Ўзбекистон шоу-бизнесида тарихий онлар: илк маротаба жонли равишдаги гала концерт! Авваллари билмадиму, лекин бизда эстрада ривожлана бошлаб, шоу-бизнес тушунчаси илдиз отгач, хали жонли равишдаги гала-концерт бўлмаганлигини биламан.
Марди Майдон лойихаси Ўзбекнавонинг мана шуниси билан хам тарих зарварақларига олтин харфлар билан ёзилса ажаб эмас))). Лойиқ, асосийси хаммаси хаққоний ва факт.
Хуллас, Азамат ака, Сизга респект! (хурмат дегани)))
Бугун Ўзбекнавога келган одам, Ўзбекистон шоу-бизнесида санъат тушунчасига урғу юқорироқ холда эканлигини сезиши қийинмасди.

Сабаби, бир ёқда Шахноз, Даврон Эргашев ва Райхонлар Шахнознинг 6-7-8 ноябрь кунларидаги концерт учун баралла жонли ижрода репетиция қилишаётган бўлса, бинодаги шу қаватнинг нариги тарафидан яна бошқа жонли овоздаги садолар таралиб турди, бу 10 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Марди Майдон жонли ижродаги қўшиқлар фестивалининг гала-концерти репетицияси эди .

Биз эса икки тарафда репортажга халак))).

Шу онда Лола хам бироздан кейин келиб у хам концерти учун жонли ижродаги репетициясини қилади дейишганида неччига бўлинишни билмай иккиланиб қолдик.
Қувончли муаммо тўғрими?

Шахноз репетицияси унинг дуэтдошлари билан файзли ўтмоқда.

Райхонни сўнгги пайтлар қаерда бўлмасин Йигиталисиз тасаввур қилиш қийин бўлиб қолган. Қувончли лавхалар... Биз бу бахт онларидан бир қисмини суратга мухрладик.
Биз Марди Майдон гала концерти репетициясига кирганимизда Умидахон куйлаётган экан. Бирин кетин ЭЛДИДО гурухи, Рухшона ва бошқалар репетицияни давомлашди. Марди майдон гала концерти жонли мусиқасига Ўзбекнаво қошидаги "Истиқлол" созандалар гурухи жавобгар:

Хуллас, мухими шоу-бизнес ижобий тарафга шиддат билан ўзгармоқда. Бунда Ўзбекнавонинг хиссаси катталиги сир эмас.
Демак, йилнинг илк ва ягона жонли гала-концертига хам оз кунлар қолмоқда, Жахонгир Отажонов, Гулсанам Мамазоитова, Ўлмас Оллоберганов, Зиёда, ЭЛДИДО гурухи, Шохжахон Жўраев, Шахзода, Умидахон, Рухшона ва бошқалар шу куни сиз билан жонли мусиқий мулоқотга киришишади. (
батафсил маълумотлар учун манба)