"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг шу йил 28-февраль кунидаги "Плагиат қўшиқлар" борасидаги мажлисида (манбаа) плагиат қўшиқлар ва уларга ишланган клиплар қўйилмаслиги борасида эфирларга расмий хат юборилиши эълон қилинганди.
"Душанбадан бошлаб..." деб айтилган ваъдани уч душанбаси ўтиб хам натижасини кўрмадик. Камига "Наво" телеканалидаги "Хит-парад"да 1-ўринни Силва Хакобяннинг "Noraharsik" қўшиғини бирма-бир ўғирлаб хаттоки клипидаги хатти харакатларигача олинган Бахром Назаровнинг "Пари" плагиат қўшиғига ишланган клипга берилди.
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси масъул ходимига бу масалада аниқлик киритиш учун мурожаат қилганимизда қўйидаги жавобни олдик:-"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан, телевидениега плагиат қўшиқларни олдини олиш бўйича расмий хат юборилди, бироқ натижа йўқ...
Асли телевидениемиздаги таралабедодлик хар бир каналнинг ўз бадиий кенгаши шартларию ғалати тақиқларидан билиб бўлгандик, бироқ "Ўзбекнаво" эстрадасини игнор қилиш фикримча камида менсимаслик бўлса керак.
Телевидение рахбарияти қаер ва асли кимга бўйсунади деган жавобларни излашни хам кераги йўқдек.
Хонандалар клиплар борасида бошлари аллақачон гаранг бўлиб бўлган. Хеч қайси бир канал клипни ўтмаганлик сабабини аниқ тушунтирмайди, айтган холатида хам у қоидалар бир каналга тушса бошқасига умуман зид.
Бадиий кенгаш деган тартибни ўзи йўқ, у қачон қай вақтда ўтади , ким унга масъул буни хам тартиби йўқ. Тартиб тугул бу хақида маълумотни ўзи Холланд пишлоғию кока-кола сиридек мавхумликда.
Ўша ТВМда хам аниқ бир кунида бадиий кенгаш ўтилишини хамма биларди, санъат сохасидан кўпгина профессионаллар қаторида "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси вакиллари хам таклиф этилиб, бадиий кенгаш хамиша ўз вақтида ўтиб келган. Қизиғи, ўтмаган клиплар борасида аниқ равшан айтилиб, кўпгина холатларда қаерини қайта тўғирлаб келишигача айтилган. ТВМниям танқид қилардик, қаранг шу каналчалик бошқаси бўлолмади хатто.
Му5дан кутилганди, аммо томошабинларнинг бошидаги қизиқиши бугунги кунга келиб шиддат билан пастга кетганлигини айтишмоқда. Бачканалик, "перебор", хориж кўрсатувларидан олинган плагиат, стилистика, хаттоки қилиқларигача... эфирга чиқарилаётган бошловчиларнику айтмаса хам бўлади. Ким ўзи улар? Қанаққилиб уларни кўрсатиш мумкин, тушунмайман... ЭФИР тушунчаси умуман йўқ. Эфир дидигаку қирон келтиргувчи канал деса бўлади))) Мани сайтим уларни эфиридан анчайин дидлироқ ва жиддийроқ бўлса керак, очиғи.
Хозир хамма телеканалларда хар ким ўз шахсий таъбига кўра иш тутаётгандек. Неча миллионга клип олган хонанда аслида уни промо қилиб эфирда айлантиришида клипга кетган сарф харажатига кўра қимматроққа тушади. Эфирга кетиши фалон пулдан (яна долларда кўрсатилади) келишлиги сир эмас, бироқ шунга яраша шароитчи?
Шароит тугул на аниқ бир тартиб ва қоидани ўзи йўқку!
Ўзини ички тартибию қоидаси бўлмаган каналлар қандай қилиб кимнидир гапини пинакка иларди? Таралабедодлик авжида!
Бутун бошли дунёга машхур дин олимимиз ўлгани хақида чурқ этилмагану, неча йил умри шу тв деворлари ортида ўтган дикторни хаттоки хурматини қилиб эфирда таъзия қилмаган телевидениемиздан яна нимаям кутиш мумкин эди аслида? Бу ТВ ФОЖЕАСИ!
Шундан кейин "Ўзбекнаво" яна қандай қилиб эстрадада тартиб ўрнатсин? Нима бўлса, керак бўлса ўзим хам шу "Ўзбекнаво"ни танқид қилиб рўкач қилаверамиз, лекин масалани бу тарафичи?
Моя хата с краю, бабки идут остальное не важно!)
Пулинг бўлса хамёнда, плагиатинг харёнда!)
|