10 ноябрь куни Истиқлол санъат саройида санъат оламида тарихий воқеа бўлиб ўтди. Баландпарвоз эмас, айни хақиқат, жонли ижродаги гала концерт бу мухташам саройда ва умуман санъат оламида илк ташкиллаштирилган тадбир бўлди.
Ўзбекнаво шарофати билан амалга оширилаётган лойиха нихоят катта сахнагача чиқди, бу вақт оралиғида эса санъат оламидаги шу тарғибот юзасидан жонли концертлар урфга айланиб боряпти.
Бевосита шу кунги тадбирдан репортажимга қайтаман:
Концерт Ўзбекнаво қошидаги Истиқлол оркестри навоси билан бошланди
Зиёвиддин Ахмаджонов, Анвар Тожибоев, Жамшид Умрзоқов ва Баходир Мағдиевлар бошловчилик қилишди.
Шу ўринда ташаккур паузаси: Ўзбекнаво ЭБ Пресс бўлимига катта ташаккур, бўлмаса аниқ фамилия ва исмларни келтиришга қийналган бўлардим. Улар тақдим этган дастур нусхасидан репортажни ёзиш жудаям қулай.
Абдурашид
Йўлдошев ижросидаги "Ватан” қўшиғидан сўнг, "Зулфи зуннор” қўшиғини Рушана Ахмадхўжаева маромига етказиб ижро
этди. Бу хонанда ва унинг шу қўшиқ ижроси хақидаги фикримни, аввалги Марди
Майдон репортажимда билдиргандим.
Фикрим хануз ўша.
Ойбек Тўхтаевдан кўпроқ махоратни кутгандим...афсус.. аввалги репортажимда керагидан кўпроқ мақтаб юбордим чоғи... Балки катта сахна ва 5000 кишилик томошабинлар салобати босгандир..
Эътибор Отажоновага хам юқоридаги фикрим...
Камол Иқболов "Кетма” қўшиғи.. фақатгина авжи ёдимда қолди.
Хонанда Зилола
Мусаева, яъни Шахзода дея эълон қилинган
бу хонандамиз хар доимгидек ўзига дид
билан эътибор қаратган. Лекин негадир
қўлимдаги дастурда "Сени излаб” қўшиғини ижро этади деб ёзилганлиги сабабли, у "4
қадам” ва "Таманнози”ни уланган микс холатда куйлаганида тушунмай қолдим. Балки рўйхатда хатолик
кетгандир. Мухими бу тадбирда иштироки,
ижросига эса видеодан ўзингиз бахо берарсиз.
Шерзод
Набихўжаев ва Милена Мадмусаевалар ижросида , Тони Брэкстоннинг бир вақтлар
дунё миқёсидаги хити бўлган "Анбрейк май харт” ;) қўшиғини испан турида куйлашганидаги
махоратлари тахсинга лойиқ. Ижро профессионал даражада.
Фрэнк
Синатра ижодидан сўнмас тарона "My way” ўзимизнинг хонанда Марат Содиқов
тарафидан аъло равишда куйланганлигини
таъкидлаш жоиз. Гўё унга микрофонни кераги йўқдек, тиниқ равон овоз,
асосийси жарангдор ва кучли. Адашмасам
аввал хам шу маслахатни бергандим, яна қайтараман: бу хонанда образдан чиқиб
куйласа бўларди. Камтарлик етишмаётгандек.
Агар йўналиши хонанда эмас,
пародист бўлса узр, унда уддалади!
ЭЛДИДО
гурухи йигитлари ўзбек олтин фондидаги қўшиқни акапеллада куйлашни
бошлаб берганликлари чиройлик чиқди. Умуман бу йигитларни куйлаш махорати ва
иқтидорига ортиқча изох хожат эмас бўлса керак.
Созандалар иштирокидаги қўшиқлари эса "Изабель” бўлди.
Шу куни
Фрэнк Синатра ижодидан яна бир қўшиқ янгради, Ўзбекистон Халқ Артисти Мансур
Тошматов ижросида... Майлими изох бермасам? Йўқ, барибир билдираман: Шунчаки Фрэнк Синатра кечасидек, икки қўшиқ хам шу хонанда ижодидан бўлгани сал
одамни ғашига тегаркан. Мансур акамиз адашмасам шу оврўпо қўшиқларини куйлашни
хуш кўрадилар, менимча Оврўпода қўшиғини куйлаш мумкин бўлган санъаткорлар
кўпроқмиди дейманда. Шахсий ва балки субъектив фикримча Мансур акага қараганда
Марат Содиқов аслига яқинроқ ва яхшироқ куйлади.
Яна бир
гўзал ва дидли либос билан кўринган Амира Алибековадан "Нажотимсан” қўшиғини
кутгандим. Афсус. Яна "Сенсиз” куйланди.
Умуман гала концертга иштирокчилар тайёрланмагандек, Шохжахон Жўраев ва Гулсанам Мамазоитовадан ташқари хамма ўша аввалги Марди Майдонда куйланган қўшиқларни куйлашди. Шартта ўша дискни видеосини бу концертда намойиш қилишди нимаю, яна чиқиб ўша қўшиқни жонли қайта куйлашди нима. Гўё бошқа қўшиқни жонли куйлай олишмайдигандек. Шахсан менда шундай фикр туғилди.
Кейинги
куйлаган хонанда Шохжахон Жўраев бўлди. Браво! Шу кунги мени мутлақ қойил
қолдирган хонандалардан бири. Концертдаги энг ёққан тарона хам унинг ижросидаги "Қаро
кўзим” бўлди. (бирам эзилиб тингладим, чунонам вайрон бўлдимки) Видеодан ўзингиз томоша қиларсиз. Жарангдор,
файзли ва тиниқ бир равондаги овоз. Умуман
Жўраевларнинг овозида қандайдир бир мозий садосидек оханг мавжуд. Бошқа бир даврни
сездира олади. Ва уларнинг ижросидаги
миллий қўшиқлар айни ўша даврдан янграётгандек.
Шу кунги энг шовқинли олқишлар Шохжахон Жўраевдан очиб берилди.
Шерали
Бекмуродов "Дилафрузга тўрт ошиқ” , Рухшона-Феруза
Махмудова "Дилда саволлар” қўшиқлари билан иштирок
этишди.
Хилола Хўжаеванинг "Душдимда галдим” қўшиғи ва ижроси шахсан мен учун бу
дастурда ортиқча бўлди деб билдим. Балки мени қулоқларимнинг шахсий таъбига
унинг овози умуман хуш келмагани сабаб бўлса керак. Асаб
толаларим шу тобда исён кўтарди тўғриси. Слухимни йўқтоиб қўяй дедим.
Сардор Мамадалиевни жонли ижросини кутгандим. Сабаби жуда кўпчилик уни
Шохжахон, Ботир Қодиров ва Асилбек Негматовларга қиёслашарди. Айниқса халиги бир дахшатли қўшиғи борийдику...ёдимдан
кўтарилди... худди бир қахр ғазаб ила кимларнидир қатл қилдиришга амр
бераётгандек вахшиёна куйланганди. Ўша овозни эшитиб додлаворай дегандим ва
жонли ижрода куйласа қулоқларим портлаб кетса керак деб ўйлагандим...
Қаёқда?
"Сўзласин” қўшиғини куйлаган бу хонандани овози юқоридаги таққосланган хонандалар олдида ўзиям куйламади, росмана сўзлади. Махорати, овози ва иқтидори бордир, куйлашидан шубха йўқ. ЛЕКИН! Шохжахондек жарангдор ва тиниқ эмас, бу аниқ. Видеодан хам кўриб таққосларсиз. Халиги дахшатли ва важохатли овоздан дарагам йўқку... Эх бугунги кун технологияси! Яшасин эффектлар дедим.
Умуман Ботир Қодиров ва Шохжахон Жўраевнинг шунчаки тақлидчисидек туюлди. Ўзлик сезмадим, худди уларнинг шогирди устозига тақлид қилаётгандек тўғриси. Дахшатли вахший йўналишлиги билан оригинал деб ўйлагандим, уям сохта бўлиб чиқди.
Гулсанам
Мамазоитова жуда бир гўзал фикрлар ва тилаклар билан бошладилар. Рахматлар
ёғдуси ёқилди, Президентимиз хам қолмади. Самиймиликка нима етсин а
Мамазоитова? Ажойиб, ажойиб! Гулсанам ижросида "Мўғулчаи наво”, ва "Хоразмча”
қўшиқлари янгради. Ижрога изох йўқ, у профессионал хонанда эканлигини аллақачон
исботлай олган. Айнан профессионал куйлаш(!)
борасидагина! Қандайдир бир қўшиқдаги самиймийликми, халқоналикми ё дардми
етишмайдигандек. Куйлашидан маза
қиламану, лекин ишонмайман! Ўша қўшиқни сўзларига ишона олмайман. Ишонтира
олмайди. Шахсий ва субъектив фикр. Гулсанам куйлаши чиройлик, овози хам, темпигача "грамотно” тушиб
куйлайди. Шуни айта оламан холос.
Жавохир
Хасанов "Шўх пари” қўшиғини ижро этди.
Зиёда "Эй
мухаббат” қўшиғини ижро этди. У чап тарафдан сахна олдидаги (фан зона)да
куйлашни бошлаб, аста сахнага чиқди.
Жахонгир
Отажонов... Оооо юлдузли онлар! Жахонгир шу куннинг олқишлар хит парадининг
ягона ва хаққоний биринчиликдаги лидери! Унга мухлислари чизилган суратию,
чопон ва салласигача совға қилишди. "Икки қалб” қўшиғидан кейинги халқнинг
олқишидан...хм... халиги халқнинг олқишига берилибми ё ундан таъсирланибми
иккинчи ва дастурда бўлмаган "Соғиндим” қўшиғини куйлай бошлади.
Халқ албатта хурсанд, лекин сахна ортида қоғозларни силкитаётганларни кўрсангиз эди. Куламан эй...))
Тўғри-да, дастур вақти чегараланган, бошқа хонандалар кутиб қолди... Буёқда бемалолхўжа Жахонгир жахон кезгадек, зални кезиииб, гуллар териииб, расмларга тушиииб, шошмасадааан куйламоқда. Шу йилги яккахон концерти онларини яна бир хис этай дебдида майли. Асосийси халқ хурсанд, ижроси супер! Этингизни жимирлатадурғон дардли нолаларингиздан Гулсанамга бир қисмини отворинг десам))
Соғиндим ёмооон, соғиндим ёмооон... ўзиям шу қадар таъсирли ва самимий куйлайдики, ишонасиз. Шартта соғинмийдиган одамларимни шу онда соғинвордим тўғриси. Бу хазилмас, қалбим ўртаниб туғён урворди бору. Аффект холатида кимлагадир смсам ёздим адашмасам))
Хуллас Хосила
Рахимова чиқдилар...Шу аёлни хазил тариқасида бир танишим "Торнадо аёл”
деганди. Ростанам... Шу аёлда халиги...хм.. кучли гормонлар керагидан кўпроқдек. "Мард йигитлар”
қўшиғини менимча супермард эркак хам шу Хосиладек куйлай олмаган бўларди.
Дахшат! Куйлаётганида худди ким биландир росмана уришиб кетаётгандек. Хозиии, мана
хоозир бир тепиб ўлдириб қўяди дейсиз)))
Умида
Хўжаева! Тўғриси сахна кўриниши супер, овоз хам.. Лекин биронта сўзни
тушунмадим. Фақат махорат билан куйланган "ООооо, Ўўўўў”ларга
ижобий бахо бера оламан холос. Менга шулари эштилди. Лекин профессионал равишда
махорат билан шу харфлар жаранглади тўғриси.
"Дурдона”
гурухи... Билмадим
шахсан мен илк маротаба кўришим ва тинглашим. Миллий "АББА” гурухини хис этдим.
Нима учун айнан улар дастур сўнгида шунисини тушунмадим холос.
Дастур сценарийси нотўғри тузилган деб хисоблайман. Жахонгирни дастур сўнггига қўйган бўлардим.
Гала концертда раққосалар ва цирк элементлари қўлланилди. Шунингдек уч иқтидор хам тақдирланди, буларни хаммасини видеода томоша қилиб оларсиз.
Кутилган ва афишада кўрсатилган Муниса Ризаева ва Ўлмас Оллобергановлар эса иштирок этишмади. Ташкилотчилар хабарига кўра Муниса Ризаевани томоғи оғригани сабабли ва Ўлмас Оллоберганов асосий репетицияга кечикиб келгани учун овоз операторлари унга мослашиш созламаларини қилишга имкони бўлмагани боис иштирок этишмаган.
Юқоридаги фикрларим учун узр сўрамайман, бу шунинг учун хам шахсий фикр. Видеодан ўз фикрингизга эга равишда хулоса чиқарарсизлар.
Асосийси ИЖРО ЭТИШДИ, оғиз қимирлатишдимас. Мана шунинг учун хам шу кунги хар бир иштирокчига алохида ХУРМАТИМ!
Ўзбекнаво эстрада бирлашмасига эса мазкур лойиха учун муттасадди идоралар хусусан вазирликлар тарафиданми, ё янада юқорироқданми, хуллас муносиб тақдирланишларини истардим.
Санъатни ардоқлаш ва хаққонийликни тарғиб этиш йўлида бу лойиха ва тадбирлар уларнинг юксак хиссасидир!
Тан олганни хам тан олиш керак))
Sayyod - Сардор Камилов
ВИДЕО
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Зиёда авжларини қисқартирворипти, Шахзода жонли айтмасаям ҳурмат қиламан.(Лол) Кейин Сардор Мамадалиев билан Ботир Қодиров, Шохжаҳон Жўраев ва Аслбек Негматовларни солиштирганлар адашиади. Тўртовини ўзига яраша санъати бор. Аслида булани Шерали Жўраевга солиштиришган чиқишганида. Ўзбекмизку! Дарров оғиздан оғизга ўтиб бутун Ўзбекистонга жар соворишди ҳар хил миш-мишла билан! Тўртовини ўзи обрўси бор. Ҳеч ким Шерали Жўраев бўлолмайди!!! Майда гапни йиғиштириш керак!
Тақдирланганларниям овозлари яхшикан!
Концерт бунақа зўр ўтишига энг катта хисса қўшганлар, булар албатта зални тўлдириб ўтирган томошабинлар бўлишибди. Камерани олдида ўтирганлани ўзи, видео кесиб-кесиб қўйилганда 12 марта ўтишди. Концертни шунақа кўрадими? Кўчада юрганде юришибди! Қачон ўрганамиз билмадим...
Концерт учун "Ўзбекнаво"га раҳмат! Репортаж учун ҳар доимгидек Сардор Камиловга рахмат!!!