23:12 UzStar илк сони суратга олинди. | |
Озоданинг "УзСтар" лойихасига бир ой давомида 200дан зиёд номзодлар тингланиб улардан 30тасигина суратга олиш ишлари бўлган кастинг сонига сараланиб олинди ва 30-октябрь куни улар Озода Нурсаидова - Саидзода, шоира бастакор ва хонанда Шахноз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ва олий тоифали сухандон Шухрат Қаюмов хамда каминалардан иборат хайъат аъзолари олдида куйлашди.
Мазкур шоунинг бошловчиси актриса ва бошловчи Луиза Расулова бўлди
Демак иштирокчилар тайёр!
Саралаш босқичидан ўтиб келганларни кўпчилиги негадир бу ерга келганида ўзини иқтидорини тўлақонли кўрсатиб бера олишмади...хамманинг шу куни энг кўп айтгани "Хаяжонланяпман" дегани бўлса, энг кўп куйлангани Ботир Зокировнинг "Раъно" қўшиғи бўлди.
Қизиғи кўпчилик айнан Ботир Зокировнинг қўшиқларидан ёки халқ қўшиғи бўлган "Мажнунтол"ни куйлади. Аммо рекорд бу Ботир Зокировнинг "Раъно"си бўлгани аниқ.
турли соха вакиллари, тадбиркордан то бўлажак дипломатгача, хореографияда раққосликка ўқиётгандан то пенсионергача...
57 ёшни қаршилаган Саимахонум барчани хурматига сазовор бўла олди.
Мавсум хити "Ишани"дан маромига етказиб худди бирдек куйлаганлар хам бўлди. "Бобби" фильмидан бир қўшиқни Шухрат Қаюмов сўраганида, рости у бу қўшиқни билмаса керак деб ўйлаганди...йўқ, йигит уни хам маромига етказиб ижро қила олди.
Кимдир қизиқтирди
кимдир зериктирди
кимлар кулдирдию
ва кимлар ажаблантирди
Шоуда асосий танқидчилар мен ва Озода бўламиз деб олдиндан тахмин қилгандик. Ғирт тескариси бўлди) Аслида мен ва Озода энг кам гапирганлардан бўлди, зеро ўз ишини устаси Шухрат Қаюмовнинг теран фикрлари ва керакли "ташхис"лари хамда шоира, бастакор ва хонанда Шахнознинг неча йиллик тажрибасига асосан хар бир иштирокчини яхшилаб текшириб, хар қанақасига синаб кўрмагунича синчиковлик билан ёндошишгани деярли ортиқча фикрга хожат қолдирмади хисоб.
Бироқ Шухрат Қаюмов билан бир-икки холларда фикрларимиз зид бўлиб бахслашгандек бўлдик хам. Ундан кейинги бир-биримизга учирма гапларимиз хам бундан мустасно бўлмади.
Шахнозни эса Озода билан бир икки мартта фикрлари бир-бирига тўғри келмагандек бўлди.
лекин хаммаси яхши тугади. ;)
Юқорида айтганимдек саралаш босқичида бизларни куйлаш махорати ва ижроси билан хайратлантира олганлар афсуски бу асосий кастингда...негадир умидларимизни оқламади... Ўша зўр ижро билан бу ерда хам ярқ этдию, хайъат аъзоларини синовидаги қўшиқларда эса Шахноз атйгандек "ошвос" бўлди ва ёки мен айтганимдек "сирпанвос" бўлди.
Иштирокчиларни сахнагача қўллаб-қувватлаб кузатаётган ва улардан интервью олаётган бошловчи Луиза албатта иштирокчилар тарафида бўлиб, хайъат аъзоларидан кўп холларда норози бўлиб ўз эътирозларини видеокамерага тўкиб сочди.
Айниқса мана шу "Даво" гурухи солистини ижодига у "касал" бўлди.
Кутилмаганда... "Асл хонанда" реалити шоуси иштирокчиси Хамроз бу лойихада хам кўринди. Эндиликда Консерваторияда эстрада бўлимида тахсил олаётган бу хонандамиз аввалги мақомчиликда коллежда тахсил олиб "Асл хонанда"га келганида ижроси билан эътиборни тортганчалик бу сафар хайъат аъзоларини эътиборини торта олмади. Озодани эса хафсаласи пир бўлди.
Охирига қадар сахнада кўринган бу қизимиз битта ашула айттию, хайъат аъзолари яна бошқа қўшиқ сўрашганида "Йўқ, бошқа айтмайман...чунки мендан олдинги куйлаган овозлардан кейин..."дея ишонқирамайгина турди. Гўёки жойлар банд ва ёки уни иқтидори бақирмаса хисобмасдек... Шу ергача келдингми энди худдики сўнгги бора куйлаётгандек берилиб маза қилиб куйла деган фикримдан сўнг у шундай берилиб куйладики хайъат аъзолари бир овоздан унга ХА дейишди ва у лойихага қабул қилинди. Қизиғи шу кунги кастингда шу қиздан ташқари яна атиги 2 кишигагина тўрттала хайъат аъзолари бирдек ХА деганди. Бу иштирокчи қанчалик ўзига ишонмаган бўлса нақ тўрттала хайъат аъзосини тасдиғига учрагани у учун шу қадар кутилмаган холат бўлган бўлса ажабмас. Вахоланки унинг сохаси умуман бошқа экан. Қўйилган мақсад сари охиригача кураш дегани мана шу қиз мисолида ибрат бўлса, то тирик экансанки хамиша имкон бор дегани эса 57 ёшли Саимахоним мисолида намуна бўла олса керак.
Бу йигит агар келгусида рости хам хонандаликка жиддий қараса...унинг овози хали хаммани оғзида бўлиши табиий хол. Микрофонниям кераги йўқдек гўё) бир овоздан ХА-ни олган илк иштирокчи.
Адашмасам бу адаш йигит хам хаммани ХА тасдиғини олди... нима бўлганда хам у хам "УзСтар"га қабул қилинганлардан бўлди.
Хуллас, "УзСтар" лойихаси ЭНДИ БОШЛАНДИ! Хали лойихада қатнашиши кўзда тутилган иштирокчилар сони йиғилмади. Бу кунги кастинг хали бошланиши. Тошкент ва Тошкент вилояти учун яна кастинг бўлади ва уни кунини эълон қиламиз. Кейин эса вилоятлар бўйлаб кастинглар хам бўлади. Хаммада имкон бор.
Шу сахнада туриб ўз иқтидорингизни кўрсатиб лойиха иштирокчиси бўлиш имконини қўлдан бой берманг!
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов. Жонрид режиссерлиги остида ўтган суратга олиш ишлари натижаси-видеолавхалар тез кунда! | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 11450 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 26 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |