09:13 ВИДЕО: Озодбек билан сухбат. | |
Нихоят тақдим этилаётган видеодаги сухбатдан қўйидагилар билан батафсил танишасиз:
-Сахнага иккинчи қайтиш... бироз аввал қийинчиликлардан тобланган Озодбекнинг омади аслида сахнада Юлдуз ва Озода бўлмаганими ёки шунчаки ўша қийинчиликлари санъатга чанқоқлик ва вақт қадрига етишни тарбиялагани натижасидами? Озоднинг тан олиш фикрлари шахсан мени хайратлантирди...кутилмаган жавоб ва иқрорлик...
-Санъат мани тарк этгунича мен уни тарк этаман! Кечагина жаранглаб юрган хонандалар бугун навбат талашиб, гап эшитиб, урушиб юрганларни ижодидан хеч нарсаси қолмаган. Овозиям, ижросиям қолмай сиқилган лимондек ахволда қолган.
-Оталик мақомидан қайноталик мақоми фарқи. Фарзанд тарбияси борасидаги қизиқ фикрлар...
-Санъатга биринчи кирганимдаги холатим билан иккинчи қайтишимни фарқи бор. Иккинчи қайтишимда куйлаб пул топишдан бошқа иложим хам қолмаганди. Бошқасини билмасдим хам. Лекин биринчи қадамимда шунчаки ноталар устида куйлаб юрган бўлсам иккинчи қайтишимда қалбим куйлади... -...Касбимдан эмас...Қилиғимдан уялдим... -Кўплаб эътироз ва танқдиларга сабаб бўлган Озоднинг ТВМга берган интервьюси ортидаги хақиқатлар! "Озод-шоу" ёпилиши сабаблари
-Мухриддин Холиқов билан боғлиқ армони...мудхиш воқеадан аввалги ўйлаган нияти билан боғлиқ бўлган...
-Ўғлимни санъаткор бўлишини хохламасдим...Омади келмасачи? Кейин нима бўлади? Лекин унча-бунча Консерваторияда ўқиб юрадиганлардан анча яхши куйлай олади. Унга яқинда пианино олиб бердим, репетитор ёллаяпман, нотани ўргансин ва хоказо.... Лекин бу касбни танлаган холда хам аввал бошқа асосий касбни эгаллаши керак. 25 ёшгача ўша асосий бир касбни эгаллагач кейин куйлайман деганида ана нотани биласан энди бемалол дейман. - Мен жудаям қаттиқ хурмат қилиб санъати олдида таъзим қилган санъаткорларни афсуски халқ қабул қилишмайди. Ман ўзимни ўртача ашулачи деб биламан лекин халқ яхши кўради, нимагалигини ўзим хам билмайман. 150% жонли ижро-микрофонсиз!
- Жахонгир Отажоновнинг "Жуманжи"даги фикрларига жавоб ва...Жахонгирни ўзига хам жавоб таърифи! Бу жавоб хам худди Жахонгирни "Жуманжи" сонидаги фикрларидан кам бўлмаган тарзда шов-шувли ва машхур бўлиши аниқ. Жахонгир Отажонов буюклик деб билган нарса.... У мисли "Гуччи" дизайнеридек...мен ундан ёқа оламан холос! Лекин уни хечқачон халқ қабул қилмайди. Сабаби... -Дуэтларимдан фақат Дилсўз билан куйлангани менга ёққан, сабаби....
-Иброхим Тотлисос Озодбекка костюмини ташлаб кетганмиди? Сахнада у каби тиз чўкиш нима учун керак бўлган?
-"Журналистлар" билан ишлашдаги қизиқ хақиқат! Унга хаттоки матбуот котиби хам керакмас. У хақида ёритаётганлар эса...
-Шогирдлари плагиати хусусида...
-Шоирларни хаммасини қириш керак! Айнан қайси турларини?))
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов, видео Шахло Қодирова
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 17988 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 36 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |