24 апрель соат 18-00да Ўзбекистон Давлат Консерваториясида, навбатдаги "Марди майдон" жонли ижро фестивали бўлиб ўтди. Аввал анонс берганимизда, унда Амира Алибекова ва Шахзодалар қатнашишини билардигу, лекин Рухшона хам бўлишини билмаган эканмиз.
Томошабинлар залидаги одамларни Шахзодани фанклуби ва мухлислари янада тўлдирди.
Энди иштирокчиларни таништириб, эътиборимни тортганига фикр билдириб ўтаман. "Так себе"лар эса...ну демак, так себе.
Шохиста Пирназарова. Билмадим...фикр билдирмай қўя қолай.
Нурилло Зарипов. У ижро этаётган қўшиқ мавзуси, матни (Рислиғой Хотамова) ва қўшиқ зўр бўлишига қарамай, бу иштирокчи, уни ўша холидек ижро эта олмагандек. Характер, дард ва махорат етишмади. Етишмади ёки умуман сезилмади. Вахоланки қўшиқни ўзи зўр эди. Шахсий фикрим, бошқа енгилроқ қўшиқ танласалар бўларкан. Менимча қўшиқни ижро этиш учун, уни севиш ва хис қилиш камлик қилса керак, уни етказиб бериш махорати хам керак.

Мехмон хонанда сифатида "Сурхоним" қўшиғи билан иштирок этган
Наргиза Азимова ўзига диққатни торта олди. Артистизм, халқона жайдарилик бошқа хонандалардан уни яққол ажратди. Сахнадаги хатти-харакатлари, берилиб куйлаши, эмоция ооо, кўксига уриб куйлаб хуллас... Аввалига ноанъанавий рақсига баъзилар ғалати қараган бўлса, қўшиқ авжилари ва ўртасидан хаммага ўз таъсирини кўрсата олди. Ундан кучли харизма (узр таржима тополмадим) сезилади.

Биласизми, артист деганда уни фақат тинглаш эмас, у зериктириши хам керакмас бўлса керак. Наргизани ижроси ва қўшиғига бахо бермасамда, мана шу зериктирмаслиги, ёдингизда қола олиши, ва яна бир кўриш иштиёқи туғдириши билан ажрала олди.

Сурхон қизи деганда Хосила Рахимова кўз ўнгимда гавдаланиб, Сурхон қизлари шунақа эркакшода бўлар эканда дердим.
Менимча хақиқий Сурхонча аёл қўшиғи , мана шу тарзда бўлса керак. Аввало ўша Сурхон рухиятини сездим, мутлақ бошқача йўналиш, харакатлар, куйлаш манера ва хоказо... Бу мехмон хонанда кутилмаган фишка бўлди дея оламан.
Куйлаб бўлгандан кейинги олқишлар, унинг қандай хонанда эканлигига бахо берса керак. Ўзингиз видеода кўриб бунга амин бўларсиз.
Лобар Жумадилова
Жавохир Хасанов
Рушанахон Ахмадхўжаева. Мана шу иштирокчига хам тўхталаман. "Зулфи зуннор" қўшиғини бир вақтлар радиодан эшитгандиму, кимлигини билмасдим. Лекин аниқ ўша авжлари ёдимда қолган ва жудаям ёққанди. Бу иштирокчи Рушанахон ўша қўшиқ ижоросига етгандДЕК(!) куйлай олдию... Негадир, фақат қўшиқнинг авжлари эштилди. Бошқа тарафлама, умуман нима куйлаётганини тушуниш қийин бўлди, махорат хам сезилмади, дард хам. Икта қўшиқ куйлаган бўлсалар, айнан фақат авжида яхши куйларканлар, қолган пайтида умуман сўзларни тушунмадим, махорат йўқдек, оддий ўзларига гапираётгандек. Шахсий фикр. Видеони кўриб бахо берарсиз, ва балки фикримга қўшиларсиз..

"Нихол" мукофоти совриндори
Хуршида Жўраеванинг, тўғриси фақат либоси ва рақслари ёдимда қолди. Хозир яна видеони қўйиб тинглаб...тинглаб кўришга харакат қилдиму, "Нихол" мукофотини олган деб адашиб ёзвормадимми деб матнга қараб қўйдим. Билмадим, ...

Яна бир "Нихолчи"лар
Мавжуда Олимова ва Омадбек Ахмаджоновлар... Омадбекни билмадиму, лекин Мавжуда Олимовага хам шу юқорида Хуршидага билдирган фикрим...

Томошабинлар билан саломлашган ЭНГ БИРИНЧИ иштирокчи
Амира Алибекова бўлди! Аввало тарбия бергани, кейин эса у билан ишлаётган ижодий жамоага хурмат! Сахнадаги "монитор"лар умуман ишламаётгани унинг овози қўшиқни "босиб" кетаётганлигидан далолат бўлди. "Сенсиз" қўшиғидан кейин, хозирда твмда клипи айланаётган "Кўз-кўзга" қўшиғини куйлашидан аввалги, мусиқачилар "подача"си кўтаринки рухиятни сездирди. Созандаларга хурмат!

Томошабинлар билан саломлашиши бўйича иккинчи бўлган иштирокчи Рухшона бўлди. Феруза Махмудова -
Рухшонанинг сахнадаги ўзини эркин тутиши, сахнада ишлаш махорати хозирга қадар етарли эканлигини билдирди. Уни қўллаб қувватлагани Сирожиддин келган бўлиб, гулдаста совға қилди. Иккинчи қўшиқ халқ куйи ва сўзи билан "Вох-вох тўрам" қўшиғини Ботир Алиев сайқали турида куйлаган Рухшона хафа бўлмайди деган умиддаману, лекин уни бошқача сайқаллаш, ва бу турда куйлаш керакмас эди. Менинг субъектив фикримга биноан қўшиқни бу тури умуман ўхшамаган.

Яна бир фишка, лекин кутилгани бу
Шахзода эди. Мехмон хонанда сифатида қатнашган Шахзода томошабинлар билан саломлашган учинчиси бўлди.
У "Таманнози" қўшиғини куйлади.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон миллий телерадиокомпания раиси ўринбосари Фарход Рўзиев сўзга чиқди.

Ёдгор Саъдиев хар доимгидек сахнага чиқиб, бу сафар энди созандалар мусиқа жўрлигида куйлаб берди.

Рақсида Рухшона бўлди))