Санъат оламида ўзининг галлактикасида юрадиган санъаткорлар етарли. Ижодкор ўзи салгина бўлса ҳам телбанамо бўлиши бизга сир бўлмай қолган.
Мураккаб ва ноодатий инсонлар санъатда кам бўлса ҳам, аммо бор.
Жаҳонгир Отажоновни шулар тоифасига киритаман. Кўпчилик ундан ранжиб қолишини унинг ижодий "узр"и ювиб кетадигандек.
Шу сабаб бўлса керак ёмонини танқид қиламиз, яхшисини тан оламиз ва санъати учун ҳам ҳурмат қилаверамиз.
Нейтраллик ҳам шунда. Бир ёқламалик эмас, жойида танқид қилиш ва жойида мақтов қилиш бу - ўша хонанда ўзига четдан қарай олиши учун имкониятни ҳам яратса керак.
Жаҳонгир узоқ муддатдан кейин саҳнага қайтиб, концерт бера бошлагач, унинг атрофида турли жанжалли мавзулар ҳам жонланди. Гоҳи ўйланиб қоласан, долзарб бўлган нарсага эътибор бериб фикр билдирамизу, аммо шу нарсани асл тарқатган одамга бу нега керак экан? Қизиғи Жаҳонгир концерт бера бошлашидан аввалги видеолар ҳам кейин тарқала бошлади. Рақобат ўйинимикин? Шоу-бизнесдаги бундай ўйинлар шахсан менга бугунги кунга келиб реал ва оддий нарса бўлиб қолган.
Эх, ўзимизни ҳам кетимиздан камера қувиб турса борми?))) Мана шунисида гап. Машҳурликнинг энг катта масъулияти ҳам шунда! Ўзлигингни минг тартибга солма, барибир ундан кеча олмайсан, ижодкорга эса озодлик муҳим. Санъаткорлар кечишмасину, аммо оммавий жойларда ва айниқса, бугунги даврнинг хавфли воситаси - камера олдида намуна тарғиботчиси бўлиши шарт экан. Ҳеч бўлмаса бошқалар тақлиди орқали тарбияси бузилмаслиги учун ҳам.
Кейин ўзинг учун ҳақиқат бўлган нарса ҳамиша ҳам бошқалар учун шундай бўлавермас экан. Шу сабаб ҳам умумий ва кўпчилик олдига чиқишда ўша умумий ва кўпчилик билан ҳисоблашишга тўғри келади.
Менга қолса, Жаҳонгир, Юлдуз ва Озодаларга фақат куйлашу, клип ва концертларда кўринишгагина рухсат берардиму, қолганига запрет қўярдим. Айниқса, интервью беришга! Қўшиқ орқали мулоқотдан ўзга - ҳаммасига!
Озода куйлаганидек, "Қўшиғимга тегманглар!" тушунчасида ижодкорнинг ижодига чеклов қўймасдим.
Жаҳонгир бу йили ноябрь ойидаги уч кунлик концертини яна жонли ижродаги анъанасига кўра давомламоқда. Сўнгги йиллардаги фонограмма давридан кейин мутлақ жонли ижродаги концертларини тақдим этиб келаётган хонандаларнинг биринчиларидан бўлиб, промо ва рекламасиз ҳам томошабинлар залини тўлдирса бўлади деган тушунчани исботлаб келмоқда.
Асл санъат, маҳорат билан чин дилдан ва ҳаққоний жонли ижро бўлса, албатта ўша онларнинг ўзи келгуси концертигача реклама бўлиб тураверар экан.
Жонли ижродаги концертларни ҳамиша қўллаб-қувватлаб ёритадиган жамоа сифатида, насиб қилса Жаҳонгирнинг концертидан бу йил ҳам яна репортаж тақдим этамиз. Провокаторларга чалғиш йўқ!
Ҳозирча репетиция жараёнида бўлган Жаҳонгирга омад. Концерт кунлари касалликка чалинмай яхши ўтказиб олишини тилаймиз.
Бўлим: Yangiliklar |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |