Концертга тайёргарлик стартида! Yangiliklar
Концертга тайёргарлик стартида!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 
-Сентябрь ойида "Ўзбегим Таронаси" радиосининг навбатдаги гала-концерти устида ишлар бошлаб юборилган. Доимгидек, бир йил мобайнидаги хит-парадларда юқори поғоналарни забт этиб турган 20-талик ғолиблар тақдирланади. Шахзоданинг узоқ танаффусдан кейинги сюрприз билан катта сахнага қайтиши 2011 йилги  айнан мазкур гала-концертда  бўлиб ўтганидан хабарингиз бор (видео манба). 
Бу йилги гала-концертда унинг иштироки хали аниқ эмас. Бу унинг хомиладорликдаги холатига қараб аниқланиши кутилмоқда.


-Бевосита Шахзоданинг ўзига келсак, унга хомиладорлик декретидан завқланиш насиб қилмаса керак. Айни дамда у янги альбом устида ишламоқда ва  студияда овоз ёзиш билан банд. 
Шахзода:- Бу йилги радионинг гала-концертидаги иштироким аниқмасу, лекин, келаси йилги яккахон концертимни тўхтатиш ниятим йўқ. Қизиғи, хомиладорликда илхом келмоқда ва айни дамдаги янги қўшиқларим ғоялари устида ўзим ишламоқдаман.  Айнан келаси йилдан мутлақо янги йўналишда мухлисларим олдида намоён бўлишим хам кутилмоқда. Тахминлар ўринсиз, бу йўналишда мени тасаввур қилишмаган. 

Бундан ташқари Шахзодани жорий йилнинг ноябрь ойидаги , машхур Джипси Кингс иштирокидаги Америкада бўлиб ўтиши кутилаётган "Big Apple Awards" тақдимотига хам таклиф этишган. Албатта тегишли номинациядаги ғолиблик мукофотини расман қабул қилиши учун. Лекин, узрли ва бахтли онлар сабаб бу тақдимотда қатнаша олмайди. 


-Ёшлар орасида жонли ижрода куйлаши билан хам ажралиб тураётган йигит, концерт бериш арафасида. 

Репетицияни аллақачон бошлаб юборган Шерзодбек, 10 сентябрь куни "Истиқлол" санъат саройида 100 фоизли жонли концерт беришга бел боғлаган! Концерти номланмаган Шерзодбекнинг  дастурида бир олам янги қўшиқлар фақат ва фақат жонли ижрода жаранг сочиши кутилмоқда. 




-Туркияда оилавий тарзда мароқли дам олаётган Райхон, гарчан жисман хордиқдан турмуш ўртоғи Йигитали ва синглиси Насиба билан завқланаётган бўлсада, фикру хаёлларини маълум қисмини келаси йилги концерт эгаллаб турганини яширмади. 

Райхон:-Концертни хозирча фақат дастурини ёзмоқдамиз. 




-Шохруххоннинг шу йилги октябрь ойи ўрталарига мўлжалланган яккахон концерти учун қўшиқлар ёзиш анчадан бери бошланиб бўлинган ва уларни ёзилиш жараёнидан видеопарчаларни келтиргандик хам.

Янги ёзилаётган қўшиқлардан хозирча фақат "Фарқи йўқ" қўшиғига клип суратга олиш ишлари бошлаб юборилди.  Бугун премьераси кутилаётган "Яхши кўраман" қўшиғига эса, клип суратга олинмайди, у концерт дастурига киритилган қўшиқлардан бири холос. 


Шахзода ва Райхон каби ёшлар орасида катта қизиқиш билан кутиладиган яна бир концерт бу Лоланики эканлиги сир эмас. Ахир шоу-бизнес оламида айнан концертдаги шоу томошасини айнан шу уч қиз дабдаба билан тақдим этиб келмоқда.

Райхон ва Шахзодадан анча кейин, йил сўнггига қадар  концерт дастурини  тақдим этадиган Лола, концерт борасида қўйидаги янгиликни маълум қилади:

Лола:-Дам олишдан яқиндагина қайтдим ва "акклиматизация" (организмнинг худудлараро мослашув жараёни) жараёнидаман. Концертга боғлиқ ғоялар ва янги қўшиқлар устида ишланмоқда.

Айни дамда Лола Тошкентни хавосию, мавжуд бўлган ўз фикриларини, унга севимли бўлган кофе  устида  завқланаётганини хам ижтимоий тармоқларда маълум қилмоқда. 


-Сирли ва мўжизавий сумка сохибаси бўлган шоира, бастакор ва хонанда Шахнознинг концерт борасидаги ишлари  бир-бирига уланган холда кечмоқда. Сабаби, олдинги йилда тақдим этган юз фоизли концертини видеоси халиям тайёр эмас ва бу йили хам  режалаштираётган жонли концертига тақалиб, эфирга узатилиши кутилмоқда чоғи.
Концертлари ўтган барча хонандаларнинг дастурлари ТВМда намойиш қилиниб бўлинди, Шахнозники эса хануз йўқ...

Шахноз:- Яқиндагина тайёр бўлган видео турини қайта монтажга бердим. Концертимга  мусиқа усталари бўлган созандаларни хиссаси катта бўлган ва видеога уларни суратга олинган кадрларини кўпроқ қўйдиишни сўрадим. Урғу фақат менда бўлиши нотўғрику.

Серқирра ижодкорнинг нихоят расмий веб-сайти хам ишга тушди: shahnoz.uz манзилидаги сайт, гарчан хозир тўлиқ тўлдирилмаган бўлсада, айни дамда Шахноз хақида маълумот, унинг сўнгги фотосессияси ва барча ўзи куйлаган қўшиқлари у ерда мавжуд. 
Тез орада  Шахнознинг бошқа артистларга тайёрлаб берган хитлари ва уларнинг Шахноз талқинида асли қандай куйланганлик тури хам сайтига қўйилиши кутилмаган ходиса бўлса ажаб эмас. 

Сўз бошидаги Шахнознинг сирли ва мўъжизавий сумкасига келсак, бу тушунчани шоу-бизнес оламидагилар жуда яхши билишади. Унинг сумкасидан   сиз хамиша истаган нарсангиз чиқиб келаверади. "Тила тилагингни" деб номланган сумкадан асосан ширинликлар кўп чиқади. 
Уёғи кееетди, кофе банкаси билан, отвертка,  дорилару яна нималадир...ишқилиб, Шахноз олдида бўлганингизда нима керак бўлиб қолса, аввал Шахнозга айтиб кўринг, унинг сирли сумкаси мухайё қилиб бераверади))

 
07-Авг-2013 05:03
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sherzodbek, Shahzoda, lola, Shahnoz, Rayhon, Shohruhhon
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Izzat_I   (07-Авг-2013 05:45)
shahnozaopami sumkalari rostanam ajoyib bir marta mini disk qidirganmiza rosa sumkalaridan mini disk kashloki ichida ekan wunda rosa kuludik ajoyib xodisa buludi shahnozaopamga ulkan omadla kansertlarini kutib qolamiza otgan yili 3kun qatnawiw baxtiga sazovor bulgandim buyilxam qatnawamiz degan umidaman omad

2 Bibi   (07-Авг-2013 06:20)
NASIBA JUDAYAM CHIROYLI BOP KETIPTI RAYHONDAN NASIBA CHIROYLIROQ uhm

3 Abbosbek   (07-Авг-2013 07:03)
hands Barchasiga omad))
Rayhonni ko'rinishiga gap yo'q smile

4 Extraman   (07-Авг-2013 09:35)
Shahzodaga omad !

5 Bek8111   (07-Авг-2013 10:48)
Райхона анча корайибдими загар олган булса керак! Шахзодага яна бир бора оналик бахти муборак булсин. Шахноз доимгидек зур. Лола хам ижодда янгилик килишга кизикмокда. Узи айтишадику кушикчилар куп муносибларигина ижод килиб келишмокда деб!

6 farrux_fm   (07-Авг-2013 12:05)
OMAD LOLADAN YANGILIKLA KUTB QOLAMIZ

7 ANGEL$$$   (07-Авг-2013 12:08)
RAYHON&NASIBA lips respect

8 Shahzod   (07-Авг-2013 14:45)
Malumot va yangiliklar zo'r ! SHAHZODA qanday yengi yo'nalishda paydo bo'lishi qiziqtirib qo'ydi))) SHAXNOZ opani konsert disklarini kutib qolamiz,balki kuz oylarida bir prizintatsiya uyushtirib taqdim etarla,shunaqa rejalar bor edi)))sumkalariga keladigan bo'lsak, harqattan man ham har safar ko'p guvoh bo'lganman,ajoyib sumkalari borde)))

9 Nilufar_93   (07-Авг-2013 14:50)
Shahzoda awwwalim charchama,tolma hech qachon orqada Qolma clap
Rayhoni sinlisi o'zbekka o'xshamaskan.Yigitali ko'rinmaydi))Opa-singil mazza qilishvotiku
Shohruhxoni konserti emotsional bo'ladiyov wink
Lola judayam tez o'zgarvoti.Ko'rinishi ayniqsa.Zolim bu yillar...avvali holatiga moslashib qolibman.
Shahnozni sumkasida yana nimalar bor ekana love ajoyibladeee

10 JaNoB_JaDiD   (07-Авг-2013 16:08)
Kutamiz, SHAHNOZ opaga OMAD

11 rustam xaliyarov   (07-Авг-2013 16:12)
shaxnozga kotta omad qoshiqlarni zor aytadi

12 Ruhshona   (07-Авг-2013 23:17)
Rayhon chiroyli bop ketipti indiankalagaa uhshab Shohruhxonga gap yo

13 Дилмурод   (08-Авг-2013 01:25)
Лола шунакаям ширинки йеб куйгин келади, Лола омад!

14 donyor   (08-Авг-2013 10:52)
shahnoz.uz sayti ishlamayapti manbani boshqatdan to'g'irlab qo'yishilani maslahat bergan bo'lardim. Obyavleniya sayti ochilvotti .

15 shurik   (09-Авг-2013 02:08)
shohruhxon kansertga boramiz luboy vrema

16 umidshorofidinov   (09-Авг-2013 04:13)
barcha shirin tilaklar Shahzodaga omat

17 Iroda   (09-Авг-2013 12:28)
Shahzoda Shohruxhon Lola laga omad! Ulani judayam yaxwi koraman:-) Xayit ayyomla b.n;-)

18 maestro0224   (10-Авг-2013 20:08)
Shaxzoda va Shaxnozga OMADLLLLLLLLLAAAAAAAR

19 baxtiyor   (11-Авг-2013 14:36)
Omad. Shahnoz gap yo sizgaaaa))) saytga yordam beraman albatta. Tel qiling. Manimcha esladis))

20 JAMILA   (13-Авг-2013 18:24)
Rayhon juda ham chiroyli va betakror.  smile thumbup Rayhonga gap yo' thumb Rayhon SUPPEEEEEEER

21 Salam Popalam   (14-Авг-2013 10:16)
Шахзодага омад тилиман

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 16
Мехмонлар: 16
Рўйхатдагилардан: 0