Бундан аввалги Ренис исмли шоир йигитнинг
қалтис мавзудаги эълонида, бошқа яна бир
мавзу, шоирликдаги ўғирланаётган шеърлар мавзуси хам кўтарилганди.
Шоир Ренис:- Дилбахор опага (Озодбек Назарбековнинг матбуот котибаси) кўп шеърларимни бергандим, қизиғи , бироз муддат ўтиб гуглга (Google.com энг машхур қидирув тизими) қидирув берсам хар-хил одамлар ўша "Эркак йиғлайди” шеъримни ўзлаштириб, меники деб чиққан. Мана Ахад Қаюм хам Озодбек куйлаган "Яхшиямки сен бор ” шеърини мен ёзганман деб юрибди, вахоланки худди шунга ўхшаш шеър бошида менда бор эди, 2010 йилда....йўқ, 2011 йилги У.Рахматуллаев концертида , учта қисқа қўшиқлар куйланиб, орасида ўша шеърим ўқилган:
"Қутулиб дил зангидан,
Туғулганда
янгидан,
Миннатдорман Тангридан,
Яхшиямки
сен борсан”.
Бироз
ўтмай Озодбекнинг шундай номли қўшиғи чиққан, сотиб олиб матн муаллифини
қарасам, мен эмас. Исботлаб беришим
қийин албатта лекин, мени шеър
ғояларимни бошқалар ўзимники деб
чиқармоқда. Масалан , ўша шеъримни Дилбахор
опагаям, Дилдора Ниёзовага хам бериб юборгандим. Халиги номи сир тутилаётган Халқ
артистида хам 40га яқин шеърларим ётибди. Юлдуз Усмоновага атаган қанча
шеъримни Дилбахор опага бергандим, Юлдуз опа хайдаб юборади деган жавоб олдим. Мана 4-5 йилдан бери шеърлар ёзиб тарқатаману,
бошқа одамлар номидан қўшиқ бўлиб чиқмоқда,
мана бу халқ артисти таклифидан кейинку, умуман ижоддан кўнглим қолиб кетди ва менга
эмас экан бу иш деб тўхтатдим. Энг алам
қилгани , у артистни менга шундай нарса таклиф қилганиданам кўра, уни барибир қанча одам яхши кўради,
тушуняпсизми... хафсалам пир бўлди...
Дилбахор
Худойбердиева -(Озодбек Назарбековнинг матбуот котибаси):- Ренисни анчадан
бери танийман, рости хам , кўп маротаба шеърлар берган лекин , аниқ айтаманки, у шеърларни Озодбек Назарбеков куйлаши тугул,
хаттоки ўқимаган хам. У билан боғлиқ қалтис мавзуга келсак, у халқ артисти ким
эканлигини менга хам айтганди, ўша пайтлар мен хам шокка тушганман. Бу мавзуни
сайтда ёритганингиздан кейин, шеърларига боғлиқ тарафида Озодбек Назарбеков тилга олингач, менга кўпчилик
тушунмай қўнғироқ қилиб , савол бермоқда ва мен ўша халқ артисти аслида ким
эканлигини айтишга мажбур бўлмоқдаман.
Шоир Ахад Қаюм:- Озодбек куйлаган у қўшиқни матн муаллифи Ботиржон Эргашевку, шу номли китоб
хам чиқарганди. Мени нима алоқам бор экан, тушунмадим? Бунақа гаплар ёмон
тегаркан. Мен хамма шеърларимни , хар бир қаторигача жавоб бераман ва керак бўлса қўлёзма турини хам кўрсатишим мумкин.
Мазкур масала юзасидан менимча хар тарафлар тингланди ва хулоса ўзингиздан.
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Озодбекни охирги вактларда езганларича кибр-хаволари жудаям кутарилиб кетганлигини айтаяптиларда а? Хурмат килиб бир нарсани бергандан кейин шунга яраша муносабат булиши керак эмасми? Тугри укимаган булиши мумкин, укишни истамаслиги хам мумкин бу одамми ихтиерига боглик лекин оммага интервью берганда бироз чиройли килиб бериш керак эмасми? Бу матбуот котибининг гапими? мани кулимда бундай матбуот котиби ишласа 1 кун хам ушлаб турилмасиди!!! Хайф буларга одамларнинг хурмати, мухаббати, шунга лойик була олишмаяпти афсус...
[color=#161514][/color]