12:01 Жахонгир Отажонов сенсацион иқрорликлари!... +Видео! | |
Бошқалар каби намозхон эмасдирман, лекин одамларни алдамайман!
"Ўзим ўсма қўяй шўх қошингизга” ва айниқса бошидаги "Ааах” овози анча пайт пародиячилар учун хам яхши "материал” бўлган. Бу хусусида у шундай дейди : -Озгина "тактика”м бора. Агар у бўлмаса ютмайсиз... Умида Абдуазимованинг сўзларини "Ўзим ўсма қўяй шўх қошингизга” деб ўзимни фантазиям билан озгина ўзгартирганман(кулади). Қайсидир тарафлама қўшиқ 5 бахо олиши керак. Балки шундай бошланмаганида у қўшиқ шлягер бўлмасди. У пайтлар шу темпдаги қўшиқлар сероб эди, изюминкаси хам шудир. Ноанъанавий ёндошилган қўшиққа устимдан кулганлар хам бўлган. Нима бўлса бўлди, лекин Худога бехисоб шукур у қўшиқ хануз яшаяпти.
Кейинги тароналари уни номини қалб куйчиси сифатида синоним қилди. "Учрашмадик”, "Мажнунтол”, "Синифдош қиз”, ва айниқса "Оқ булут оқ гуллар, оқ кабутарлар”.. Бу қўшиққа олинган клип эса ўша давр учун клиплар орасида шедевр кўринишида эди.
Бу йил хам концертлар мавсуми бошлангач
таниқлиси хам, ёшларбопи хам, шоуси билан хам гала-концертсифатлиси хам
бошланиб кетди-ю, рекламалар орасида соддагина турган бир концерт эса аслида
хаққоний ва юз фоиз жонли. Бошқа машхурларда катта харфлар билан мақтангандек, гўё жонли ижро ва фонограммадан хам, тассаввур қиляпсизми, нақ фонограммадан-а фойдаланилади сўзлари керилиб ёзилганида Жахонгирнинг баннерида эса одмигина жонли ижро деган ёзувга кўзингиз тушади. Замон талабига ачинасан. Адолатсиз хақиқат. ![]() Демак, Жахонгир Отажоновнинг концертида бу гал хам мусиқадан куйлашигача жонли равишда ўтади. Хақиқий ва хаққоний санъаткорнинг концерти қандай хам бўларди? Бугун унинг репетиция жараёнига ташриф буюрдик. Консерваториянинг 4 қаватидаги торгина хонада созандалар қуршовида Жахонгир берилиб куйламоқда. Хонада на бир дераза бор на бир кондиционер бор.
Ижодкорга шаротни хам кераги йўқ. Асосийси санъат ўрнида бўлсин, асосийси қулоқлар ором олсин, бадан жимирласин, ва санъат хис қилинсин. Кирган захотимиз хаво йўқ хонадан 1-2 минут узоғи билан кейин чиқиб кетсам керак деб ўйлагандим. Йўқ. Репетиция тугагунча диққатимни тортиб туришди. Тушлик эълон қилингач, созандалар ошхонага йўл оларкан Жахонгир билан Консерватория боғига йўл олиб сухбатни бошладик.
Гарчан илк хитингиз "Аразлама” қўшиғингиз бўлса-да, анча вақт "Оқ кабутарлар” қўшиғингиз сизни кўнгил учун қўшиқлар хонандаси сифатида ёдда сақлаб турди. Кўнгил учун қўшиқлардан дискотекабоп қўшиқларгача бўлган йўл. Кардинал равишда ўзгариш сабаблари. Давр талабимиди?
Бошқа тарафдан яна бошқа қирраларимни намоён қилиш. Санъатда чегара йўқ, уни имкон қадар ривожлантиравериш керак. Дискотека услубида бўлгани билан яхши адабиётдан фойдаланилган, бачкана сўзлардан эмас, профессионал шоирлар Бобур Бобомурод, Умида Абдуазимова , Абдулла Орипов, Омон Матчон, Эркин Вохидов ва мархум устоз Уйғун шеърларидан фойдаланилган. Ўша пайтда кўпчилик ёшлардан шу йўналишда қўшиқлар қилиш таклифлари туша бошлади, гарчан ижод намуналаримда йўқ бўлган бўлса-да, рэп хам ўқиганим учун рэперлардан хам таклифлар тушди. Уларга ёзиб бердим. Бу йўналишни мухлисиман, осон деб ўйлашади, аслида ундай эмас, шу гапиришда хам роль ўйнай билиш кере, бўлмаса инсонни қалбига кириб келмайди.
-Мен имкониятларимни намоён қила олардим, хозир хам буни уддасидан чиқа оламан. Аслида Истанбулдаги санъат марказида тахсил олиб қайтдим. Кейин бир нарсага амин бўлдимки мен хеч қачон у ерда чиқа олмайман. Чунки мен ўзбекман. Гап кўп...у бозорни ўз бўрилари бор дейшадику. Хар ерда гадони душмани гадо бўлаверади. Яна ўзбек бўла туриб у ерда зўр қўшиқ куйлаб турсам кўпчиликка ёқмайди. Балки озгина сабрсизлик хам қилгандирман, кейин менга Ўзбекистонда яхши, нима учун бу ерда халқ мени хурмат қилаётганини Туркиядаги эришадиган ютуқларга алишишим керак деган фикрга у ерга боргандан кейин билдим. Олдинги йил ўқишга Германияга хам бордим, Ўзбекистонда бир кило пиширилган кабобга бутун Германияни алмашмайман дедим. Тўриси-да, шу ерда юрганда хавас қилинаверар экан, борсам ўқисам деб, лекин боргандан кейин эса ватан қадрини тушуниб етасиз.
Юлдуз Усмонова у ерда қанақа даражада эканлигини билмайман, ютяпти, лекин у зўр санъаткор эканлигига аминман. Афсуски Туркияда унга юқори чўққини эгаллашга йўл беришмаса керак деб ўйлайман. Билсангиз жонли концертни фақат Юлдуз Усмонова қиларди, энди хозир мен қиляпман. Мен албатта Юлдуз Усмоновадекман демоқчи эмасман, лекин харакат қиламан, керак бўлса ундан ўтишга хам. Инсон янада аъло ва ўзишга харакат қилиши керак. Бу энди Худодан ва омадимга боғлиқ, кучим эса етарли. Лекин қани хозир Юлдуз Усмоновадек санъаткор? Йўқ-ку.
Хоразмда шоу қилишингиз хақида хабар бергандингиз, нима бўлди унга? -Хоразмда шоу қилдим, жуда чиройлик бўлди, сизга кўрсатишим хам мумкин. Лекин барибир андозаси ўша Туркларники, чунки улар биринчи амалга оширишди, лекин улар биз деб ажратиш хам нотўғри чунки хаммамиз бир туркий тиллари бирлаштирган оиламиз.
Жонли равишда ўтдими? Шоуларимиздан ўша "Ибо-шоу”сидек бўлгани билан, жонли эмас.. -Йўқ менда жонли ўтди. Биласизми санъаткор ўзини ардоқлаган халқига хеч қачон хиёнат қилмайди! Хиёнат қилиш керак эмас. Имкон қадар жонли куйлаш керак, чунки улар пул тўлаб келяпти. Ўзимни фойдам учун концерт қилганимдан кейин шуни халоллаб олишим керак. Балки мендан санъаткорлар хафа бўлишар, билмадим, мен халиги Худо кечирсину, намозхон бола эмасман. Вақти келиб насиб қилар, лекин шу намозхонлар хам одамларни алдайди. Мен билмайман нима учун улар намоз ўқийди? Эй Худо мени кечир, шунақа қилиб пул топувдим деб ...(кулади). Одам хар тарафлама тоза бўлиши керак. Илтимос қилардим санъаткорлардан, харакат қилинглар, халқ учун хизмат қилайлик, бориб мини-дискни қўйиб туриб бериш керакмас. Туриб оғини қимирлатиб эмас, хақиқатдан куйлаб пулини олиш керак. Бундоқ олиб қарасангиз, биз кичкина пулга ишламаяпмиз, санъаткорларни 4та айтадиган ашуласи учун кимдир бир ой ишлар, буни хаммамиз биламиз, буни яшириш керак эмас. Санъатни ривожланиши тарафдориман. Шоуларга келсак, хар бир шоу қиладиган хонанда, хам хонанда, хам режиссер ва хам мусиқашунос хам бўлиши керак. Ўша мусиқашунослик орқасида қанча тарих бўлса уни билиши керак. Ўзбек санъати жуда бой. Ўша милоддан неччи аввал Кушон салтанатидан тортиб келинганда шашмақомларни ривожланиб келиши билан хозирги кунгача кириб келаётган савияси паст санъаткорларгача катта тарих бор, билиши керак. Шоу қилаётган санъаткор кимнидир фикридан фойдаландими, бу шоу бўлмайди. Масалан, мана бундай қиласиз, мана бу ерида қўлингизни кўтарасиз, йўқ бу энди сохталик. Санъаткор ўзи куйлаб туриб харакат қилса у табиий.
Аввалги концертингиз хам жонли равишда ўтган, ва қизиғи радиоларда фонограммасига қараганда шу концертдаги жонлиси кўп қўйилган. Жонли концерт қўйиш бу санъатдаги принципиаллик, овоз имконияти мавжудлиги ёки санъатга бўлган хурмат юзасидан?
Концертда 2 соат мобайнида магнитафон остида тура олмайман. Балки қайсидир жойида мени овозим бўғилар, энди бу Худодан, бу хам омонат нарса. Келаси йил хам концерт бериш ниятим бор, бу йил икки кун қилсам келаси йил уч кун қиларман. Санъаткор эканман менга яхши бир профессионал санъаткор сифатида қарашлиги учун бу ишларни қиляпман. Мен бу касбни эгаллаганимдан кейин унга лойиқлигимни исботлашим керак . Кимдир мени қўллаб-қувватлайдими йўқми фарқи йўқ, шундай тақдирда хам балки унинг айбимасдир. Хеч ким қўллаб қувватламаяпти деб ташлаб қўйиш нотўғри, чунки Ўзбек санъатини хеч бўлмаса бир бурчагини ривожлантириб туриш бизни бурчимиз! Концерт қилишдан аввал ёрдам сўраган жойларимиз бошида рад жавобини беришдию, баннерлар илингач эса режиссерлар хам, хомийлар хам топилиб қолди. Майли ғуруримизни сақлаган холда озгина маблағимиз билан бўлса хам концертни амалга оширмоқдамиз.
Хозир икки кун, дейил халқ талаб қилса ва 20 кун концерт бериш имконияти бўлса, шу 20 кунга жонли концерт беришга овоз имкониятингиз етармиди? -Хозир
репетиция жараёнини кузатдингиз қанча куч кетяпти. Мен февраль ойидан бери хар
куни репетициядаман. Уч ойдан
бери шу тариқа ишлаяпман, хар куни куйлаяпман. 20 кун 2 соатдан жонли концерт бериш хеч
қанақа иш эмас! Аввало Худо! Агар шамоллаб томоғни бўғиб қўймаса бўлгани. Хар
куни бу ерда соат 11-00дан
17-00гача ишлаяпман, орада 1 соат тушлик. Хар куни 5 соат жонли ишлаш. Биласизми санъаткорларимиз жонли концерт бермай қўйгани учун, халқимиз буни қийин иш деб ўйлаб қолган. Жонли ижро ва фонограммадан фойдаланилади деб ёзиб концертни фонограммада ўтказиб, орада 2-3 қўшиқни жонли куйлаш бу жонли концертга кирмайди. Фонограммадан жонли зўр бўлиши керак, нима у фонограмма? Пластмасса, елимку. Балки баландроқ чиқар, ёки пастроқ лекин табиий-ку, у бошқача кириб боради. Қанақадир ўзига яраша даволар хам.
Ижодингиздаги мунтазам бўлмаган ижодни шахсий хаётингиз билан боғлиқ муаммолар билан боғлаш мумкинми? Ё ўша инжиқ, характери оғир деб сизга берилган таърифдек характерингиз билан боғлиқмикан?
Лекин шахсий хаёт ва шахсий муаммоларни ижодий танаффусга таъсири хақидаги жавобдан эса силлиққина ўтиб кетдингиз.
Хонанда актер. Сахнада роль ўйнамаса хам, қўшиқ орқали юрагидан рольни ўйнайди. Шоирни сўзини таърифлайди. Шахсий хаётимни...мен уни харакат қиламан доим йўлга қўйишни. Тарози буржидагилар асли шунақа-ку, озгина сиқилади-да тез ёддан чиқаради.
Устига-устак мошинангиз хам чўлнинг қоқ ўртасида ёниб кетди. -Қашқадарёда Шўртангаз деган жой бор, ўша ердаги Наврўз концертидан чиқиб, Хоразимга кетаётган эдик. Бухоро Хоразм чўли ўртасида йўлдаги нотекислик туфайли мошинанинг тагидан нимадир урилиб ўтди. Тўхташга эриндим, чарчаганмиз, 600 километр йўл, хеч нарса бўлмагандир дедим, мошина хам юриб кетяпти. Орадан бир соат ўтиб тутун хиди кела бошлади. Ўша пайт хаво туман бўлганига унчалик ахамият бермадим. Йўлда нимадир ёнаётгандур-да дедим. Бир махал қарасам ёнимдан олов чиқяпти. Тўрт созандам билан мошинадан тушсак мошинани таги ёниб ётибди. Биласизми бизни Худо сақлади. Синтезатор, доира, раққосалар кийими, сал қимматроқ тақинчоқлари ва энг асосийси хужжатларимиз , ишлаган маблағларимиз хаммаси ёниб кетди. Чўлда қолиб кетдик, хеч ким йўқ. Яхши хамки такси хайдовчилари ёрдам бериб постгача олиб бориб қўйишди. Кейин Худони қудратини қаранг, Бухородаги тўйдан хонанда Азиза Ниёзметова келиб қолди. Улар билан Қашқадарёда концертда бирга эдик, Бухорога тўйим бор ўтиб кейин Хоразмга ўтарман деганди. Биз хам Хоразмга ўтганда балки кўришармиз дегандик. Кейин улар мошинасида бизни олиб келиб қўйишди. Шу аёлга бир умр рахмат айтаман.
Аввал зўр бир мавқе қилиб олиб, кейин 10-15
йил фақат тўйларда юравериш гўё Отажоновларга хосдек. Қайтаман деганда эса тан
олиш керак, гарчан сизни ўрнингизни бўлмаса хам рейтинг ўрнингизни эгаллаб
бўлишган бўлишади. Долзарб энди бошқа хонандалар. Қайтаётган санъаткорга стресс
бўлади, ишончсизликдек яна.. Сиз концерт билан қайтяпсиз. -Санъаткорга комплекс хисси халал беради, вахоланки менда бу нарса йўқ. Аввал ном чиқариб кейин йўқ бўлиб қолиш...тўғри (кулади). Лекин энг катта пулни топяпмиз дея олмайман, ўртача.
Завқини тушунишни истайман, нимада завқи агар вақтида даражани ушламай тўйлар билан кифояланиб кетилса. -Ижод...вақтни талаб қилади. 8 йил ижод қилдим 4 йил дам олдим. Хам мусиқа ёзиб, хам уни куйлаб, хам реклама хаммасини хамиша бирдек қила олмайман. Лекин қўшиқлар яратаётганда 3-4 йилга етсин деб харакат қиламан. Йилига бир қанча янги қўшиқ қилавериш бир хилликка олиб келса керак. Кўпчилик санъаткорларимизни ижод намуналарини сўзи бошқа мусиқаси бир дейман. Мана Озодбек акани ўзи бизга етади, лекин уни орқасидан нечтаси худди шундай мусиқага бошқа сўз қўйиб куйлаётгандек. Озод ака яхши ишлаяпти деб хамма шу тариқа кетиши керакмас-да. Бир дона бўлиш керак. Мени йўлимда хозир кимдир қўшиқ куйлаяптими билмадим, 12 йилдан бери сезмадим, балки бордир. Вахоланки...шахсий хаёт тўғрисида гапирмайман дедиму, таъсири бўладиган тарафлари хам бор. Моддий ва рухан. Газеталарда чиқдику, яхши ниятлар билан уй-жой қилдик, ютқазиб қўйдик. Озгина юрак оғрийди, чунки уй қуриш озгина пул билан битадиган иш эмас ўзингиз жудаям яхши тушунасиз. Хозир энди янги уй қурдим (завқланиб), Худога шукур, Хасанбой дахасида, бошқа мошина хам олдим. 2009 йилдан Хоразмдан ижодни қайта бошладим, янги рухан куч билан Тошкентга концертим билан қайтиб келдим.
Отажоновлар билан боғлиқ гап-сўзларда сизни Ортиқ ака ва ўғиллари билан муносабат яхши эмаслиги хақида гапиришади. Вахоланки Ортиқ ака шахсан менга берган интервьюларида хам айнан сизни куйлаш махоратингизни ўз ўғилларидан юқори қўйиб тан олганлар. Буни кўп жойда айтган эканлар. Ўз ўғлини мусиқий билим ва созандаликда тан олган бўлсалар сизни эса куйлаш махоратингизда.
Лекин хамжихатлик хам йўқ-да -Лекин
хамжихатлик йўқ. Энди мен масалан...Мен биринчи қадамни қўя олмайман. Мен ундан кичкинаман. Мени
эмас уни хаққи бор. Мен қандай қилиб унга маслахат бераман? Маслахат бериб кўрайчи "Ие, ха энди сиз қандоки” дегандек кулади. Улар бир нарса демагунча секин бир четда
тураверамиз. Алоқамиз ёмонмас, лекин...Улуғ акамдан хафа бўлган жойларим бор.
Яширмиман, мендан балки бу гапларимга хафа бўларлар, буни тўғриси менга фарқи
йўқ. Муслимбек Йўлдошев сўзи билан "Она”
хақида қўшиқ куйлагандим. Билмадим Улуғ акам мактабда қанақа даражада
ўқигану...хуллас ўша пайт мени чақириб муроса қилган. Нима учун она
хақида куйлаб, қўшиқ орасида мени онамни ёмонлайсан?-деган. Менга шу қўшиқни куйлаттирди, мен уни онасини
ёмонламаганимни исботлашим керак эди.
Кўнгил синган дея оласизми?
Мани Улуғ акам тўғри тушунсин, мен бизни орамизга тушиб қолган совуқчиликдаги уни ахмоқлигини айтяпман холос. Балки у унутиб юборгандир, энди сиз сўраганингиз учун очиқчасига айтяпман, яширганим билан барибир одамлар "Нимадир бор эканда гапирмаяпти” дейди.
Вазиятга очиқчасига бахо берадиган бўлсак, бир қариндош санъаткорлар орасидаги рақобат тушунчасини сезиш, унинг таъсири бўлади деб хисоблайсизми? -Менга
Улуғ акам қанақа рақобатчи бўлиши мумкин, ёки мен унга? Оилада рақобат
бўлса энди бу Худони иши-да. Агар кимнидир ичида кўролмаслик хисси бўлса бу
унга Худодан берилган азоб.
Мен уни кўролмасам бу мени азобим бўлади, нима қилай шунақа яратилганман, ичим
қора, кўролмайман деб таърифласа бўлади-да буни. Лекин у менга хеч қачон мусиқада рақобатчи бўла
олмайди, мен у каби хеч қачон соз чала олмайман, ёки у хеч қачон мени ашуламни
айта олмайди. Лекин менга ўхшаб ашула айта олмайди деб хам айта олмайман, чунки
Улуғ акам кучли санъаткор. Аммо кимнидир ичида ички муаммолари бўлса бу
энди мени муаммоим эмас! Мени барибир халқ боқади Улуғ акам эмас, худди шундай мен хам унга хеч қандай ёрдам бермайман. Фақат яхши кунимизда бир-биримизни ёнимизда турамиз, пул керак бўлганида менга рад жавобини бермаган. Улуғ акам мани бирибир қўллаб-қувватлаши керак, чунки у мени акам! Масалан мени уй-жойим бузулиб кетганида у мени химоя қилиб, сан мани укамни уйини олиб қўйгансан деб тўйига бориши керак эмасди. У мени ўша пайт қўллаб-қувватламагандан кейин мен...
Концерт дастурингизда синглингиз ва жиянингиз чиқиши режалаштирилмоқда, лекин Улуғбек эмас...
Хозир концертда синглим Эътибор ва жияним Али Отажоновлар мен билан қўшиғимни дуэт тарзида куйлаб чиқишлари режада бўлиб репетиция қиляпмиз. Баъзи хужжат масаласида муаммолар мавжуд ва концертгача хал бўлса албатта режани амалга оширамиз. Ўхшамаса зиёни йўқ, қайтанига репетицияда "форма”да бўлади. Қийналиб мускулларини ишлатса нафақат мени концертимда балки кейинги ижодида хам ўзига фойда бўлади.
Концерт дастурида хеч ким тингламаган қўшиқлардан нечта бўлади? - "Хали қилинажак юмушлар бисёр, очилмаган
қанча сирлар бор, биздан ихтиролар кутар истиқлол, Ватан фарзандлари бўлинг
чинаккам!” деган қўшиқ билан бошлайман дастурни.
Кўпчилик билмаган "Кўзим қувонарму, ё кўз
ёшда ўтарму”, "Интизор”, "Оллохим”, "Менинг бахилим”. 2005 йилги концертимдан
кейин ёзилган қўшиқлар айтилади. Иккинчи блокда регионларни санъатидан,
Фарғона, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, хам Хоразим санъатини мужассамлантириб,
мана шундай бой халқмиза, эсингиздан чиқарманг деган мақсадда шундай нарсалар
қиляпмиз. Кейин хип-хопга монанд йўналишга ўтилади, охирги блокда озгина
"арабеска”лар бор, кейин ёшлигимда "Айтишим шартмиди ошиқлигим” деган қўшиғим
бўларди, яна "Хайр мактаб” (Синифдош қиз), қўшиғимни хам янгича
услубда битирувчиларга атаб куйлайман.
Репетициядан видеолавха. Бу видеода Жахонгирнинг синглиси Эътибор ва жияни Али Отажоновлар билан репетиция жараёнидаги концертга тайёрланаётган режадаги дуэтлардан лавха хам томоша қилишингиз мумкин. Тасикс туридан кўчириб олиш 55мб Тасикс Майтубда томоша қилмоқ. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 17744 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 32 | ||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод ![]() |