Бош сахифа » 2012 » Апрель » 2 » Жонли ё куйлайди, ё умуман куйламайди. Харакат бефойда!
19:59
Жонли ё куйлайди, ё умуман куйламайди. Харакат бефойда!
 

Жаҳонгир Отажонов билан анъанага кўра, концертдан аввалги сухбатга отлана туриб, "Одноклассники"да бир вақтлар санъаткорларга беришни ёқтирган саволимни "Жахонгир Отажоновни қандай савол билан хайратлантириш, ажаблантириш ёки ғазаблантириш мумкин экан а?)" кўринишида  ёзиб қўйдим.

Жахонгир концерт олдидан доимгидек репетиция қиладиган Консерваториянинг 4 этажига келганимда, ўша "статусда одамлар билан мулоқотда бўлаётгани ва негадир у эканлигига ишонишмаётганини кулиб маълум  қилди.

Сухбатдан аввал концерт репертуарига кирган янги қўшиқлардан албатта жонли мусиқа ва овозда биз учун ижро қилинди.

Қўшиқларнинг мазмуни, гўзал сатрлари ва жонли ижро уйғунлашувидаги файзидан жамоамиз бирдек таъсирланди. Айниқса концерт номланишидаги "Отам ўгитлари" қўшиғи жуда таъсирчан. Шахсан менга қўшиқдаги  сўзларидан кўра, кўпроқ  Жахонгирнинг ижро махорати, етказиб бериши ва дардли оханги таъсир кўрсатди. (видеога манба)

Иккинчи йил кетма кет концерт олдидан сухбатлашиб тургандан хурсандман, демак ваъдага вафо ва энг асосийси тўхтаб қолмадингиз. Нималар ёрдам берди? Ижоди тўхтаган хонандаларни яна қайта тикланиши қийин кечмоқда.

-Мен халиям ўша концертни таассуротида юрибман, рейтинги баланд санъаткормасдирман, лекин жудаям бахтиёр санъаткорман. Чунки ўша концертдаги одамларнинг шовқинидан яна завқланишни истайман. Бу ўзига хос ўзаро рухан маънавий даволанишдек гап. Мен мухлислардан улар эса мендан маънавий озуқа олишдек. Кейин эса, энди тўхтаб қолсам бўлмайдида, санъатни ривожлантиришимиз  керак. Фақат пул ишлаш эмас, ўзбек санъатига ўз хиссамизни хам қўшишимиз керак. Тўғри, тўй хизматларига мен хам, биздан катта санъаткорлар хам, кеча  чиққани хам бораверамиз, бу халқ хизмати. Олдин оилавий муаммолар юзасидан танаффус бўлиб қолди. Вахоланки 2006 йилдан кейин давомлаш ниятим бор эди, афсуски хаёт синовлари билан 2011 йилгача озгина тўхтаб қолишга мажбур бўлдим. Буёғига худо хохласа тўхташ йўқ..

Аввалги концерт дастурингизни осонроқ тарафи йиллар мобайнида йиғилган қўшиқлар ёрдамида кечди. бу йилги репертуар қай даражада янги?

-5 йил давомида куйлаган қўшиқларим бор, мана бу йилги концертда 20та қўшиқ куйланади. Асли 18та қўшиқ қилмоқчи эдик, лекин, дастурда  "Илтимосларга биноан” деган 4 блок очмоқчиман, сабаби олдинги йил томошабинлар сўраган қўшиқлар айтилмай қолди. Бу йил шу блокда эски шлягерлардан қўшиқларни талабларга биноан куйлаш ниятим бор.

Концертда куйланадиган қўшиқларни аниқ сонини хозир айтаман (қўшиқ матнилари ёзилган жилдни олиб варақлай бошлайди), шунчаки хали бир ярим ойча вақтим бор бўлгани сабабли ўзгартиришлар бўлиши мумкин. 10 янаварьдан репетицияни бошлаган бўлсам, хозирга қадар 12 қўшиқ тайёр. Дастурни "Фантазия” қўшиғи билан очиб бераман, "Бу оқшом менга гуллар” (куйлайди) 8 мартга куйланганди, аёлларга хурмат тарзида бошлайман. Кейин "Қани кел деб айт” (Майли-майли) қўшиғимни фольклер стилида куйлайман. 1998 йил  Ботир Зокировни "Армон” қўшиғини куйлагандим, бу хам дастурга кирди.(жилдни варақлаб санай бошлайди) Хозирга қадар 12 қўшиқ тайёр бўлса, шундан 4таси эски қўшиқларни янги талқини, қолгани хаммаси янги.

Янги қўшиқлар хар қанча зўр ва хит даражасида бўлмасин, концерт дастури учун айнан янги қўшиқлар ўринли эмасдек. Чунки одамлар дарров "хазм” қила олмайди. Аксарият хитлар концертдан кейин бўлган. Концертни гашти эски қўшиқларни биргаликда куйлаб завқланишдек. Лекин репетицияни кузатиб янги қўшиқларингиз тез етиб боришини сездим, балки жонли ижрода бўлганига шундай туюлгандир...

-Мен хам қўрқяпман, шлягерсиз концерт бошлаяпман. Ишонаётган тарафим ўша ичимдаги темперамент, олов  ва яхши ижро билан кириб боришим керак. Концерт олиддан мухлисларга мурожаатим бор: Қўшиқларда профессионал шоирлар сўзларидан фойдаланилган, сизлардан илтимос қиламан, ўзиларнинг яхши озуқангиз учун, қўшиқни диққат билан тингланг. Чунки қўшиқларни  70 фоизи янги ва вақтингиз нима учун кетгани ўзингизга билинсин. Эски қўшиқлардан аниқ "Учрашмадик”ни кимдир сўрайди, ёки "Оқ булутлар”, лекин "Оқ булутлар”ни энди пул берса хам айтмайман (кулади). Сабаби хар сафар куйлайвериш хам нотўғри, файз оладиган бир қўшиғим борку деб хозирдан харакат қиладиган бўлсам, бу иш эмас. Унда хозирги репетициямни кераги бўлмасди.

Бу йилги концерт олдидан янгилик йўқдек. Промо хам жим...

-Қўшиқлар бор, лекин уларни чиқаришга вақт йўқ. 2011 йил майда концерт бўлган бўлса, июндан тўйлар бошланди, мана янги йилдан чиқиб дарроов ўзимни репетицияга урдим. 4 ой давомида репетиция билан банд бўламан, бу ердан чиқиб клипга суратга тушиш учун хам формада бўлиш керак, репетициядан кейин эса чарчаган ахволда иложиси йўқ.

Мана кечагина Хоразмдан келдим, яна концертгача Италияда концерт беришим керак. У ерга умуман бошқачароқ дастур тайёрлашим керак.Шунинг учун кечиктирмоқчиман, чунки у ерга бориб келишим учун бир хафталик репетициям тўхтаб қолади. Вахоланки концертга хозирда 80% тайёрман дея оламан. Концертгача промога келсак, балки бир икки тайёр қўшиқни радио ва сайтингизга премьерага берармиз, энди бу вақтга боғлиқ бўлади. Клипга эса  улгурмаймиз. Ўша Италияга борганда, Венеция шахрида клип суратга олиш ниятим бор.

Тажрибадан чекингандексиз. Бошқа тарафдан халқ сиздан ўша оқ булутларни кутаверади...

-Тажрибалардан қилдим. Концертда бўлади. Миллий "Жонон бўламан”сифат қўшиқлар "фьюжн” ( fusion – джаз йўналиши билан уйғунлаштириш) қилинган. Бугун сизга ундан намуна кўрсата олмаганим сабаби, ишлаётган созандаларим Францияга кетишди, хозир ёш созандалар билан репетиция қилиб турибман. Барибир катта таваккалликни сезяпман, вахоланки хаммасига чин дилдан ёндошяпман, ўйлайманки диққат билан тинглашса ўз самарасини беради.

Олдинги йилги концертдан асосийси жонли ва албатта файзли бўлганига хатолар бўлмагандек, сезилмагандек... лекин бу бизларга. Жахонгир сезганлари, билганлари хақида очиқчасига?

-Биласизми, характер масаласида доим замонавий бўлишга харакат қиламан. Оддий бўлиш! Чунки оддий бўлиш хеч қачон "мода”дан қолмайди. Хамма ерда кетаверади, зодагонми у бошқами оддийлик билан четга чиқилмайди. Лекин қўполлик билан четга чиқилади, ёки кибр билан. Хаётда оддийроқ одамман, шунинг учун хам сахнада оддий бўлдим. Буни ютуғим деб билсам, концерт дастурида бир икки гапирган гапларим камчилигим бўлди. Сабаби уни нотўғри тушунишди. Русларда бир "Каждый мерит по мере своей испорченности» (Хар ким ўз бузуқлик даражасидан  келиб чиққан холда ўлчайди) деган мақол борку, шунга ўхшаш холат. Концертда бир икки хазиломуз гаплар қилгандим, ундан бир икки санъаткорлар хафа бўлган. Вахоланки уларни шахсиятига тегиш учун эмас, хавас қилиб гапиргандим. Майли, хар ким истаганидек тушунибди, мен Худо олдида тўғриман. Шоу барибир шоу-да, фақат қўшиқ куйласангиз хам қизиқ эмас, мухлислар билани мулоқот ва хазил қилиб уларни кайфиятига аъло таъсир хам қилиш керак. Бу эса уларни кейинги тингланадиган қўшиқ уларга янги бўлса хам яхши етиб боришига хизмат қилади. Фақат туриб қўшиқ куйлаб, мухлисларга бир нарса хам деёлмасам... "Хеч бўлмаса қўшиқни тушундингизми тақсир?” десам одамлар кулиб юборади, чунки табиий нарсалар одамларга ёқади. Лекин бу уни устидан кулиш учун айтилмайдику. "Тақсир, хайрон бўлиб ўтирибсиз, тушундингизми бу ашулани, ё бошқатдан айтиб берайми?” десам одамларга кулгулик бўлади. Кейин янаям қизиқиб эшитишга харакат қилади. Хеч қачон фақат қўшиқ ёки ижрони ўзи концерт ёки тўйда файз олмайди. Чин дилдан қилинган хизмат файз олади!

Кимгадир концертдаги бир костюмда бўлганим зерикарли туюлди хам... Ўзим учун концертда жуда бир катта нуқсон бўлмади, кичик техник камчиликлар холос.  Овозда чоракам "фальш”га кириб чиққан жойларим бору, лекин буни тўғрисини айтсам буни кўпчилик мусиқачилар эшита олмайди хам.

Шоу-бизнес оламини концертдан сўнг сизга бўлган муносабати ўзгардими? Умуман қизиқ нарсалар сизни йил давомида таъқиб этганидан хабарим бор. Халқнимас, чунки халқ учун хар қанақасига хурматингизни кўтаришга хизмат қилаверди, бу хақиқат! Тўхталиб ўтиш шартмас деталларгаю,  айтмоқчи бўлганим айнан санъат оламини сизга нисбатан муносабати бахор хавосидек бўлди, чақмоғи билан хам, гулдасталари билан хам. Қизиқ кечгандир ўзингизга хам?

-Ха, тўғри (жилмаяди). Кўпчилик жойда, асосан мусиқачилардан рахмат эшитдим. Чунки барибир бугунги кунда қўшиқ куйлаш муаммо. Буни ривожлантиришимиз , устида ишлашимиз керак. Кимлардир мендан хафа бўлгандир...олдинги йил бир икки гаплар гапирдик, майли хар ким ўзи билади, мени гапидан кейин менга жахл қилиб нимадир қилса, яъни ўз устида ишлаш учунми, ўзига фойда, менга эмас. Лекин қаттиқ бир дакки емадим. Ким нима дейди менга? Хақиқатдан санъат фидоийси сифатида ўз фикримни  билдирганман. Одамларни менга бўлган муносабатидаги рейтинг менда жуда яхши, бу мен учун жудаям аъло баходаги ютуқ! Менга бўлган хурматни олдинги йилларга қараганда бугунги кунда қаттиқроқ сезяпман. Олдин мени эшитмайдиганлар хам эшитадиган бўлганлиги хам мен учун бахт. Оддий шу интернет оламида мулоқотда бўламиз, дуо қилишади. Фарқи йўқ виртуалми, асосийси дуо бу дуо! Мана шу дуолардан келиб чиқиб мана яна 11 майдан сахнага чиқар эканман, албатта файз оламан. Албатта Худодан хаммаси, лекин мана шу дуолар сабабчиси бўлса керак. Бир нарсани Худодан сўрайман: Манманлик, кибр ва юлдузликка берилмай ва ўзимни йўқотиб қўймай..

Атиги бир кун қўшиш...вахоланки кўпроғини уддалардингиз. Кун етмадими? Бу йил рекорд кўринишда концертлар бўлаётганидан хабарим бор. Бир мен қоляпман концерт бермаётган

-Бир нарсадан қўрқаман, чиптани кимдир зўрлаб ўтказишидан. Мен ўзим чипта сотмаганим боис, билмайман у қай тарзда сотилишини тўғриси. Менга шу бериладиган 50та таклифномани қариндош уруғ, яқин ошналаримга етгунича бераман. "Чипта текин экан” ёки "Талабалик гувохномаси билан кирса бўларкан” деган нарса мени сахнада ишлашимга халал беради. Беш кун қилсанг хам бўлади, кел бир хафта қиламиз, кетади чипта барибир, ўтказса бўлади дейишди менга. Йўқ, менга бу керак эмас, майли агар талаб бўлса яна бир кун очилар, шунинг учун уч кун етар дедим. Асли икки кун сўрагандим. Гап кунда хам эмас, мен сифатли қилиб ашула айтиб беришим керак. Тўғри, жонли ижрода 4 соат давомида тўй ўтказиб бераман, лекин бир ярим соат концертда жонли куйлаб бера олмаслигим мумкин, чунки концертда хамма диққат билан эшитиб ўтиради. У ерда қанчаси мусиқачилар бўлади, улардан қайсинисидир "Қачон фальш айтиб қўяркин” дегани хам бўлиши мумкинку. Деярли беш минг кишини фикри сенда, 14 созандани мусиқаси билан яна бахслашиб, "тональность”дан чиқмай, (алохида урғу билан) характер билан ашула айтиш жудаям қийин нарса. Концертда бошқача, худди ўрнингизга кимдир айтиб кетгандек бўлади. Чунки концертда айтган қўшиқларимдан баъзиларини кейин тўйларда куйламоқчи бўлдиму, негадир куйлай олмадим. Вазиятдан чиқиб кетдиму, лекин шу концертдагидек бўлмади.

Концертлар хақида бир мақола ёзгандим....Сизга хам концертни моддий тарафлама фақат чиқими бўлдими? Фонограмма билан хам бир кунлик концерт 90 миллиондан юқори бўлаётган бўса, жонлида чиқим янаям кўп бўлса керак?

-Концерт албатта катта реклама. Менимча шундай, энди бошқа ерларда қандай билмадим. Бизни ички шоу-бизнесимизда шундай деб ўйлайман. Лекин ўзига яраша харажатлари бор, сонларни айтиш шартмас. Майли кимнидир уйига бориб хизмат қилиб пул оляпмизку, бир йилда озгина пул ажратиб...балки шуни қилиш керакдир..

Шу олдинги икки кунлик концертда харажатингиз қопландими?

-Меними? (кулади)  Очиғини айтсам, бировдан тобе тарафим йўқ, хомийсиз ишлайман. Олдинги йил менга боллар ёрдам қилишди, улар билан ўзимизни хисоб-китобларимиз бор. Лекин концертдан фойда қилмадик. Шахсий пулга зарар қилганимиз эса рост. Майли пул тўлаб бўлса хам, ўзимни кимлигимни кўрсатдим, биринчи марттага бўлади. Лекин бу йил бир тийин хам пул бермайман! Тўғри, барибир харажат бор, лекин у даражада пул бермайман барибир. Мана шу одамларга берадиганим дейман холос, кимлар неччи пул ишлайди бундан билмайман. Тўғрисини айтганда, энди қурбим хам етмайди, фақат палон миллион харажат қила олмайманку. Унинг учун беш йилда бир концерт беришим керак бўлади. Бошқа промо компаниялари билан шартнома тузгим йўқ... Тўғри бир икки болалар қизиқишди...балки интервьюни ўқиб хафа бўлишар, майли ўзи билади, яқин ўртоқларим лекин. Хуллас, Жахонгир мана шунча пул бераман, жиддийроқ ишланг, санъатингиз зўрку деяптида, майли десам, халиги Мусахон, Иқбол Мирзо акаларга ёздирайлик қўшиқни деган гаплар бўляпти. Мусахон Нурматов, Иқбол Мирзолар ўз йўлида гап йўқ, лекин мен уларни қўшиғини куйлай олмайман. Ўзимни дунёқарашим бор. Масалан Озодбек Назарбеков Мусахон Нурматовни қўшиғини куйлайди, нима учун мен яхши кетяптику деб уни йўналишига ёпишишим керак? Озодбек битта бўлиши керак, ўн беш мингта санъаткор унақа бўлмайдида. Санъаткор бўлмоқчимисан, ё кимнидир нонини бўлиб емоқчимисан? Мен ўзимни йўлимни чиқаришим керак. Мен хам бориб Мусахон ака ашула ёзиб беринг десам унда мен нима кўрсатаман одамларга? Майли мен кўтарилмай қўяқолай, лекин ўзимни ашуламни айтаман, шундоғам яхши кўриб амакимни (Ортиқ Отажоновни назарда тутади) Улуғ акамни ашуласини айтаман, шундоқ хам бизни авлодда қўшиқ кўп дедим (кулади). Яна ана бизга ёқадиган турк хонандаларини қўшиғини тўйларда куйлаймиз яна бошқасиники ортиқча. Аввало мани йўналишимга тушмайди, майин стиль. Бир хиллари машхурроқ бўлиш керакмикан деб болларнинг таклифи хақида ўйладим хам. Лекин Мусахон  акани қўшиғини бузиб қўяманда.

Менимча машхурни хам машхурдан фарқи бор. Рейтинг деймизу..ха майли тилим қичиса яхши бўлмайди.

-Хуллас, ўзимни қўшиғимни айтаман деб шундай бахтдан айрилиб қолган пайтларим бўлган.

Бахтдан айро бўлдингиз деёлмайман, едирилган промо рейтингга қараганда мавжуд бўлган хаққоний  хурмат даражангиз билан бахтиёрроқсиз деб хисоблайман. Бу анчайин қадрлироқ ва юқорироқ бўлса керак.

Санъаткорлар ижоддан ташқари нимадандир "одержим” бўлади. Сиз нимадан "одержим”сиз?

-Гольф ўйнайман. Хар куни эрталаб соат 8дан, ёки хозир репетициядан кейин бориб ўйнайман. Ўзи авваллари гольфчи бўлишниям орзу қилгандим. Ёмон ўйнамайман, билмиман балки келажакда гольфчи бўлиб кетаманми (кулади). Тан оламан, қаерда катта пул бўлса қизиқаман.


Сизда бир қизиқ нарса борки айтилган қўшиқни шеърини ўз йўналишингизда бошқача қилиб куйлай оласиз. Яъни тайёр қўшиғингизни биров аввал куйлаган дейиш қийин кечади, сабаби фақат шеъридан билиш мумкин. "Аёл макри”, "Соғиндим ёмон”. Яна шу каби...

-"Мен на бойваччаман, мен на султонман, ғариб бир онага, ғариб бир ўғлонман” деган шеърга қўшиқ куйладим. шуни сўзларини "Одноклассники”даги статусга ёзиб қўйсам, одамлар Дилшод Рахмонов буни куйлаган деб қолишди. Бундан хабарим йўқ эди, мусиқа ёзиб қўйганман. Лекин албатта унинг қўшиғига ўхшамаслиги табиий, чунки унинг хам ўз йўли бор, бизни ўзимизни.


Санъаткор учун жонли ижрода куйлаш учун ёрдам бергувчи ва халал бергувчи нарсалар хақида айтиб ўтсангиз. Фақат ўзингизни фикрингизча албатта.

-Санъаткор учун жонли ижрода куйлашга битта нарса ёрдам беради, бу ўзига ишониб жонли ижро қилади, ёки иккинчи ёрдам бермайдигани бу у хеч қачон айтолмайди. Масалан минг харакат қилмай,  мени ўғлим ёки қизим санъаткор бўла олмаслиги мумкин. Шифокорни ўғли шифокор бўлиши мумкин, хайдовчиники хайдовчи, лекин агар Худо бермаса санъаткорни фарзанди санъаткор бўлмайди! Қонга хам қаралмайди. Жонли ижрони ё айтасан ё айтмайсан, тамом! Ўнга ва чапга бошқа хеч қанақа йўл йўқ! Жонли ижрониям ўз даражалари бор, "дахшати” бўлади, тамомила "ёрворади”гани. У фонограммадан хам зўр бўлади. Масалан мен, ўзимни мақташ эмасу, ёзиб қўйилган қўшиғимдан концертда қилинган аранжировкаларим зўр чиқди, тўғриси. Гохи тўйларда фонограмма ишлатаман, бўладию, хамма жонлини кўтара олмайди. Чунки жудаям қиммат мусиқа. Борадиган пулига қараб. Шунинг учун олдиндан айтилади жонли нархи бунча деб. Борсангиз бўлди дейдиганлари хам бор, ана ўша пайт фонограммада уч минут тура олмайман, мазам қочиб қолади.

Жонли ижрода куйлай олмаса, харакат қилиш бефойда. Харакат қилиб айтиб бўлмайди, одам "тональность”дан чиқадими, демак бир умр чиқади. Репетиция қилган сайин чиқиши хам кучаяди(кулади). Ёки репетиция қилган сайин усулга тушмаслиги кучаяди. Мени шахсий бир анекдотим бор:

Бир куни студияга бир хонанда бориб овозини ёзиб кетибди. Компьютерда овоз тўғирланадию, хуллас режиссер  бўлди тўғирлаб қўямиз дебди. Эртаси кун келса, бошқа бир хонанда қўшиқ куйлаётган эмиш. Уни қўшиғини тугатиб, ўшани қўшиғи устида ишлай бошлабди.   Мени қўшиғим нима бўлди деса, хали битмади дермиш. Нега битмайди деб хафа бўлса, хозир буларникини битириб берай кейин сизникини битираман дебди. Ахир мен кеча ёзганманку, меникини биринчи тугатмайсизми деса, йўқ ака сизникини биринчи битириб бўлмайди, чунки сиз "фальш” айтасиз дебди. Ха бу хонанда хам "фальш” айтдику деса, сиз эса усулга хам тушмайсизда деган экан.

(кулгу)

Демак, бугунги кунда машхурлик ато қилганларга жонли куйлаш ато қилинмаган эканда? Вокалга бориб харакат қилиб жонли куйламоқчи бўлса..

-Албатта мен жудаям афсусдаман лекин...йўқ хеч қачон бўлмайди. Чунки хар битта касб учун хар бир инсон яратилган, ва у ўша касбни қилиши керак. Хеч қайси санъаткорни айтмоқчимасман, хаммани омадини берсин. Хозир бизнес, хар ким ўзини бизнесини қиляпти, лекин, мен гапимга жавоб бераман, жонли куйламайдиган харакат қилса хам куйлай олмайди! Мана кеча Россия Твсидан кўрсатишди "попса” деган кўрсатувни. Тўртта одам бир йигитни хонанда қилишяптида, (пианинода чалади) До Ля Фа Ля, До Ля Фа-дегин деса (айта олмаганини пародия қилиб беради). Тасаввур қилинг у билан халиги А-студиони чиқарган машхур бастакор ишлаяптида, қойилман сизга деб юбордим. Тўғри, пул ишлашимиз керак хаммамиз, лекин у қандай қилиб чидаяптганига хайрон қолдим. Халиги бастакорга Худо шунақанги иқтидор берганки, зўр ижро қилиб ташлаяптида, халиги умуман иқтидори йўқ йигит билан ишлаш учун хам иқтидор берилибдида унга (кулади). Мен масалан ишлай олмаган бўлардим. Мана ўзим учун хам  қила олмадимку, сизга неча пул бўлса хам тикамиз, фақат мана шунақа бастакорлар билан хам ишланг дейишганида. Энди уларни пули кўпу, ақли етмайдики мени хам нарсамни сотиш мумкин деган нарсани. Тайёр давр модасида бўлганга ёпишиш нотўғри, уни ўшаларни эгалари куйлаши керак.  Майли улар тайёрлаган нарсаси хит бўлаверсин,   мен ўзимникига жавоб бераман, шлягерлик даражаси пастдир, лекин умри узоқроқ! Мен аниқ биламан, масалан 50 йил яшасам, 50 йил шу "Оқ булутлар”ни эшитсам шуни орқасидан 50 йил пул топаман. Шунинг учун ўзимни нарсамни чиқаргим келади.

Ўша гап :Шоу-бизнес ва санъат

-Ха, мен масалан хақиқий санъаткор бўлганим учун яшайман, хозирги кундаги шоу-бизнесчилар эса бизнес қилиб яшайди. Лекин вақти келиб, хохлайдими шуни йўқми, чиқиб кетади. Улардан устун бўла олмайман, чунки кучим етмайди рекламалашишга. Анави чиқяпти, мен хам чиқишим керак десам ахмоқлик қилган бўламан.

Келажакда бирор бир  лойихани санъат оламига чиқариш ниятингиз борми?

-Ўзбек санъатини ривожи учун шахсий мактаб очиш ниятим бор. Германияда ўқиб келганимда кўргандим дастурларни. Стипендия бера олмайману, майли балки кўпи билан 10та одам ўқир, 20тами 100тами. Чунки ашуладан унақа иқтидорлилар кўп бўлиши мумкин эмас. Хуллас шу қанча бўлмасин, 10тами агар иқтидори бўлса ёрдам қиламиз. Ва албатта эртага ўша одам бизга мехнатимизни оқлаб беради, қайсидир фоизда пулимизни хам чиқарармизу, лекин ортиқчаси керак бўлмайди. Энди топган пулни унга тикиб кейин "Майли яхши боринг” деб кейин "Садақа қилинг” деб ўтирмаймизку (кулади) Бу хам бизнес лекин, аниқ бизнес бўлади.

Концертда шоу қилмайсиз, рақсга тушмайсиз, ерни тагидан чиқиб келмайсиз, тепадан тушмайсиз, учмайсиз,  шунинг учун концерт билан боғлиқ фишкаларни очиш сизга керак хам эмас. Жонли ижродан ташқари балки яна нимадир тайёрлагандирсиз, агар бўлса шуни билмоқчи эдим. Концертда мухлисларни нималар кутади?

-Аниқ жонли ижро кутади! Агар омонатни Худо шу кунгача олиб қўймаса албатта. Қолгани ўша куни импровизация бўлади.  Биз сахналаш -тирмаймиз, бизда режиссер йўқ. Мен режиссер билан ишлашни хохламайман. Чунки сахнадаги мулоқот қайта бўлдими, бу жонли эмас дегани. Масалан 10 йил ичида тайёрлаётган қўшиқларим бор, уларни ўзимча 10 йил давомида тассаввур қилиб турсамда, кимдир келиб "Йўқ бўмийди бу” деса... Бўлмайди деган нарсани ўзи бўлмайди хаётда! Агар ўз чегарасидан чиқмаган хода чиройлик қилиб берса.

(Кўрсатиб беради) "Мана бу ерида қўлингизни кўтаринг, йўқ, раққосага қарамаяпсиз!”. Мен қандай қилиб раққосага қарайман? Ашула айтаманми ё раққосага қарайманми? (кулгу). Улар ичимдагини билмайди, майли иккичи бўлсам хам ўша ўзим режиссерман сахнада.

Концертни "Отам ўгитлари” деб номладим, Мухаммад Юсуф шеъри билан хозир репетицияда куйлаган қўшиғим.


Сухбатдан барча суратлар


Концертда куйланадиган қўшиқлар видеопремьераси (репетициядан)


Sayyod

 
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 7840 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Jahongir Otajonov

Нравится
Барча изохлар: 19
1 marjona   (02-Апр-2012 20:25) [Материал]
Agar Jahongir Otajonov uz shaxsiy maktabinichi ochsa InshaAllox shu kunlargacha yetib borsam, Xudo hohlasa shu maktabni birinchi talabasi man bulishi niyat qildim , Ilohim nasibi ro'zi aylasin, InshaAllox yaxshi niyat yarim mol !!!

2 polatbek   (02-Апр-2012 20:38) [Материал]
johongir otajonov jonli qoshiq kuylaydi lekin ovozi yurakka bormaydi

3 Dimon_D   (02-Апр-2012 20:42) [Материал]
QOyil oka ijodizga omad!!!!!!!!!

4 Sokin_Qalb   (02-Апр-2012 21:26) [Материал]
to'risi FAQAT oq bulutlarini ewitganman.

5 Masrur!   (02-Апр-2012 22:08) [Материал]
Yakhshi suhbat bo'lipti. Omad ijodlaringa. Yulduz Usmonova bilan ham shundaqa suhbat bo'lsa. Ohirgi marta menimcha 2010 yilda bo'lgan. Faqat videointervyu bo'lmasin. Bo'lsa ham kundalik shou dek bo'lsin.

6 Mirhokim   (02-Апр-2012 23:53) [Материал]
Rosti wu sanotkorga juda hurmarim baland iwlariga omad

7 Ramantik   (03-Апр-2012 00:42) [Материал]
EY QOYIL

8 Комрон   (03-Апр-2012 10:49) [Материал]
Бу йигит "виртуал дуо" деган гапни ишлатибди. Келинг, шунақа дуо қилайлик: "Шу хонанданинг доимо "ошиғи олчи" тушаверсин. Санъатда ўз йўлини топишдек қийин, аммо шарафли йўл унга насиб этсин. Бошқаларнинг сийқаси чиққан йўлини унга тиқиштирмоқчи бўлганлар уялиб қолсинлар".

9 NARGIZA   (03-Апр-2012 11:01) [Материал]
omad

10 milawka   (03-Апр-2012 11:19) [Материал]
clap omads

11 Abdurashid_T   (03-Апр-2012 11:50) [Материал]
Bu san'atkorga gap bo'lishi mumkin emas! O'zbek san'atida qayta kelmaydigan (betakror)ni 1 tasi Sevara Nazarxon bo'lsa 1 tasi Jahongir Otajonov!
.
.
.
Faqat va faqat omad!
.
.
.
.
Suhbat uchun SAYYOD.COMga katta rahmat!

12 lyuba   (03-Апр-2012 16:04) [Материал]
salom Sayyod.com ijodkorlari sizlardan bir iltimosim bor.Jahongir otajonov Italyada qachon qaysi shaharda kansert beradi shuni bilmoqchidim.oldindan raxmat.kutaman..

13 Zafar   (04-Апр-2012 01:05) [Материал]
Ijodlariga omad!!!

14 izzatbek   (04-Апр-2012 12:58) [Материал]
jaa ozini kotta pamledi bu bola delavoyroqmiyeey endi jonli beryapman dibla sanatkorlarni yomonlash shartmas yigit xamma ozini bilgani yaxshi bu bolani fanatlari mandan xafa bomelaru gulsanamdi jonli etolmidi diganidan keyin bu bolani sanatkor sifatida korme qoyganman gulsanam jonli ijrosini ewitses bilas jigit siz wu gulsanamdaqa mavqega eriwinde keyin gapirin xozirgi turuwizga bu gapla yarawmidi sizga asabilarga tekan bolsam oldindan uzur (sayyod.com ga gap bolishi umuman mumkunmas ijodilaga omad sardor aka)

19 shomi   (09-Апр-2012 19:18) [Материал]
gulsanam jonli ashula etolidi lekin jonli konsert beromidi
p.s: man o`yliman uzb da yana bitta ijodkor bor jonli konsert berolidgan bu ham bol`sa Sevara Nazarkhan

15 Нигор   (07-Апр-2012 03:13) [Материал]
Жахонгир ака ижодингизга омад.....

16 Yusuf   (09-Апр-2012 11:01) [Материал]
izzatbek,aslida sizi fikriz 100foiz notori !
Fonogramma kuylediganlani aparatiga suv qoyvoreng ''hangoma'' boladigani...cha
otgan yili bilsela kere Bojalar konsertida,aparatlari ochib qolib Nigora,A.Uzoqov lani sharmanda boganini(((
J.Otajonov xaqiqiy talant egasi

17 RaVsHaNBeK   (09-Апр-2012 17:48) [Материал]
omad jahongir otajonovga

18 shomi   (09-Апр-2012 19:14) [Материал]
bu yilam konsertiga tushaman shu okammi
shu yil o`tkan yil qilingan harjatlar qoplanip ketsa kere
ozodbek 85 kun fonerda konsert bergandan ko`ra bir kun jonli konsert bersa yaxshi bo`lardi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!