Бош сахифа » 2015 » Декабрь » 15 » Шахзода ўзига студия очди, Лола хам очмоқда.
16:19
Шахзода ўзига студия очди, Лола хам очмоқда.

 

 

 

“Тарона”даги мухит сабабми ё бошқа, Шахзода  ўзига алохида “Интермедиа” очгани маълум бўлди.  Лола хам алохида ўзига студия очаётганидан хабардормиз. Шахзоданики "Дархон"даги “Studio” кафеси подволида бўлса, Лоланики Чехова кўчасида экан.

Гапирса гап кўпу аммо у нарсалар ички ўзгармас (оилавий) муаммолар ва уларни ўзига боғлиқ. Вахоланки шундоғам хаммага тушунарли холат. Худди бир қозонда икки  қўйни калласи қайнамайди мақоли каби.  Иккисини хам айблаш мумкинмас, аммо оилавий шароит натижасида охир оқибат бошқалар хам азият чекаётгани   ёки  шундай бўлиши мумкинлигидан кафолатилмаган вазият.  Балки шу сабаб  исталмаган бўлсада касб тақозо этган учрашув чоррахаларига айро йўл қўйиш қарорига келингандир.  Фикримча бу энг яхши қарор.  Фақат талаш бўлган “Тарона”да  энди ким қолар экан ?

 

 

Бу орада Лолага қаттиқ вафоси билан таниш маъмури   Лёлик ( асл исми Лола, аммо шоу-бизнесда уни Лёлик деб хам аташади, мақолада хонанда Лола билан адашиб кетмаслиги учун уни Лёлик деб давомлаймиз) ундан кетгани ва Мунисанинг реклама бўйича маъмури бўлгани аниқ бўлди.  Бу хақида уни ўзи маълум қилди. Фурсатдан фойдаланиб савол билан мурожаат қилдим.

  

Sayyod:  Албатта Лолани лицензияси йўқда, сиз эса ишлашингиз керак, тушунамиз. Бошқа тарафдан Лолага оғир пайтда кетиш...унга одамни рахми келади.

Лола (Лёлик): -Мени эмоциямни чиқарманг илтимос. Буни  мухокама қилмайман.  Лола билан муносабатимиз яхши ва бу мавзу  фақат бизга таалуқли.

 

Бир вақтлар афсонавий “Сетора” гурухига маъмурлик қилган Лёлик  “Тарона” офисидаги ички мухит сабаб шоу-бизнесни тарк этганини айтишади. Икки хонанда орасидаги  интригаси қурбони бўлган дейишади. Икки тараф орасида қолиш мушкул...барибир орада қолган айбланади.

Балки аслида икки ўзанни ушлайман деганни ўзида айб бўлар? Қайдам.  Шу оддий маъмурликда хам гап кўп, қаранг. Воқеаларию сабабчи бўлган холатлари хам.  Биргина шу маъмур билан боғлиқ воқеалар ривожидан хам китоб ёзса бўлади, Азиза (Жоним) билан маъмур бўлишганию, гўёки рахбарни қасам билан  алдашгани...кетишгани ва ёки хайдалишгани...хуллас сериал.

Вақт ўтиб Лёлик ўзини бизнесга уради,  кафеси бўларди адашмасам.  “Точка вкуса”.  Бироқ унда у ўзини топа олмагандек.

Бу вақтда “Тарона”даги Даврон  билан Лола  концерт жараёнида уришиб қолгач, Даврон у билан бошқа ишлашга кўнмайди ва янаги концертида Лола ёрдамчисиз қолади.    Ўша пайтлар хореограф  Круглова Татьяна    Лёликни  артистларга  маъмурликка таклиф қилаётган пайти эди.     Шу тариқа у Лолага маъмур бўлади. Бироқ ундан аввал Шоира Отабекова билан ишлайман деб келишганини Шоира айтганди. Негадир танлов Лолага бўлган. Бир тарафдан тушунарли танлов.  

Узоқ муддат бирга ишлаган ва шоу-бизнес оламида энг аъло маъмур сифатида ўзини танита олган Лёликни Лолага бўлган бошқача бир вафосини билардик.  Лола хақида ўз сахифасида хабарларида хам алохида хонанда Лола деб эмас БИЗ дея барча ютуқ ва холатларни бахам кўриб ёзарди.  Тасдиқланмаган “ғий” даражасидаги хабарларга кўра у яна икки хонанда орасидаги интрига қурбони бўлганмиш.  Бир жойда икки олов турганида атрофдаги деярли хамма куйиб кетаверади...лекин бу хабар аниқмас.  Ораларида шу қадар нима ўтганини билмадиму аммо яхши маъмур хечқачон ишсиз қолмайди деганларидек мана Мунисага ёлчиди.  Яхши кетаётган хонанда хам маъмурсиз қолмайди. Балки яхшироқ кетаёган хонанда деймизми.

 

 

Лёлик шахсига батафсилроқ тўхталганимиз бежизмас, чунки у ўзбек шоу-бизнесида анчадан бери ишлаб қўйган ва кўпгина воқеаларга гувоху...калити хамдир. Лекин энг асосийси ўз ишини профиси. Рости хам шунча хонандалар маъмури билан ишлаган бўлсам Лёликни ўз ишини пухта, вақтида, “грамотно” ва керак бўлса интригаю рекламаси билан қойиллатишини биламан. Омма билан ишлашу турли музокараларга ёндошуви хам ўта силлиқ ва  мохирона.

 

Ўзи яхши маъмур яхшигина айёр бўлмаса хам бўлмайди. Чунки бу иш шуни тақозо этади. Бошқачасига илож йўқ. Афсуски кўп холларда мана шу касбга керакли бўлган асосий айёрлик хам  айнан маъмурни бошида синадиган калтакка сабаб хам бўлади. 

 

Шундай қилиб,  Мунисада   энди нақ икки маъмур. Бир неча бора келиб кетгувчи "Гранд" радиоси бошловчиси Иброхим ва мана Лола Ибрагимова (Лёлик)

 

 

Хонанда Лолага эса хореограф Наримон маъмур бўлди.  Аввал у Ягонанинг маъмури бўлганди, кейин Мунисани атрофида хам  айланиб па қилиб юргандию энди Лолада тўхтагандек.     Ундаям гап кўпу...майли хали бордир унга тўхталиш.)

 

Умуман олганда хонандаларнинг маъмурлари ўзаро алишиб туришлари бу янгилик эмас.

Масалан Манзуранинг маъмури Шербек хозир Райхонда.

Райхонни маъмури Фатхуддин Сардор Миланода.

Гулсанамни Саид акалари Гуласалда.

Шохруххонни маъмури  Тохир аввал  Нилуфарда ва кейин хозир Тамила, Амира ва Ягонада.

Шерзодбекни Асрор акаси аввал Мунисада кейин хозир Ботир Қодировда.

Жасур Умировни маъмури  Абдурасул  аввал Юлдуз Низомова , Муниса ва энди Ботир Қодировда. 

Фақатгина бир маъмур ўз хонандасига бу тарафлама “содиқ” қолган, ва уям бўлса Мунисни биринчи маъмури Жахонгир. Чунки у халиям “побегда”)

 

Юқоридан маълумотлар расман деб қабул қилинмаслиги сўралади зеро барчаси тасдиқланмаган ва шоу-бизнесдаги турфа хил вакиллар ўз версияларини айтишгани билан ТАХМИН  сифатида келтирилди холос!

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 15557 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: lola, Rayhon, Munisa Rizayeva

Нравится
Барча изохлар: 12
1 Doston   (17-Дек-2015 04:20) [Материал]
Ha nima bulsa ham LOLAGA omad tilayman letsinziyasini ham berishsa bulardi

2 Baxtiyor Sheraliyev   (17-Дек-2015 07:22) [Материал]
Xudoga shukurki, shunaqa narsalarga umuman tushunmayman. Tushunishni ham istamasdim. Ba'zida o'ylab qolaman, ma'mur o'zi nima ish qiladi?! Bilaman, kim uchundir bu axmoqona savol bo'lib eshitilishi mumkin, lekin ba'zilar uchun... Yaxshisi jim yurgan ma'qulroq. Много будет знать, плохо будет спать.

3 azamlawyer   (17-Дек-2015 13:02) [Материал]
Худо сакласин шу шоу бизнес оламига аралашиб колишдан, хар хил ишлар хаммаси уша ерда буса керакк

4 Donyor   (17-Дек-2015 13:02) [Материал]
yang studiya ochsa ham Taronaga qarawli bosa kere Shahzoda

5 Назигул   (17-Дек-2015 15:40) [Материал]
Shahzodaga omad tilayman

6 jahongashta87   (17-Дек-2015 17:26) [Материал]
biggrin biggrin biggrin biggrin

7 Умид ака   (17-Дек-2015 17:31) [Материал]
маъмур тушунишим бўйича хонанданинг оғзию қулоғи бўлса керак. Барча ишларни - концерт дастурлари, интервюлар, тўйлар... тадбирларни ташкиллаштирадиган шахс.

8 Умид ака   (17-Дек-2015 19:07) [Материал]
Тўйда сочилган, қистирилган пулларни териб юрадиган садоқатли шахс))

9 wurausmanova   (18-Дек-2015 08:22) [Материал]
Bu studiya ochishlar hammasi Pulni kupligidan.Undan kura savob ishlarga qul urishsamidi???

10 Эъзоза   (23-Дек-2015 10:31) [Материал]
Студия очиш осон, хақиқий истеъдод эгаларини олиб чиқиш қийин. Яхшиси шундай ёшларга хомий булишсин. Студия хизмати хам бепул эмас-ку. Яна оғзи кийшик булса ҳам, тили чучук бўлса ҳам бойни боласи (пули бор, овози йук) куйлайди-ми.

11 Эъзоза   (23-Дек-2015 10:40) [Материал]
Маъмурларга хам баъзида ачинама. Хизмат қилиб турган инсонлари истаса одам ўрнида кўришмайди, лекин улар чидаши керак. Нега. Нима сабабдан, бир эркатойни инжиқликларини кўтариши керак. Албатта охир оқибат кўл силтаб кетиши аник. Лола ва Лёлик ўртасида нима бўлган бу узларига хавола. Бу уларни қарори.

12 Nigora   (24-Дек-2015 19:49) [Материал]
Шахзодага омадлар

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!