00:12 Тошкентни нони энди керакмас бўлиб қолибди. | |
Юлдузни Хоразмлик айрим(!) қизларга айтган бир неча йил аввалги қўшиғини айнан Юлдуз қайтишидаги долзарблик ва ўзини концерти пиарига бирдан эслаб қолиб жавоб қайтаришиданоқ ўзи билинганди. Вахоланки у қўшиқни Юлдуз куйлаганидан кейин анча ўтиб "запрет" бўлган ва аёл бўлса хам Озода ўша вақт жавоб қўшиғи қилганди, лекин Жахонгир нега у пайт жим бўлгани тушунарсиз. Шундан адекват хулоса табиий: шунчаки "Истиқлол"дан "Туркистон" даражасигача одамлар сони камайгач концертга эътибор фақат шов-шув керак. Аммо бу энг емаган йўли эди. Бемаза қовунни уруғи каби концертлар кўпайдию аммо бирорта қўшиғи халқда оммалашмади.
Нега Юлдузни ўша пайтдаги бу қўшиғига фикр билдирмадингиз дея хат йўллашибди. Биринчидан ўзи ўша пайт ман бошқа иш фаолиятида эдим ва иккинчидан Юлдуз хамма хоразмликлар деб куйламаган, қўшиқни яхшилаб тинглаган одам санъатни булғаётган АЙРИМ хоразмлик қизлар хақида куйлаган. Санъат оламидаги аксарият одамлар бу қўшиқ бежизга куйланмаганини билишади. Кимлар Хоразм санъатига ачинишни билди кимга эса бу бошқа мавзуда қўл келгандек. Энди қарангда, энг кулгулиги... Бири Марғилон, бошқаси Тўйтепаю яна бири Хоразм бўлиб ётибдию, бари Тошкентни рўкач қилади ва талашадигандек...
Хали бирорта Тошкентликни эфир ёки оммага махаллийчилик қилганини кўрмадим, аммо вилоятликлар шу мавзуни кўтаргани кўтаргану ўзини жабрдийда қилгани қилган. Ана хиндулар хам Америкаликларга ерини бериб қўйган бўлса хам жимку. Мана шундай кенг оммага ижод ниқоби ортига махаллийчиликни яшириб сингдираётганлар сабаб халқда махаллийчилик юзага келади. Эфир ва ижод махсулоти энг зўр гипноз бўлиб синггадиган нарса, атай фойдаланишадими тушунмайман.
Тошкентни нонини емасмишлар... Зор бўлиб қолманг тағин. Нонкўрликми бу?
Ўзингизни ягона деб билиб бировни ижросидан "маза қилмадим" дейсизу бутун бошли халқни фикрини билмайсиз. Сизниям қўшиқларингизу ижроингиздан хамма хам маза қилмайди. Масалан ман учун овозингиз ёқимсиз, созланмаган чолғу асбобдек. Шахсий фикр!
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 35148 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |