Бош сахифа » 2017 » Август » 6 » Ватан хақида ўғилбола асар яралди!
21:26
Ватан хақида ўғилбола асар яралди!

 Ўзбек санъатида Ватан хақидаги асарнинг нихоят  ўғилболаси яралди!

 

 

Юлдузнинг "Адойинг бўлгаймиз"  ва Севаранинг "Улуғимсан Ватаним" каби Ватан хақидаги АСАРлар қаторига мана неча йиллардан бери  яна шундай даражадаги санъат намунаси қўшила олмаётганди, назаримда. Айниқса эркак киши айтгани... Мардонавори дейлик, а. "Такой" ЭРКАКЧАсидан!

 

Санъаткор эмас, танлов сахнага берилиб, санъаткорларни у ажрата  бошлаган даврдан бошлаб эса майдонда куйланган  Гулсанам ва Озодбеклар ижросида , рости , ажойиб ижродаги қўшиқлар яратилган бўлишига қарамай, тан олиш керак, юқоридаги асарларга (негадир)  бирортаси тенг бўла олмади.... Нимадир етишмасди... махоратли ижро ва гўзал сатрлар хамиша хам асосийси бўлмас экан.   Ўша етишмаётган нимадир бу ЖОНмиди ё фикримча, юқорида айтганимдек, эркакча ёндошув етишмаётганмиди...

ва мана,  нихоят,  омадли реванш...

 

Яна қанақаси?! Ўғилболаси!

Деярли 12 минутлик ва тарихий фильмларга тенг "Мендирман" қўшиғига суратга олинган клип.

 

Хақиқий мардона, Ватанпарварликни қалбан  зир титратиб, эркак зоти борки,  ички мардлик туғёнини намойиш эта оладиган қўшиқ!

Рости, мана хозир бу клипни кўриб...мана шу мени ички дунёим, шу мени қалбимдаги қўшиқ ва интернет оламидаги химоя аскарлик оламим деб юбордим!

 

Куни кеча , Озодбекнинг , тарихий фильм даражасидаги бўлган, "Мендирман" қўшиғига ишланган клип тақдим этилди ва очиғи, нафақат шу кунгача олинган барча клиплар,  балки,   уларга қўшиб,  барча фильмларимиздан хам аъло бўлган, мини фильм хам яралди дея, бемалол айта оламан! Бу фикрларимга  клипга билдирилган ижтимоий тармоқлардаги шундай маънодаги фикрлар хам далил бўлса керак.

Хамма олинган фильмларимиз хам бир бўлдию, мана шу,  мини фильм-клип хам бир бўлгандек.

Ватанпарварлик деганда, минг чираниб, унвон учунми , ё рахбариятга ёқай дебми,  қилинаётган "бдиш-бдиш" фильмлар хам бир, мана шу клип хам бир, очиғи!

Чунки, нимаики мавзу бўлмасин, камера ва микрофонларни, аввал қалбга йўналтирмоқ керак. 

 

Озодбек Назарбековнинг   "Мендирман" қўшиғига ишланган клип сўнггидаги  бугунги давр билан уйғунлашув хикмати енгилмаслик ва ўтмишдаги мардонавор химоя рухияти  узилмаганини англатса не ажаб?

Айнан клип сўнггидаги бугунги давр ва байроқлар билан кўриниш мендаги шу хиссиётни оловлатди!

 

 

Қўшиқни Мп3 турини кўчирмоқ:

 

Тасиксдан 7мб

 

Муқобил манбадан бирда кўчирмоқ

 

Саундклауддан тинглаб, кўчирмоқ

 

Асар ўз олдига қўйган асосий мақсадни бажара олиши керак. Ватанпарварликми? Демак, у одамни ич ичидан ларзага келтира олсин ва мен шу юрт учун қурбон бўлишга тайёрман деган нидоси этини жимирлатиб юборсин!

Мана сингдириш дегани ва мана ватанпарварлик рухиятию унинг ўсмир ва ёшларга эркакча ижодий мардонавор тарбияси!

 

 

Жаноб Назарбеков, мақсад уддаланди, ният холис экан, юзлар ёруғ! Табрик!

Ватан хақидаги ўғилбола асар билан табриклайман!

 

Бу қўшиқ ва унга ишланган клип йиллар ва керак бўлса асрлар оша юрт ўғлонларини Ватан химоясига  таъсирлантириб яшайди деб ишонаман!

 

Ха, айтганча: Клипни суратга олиш жараёнидан эксклюзив лавхалар ва Озодбек бошчилигида ижодкорларнинг интервьюларини хам кўрмаган бўлсангиз мархамат:

ЮТУБда томоша

 

Мееендирмааан ўшааааааааааааааааааааа

 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 75951 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozodbek Nazarbekov

Нравится
Барча изохлар: 9
1 master-2912   (06-Авг-2017 23:28) [Материал]
Ҳақиқий ватанпарварлик руҳидаги асар бўлишга арзийдиган клип бўлган! Кўп сайтларда кузатдим айрим ўзбекчани гапиромидиган, ўзи ўзбек буб туриб, русчалаб коммент ёзадиган бир хил шахслар(!) шуниям ёмонлаб ёзишибди. Нима эмиш, Мангуберди ўзи мўғул эмиш товба қилдим, ўзбек миллатига алоқаси йўқ эмиш, олдин ўзингни зотини суриштириб билвогин ўзбек бўлиб ўзбекча гапиришни ёзишни билмасен, тагин шу клипдан кўра Россияни Тиматини клиплари билан солиштириб бундан зўр деб ёзибди, кулгим келади товба қилдим.

2 Nee   (07-Авг-2017 08:21) [Материал]
Кушикдан кура, клип яхширок чикан. Юлдузни "Адойин булгаймиз сени Узбекистон" "Узингдан куймасин Халким" "Асрай билгин" "Элда бусин" "Айтгин дустим нима килдик Ватан учун?!" "Айирмасин Узбекистондин" ва "Васият" кушик асарларига тенг келейдигон кушиклар хали хам яралмаган!

3 Qutbiddin Sirojiddinov   (07-Авг-2017 09:09) [Материал]
Ozodbek aka va ijodiy jamoani chin yurakdan tabriklayman! Hali bunaqasi hech bo‘lmagandi rostdan. Klipni ta‘riflashga til ojiz! Bu klipni ko‘rgach jonajon Vatanimizga bo‘lgan muhabbat yanada oshadi!

4 Bobo   (07-Авг-2017 18:05) [Материал]
Хакикатда яхши лойиха, мавзуга гап йук. Клип хам мактовга арзикулик. Лекин кушикни Юлдуз Усмонова кушиги билан тенглаштириш унчалик тугри эмас. Бу мени шахсий фикрим. Ватанни мадх этиш, уни чин юракдан севиш, патриотлик каби хислатларни энг намунаси Юлдузда. Юлдузга Узбекистон Кахрамони унвони берса хам арзийди. Каерда булса хам Ватан байрогини доим баланд кутарди, Ватанни севди, мадх этди. Адойинг булгаймиз сени Узбекистон кушиги гимн даражасида куйланди, хозир хам шундай. Юракларни ларзага солади бу асар!!!! 20 йилга якин булди ушбу кушик куйланганига, мана хозир хам №1-ракамли Ватан мадхи дея оламан бу кушикни.

5 Qutbiddin Sirojiddinov   (07-Авг-2017 23:50) [Материал]
Ozodbek aka va ijodiy jamoani chin yurakdan tabriklayman! Hali bunaqasi hech bo‘lmagandi rostdan. Klipni ta‘riflashga til ojiz! Bu klipni ko‘rgach jonajon Vatanimizga bo‘lgan muhabbat yanada oshadi!

6 ada   (10-Авг-2017 11:22) [Материал]
клип бошида ғалламиди арпамиди кейин ўша майдонда отлар дупури Мангубердининг оиласи кўринди ҳақиқатдан ҳам ғалла майдоними далага зиён етмадими

7 Azamat Akbarov   (11-Авг-2017 11:26) [Материал]
Klip juda sifatli chiqqan. Qo'shiq matni ham ma'noli. Biroq, ijrodagi tember pastroq. Ovozbek baland notalarni sal ololmaydi. Botir Oqdirovga ko'proq yarashardi. Klipning ma'nosi va sifatiga 5 baho. Lekin qo'shiq klipsiz san'at asari emas.

8 bobo   (12-Авг-2017 12:18) [Материал]
Шундай кушиклар борки, унга хеч кандай клип олишни кераги йук. Клип хакикатдан хам яхши чиккан, гап булииши мумкин эмас. Лекин бу кушик клипсиз санъат асари була олмасди. Бу мени шахсий фикрим. Клип туфайли бу кушик купрок танилса керак. Узок вакт хаммани дилида, калбида булишини вакт курсатади. Юлдузимизни Ватан хакидаги кушиклари хакикий санъат асари, бокий кушиклардир.

9 Marvarid   (13-Авг-2017 12:19) [Материал]
Sanlaga nima yoqaadi o`zi?!Namuncha tirnoq tagidan kir qidirurasanla! O`zlarin ERKAK bo`lib vatan uchu nima qildilaring? Faqat g`iybat qilishdan bo`shamisanla! Sanlaga ozgina o`rnak,ibrat bo`lsin deb yaratilgan shu qo`shiq.(Qo`shiq undoq,klip bundoq deb ming`irlayotgan "YIGIT(?)"larga atalgan)

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!