмоқда.

Мамлакат фуқаролари онгини артистлар бошқаришга даъво қилаётгандек гўё. Худди одамларни пулини ишлатишга бошқа нарса йўқдек. 

 

Янги мавсумда кимларни концертларини кўряпмиз? Динозавр даврида қолган ва фақатгина қариялар пансионатида талаб бўлиши мумкинларми? Ё даври ўтган бўлишига қарамай, ўлсам хам бошқалардан қолмайман деганиними? Балки умрида биронта хит қўшиқ яратмаган ва нари борса 10-15та одам танийдиган хонандаларми? Тўртта лаганбардор "Сиз зўрсиз, Худо осин беринг концерт, ана бошқаларам беряптику" деганларга ишонганларми?

Булар орасида неча йил овози билан ёриб чиқа олмаган, бировни тахоратига намоз ўқигандек, ўғирланган қўшиққа овозини қўйиб машхурликка эришган ва даврим келди деб ўйлагану, аслида ғирт омадсиз хонанда хам бордир. Аслинг билан, ўз кучинг ва ўзингни шахсий омадинг билан эришганинг омад ва шу омад хам халол бўларкан. Бировни омадидан фойдаланганинг сеникимиди? Одамларниям ўзингниям алдаб юравер, хаммасини ўз чегараси бор.

Овоз кучайтиргичда дўриллаб, икта машхур фамилия сохибларига тақлиди билан танилгану, Марди майдон жонли ижро фестивалида дўриллаши тугул овози сезилмгани хам концерт беряпти...

 

Кимга керак бу концертлар?

Одамлар тушади!

Пули куйганидан кейин тушади-да!

Ўзи истаб тушганидан кўра, мажбуран пулим куймасин деб тушадигани қанча?

Буям гипноз-да! Зўрлаб тинглатади.

 

Бир хонанда "Наво" каналида клипи айланишига бир мавсумни ўзида 15.000дан зиёдроқ  кўкида сарфлаганидан хабардорман. Кимга мазза "Наво"га мазза!

Битта хонандани бир мавсумидаги промосидан шунча пулига лоақал битта тузукроқ кўрсатув қилсаларингчи.

Бахтига "Ёшлар" каналидан қолган-қутганларини қўйиб эфирни тўлдиряпти холос. Хит-парадку умуман ФОЖЕА! Соққа ўлсин, йўқни хам бор қиладиган, борни хам расво қиладиган!

Қанча истеъдод кўчасига оёқ босмаганларни кўкка кўтариб, асл истеъдодларни ўрнини ва вақтини шуларга кетказиб САНЪАТ номини кўмишяпти.

 

15 минг кўкида промосига тиккан, смс овоз беришига 1000 кўки нима бўлибди? Қарабсанки хам промо ва хам 1-ўрин!

Ана бугунги давр санъат  хақиқати! Ана машхурлик ва  ижодкорнинг орзуси!

 

Тупурдим бунақа "ижод"га, очиғи!

 

Ишласанг халол ишла, шу МЕХНАТИ ва қийинчилигини хис этиб ишласангчи! Адамни бели оғриб топган пули боракан деб машхурликни сотиб олсанг, эртага нима ва кимларни сотиб оларкинсан?

Бу фожеанинг бўсағасику. Нега муаммо пайдо бўлганидан кейингина бонг урамизу, олдини олмаймиз?

Худди хозирги  НБУ банки олдидаги кўчани ёпиб қўйишганидек. Шу йўлни қанча чиройлик қилиб очишди, Юнусободдан Софийскийга чиқиб сал мошиналар қатновини енгиллаштирар дегандик.  ... Энди ёпиб қўйиб нима наф?

Худдики яна шу ерда бир фожеа бўладигандек ё салбий энергетика манбаи жойини экстрасенслар топгану, уни ўраб беркитишган. Бред какойто.

 

Концертларга қайтамиз. Қаривомман шекил, роса "ўтлавомман" бору. 

 

Битта концертга фалон пул тикиб катта реклама қилгунча.... зўр ижод қилиб, сенга талаб кучайишини ўзингга мақсад қилсангчи. Концертга минглаб доллар сарф қилгунча, шуни хайрия қилсанг балки шу ишинг учунам Худо сенга хаққоний омадни  берар.  Бир кунлик сарф-харажатингга ойлаб яшаши мумкин бўлганлар атрофингда каммасдир?

 

Билиб турибсизлар, концертдан пул тушишига қараганида, чиқими каттароқ, нима зарил ўзингизни алдаб? Бутун журналистика олами ва хамкасбларингизни сизларга бўлган ич-ичидаги  ачиниш хисси билан сахнада оғзингизни қимирлатганингизни кузатиши кайфми?

Дўст-душманлар олдида тушунчасими?

Эскилик сарқитию, примитив тушунчалар. Қизил китобга киргану киришга улгурманган хайвонлар популяцияси қирилиб битяпти хамки шу қолоқ тушунчалар қирилмаяптиде.  "Махаллада дув-дув гап" фильмидаги "Битта қўй нима бўлади, ўнта қўй" дегандек, биттасини қўй калласи деб шууунча одамларни қўйдек кўриш натижаси нимаям берарди? Сени ичингдаги комплексинг ё машхурликка бўлган худбинлигингни қондириш ва овутиш  учун кўпчиликни овора қилганинг қолади холос.

Концерт хам ўтар, ўзингча тўйларга нархингни хам оширгандек бўларсан, аммо барибир хаммаси бир тийин.

 

Бу йилги концертлардан  очиқ айтсам,  Муниса Ризаеваники ёшлар орасида катта талаб ва қизиқиши натижасида ўтади. Гарчан мусиқа фонограмма бўлса-да, у жонли куйлайди, шуниси биланам қизиқ.

 

Зиёданики эса... Шу қизни очиғи тушунмайман гохо. Бир сўз билан қўйида келтирган видеоимданам тушунсангиз бўлади нимага уни ижодини тушунмаслигимни.

Болаликдан жонли куйлаб юрган қиз, машхурликка эришгач, фонограммада куйлаши камида ғалати.

Вахоланки болаликдан катта  сахна кўрган қиз. Куйлаш махорати хам яхши, истеъдодли хонанда. 

Лекин нима учун концерт хануз фонограмма?!

 

Зиёда билан концерт олдидан сухбат ўтказишга харакат қиламиз ва балки бу саволга хам жавоб топармиз.

 

Хозирча эса концертларга аталган мақоламга илова:

 

Зиёда болаликдан сахнадаги видео:

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 10558 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ziyoda, Munisa Rizayeva

Нравится
Барча изохлар: 18
1 ledylove   (30-Авг-2014 09:12) [Материал]
karvon ko`p risqi bo`lak.Men Ziyoda opamni kansertlariga tushmoqchiman

2 sherxan   (30-Авг-2014 10:13) [Материал]
men xam ziyodani konsertiga tushaman bachkana munisa rizaevani konserti

3 Fayzullo   (30-Авг-2014 15:39) [Материал]
Men munisani konsertiga tuwaman menimca bu yil eng shov shuvli konsert munisaniki buladi wekilli

4 zaya   (30-Авг-2014 15:57) [Материал]
Urinli tanqid! Navo kanalini umuman kurmasayam buladi. Har kuni, usha soatda takror va takror ushani yulduzchalarni qushigi. Narod uziyam yodlab oldi qaysi soatda kimni qushigi berishini))))

5 bek88   (30-Авг-2014 16:55) [Материал]
Xozir kansertlar ko'paygan sayn ularni ko'rish tushish xam kamayib ketayotgandik. qiziqish yo'qolmoqda.

6 Tillo   (30-Авг-2014 19:10) [Материал]
Eng zuri million buldi bu yil hech kim etaolmasa kerak agar disk Bizda lisenzionniy sotilib hisob kitob qilinganda million jamoasi lyuboy halq aryistiyu artistlarni bir chekkaga surib quyar edii

7 mehmon   (31-Авг-2014 00:48) [Материал]
TMB kanali bor zo'r kanal o'zbekistondan ham zo'r xonandalar chiqadi man shuni ko'raman

8 миша   (31-Авг-2014 18:16) [Материал]
Зиёдани концерт рекламасини курдилами баннерлани канака ужаслигини!!!!!!

9 sarvar   (31-Авг-2014 19:01) [Материал]
ha Togri navoda hit 10 talik degani kimga keragi bor umuman manzumi yoq qushiqlar birinchi urinni oladi 1800 ta ovoz t6plab deb yo tovba qildim shularni ham nazorat qiladigan tawkilot tuzish kk navoga nimaa farqi bor togri aytasiz Sardor aka pulini olib chiqazaveraduidi ular ham lekin xalqni fikri bowqacha 1 -2 o`rin b6lgani bn

10 Ziyowa   (31-Авг-2014 20:31) [Материал]
Qoil 100% haqiqat qatan topas wunca gappi sardoraka ,, bir6ni tahoratiga namoz 6qiw" xa xa xa

11 Dilya   (01-Сен-2014 00:57) [Материал]
Sardor aka qaniydi sizi telekanaliz bõlsa, ya'ni siz bitta kanalli boshlig'i bõsez... xudo xohlasa albatta shunaqa bõlishiga ishonaman. Ana õshanda kõramiz!

12 Gulasal   (01-Сен-2014 01:07) [Материал]
Man oxirgi marta Yulduz Usmanovani konsertiga tushgandim undan keyin umuman konsertlarga tushganim yuq mazza qiladigan konsertni ozi yuq xammasi fonagrama faqat bir xillik pul sarflab konsert zalda kurdim nimayu uyda DVDda kurdim nima usha yoqqa ketgan vaqtimi pulimi foydali narsalarga sarifliman

13 Bek-Uzbekistan   (01-Сен-2014 03:18) [Материал]
Man RAYHON ni konsertini kutvotman

14 Далер   (01-Сен-2014 12:57) [Материал]
Ман шу Юлдуз,Озода,Фируза,Шоира,бошка бошкалар сахнада куринмай колганидан кейин,Умуман концерт куриш ниятим йук,нима учун деганда,Маниси йук,ростини айтсам,Санатьдан барака учган.

15 Zulfiya_A   (01-Сен-2014 20:10) [Материал]
с таким голосом,как у Зиёды,петь под фонограмму-грех!

16 Shukurullo   (03-Сен-2014 12:56) [Материал]
Munisani kansertini reklamasini televizorda kordm u yerda fonogramma orqali ijro etiladi db yozilgan lekin internetdagi reklamma rasmlarida jonli ijro db yozilgan
Munisaning ashulalari manosi yoq bachkana

17 Azamat   (03-Сен-2014 18:05) [Материал]
Ziyoda ham Yulduz Usmonovaning fanatkalaridan bo'lgan ekanda.

18 Gippokrat   (06-Сен-2014 12:49) [Материал]
Fonogramma degandan keyin uhh dedim, gala konsertlarda fonogrammani tushunsa boladi, lekin o'zining konsertlarida shu fonogrmmadan nega foydalanishadi?!! 1996 yil to'y videokassetasini ko'rip qoldim shu to'yda bir oddiy xonanda ertalabdan kechgacha tinmay jonli qo'shiq kuylagan(musiqa ham) hozirgi fonogrammachilardan shu xonanda 1000 marta yaxshi! KUCHING YETSA JONLI KUYLA, JONLI KUYLAY OLMASANG BU KASB SENIKI EMAS!!! Shaxsan men haqiqiy istedodlar ko'payishini hohlayman, ular oramizda ko'p!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!