3-август... соат 22:30лар атрофида...
Халқ куйи "Ўлан" янграб, "Султон-Саид" кошонасининг ховлисини "Шадози" келинлар либоси тўлдириб, либослар кўргазмаси бошланганида, одамлар аслида нималар бўлаётганини унчалик тушунмаган эди. "Ўлан" куйи аста-секинлик билан Озоданинг "Ёр-ёр" куйига уланганини хам унчалик сезишмади. Зеро хаммаси юз фоиз жонли ижрода ижро қилинмоқда ва фонограммадаги қўшиқ бўлганида улар Озода сахнага чиқишини дарров пайқашган бўларди. Йўқ, биз ундай оддий ёндошмадик, хатто Озодани эълон хам қилмадик... Сюрприз кучи ўйлаганимиздек бошқача бўлди.
Келинлар ролидаги моделлар орасидан Озода "Ёр-ёр айтманг ёр-ёр" қўшиғини сахнага куйлаб чиққанида одамлар ўрнидан туриб кетишди. Хуштаклар, қийқириқлар, олқишлар...
Озодани халқ нечоғлик соғинганини сезиш қийинмас. Шу кунги Озодани ташриф буюришини олдиндан билганлар орасидан атай уни кўраман деб Самарқанду Андижондан оилавий тарзда келганлар хақида билдик.
"Ёр-ёр" қўшиғи тугагунича тик туриб йиғлаганларни айтмайсизми...
Сизни жудаям соғинганмиз Озода, куйланг! Тадбирдан кейин Озодага айтилган сўзлар орасида энг кўпи шу бўлди.
Юз фоиз жонли ижродаги нолалари скрипка билан ижодий олишувидан нафақат мусиқа ва санъатни тушунган профессионаллар, шу ерда йиғилган жамийки одамлар сехрланиб қолди.
-Овози суяк-суяккача сингиб титратади-я дейди Озодани хонишини тик турган холатда сехрланиб кузатаётганлардан бири.
"Sayyod-media" ва "Султон -Саид" кошонаси хамкорлигидаги "Маза ва дид фестивали" шу кунги махсус мехмони Озода йиғилганларга шўх тароналаридан хам куйлаб рақсга чорлади.
-Операцияни бошимдан ўтказганимдан буён жонли тугул фонограммадаги хизматларни хам йиғиштириб қўйгандим. Операциядан кейин илк маротаба бугун юз фоиз жонли ижрода куйлаганим етмаганидек, жонли ижродаги хозирча менга мумкин бўлмаган нолаларни ва юқори пардаларни хам олиб юбордим-дея кулади Озода тадбирдан сўнг. Соғинган кўзларни кўриб турганингиздан кейин берилиб кетар экансиз.
Озодани биринчи қўшиғи тугагач, тадбиримизни юқори кайфиятда олиб борган бошловчилар Шахзода Мухаммедова ва Маъмуржон Холмедовлар сахнага кўтарилиб Озодани эълон қилишар экан, бири Озода Саидзода деса, иккинчиси Озода Нурсаидова дея эълон қилди ва қайси бири аслида унинг фамилияси эканлигини қизиқишди.
Озода:- Иккиси хам! Яқинда яна биттаси бўлади-дея турмушга чиқаётганига шама қилди. Тўй хабари чиққанига анча пайт бўлган бўлсада, Озоданинг ижодий жараёнлари, чет-элдаги хамкорлар билан ижодий лойихалар борасидаги музокаралари ва анча йиллардан бери азоблаб келаётган соғлиғи борасидаги муаммолар боис хориждаги куёвболани анча куттирди. Буёғи оз қолган кўринади.
Суратлар муаллифлари: Баходир Матёқубов, Мухиддин Али, Акбаров Достон, Акбаров Жавохир, Машраб ва Абдурахмон Содиқов.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
SAXNAGA QAYTISHLARIGA TILAKDOSHMAN.
Bilaman hammasi HALI OLDINDA.
MEXIR - OQIBAT KUTARILMASIN !