04:31 "Ўзбек Идол" номи "UzStar"га ўзгартирилди. | |
Озода Нурсаидова-Саидзода "American Idol", "Arab Idol" ва "Indian Idol" номи билан дунёга машхур телешоунинг ўзбек тури бўлган "Ўзбек Идол" номи билан бошлаётганидан хабардор этгандик.
13-октябрь кечаси Озоданинг медиа-офисида йиғилган хайъат аъзоларидан шоира , бастакор ва хонанда Шахноз хамда камина Sayyod лойиха муаллифи Озода билан мазкур лойихага тайёргарлик борасида фикрлар билан алишилди.
Унда, айни дамда бу лойиханинг кастинг босқичи учун махсус равишда таъмирланаётган хонаси хақида хам маслахатлашилди.
Маслахатлашувнинг асосий мавзуси эса "Ўзбек Идол" номини ўзгартириш борасида бўлди.
Натижада бир овоздан "UzStar" номига ўзгартиришга қарор қилинди.
Шунингдек тўртинчи доимий хайъат аъзоси борасида маслахатлашиб у нихоят аниқланди. Ушбу хайъат аъзосини тахминида тўғри топган ва биринчи бўлиб +99894 6952121 рақамига юборган одам лойиханинг бошидан то охиригача суратга олиш ишларида мехмон томошабини бўлиши хуқуқини қўлга киритади.
Лойиханинг яна бешинчи мехмон хайъат аъзоси эса хар сонда янги бўлиб, санъат оламидаги турли йўналишдан профессионал ва устозлар бўлишади. .
Тез кунда "UzStar" лойихасининг кастинг суратга олиш куни эълон қилинади.
Суратлар муаллифи Достон. | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 8775 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 26 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |