ВИДЕО:
Ютубда томоша, Майтуб тасиксда томоша, Тасиксдан видеони кўчирмоқ 264мб, Тасиксдан видеони мобил турини кўчрмоқ 76мб
16 май куни сайтимиз жамоаси иккига бўлиниб, 16 ва 28-мусиқий мактабларда ўтган мастер-классларидан репортажлар тайёрлашди.
Уларнинг репортаждан тузган матнини тақдим этишдан аввал, видеоларни томоша қилган холда ўз фикримни билдирмоқчиман.
28-мактаб маъмуриятига: бутун бошли мактабда нахотки биргина йигитчани тарғиб қиладиган иқтидор топилса? Бир болачани Озодбекка хам, Мунисага хам рўпара қилишгани, сахнада хам у... Овозидан жуда бир феноменал истеъдод сохиби эканлигини очиғи сезмадим. Болача оддий куйлагандек куйлади холос. Артистларни таклиф қилишдими, мактаб маъмурияти ўқувчиларни иқтидори билан артистларни хам лол қолдира олишлиги кераклиги устида ишлаш керак. Тайёргарлик мактабларда сезилмади.
Сценарийни келаси сафар тузаётганингизда, аввал мактаб иқтидидорлари сахнага чиқишса, кейин эса артистлар жонли ижро билан чиқиш қилишса ғоя хар икки тарафлама амалга ошган деб хисоблаган бўлардим.
Умуман , Ўзбекнавонинг мазкур ғояни амалга ошираётганига мусиқий мактаблари маъмурияти жиддийроқ ёндошишса нур устига аъло нур бўларди.
Рахмат.
Sayyod
Шахло Қодировадан репортаж:
Болалар мусиқа ва санъат мактабларида устоз – шогирд анъаналарини ривожлантириш ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида ижодий учрашув, амалий машғулот (мастер – класс) ўтказилди
2014 йил 16 май куни Тошкент шаҳри 11, 16, 21, 28 – сон, Тошкент вилояти 13 – болалар мусиқа ва санъат мактабларида “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш ҳамда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда миллий эстрада санъатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган улкан ва ҳайрли ишлардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июль “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 - 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида” ги ПҚ – 910 – сон Қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда устоз – шогирд анъаналарини ривожлантириш ҳамда таниқли эстрада хонандалари иштирокида ижодий учрашувлар ва амалий машғулотлар (мастер – класс) ўтказилди.
Айтиб ўтиш керакки, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан республикамиздаги мавжуд 300 га яқин Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳар бирига санъаткорлар бириктириб чиқилди. Бундан асосий мақсад нафақат Тошкент шаҳрида, балки барча вилоятлар ҳудудларида янгитдан қурилиб, фойдаланишга топширилган, мусиқий таълимнинг дастлабки босқичида асосий таълим – тарбия маскани ҳисобланган болалар мусиқа ва санъат мактаблари билан ижодий ҳамкорликни кучайтириш ва уларга доимий равишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Шунингдек, Бирлашманинг 2014 йил иш режасидаги устувор вазифаларидан бири – бу жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар, Республикамиздаги барча Болалар мусиқа ва санъат мактабларида Бирлашма томонидан бириктирилган санъаткорлар иштирокида ижодий учрашувлар ва амалий машғулотлар ўтказилади, ҳамда ноябрь ойида Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Истеъдод эгалари” деб номланган кўрик – танловининг шаҳар, туман босқичларида иштирок этиш учун янги истеъдод эгалари танлаб олишга қаратилган.
Айтиш мумкинки, мазкур санъат масканлари ҳаммамиз учун, айниқса, ижодкор ёшлар учун ҳақиқий совға бўлади десак, муболаға бўлмайди!
16 – сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам “Ўзбекнаво” томонидан ташкил этилган “Мастер класс” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Равшан Комилов ва “Сато” гуруҳидаги Тоир Қўзиев ташриф буюришди. Эшитишимиз бўйича, таклиф этилган санъаткорлардан бир қанчаси келишмаган. Мактабнинг фаоллар залига киришгач, меҳмонлар ўқувчиларга ўзларининг ўқув йилларидан тарбиявий ҳикояларни айтиб беришди ва қисқача савол – жавоб бўлиб ўтди. Шундан сўнг Равшан Комилов ўғли Фаррух Комиловнинг ва ўзининг қўшиқларини (фонограммада) ижро этди. Тоир Қўзиев эса жонли ижрода танбур билан ўз қўшиғини айтиб берди.
Ёш ижодкор ўқувчилардан Хмельницкая Анжелика ва Давлатова Алиналар жонли ижрода қўшиқ айтишди. Қисқа концерт дастуридан сўнг “Мастер класс” бошланди, аммо бунда Равшан Комилов қатнашмади.
Тоир Қўзиев эса, машғулот хонасига кириб ўқувчилар билан “Мастер класс” амалий машғулотида дарс ўтишни бошлаб юборди. Шу билан тадбир ниҳоясига етди.
28 - сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида машҳур санъаткорлардан Озодбек Назарбеков, Зиёда, Даврон Эргашев ва Муниса Ризаевалар билан ижодий учрашув, ҳамда “Мастер – класс” амалий машғулоти бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувга келган санъаткорлар машғулот хоналарига алоҳида кириб, ўзларига бириктирилган ёш ижодкорлар билан “Мастер – класс” амалий машғулотларини ўтказишди.
Озодбек Назарбеков учун тайёрланган машғулот хонаси катта бўлиб, у ерга бир қанча ўқувчиларни йиғиб, хор жамоаси билан биргаликда “Мастер – класс” ўтказилди.
Джаз йўналишида ҳам қўшиқни ўқувчи ёшлар жонли ижро этиб беришди. Зиёда, Муниса Ризаева ва Даврон Эргашевлар кичик машғулот хоналарида ушбу машғулотларни давом эттиришди.
Муниса Ризаеванинг артист ўзини қандай тутиши кераклиги хақидаги фикрларини видеодан кўрасиз. Ишонаверинг бу жудаям қизиқ)
“Мастер – класс” амалий машғулотидан сўнг барчани фаоллар залига таклиф этишди. У ерда санъаткорлар билан ижодий учрашув ва қисқа концерт дастури бўлиб ўтди.
Ушбу концерт дастурида машҳурлар билан биргаликда ёш ижодкор ўқувчилар ўзларининг жонли куй – қўшиқларини ҳамда рақсларини намоиш этишди.
Муниса Ризаева ўзбекона урфнинг нафаси билан Озодбек Назарбеков куйлаяпганда ёши катта аёлларни рақсга тортиб ўйнади.
Шу тариқа ижодий кеча ва “Мастер – класс” амалий машғулотлари тугалланди.
Тадбир зўр ва юқори мақсад билан ташкил этилган, аммо ташкиллаштириш ишлари хам шу даражада олиб борилганида эди, мақсадга янада эришилган бўлар эди.
Суратлар Баходир Матёқубов ва Улуғбек Илясовга тегишли.
Репортаж ва видеони Диля Сухбатова , Шахло Қодирова ва Нодира Махмудовалар тайёрлашди.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |