Сайтимиз хамкори "Соғинч садоси” илк ўзбек интернет радиосининг 16-январь кунидаги 2-йиллик байрами билан боғлиқ можаролар бошланди.
Ёдингизда бўлса "Сайёд-шоу”нинг 2012 йил якунидаги, янги йилга байрамони сонида Юлдуз Усмонова билан "Сити макон”дан шоу тақдим этиб, дастурни бевосита мана шу "Соғинч садоси” интернет радиосида тўғридан-тўғри эфирга олиб чиқиб, хам хамкорликни ва хам ушбу радионинг мухлисларига тухфа қилгандик.
Жорий йилнинг 16 январь куни радионинг 2 йиллик байрамига "Сайёд-шоу”дан ижодий совға сифатида радио ижодкорларидан маслахатлашганида, улар Озода Саидзодани кўплаб мухлислар талабига биноан сўрашганди. Шу сабаб, "Сайёд-шоу”нинг байрамона бу сонини Озода билан "Гўзал кечаларда” стилида ўтказдик.
Мазкур интернет радиосида бир қанча бошқа радиобошловчилар, хусусан бошқа сайтлардан хам бошловчилик қиладиган интернет журналистлари бўлгани учун, улар хам ўз тухфаси билан байрам сонини тўлдириб туришди. Буни асосан НБК студио сайти арт-директори Амирхон амалга оширганидан хабар топдик ва унинг Юлдуз Усмоновага пародия шоусини тақдим этиши хақида эълони анча аввал тақдим этилган бўлиб, аммо реклама баннерида пародия бўлиши аниқ айтилмагану, лекин бунга шама қилинган тарзда тақдим этилган бўлганидан биз кейин хабар топдик.
Байрам ўтиб, бугунги кунда бизга жудаям нотўғри маълумотлар билан мурожаат қилишлари ва бу хар иккала санъаткорларга бу гаплар нотўғри етиб бориб, яна уруш жанжал сабаби бўлмаслиги учун, фактлар асосида аниқликни киритишга мажбурмиз!
Турфаликчи? "Соғинч садоси” интернет радиосининг 2012 йилги "Сайёд шоу” байрам сонида Юлдуз Усмонова билан шоу тақдим этилгани боис, бу сафарги "Сайёд-шоу” байрам сонида албатта турфа хиллик бўлиши керак ва мухлислар талаби билан Озода Саидзода таклиф қилиниб, ўзгача шоу "Гўзал кечаларда тақдим этилди.
Юлдуз Усмоновага пародия дастурига сайтимиз ва "Сайёд-шоу”нинг мутлақо алоқаси йўқ! Бу дастур байрам сонига НБК студиоси арт-директори Амирхон тарафидан тайёрланган ва бу хақида икки тараф умуман маслахат хам, мухокама хам қилмаган! Амирхон тарафидан хам аслида байрам сонига Юлдуз Усмонова таклиф қилинмаган!
-"Сайёд-шоу”нинг 15 январьдан 16 январь ўтар кечасидаги (23:59дан то 02:00ларгача) Озода билан "Гўзал кечаларда” дастури "Сайёд-медиа” марказида бўлиб ўтган.
-Юлдуз Усмоновага пародиячи Рустам исмли йигит билан эса Амирхон НБК студиясида 16-январь куни (соат 22:00да) ўтказган. Бошқа-бошқа манзил, бошқа-бошқа дастур ва бошқа бошқа муаллифлар!
Ана энди нима учун бу аниқликлар кераклиги хақида:
-Эмишки, сайтимиз Озода билан дастур ўтказиб, шу куниёқ , атайин Юлдуз Усмоновани ерга уриб, пародия ташкил қилганмиш, миш, миш миш, мишшшшш
-Эмишки, Амирхон Юлдуз Усмоновани таклиф қилгану, аммо Озода келгани боис, энди бормайман деб "отмен” қилганмиш, миш, миш, миш, мишшшшш
-Эмишки, Сайёд Юлдузни хам, Озодани хам кетма-кет таклиф қилиб, бу хақида иккисига айтмаган, Озода эфиридан кейин Юлдуз буни билиб қолиб, эфирга чиқиш қарорини бекор қилганмиш, миш, миш, мишшшшш
Амирхон (NBKstudio сайти) : Мен Юлдуз опага бу радио эфир хақида сўрамаганман, айтмаганман хам. Бошиданоқ хазиломуз радио-шоу қилмоқчи эдим. Соғинч садоси радиосида Sayyod.com Юлдуз Усмонова билан интервью қилинган эдику. Менда эса аввалдан режамда шундай пародия қилиш эди. Эфирда хам жуда кўп қайтардим бу хаммаси хазил ва шоулигини. Юлдуз Усмоновадан интервью олишни ўйламагандим хам, уларга хабар хам бермагандим, ниятим хам йўқ эди. Мен рекламани бир ойча олдин бергандим, агар радио эфирга тайёрлаган рекламамизни кўрган бўлсангиз, у ерда Юлдуз опани иккита расмлари бор ва хаммага тушунарли бўладиган қилиб келтириб берилган пародия бўлиши. Эфир жуда хам қизиқ ўтди. Хозир эса ўйлаяпман, интервьюни чиқарайми йўқми деб. Харакат қиламан чиқаришга, ёқса керак кўпларга.
Рустам (Пародист) : НБК студияси мени таклиф қилишганди пародия қиламиз деб. Баннерида хам кўрсатишганку, иккита расм ва бирида "Х” белгиси қўйилиб, хирароқ, сояси сифат қилиб пародияни кўрсатишни тасдиқловчи белгини қўйишган. Шундай хазиломуз пародия ва оддий сухбат бўлади деб айтилди. Бошида йўқ деб айтгандим таклиф этишганда, кейин тўйдан чиққанимизда барибир олиб кетишди бориб келайлик деб. Эфир пайтида бизни тинглаётган одамлар бошида пародиялигини билишмади, кейинчалик пародиялигини айтганимизда одамлар илиқ фикр билдиришди. Мен фақат бир нарсани эшитдим, радио эфир куни Сайёд Юлдуз опа билан интервью ўтказиши керак бўлган, Озода Саидзода билан радио эфир ўтказилишини билиб, ўзларини эфирларини қолдирганлар, Озода ўтирган столда мен ўтирмайман деб айтган эмишлар.
Шахло Қодирова: Айнан кимдан эшитдингиз бу гапни?
Рустам (Пародист) : Эслолмайман. Радиоэфир пайтида, ўша ерда эшитгандим, адашмасам. У ерда одам кўп эди. Ўзим хам хайрон бўлгандим, sayyod.com сайтидан рекламани қидиргандим Юлдуз опани эфири хақида, бўлмагандан кейин, олиб ташлашгандурда деб ўйлагандим. Биринчи навбатда опани атрофидаги одамлардан чиқадида бундай гаплар. Ана , Юлдуз опани туғулган кунидан мисол, ишлаётган одамларга халақит беришди. Шу кириб чиқаётганларни ёки мухлисларга текширувни кучайтиргандан кўра, бадиий чиқишларга эътиборни қаратиш керак эди, фикримча. Шухрат акага бу хақида айтгандим хам. Жуда хам хунук иш бўлди. Опанинг атрофдагилари яхши эмас.
"Соғинч садоси” интернет радиоси рахбари Шахризод (Мистер Шод): -Байрам сонига Юлдуз Усмоновага пародия қилиниши хақида билганимда, унга қарши бўлдим ва эфиримизни 2012 йилги байрам сонида бўлган Юлдуз Усмоновага бу бехурматликдек бўлиши мумкинлиги хақида ўйладим. "Сайёд-шоу"да Озода билан дастур эфирга кетиши аниқ бўлгач эса, у пародия дастури билан хозиргидек муаммоларни мухлислар ва ёки айрим манфаатдорлар ўз ғараз ниятида фойдаланиши мумкин бўлган холатлигини сезиб, Амирхонга дастурни қилмасликни айтгандим, аммо у эфирга рухсатимсиз чиқиб кетган.
"Сайёд-шоу" ижодкорлари Озода билан эфир ўтиб бўлгунига қадар, Юлдуз опага пародия кетиши хақида билишмаган ва бу хақида улар билан мухокама қилмаган эдик. Амирхон менга бу пародияни атиги 15 минут бўлади, бошиданоқ пародист деб эълон қиламан деганди, лекин бир соатли эфир қилиб, мухлислар билан савол-жавоблар хам қилишган ва фақатгина охирида аслида Юлдуз эмас, эфирда пародист бўлганлигини айтибди. Бу нарсадан хабар топгач, дарров ўзим эфирга кириб, мухлислардан узр сўрадим. Амирхон билан бу мавзуда кейин уришганимда, бу шоу дейди, лекин бу тв шоу эмаску, одамлар кўриб Юлдуз опа эмаслигини билиб, пародиядан завқланса?! Радиоимиз ишчиларини хам роса уришдим , одамларни алдаб Юлдуз опани номини сотиб одам йиғяпсизларми?- деб
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Kutilgan dasturdan kutilmagan shou! Bunday intervyuni hech qayerda kuzatmaganingiz va tinglamaganingiz aniq! Jonli efir va har qanday savollarga Yulduz Usmonovadan javob olasiz! Manzil: Uzbek-radio Bu shunchaki SHOU
BU "RADIO SHOU" HATTOKI YULDUZ USMONOVANING SHAXSAN O'ZLARIGA HAM QIZIQ VA KUTILMAGAN BO'LADI
Amirxon
BUNI QANAQA CHUNISH MUMKIN ?????
Sen so'zlagin, men esa jimman.
Muhabbatning mojarosida
Sen muzaffar, men-chi mag'lubman.
DOLCE KASTIMLARIZ TUSHIP QOSIN )))
балки бахорга кайтар шу кунлар!