Сайтимиз муаллифлигида ўтказилган "Асл хонанда" реалити шоусига хонанда Озода таклиф қилинганди. Маълум сабабларга кўра лойиха финалда муддатидан аввал тугатилишига тўғри келганди.
Эндиликда Озода "Ўзбек Идол" шоусини бошламоқда ва бу сафар у каминани хайъат аъзоларидан жой олишга таклиф этди. Айни дамда хайъат аъзоларидан ўрин олиши кутилаётган шоира, бастакор ва хонанда Шахноз билан хам музокаралар олиб борилмоқда. Яна хайъат аъзолари сафидан жой олишга кимларни лозим топилишини эса Озода интернет фойдаланувчилар танловига қўйиб бермоқчи.
Сизнингча яна кимлар хайъат аъзоларидан жой олиши керак?
Танлаб олинган 10 иқтидори билан лойиха сифатида махсус дастур асосида ижод жараёни олиб борилади. Сараланиб олиб қолинган 3 иқтидор сохибига профессионал студияда муаллифлик қўшиқларидан ташкил топган мусиқий альбом ёзиб бериш имкони хамда 1 ўрин сохибини эса Озоданинг лойихаси сифатида эълон қилиб, спутник телеканалларида клиплари ротациясигача промо қилиниши ваъда қилинмоқда.
Иштирок этмоқчи бўлган иқтидорларга талаблар ва иштирок этишга ёзилиш хақида бироз кейинроқ хабар эълон қилинади. Хозирча Озодага хайъат аъзоларини йиғишда мухлислар фикри қизиқ.
Evropa va amerikadaham bunday loyihalar juda ko'p va eng asosiysi ularning barchasi telekanallarda namoyish etiladi,o'zimham judayam maroq bilan tomosha qilaman. Eng qizig'i bu loyiha bizningham telekanallarimizdan birida namoish etiladimi yoki har doimgidey tyomni o'tib ketadimi
Янги лойихалар булгани яхши албатта,лекин лойиха номи мени анча уйлантириб куйяпти. Узокка бормадим,ГУГЛжондан сурадим,не куз билан курайки алламбало маъноларни англатишини ва бизга тугри келмаслигини билдим. Агар проект рус тилида олиб борилса балки тугри булар,лекин узбек тилида булса Идол сузини узбекчалаштириш керак.А так для понты буп колади. Масалан - Узбек овози ....И харфи булиши шарт булса Илгор,Илхом шунга ухшаш.
Yosh pop-starlarimizdanam bo'lishi kere masalan Shahzoda yoki Lola. (Albatta kotta tajribadagila kere Yulduz Usmonovaga o'xhsgan, lekin yosh hay'at a'zolari yangi chiqvotganlani tushunib, qo'llab turardi. Bo'masa qatnashchila qolipga tushib qolishi, yoki kotta tanqidga uchrashi mumkin.)
1-sayyod 2-sevara nazarxon 3-jahongiz otajonov yoki ulugbek otajoniv 4-nasiba abdullaeva 5-botir zokirov zapret bolmasa yulduz usmonova,shulani professional Deb bilaman VA shular loyiq hakamlikga
Nomini biroz o'zgartirgan maqul. ''Idol'' ingliz tilidan ''but'', ''sanam'' degan ma'nolarni beradi. Ikkinchidan, ''Uzbek idol'' nomi ko'proq plagiatga tortib ketayapti.
Sherali Jo'rayev, Munojat Yo'lchiyeva, Yulduz Usmonova, Nasiba Abdullayeva, Ozodbek Nazarbekov, Mavluda Asalxo'jayeva, Gulsanam Mamazoitova, Botir Qodirov, Sevara Nazarxon (xalqaro loyihalarda ishtirok etib kelishadi), Shahzoda (xalqaro loyihalarda ishtirok etib kelishadi), Sogdiana (xalqaro loyihalarda ishtirok etib kelishadi). (Lekin, buncha o'zbek estradasi liderlarini umuman bitta loyiha ustida yig'ishning iloji yo'q)
Жюрига Артистлардан ташкари санъатга алокаси йук одам хам керак битта. Хам мухлислар номидан вакил, хам узининг номидан холис танкид кила оладиган булади. Бундай фахрий ва вактинчалик лавозимга Хукукшунос Аъзам Мадаминовнинг, яъни узимнинг номзодимни таклиф киламан))))
Лойиха номини узгартириш керак деган фикрга кушиламан. Ахир узбек тили сузга бойку. Нега энди уз она тилимиздан шу "идол" сузига маънодош чиройли сузни куйиб лойихани номини узгартириш мумкин эмас. Хам чиройли, хам тилга хурмат. Хакамларга келсак Муяссар Раззокова ва Муножат Йўлчиевани номзодини куришни истардим. Тугри балким бу танлов операчи ва маком йуналиши эмас балки эстрада йуналиши булар, лекин бу хонандалар хар томонлама жуда кучли ва холис бахолашларига 100 % ишлнаман. Колаверса консерваторияда куп йилдан буён ишлаб келаётган устозларни таклиф килинг. Овоз пардаларини ва кушик куйлашда кимнинг истедоди ва кобилияти бор йуклигини узтозлар аниклагани маъкул. Илтимос янги юлдузларни кошу кузига ташки куринишига караб ёки отасини мансабига караб голибликни берманглар.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.