Жахонгир Отажонов концертига якун. Экспертлар фикри+ВИДЕО! Suhbat | Intervyu | Reportaj
Жахонгир Отажонов концертига якун. Экспертлар фикри+ВИДЕО!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 

ЖАҲОНГИР ОТАЖОНОВНИНГ "СОҒИНДИМ” ДЕБ НОМЛАНГАН КОНЦЕРТ ДАСТУРИНИНГ ИККИНЧИ КУНИДАН РЕПОРТАЖ


Соат 18.30 ларда Истиқлол санъат саройига кириб келганимизда, саҳна ортида концертга тайёргарлик жараёни кетаётган эди. Хонанда Жаҳонгир Отажонов эса, концерт олдидан репетиция жараёнини ҳозиргина ниҳоясига етказган экан.    Жаҳонгир Отажонов, шу вақтда  биз билан ва концертга меҳмон сифатида келган хонанда Даврон Эргашев билан самимий саломлашди.

            Концертга тайёргарликнинг сўнгги жараёнлари кетаётган эди.

Концерт ўтказилаётган катта залга чиқдик. Томошабинлар гавжум, барчалари ўз ўринларини эгаллаш билан банд.

 

Бугун концертнинг иккинчи куни, биринчи кундагидан сезиларли даражада фарқ қилди. Қўшиқлар дастурида ўзгаришлар киритилиб, масалан, концертда чиқиш қилаётган ёш хонандаларнинг саҳнага чиқиш вақтлари ўзгарган. Бундан ташқари, хонанда Жаҳонгир Отажонов қўшиқ куйлаётган вақти, бир неча марта саҳнадан залга, томошабинлар ёнига тушиб, улар билан кўришди. Томошабинлар, мухлислар хонандага бир неча бор зар тўн кийдирдилар, гуллар тақдим қилдилар, онахонлар дуо қилдилар. Ҳатто, мухлислар хонандага пешонасидаги терни артиш учун, самимий тарзда янги дастрўмол ҳам тақдим қилдилар. Ҳамма янада кўтаринки кайфиятда, хонандани олқишлардилар.


Томошабинлар хонанда томонидан куйланган ҳар бир қўшиққа алоҳида ёндошиб, деярли бошидан охиригача, қўшиқ сўзларини хонанда билан баравар такрорлаб, куйлаб, қарсак чалардилар.

Хонанда қўшиқларни куйлаётиб, айниқса, авжига чиққан маҳалда, залдаги томошабинлар завқланиб, баланд овозда қарсак чалиб олқишлардилар. Айниқса, "Аёл макридан”, "Айтишим шартмиди ошиқлигимни”, "Ёр-ёр айтманг”, "Оллоҳим”, "Севгилим” қўшиқларининг авжида, олқишлар ва қарсаклар тинмади!

"Ҳаёт бунча қийнайсан” қўшиғининг ижро вақтида, хонанда Жаҳонгир Отажоновга жиянларидан бири Мардон Отажонов реп айтиб, орада биргаликда куйлади.

"Синфдош қиз” қўшиғидан сўнг, концерт дастурида кутилмаган ўзгариш содир бўлди. Хонандага томошабинлардан бири кичик қоғозчага "Оқ булутлар” қўшиғини куйлаб беришини сўраб ёзиб, чиқартириб юборибди.  Хонанда Жаҳонгир Отажонов бу илтимосдан ҳам ҳайрон ва ҳам хурсанд бўлиб, қўшиқни куйлаб бермоқчилигини билдирди. Фақат, бу қўшиқни куйлаш учун, созандалар билан бирга машқ қилиб тайёргарлик кўрмаганлигини, шунга камчиликлари бўлса, узр дея қўшиқ куйлашни бошлади. Хонанда "Оқ булутлар аро икки кабутар” дея, қўшиқ куйлашни бошлаши билан залда кучли қарсак, олқишлар ҳамда, хонанда билан биргаликда, қўшиқни куйлаш бошланди!


Томошабинлар бу қўшиқни ёддан билишларини намойиш этиб, хонанда билан биргаликда берилиб куйлардилар. Хонанда бу қўшиқни ҳеч бир тайёргарликсиз, жонли ижрода куйлаб, ҳаммани яна бир бор қойил қолдирди. Томошабинлар бу қўшиқни шунчалик соғинишган экан-ки, ҳеч тугашини ҳоҳламай, қайта-қайта қўшиқ сўзларини такрорлашарди.

Ҳатто,  Жаҳонгир   бир муддат ўзи айтмай туриб, микрофонни зал томонга тутди. Томошабинлар қўшиқ сўзларини такрорлаб куйлаб бердилар. Хонанда томошабинлар куйлашаётганда, мусиқани ҳам тўхтатиб турди. Бутун томошабинлар зали    бир овозда куйлаши шу қадар ажойиб янградики буни таърифлаб бериш жуда қийин.

Қўшиқ куйлаётган маҳалда, томошабинлардан бири хонандага оқ атиргуллар тақдим қилди ва хонанда "оқ атиргуллар дегандим, оқ атиргуллар ҳам чиқди” деб самимий ҳазил қилиб, миннатдорчилик билдирди. Бошқа қўшиқлар айтилаётган вақтда ҳам, томошабинлар томонидан тақдим қилинаётган гуллар тўхтамади.

Концерт жуда ҳам самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.

Концерт тугагач, меҳмонлар ва томошабинларнинг концерт ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

 

Хонанда Бахтиёр Султонов: -Мен ҳам 1999 йилда жонли концерт берганман. Ҳозир ўзимни кўргандек бўлдим, назаримда. Жаҳонгир Отажоновнинг бу жонли ижродаги концерти, аъло даражада ўтди! Унинг ижодини доимо кузатиб келаман. Хонанда устоз-шогирд анъаналарига эътибор берадиган йигит. Дастур репертуари жуда ҳам яхши чиққан. Қўлида қоғоз билан жонли куйлаш, бу жуда ҳам оғир. Эстрада замонавий қўшиқ шоуси, ана шундай жонли бўлиши керак, назаримда. Ҳеч қандай ясамаликларсиз!

 

Хонанда Равшан Намозов: - Икки кундан бери, концертни чиройли ва сифатли даражада ўтиши учун, аппаратларни, съёмкаларини ўзимиз назорат қилиб, биргаликда ишладик. Бу биринчи биргаликдаги ишимиз. Биз "озвучка, "настройка”ларни қилдик. Жаҳонгирнинг ўзи жуда ҳам ижодкор, меҳнаткаш йигит. Мен ўзим халқни ана шундай, жонли ижрога яқинлаштириб ва ўргатишни жуда ҳам истардим. Иложи борича, халқ фонограмма билан жонли ижронинг фарқига бориб, ўшани қадрлашни ўрганишса! Фонограммани уйда ҳам қўйиб эшитса бўлади. Лекин, концерт, бу саҳна – жонли ижро учун, меҳнат учун қилинган саҳна! Биз шунинг тарафдоримиз! Шунинг учун, ҳаммамиз йиғилиб, биргаликда ҳаракат қилдик.

 

Иқбол Муҳамедова ўқитувчи: – Концерт менга жуда ҳам ёқди. Кўпдан ана шундай жонли ижродаги қўшиқларни тинглагим келганди. Концертни аввалига, 3–4 қўшиқ жонли бўлиб, қолганига бошқаларга ўхшаб, фонограмма қилиб юборишса керак деб ўйлагандим. Буни қаранг, ҳатто Жаҳонгир Отажоновнинг синглиси ва жияни Алишергача жонли ижрода куйлашди! Жаҳонгир Отажоновнинг ўзи бошидан охиригача жонли ижрода куйлаб, яна илтимос қилинган "Оқ булутлар” қўшиғини ҳам тайёргарлик қилмай, айтиб берди. Қойил қолдим! Менга айниқса, сокин қўшиқлари ёқди! Қўшиқларини маъноси ҳам кучли, сараланган. Баъзи қўшиқларини эшитиб, кўзларимга ёш келди. Лекин, шўх қўшиқлари ҳам чакки эмас. Рақслар чиройли саҳналаштирилган. "Кўзим қувонарму” билан "Тановар” менга жуда ҳам ёқди. "Севгилим” қўшиғини рақси ҳам, бошқача чиқибди.

 

Абдулла Жамолиддинов тадбиркор: – Концертга оилам, рафиқам ва икки ўғлим билан билан келдик. Ўзи оиламиз билан концертга тушишни яхши кўрамиз. Кўп концертларга тушганмиз, лекин бунақаси бўлмаган эди! Жаҳонгир Отажоновнинг ҳар бир қўшиғига алоҳида қарсаклар, томошабинлар ҳамма қўшиқларини ёддан айтишяпти! Концерт охиригача, хонанда жонли куйлади, овози бир маромда чиқди, ҳайрон қолдим, худди фонограммадек бир текис, кучли овоз! Бўлар экан–ку, шундай ижод қилинса! Ҳаммага ўрнак бўлса арзийди! Ҳеч қандай бир костюмларсиз, шоуларсиз, дабдабаларсиз, самимий, халқона концерт! Менга айниқса, "Оллоҳим”, "Айтишим шартмиди”, "Ҳаёт бунча қийнайсан” қўшиқлари ёқди. Хонандага бу концертда эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмасликни, янада ижод қилишни тилайман! Токи, мана шундай жонли концертлар кўпаяверсин.

 

Марҳабо Ёқубова талаба:Концертга дугоналарим билан бирга тушдик. Бизга хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқлари ёқади. Концерт бошидан охиригача жонли ижрода бўлди. Созандалар ҳам мусиқаларни яхши чалишди. Концерт ёқди, соғинган қўшиқларимизни эшитдик. "Оқ булутлар”ни куйлаганлари жуда зўр чиқди!

 

 

Концерт номи бежиз "Соғиндим” деб номланмаган, назаримизда. Томошабинлар ва мухлислар ҳам, хонандани, унинг санъатини соғинганликларини, концерт давомида намойиш этдилар, десак янглишмаймиз.

Чиндан ҳам, хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг икки кунлик концерт дастури энг файзли, самимий ва жонли концерт бўлди, деб ўйлаймиз. Ҳақиқий санъатга ортиқча ҳашам шарт эмас, назаримизда!


Феруза Фаттохова

Саида Вахобова



 Концертни энг сара лавхаларидан ВИДЕО:

Тасикс туридан кўчириб олмоқ 110мб



ОНЛАЙН:

Ютубда томоша қилмоқ


Майтуб тасиксда томоша қилмоқ

Видеодаги титрда хатолик кетган: май ўрнига апрель ёзилиб қолибди. Бунинг учун узр сўраймиз.

 

 

18-Май-2011 14:20
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Jahongir Otajonov
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Dilya   (18-Май-2011 15:00)
Omad tilayman o`ylaymanki keingi yil undan ham zo`r chiqadi

2 Dilya   (18-Май-2011 15:00)
Zo`r omad tilayman

3 Zoyi   (18-Май-2011 15:28)
он очень талантливый

4 Dilnoza   (18-Май-2011 15:33)
Sanatga qiziqqan odamgina jonli ijroni qadrlaydi va tushunadi unga omad tilayman qanchalik xursand bo'lganini tasavvur qilaman xis qila olmasam xam. Yangiliklar kiritishdan charchamaydigan Sayyod bizning raxbarga xam omad unga raxmat.

5 Дилшодбек   (18-Май-2011 17:36)
Жохонгир акага ижодларида омад тилаб коламан жонли ижрода куйледиган кушикчи санаткорларимиз яна купайсин

6 vohidjon   (18-Май-2011 20:22)
Johongir Otajonovga omad tilayman.

7 Bek   (18-Май-2011 21:33)
Video lavxani ko'rib shunchalar yoqdiki bu konsert qachon netga qo'yilarkin intizorlik bilan kutamiz!

8 QALQON   (18-Май-2011 21:53)
E qoyil, shunaqa yaxshi habarlar, ayniqsa shunaqa jonli konsertlar haqida bo'sa odam hursand bo'ladida. Bu yangiliklarni hormay tolmay bizga etkazib turgan sayt jamoasiga katta raxmat! Silarniyam ijodilarga rivoj!!!

9 nanosh   (18-Май-2011 23:00)
afsus,konsertiga borish nasib qilmadi.:(Vodiyda ham konsert berarmikanlar?

10 Dilmira   (19-Май-2011 09:54)
Поздравляю! Вы долго к этому готовились, рада что все удалось, все получилось, народ по Вам соскучился (это видно по отзывам), желаю дальнейших высот на Олимпе славы, здоровья чтоб все это воплотить ведь сцена и музыка это Ваша жизнь и потому желаю успеха успеха успеха и чуточку удачи. Вы молодец, как держать!!!
Здоровья Вашим родным и близким!

11 akmal. mirzo   (19-Май-2011 13:07)
bunaqa sanatkorla xozirgi kunda juda kam man kansertga tushib zaldegi baqir chaqirri korib juda xayratta qoldim bu bolani sanatiga tam berdim xali bunqasi bomagan 100 % jonli JOXONGIRGA omad tiliyman kop sanatkorlani ruxiy tasirlantirib qoydi lekin

12 akmal. mirzo   (19-Май-2011 13:08)
kanserga gap yo gapirishga til ojiz malades

13 sohiba   (19-Май-2011 14:00)
Qoyil,yanayam ijodlari gullab -yashnasin!!!Doim QALQON nomida komment yozuchi inson agar bu komentni uqb qosez szga savolm boredi:hozr qaysi davlatdasz,nma ish qlyapsz uyoda?Hayron bumeng prosta doim kommentlarizi ma'noli qb yozasz,menga bildrgan fikrlarz yoqadi.Ushanga qizqqandm.

14 zafar   (19-Май-2011 16:30)
bu kansert tatlisesning kansertidan keyingi eng zur kansert buldi gap yuq...

15 8791   (19-Май-2011 20:04)
birinchi rasmda ko'zlar buncha qop qora, Jahongir Otajonovni ko'zlari jigarrang edi shekilli, kansertga gapash nest, hamma birgalikda aytgan joyi juda ajoyib bo'libdi

16 Janob Baxtiyorovich   (19-Май-2011 23:08)
Yashasin Jahongir aka.Hech qachon ijoddan tuhtamasin!Shu saytni ham bundan keyingi ishlariga omad tilayman!

17 EL NINO   (20-Май-2011 03:20)
gap yo'q!!! omadini bersin!!! singlisi nechi yoshda? chiroyli qizakan

18 Nilufar   (21-Май-2011 21:42)
Koncertga ketvotkanimda ishdanvaqtli ketib, bollarimmi oyimnikiga tashab manga nima zarilidi degan fikr utdi hayolimdan. Lekin koncert boshidan ohirigacha shunaqangi ZUR uttiki, vaqt qanday utib ketganini bilmi qoldik. Odamla Ozodni koncertida uhlab qoludik, bularkanu halqni aldamasdan, haqqoniy jonli ijroda koncert bersa deb chiqishdi... Man uzimam hammaga maqtadim,shunaqangi koncertlarni odam sogingan ekan. Oldin faqat Yulduzni koncertida mazza qilaqdi hamma. Omad Jahongirga!!!!!Va tashakkur bildirmoqchiman!!!!!

19 Олим   (22-Май-2011 04:08)
Бугун Алишер Файзни концертига тушдим, Жахонгирни концерти билан солиштириб булмас даражада, тугри уч еки турта ашула жонлик булди, барибир фонограмма бу сохталик, мухлисларга булган бехурматлик, кани энди хамма хонандалар Жахонгирдан ибрат олиб шундай концертлар куйсалар.

20 yusuffayz   (01-Июн-2011 10:10)
salom johongir aka kansert zo'r bo'ldi sizga omat tiliman lekin siz ko'tsiz

21 shoxida   (07-Окт-2011 10:24)
man joxongir otajonovni xurmat qilaman munaqa sanatkorla xozirda judayam kam ulani sanatlariga qoil qolmaslikni iloji yo' ulani iwlariga omadla tilap qolaman

22 rasulbek   (06-Фев-2012 07:21)
biggrin smile wacko o'ta darajada

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 32
Мехмонлар: 32
Рўйхатдагилардан: 0