03:10 Жахонгирдан хоразмча рок-шоу! Видео | |
Бу йилги Жахонгирни концертига фикр билдиришга шошилмадим ва аввал бошқалар фикрини хам кузатдим. Таққосламасам хам бўларкан, деярли фикрим улар билан ўхшаш. Аксарият одамларни, хусусан санъат оламидан концертда бўлганларни хам фикри биринчи навбатда "Шоу" дегани бўлди. Дархақиқат, концертни бошидан то охиригача битта шоумен бу хонанданинг ўзи Жахонгир!
Ўйнади, сакради, айланди, тиз чўкди, ётиб олди ва аллақандай қилиқларни хам қилди. Хоразмча рақсни ўзи ажабсанда ва уни микс туридаги янада янгича талқинини Жахонгирдан кузатиш хам қизиқ ва хам хайратланарли бўлса керак.
Концерт давомида бутун зални нақ икки маротаба биронта қаторини ўтказиб юбормай айланиб чиқди.
Фақат балкон қолиб кетди. Энди бўмасдиямде))
Концертга фикрларимга танқидий кўз билан қараманг, хар бир томошабин соха ёш ва бошқа жихатларидан қатъий назар у аввало томошабин! Жахонгирни бу йилги концертига томошабин хуқуқида шахсий фикрим ва тахлилларим билан бўлишмоқчиман холос. Балки фикримиз бир жойдан чиқар.
Аввало Жахонгирни ижодкор сифатида росмана инсон қиёфасидаги мусиқа дейиш мумкин. Унинг мана шу рақслари, хатти-харакатларини айнан шу мусиқа тарафлама кузатсангиз, шу мусиқани хар бир ритм, такт ва охангигача ўзини жисмида намоёнлаб тургандек. Эквалайзердаги айрим белгилар каби.
Бу йилги концертда аввалги мухлислари билган Жахонгирдан камроқ қолгандек. Уни аксарият мухлисларига яқин қилган сокин ва дардли "Оқ булутлар" каби қўшиқлар йўқдек. Балки бир пайтлар бирдан "Чақасан" сифат йўналишга ўтганидаги аввал қабул қилиш қийин бўлиб кейин айнан шу йўналиш унга яна омад келтирар? Яъни бу сафар янада жўшқинроқ ва жадал темпдаги рок билан уйғунлашган йўналишни назарда тутяпман. Бу йилги концертда мусиқадаги рок бирламчилиги айниқса ёшларга жуда хуш келган бўлса ажабмас. Хусусан фотографимиз айнан шу жойидан завқланиб ишлаганини айтади. Бу йўналиш бизда тўйбоп ва талабгор бўлмагани учунам кам қулоққа чалинади, бироқ хаммага бирдек ички туғёнларини кўтара оладиган мусиқа товуши. Бу борада Жахонгирни концертидаги созандаларга хурмат! Ажойиб тарздаги ижро!
Оркестр эса...негадир бу йилги концертга улар ё қовушмагандек ё биргаликдаги репетициялар сустроқ кечгандек. Концертни биринчи куни бўлганига десак балки кейинги кунларда йўлига тушган бўлиши мумкин.
Раққосалар ўз йўналишида ажойиб, айниқса концерт бошланишидаги асосан халиги фанклублар эгаллайдиган сахнани икки тарафига раққосалар хоразмча рақслари билан хоразмча сокин пуфлама созлар нағмаси уйғунлигидаги рақси ўзгача чиққан. Бирдан темп тезлашиб Жахонгир улар билан рақсга тушиши дастурни бошиданоқ томошабинларни рухлантира олди.
Жахонгирни бошқачароқ кечган кейинги рақслари ва хатти-харакатларига эса юқорида айтганимдек ким шу мусиқани уни ўзи сезган харакатлардаги намойиш бўлишидек қабул қилса, кимга бачканадек туюлар. Бироқ рости концертда унинг рақсларидаги турли қилиқлар чегара билмагандек. Шундай қилиқ ва рақсларни ўзига мос ва хос деб билаган аудитория учун бу нормадир, шунинг учун хаммани номидан бу харакатларга аниқ бир фикр айтиш қийин.
Шундай рақслар кўринишида адашмасам Жахонгирни шогирдлари сахна олдида Жахонгир билан аллақандай ёввойи деймизми, ё рости хоразмча шундай жанр бормикан, хуллас хунуккина бир ғалати хатти-харакатлар билан рақсга тушишдики, кузатиш қизиқ кечди. Мусиқадаги икки мусиқий асбобнинг "савол-жавоб" туридек уларнинг рақсларида ўзига хос халиги жа бир маъно дея олмайману, аммо шундай "сухбатлашиш" жараёни бордек. Ва буни фақат улар тушунадигандек.
Буни хам кимдир бачкана, қўпол ва ёввойи циркдек қабул қилар, кимдир эса мана шундай балки(!) мавжуд рақс фолк-йўлини тушунар. Шахсан ман учун кузатиш (айнан кузатиш завқланиш эмас) қизиқ кечди. Бу тарафлама хам мана шу рақслар дастурни умумий шоусидаги бир детал бўлгандек. Лекин Жахонгир билдирган эстетик санъат тушунчасига хос нарсани бутун бошли дастурдан сезиш қийиндек. Балки керак хам эмас, чунки жайдари ва чапани стиль хам яшашга хақли ва уни хам мухлислари етарли, таъбир жоиз бўлса биз ўзбекларда кўпроқ хам. Хоразмликларнику гапирмаса хам бўлади.)
Мана шу каби қилиқ, рақслар ва айниқса сахнадаги бир муддат ётиб қўшиқ куйлаш сахна кўринишларини хам нафақат шоу тарзида балки Жахонгирга бўлган танқидлар, тарқалган видеоларга ишора сифатида яъни ўша тарқалган видеолардаги хатти-харакатларига тушунтириш киритишни кўзланиб қилингандек. Бу борада фақатгина сахнада бассейн ва кимнидир ўпиб олиши етишмади холос)). Балки уни ёрдамида хам ниманидир тушунтирган бўлармиди, ва балки келаси йилга олиб қўйгандир). Буни хам ким тушунтириш учун қилинган деса, кимдир атай мана сенларга, керак бўлса сахнага олиб чиқаман!-деган тарзда тушуниши мумкин. Бу хам хар бир томошабинни ва аталганларга тушунарли холатлар бўлса керак.
Янги дастур репертуаридаги қўшиқлар мусиқаси содда ва оддийдек. Ёдда қолади. Бунисиниям кимдир яхши стратегия, тез хазм бўлади деса, кимдир Жахонгирдан мукаммал санъат асарини кутгандир. Барибир Жахонгирни овоз имконияти ва махоратига хос қандайдир бир мураккаб асар намунасини кутиш бу норма. Тажрибаси , санъат оламидаги ўрни ва базаси бунга етарли ва мос!
Шу тарафлама бу йилги дастурдаги шоу урғусини айтсак у борган сари санъатдаги тажрибаси етарли устоз даражасига эмас, янги чиқаётган ва эътибор тортишга чанқоқ ёш хонандаларни эслатади. Халқ эса эски қўшиқларини хануз хуш кўради ва янги дастурда ўша қўшиқлар нафасию ўша даражадаги мукаммалликни кутади. Концерт "мағзи" хақида эса фикр ижобий: Репертуарда фалсафага мурожаат қилингани кўп сезилди. Концертда куйланган маъно жихатдан "Осон яшай десангиз ўзингизни озгина телбаликка солинг" деб куйланган қўшиғи қизиқ. "Бевафо" қўшиғи эса дастурдаги менга энг ёққан қўшиқ бўлди. Мусиқасиям ёқимли енгил осон ва қизиқ.
Дастурда Жахонгирни шогирди у билан бирга дуэт куйлади. Кўринишиям, куйлаш манерасиям ва айрим жойларида овози хам Жахонгирни нақ ўзи. Устоз-шогирд анъанасидаги ўхшашлик хатоси бўлса керак бу. Кўпчилик устозларни шогирдларини шу ксерокопиялик ижодини тушунмайман. Буям бир плагиат-да. Кимнидир қайтарадиган бўлсанг нима кераги бор санъатдаги ўринни? Нима қолдиради? Устозлар хам худбинлик билан эмас, шогирдларига куйлаш махорати ва бошқа керакли санъат сирларини ўргатиб, ўзлигини сақлаб, ўзини кашф қилишига имкон бериши керак. Бу фақат Жахонгирга эмас, умуман хамма устоз-шогирдларга фикр. Устоз ўзини ўрнини санъатда қолдиради, шогирдда эмас. Ўзига ишонмаган ва санъатда ўрин қолдира ололмаган устозгина кимгадир қолдириб хеч бўлмаса уни омади келар ва унда йўналишим оммалашар дейиши мумкин бўлса керак. Билмасам шахсий қарашларимда буларам. Ахир устоз бу қолип ёки инкубатор эмаску. Устозни ўзлигини эмас санъатда шогирдни ўзини ўзлигини намоён қилишидаги сирларни ўргатиш керак. Шу ерида бу мавзуни мухтасар қилмасам хозир чуқурлашиб , устозини ўзида "ясаб оладиган" шогирдларни паразитликкача қиёслашим мумкин))
Синглиси Эътибор Отажонова билан куйланган дуэт...концерт учун хато танланган бўлса керак. Балки биринчи кун шундай туюлди. Буни видеодан ўзингиз бахо берасиз, шахсан мени фикримча Эътибор Отажоновага катта сахнада жонли ижрога хали жудаям эрта бўлса керак.
Жонли ижрода катта сахнада куйлаши учун йиллар давомида мунтазам репетиция мухим. Кимсан Халқ Артисти Озодбек Назарбековам шу йилдангина буни уддаламоқда. Бир танишим айтганидек: " Мен Мен Мен ва фақат мен зўрман дегани билан айримлар гапида зўру бироқ амалида қовунларни сахнага юмалатгани қолади холос!"
Умуман олганда концертдаги мухит юқори кайфиятда ва концерт давомида бунга Жахонгир озмунча тер тўкмади. Хар бир қўшиғи давомида бир неча бора томошабинларни олқишлаб туришга чорлайдиган харакатлар қилиб уларни тўлқинлантириб турди. Чироқлар хам ўз ишини эффектли сахна кўринишида яхши бажарди. )
Энергиясини томошабинга таъсир эттира олди. Ўзи мазза қилиб куйлаган хонандагина тингловчини мазза қилдира олади назаримда. Жахонгирда эса бу иқтидор бор! Афсуски уни хамиша хам қўллайвермайди. Ва афсуски хамиша хам керагига урғу қилиб эмас.
Дастурдаги репертуар қандай бўлмасин уни "подача"сини юзма-юз аъло даражада етказади... Бироқ концертдан кейинчи?-хаммаси мана шунисида. Ўша мухитдан ташқарида шу қўшиқлар бир йил мобайнида қай тарзда оммалашяпти? "Арслон" қўшиғи худди ёш болалар ўйинидек содда: "Сен ундай бўлсанг мен бундайман, ажаб бўлсин хўп бўлсин")) дастурда бу қўшиқни "подача"си супер! Жахонгирни арслон овозига ўхшатмасини кузатиб, яхшиям бошқа хайвон хақида куйланмабди дедим))
Шоу керак чунки томошабин зерикмайди, бироқ шоу тарзида кечган хисоботдан чиққач ўша қўшиқни яна тинглаш хисси ёки ўша альбомни сотувга чиқишини кутиш мухимроқ бўлса керак. Санъаткор хисоботи бир кунлик концертни ЭПЛАШ эмас, уни мингта фишка билан едириб кетиш осон. Битта ағанаб берсангиз хам зал кулади ва бақиради. Сахнада энкайсангиз хам ирғишласангиз хам одамлар ТОМОШАБИН бўлиш учун келган ва куладиям бақираверадиям. Лекин сўнгги концертларда циркдаги томошабинни концертдагисидан фарқи қолмапти... Концертни асосий негизи бўлган репертуарни имтихони келаси йилги концертигача бахосини кўрсатади. Шуни устида жиддийроқ ишлаш мухиммикан дейманда. Хечким йил давомида Жахонгирдек ўзимда раққосликни ривожлантираман ёки Жахонгирдек шартта ётиб куйлашни қайтараман демаса керак. Булар оддий фишкалар, балки мавқесига ярашмаган ва балки томошабинларга дастур давомида қизиқ кечган холатлару аммо асло санъат намунаси эмас! Жахонгини эса санъаткор сифатида ўзимга кашф қилиб шу жарангдор мақомдаги ижодкор сифатида хурмат қиламан!
Балки хар йили концерт бериш хам шартмасдир? Шошилиб яратиладиган репертуарда илхом қай даражада? Жахонгир жонли ижродаги концерти бераётгани биринчи йил эмасу бироқ хали хит сезилмади. Оммалашгани бўлдию хити йўқ. Балки шу сабаб хам концертини учунчи куни у эски қўшиқларига мурожаат қилди. Менимча репертуар концерт белгиланганига қараб эмас, репертуарга қараб концерт белгиланиши керак.
Концерт дастурида рости хам кўпроқ шоуга урғу берилиб ижро ва репертуарга диққат камайгандек. Залдаги томошабинлар аудиторияси олқишлари билан хисоблашадиган бўлсак, масалан Республикага унчалик таниш бўлмаган ва асосан Хоразмда машхур бўлган Наврўз Собировни хам "Истиқлол"даги концертида одамлар аншлаг ва Жахонгирдан кўра хар битта қаторни тўлдириб хамма рақсга тушганида шокка тушгандим. Бир тарафдан концерт берганидан кейин ўша хонандани мухлислари тушадида. Жахонгирни санъатига шайдо бўлган санъат оламидагилар эса бу йилга келиб саноқли бўлгандек.
Сахнадаги созандалар хам аксарияти бегоналар. Ўзини атрофидаги ва керак бўлса қариндош созандалари йўқ. Айтишларича репетиция жараёнидаёқ улардан воз кечган. Буни хам кимдир Жахонгирни оғир характери билан боғласа кимдир шунчаки талабчанлиги билан тушунар.
Зўр эффект билан бошланган концерт унинг акси бўлиб якунланди. хуллас, шу бўпти хайр дегандек)) Шуниси биланам қизиқдир балки)
Бу йилги Жахонгир концертига рок эелементлари билан бойитилган хоразм стилидаги азарт билан ўтган эффектли шоу дея бахо бердим. Зўр шоу бўлибди! Лекин шу эдими халқ кутган натижа ва Жахонгирни бу йилга келиб белгилаган шахсий ижодий марраси, буниси менга қоронғу .. .
Маэстро должен оставатся верным творчеству и стремиться быть виртуозом своего дела а не становиться клоуном ради развлечения народа! ИМХО!
Шахсий фикрларимда танқидлар бўлса зинхор қаршилик сифатида эмас аксинча ижодини хурмат қилганим учун куюниб ёздим. Рейтинги баланд енгил елпи ва компютер орқасидан даврини сураётганлар олдида Жахонгирдек санъаткорлар хар тарафлама ўрнак бўлишини истайман. Умуман яхши ижодкор у намуна!
Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов Видео: Шахло Қодирова.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 10886 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |