Бош сахифа » 2013 » Апрель » 7 » Ўлимга таваккал: пул йўқ, нима бўлса пешонамиздан...
05:46
Ўлимга таваккал: пул йўқ, нима бўлса пешонамиздан...

Энди нима бўлса пешонамиздан...деб ўлимга таваккал қилиб болачаларни вилоятларга қайтариб олиб кетиш....дахшат!!! халиям хаёлимдан кетмаяпти... Майли бу хақида репортаж охирида, хозир бир бошдан:

 5-апрель кунги навбатдаги акциямиз хар доимгидек қизиқ ва бу сафар кулгуга бой кутилмаган холатлардан хам  иборат бўлди.

14:00да расман бошланиши керак бўлган акция эртароқ  09:00да безаш ишларидан бошланади ва Қон  марказини фанфорумчилар безаётганида , икки йўловчи баннердан акцияни кўриб қон топширишга хозир бўлишди.

Шу кунги қон топширишга келганлардан, аввалги қон топшириш акциямиздаги  11-туманга тарқатилган буклетлар натижаси ўз самарасини берганлигини исботлади.

Бу ойнинг илк жумасида бирқанча вилоятлардан,  айнан шу акция учун, узоқ йўл босиб келганлар хам бўлди. Андижон, Навоий ва хаттоки Сайёд қишлоғидан хам))

Ажаблангандирсиз? 

Мен хам акцияга келаётганимда, фанфорум аъзоси Хилола шундай қишлоқдан ташриф буюришди деб вацапда  ёзиб  юборганида, ишонмадим. Шунда паспортидан сурат юборди. Мен шокда)) Хуллас, Тошкентдан чарчаган пайтим энди қаёққа йўл олишимни билиб олгандирсиз а?))) Жиззах вилоятида жойлашган Сайёд қишлоғидан  Лазиз хамда Номозали исмли йигитлар хам қон топшириш учун  пойтахтга келишибди.

Вилоятлардан хам акциямизга махсус равишда келаётганлар сони ортаётганидан жудаям хурсандмиз.

  Машхурлардан Шукрулло ва Ботирлар зериктиришмади, сал эртароқ келиб қолишгани сабабли, оч қоринга қон топширмайлик деб, аввал  овқатланиб келишди.  Қон топшириб бўлгач эса хангома бошланди))


Қон топшириш хонасидан чиққан Шукрулло, ўзини коридордагилар устига  ташлади. Хамма рости хам тоби қочди деб ўйлади, шифокорлар югуриб чиқишган, кимдир ушлаб турибди (аранг)


Жилмайиб , ўзини ўнглагач,  хамма хазил деди. Коридордан юриб чиқиб кета туриб, яна ўзини девор олдидаги шифокорга урди...шу тариқа коридор бўйлаб эшиккача, жиддий қиёфада бир неча бора, урилиб сурилиб борди. Бир кулишади, бир жиддий деб...хуллас хамма гаранг, ким кулади, ким ёрдамга шошади, охиригача хеч ким буни хазилми ё  чинми тушунмай саросимада)) Бироз кузатиб турган, рус шифокори кулаётганларини хаттоки уришиб хам берди : Вы что смеетесь? Человеку же плохо! После сдачи крови многие так ходят...))


Эшикка келгач шунақанги қаттиқ урилдики... тарсссс этти ўзиям (видеода бор) Ана шу жойида шифокорлардан бири нашатир спирти билан югурди...шу пайт эшикка суянганча ишваланиииб , матрицасифат секин бурилиб чиқиб кетаётган Шукур аслида реал ўйнаётганига шубха қолмаганди)) нашатир спирти  билан етиб келган шифокор хайрон))



Яна қизиқ холатлардан, қон топшириб чиққан ва  йўл четида байроқ хилпиратиб турган фанфорум аъзолари қон топширгандан кейин  югуриш реакцияси бервордими, хуллас шартта байроқлар билан қон маркази ичига югуриииб кириб, ховлини айланиб яна югуриб чиқиб кетишди))) (Аббосбек ва Лочинбек) Байроқ хилпиратишдан завқланиш онлари хуллас)  Ўша пайт дераза олдида бўлганим сабабли суратга туширишга улгурдим. Мен ва кузатаётганлар учун рости хам жуда қизиқ туюлди. Прикол))


Илк қон топширганларга Шукрулло ва Ботир браслетларни топширишди, улардан кейинги топшириб чиққанларга Рухшона ва Каниза топширишди



Юлдуз Усмонова фанклубидан Рухшона ва Канизага хоним Ибрагимовнанинг янги дисклари совға қилинди. Шунингдек, Шахзода фанклубидан, Шахзоданинг дастхати туширилган плакат Рухшонага совға қилинди. Рухшона уни офисига илиб қўйишини айтди.


Юлдуз Усмонова фанклубидан қон топширган йигитчага хам хоним Ибрагимовнанинг янги дискларидан бири совға тариқасида топширилди.


Машхурлардан Каниза бир неча бор қон топширган ва бу сафар хам қон топшираман деганида шифокорлар рухсат бермади. Ширинликларни топшириб, энг охирги қон топширган хонанда Самир ва яна бир йигитга браслет хамда "Биоферон" сиропларини  топширди. 


Шунингдек, аввалги акцияда қон топширган Бисёр гурухи хамда ёш хонанда Хизра Усмонова хам ташриф буюрди. Қисқа сухбатда Хизранинг асли исми Нилуфар эканлиги ва у Юлдуз Усмонованинг катта опасининг қизи эканлигини айтди. Хизра хайрия тадбирига моддий хиссасини қўшди ва у хам браслет сохиби бўлди.  


Яна шоу-бизнес оламида аёл тансоқчи сифатида таниш, спортчи Наргиза хам акциямизда хизматда бўлди.


Кўпчилик шу бармоғидан "Тинғ" этиб юракка оғриғи урадиган қон топширишдан кўра, венадан топширишни афзал кўришади. Бу суратда ана шу ТИНҒ этган холатлар натижаси мухрланган)))


Кейинги репортажда барча қон топширганлар суратлари ва моддий хомийлар хамда шу кунги хайриямизнинг иккинчи қисми бўлган Гематология институтидаги хайрия тадбиримиз билан таништирамиз. Хозирча Хисобот:

 

      Шоубиз оламидан келган  мехмонлар:

Шукрулло Исроилов, Ботир Имомхўжаев , Каниза, Рухшона, Самир Раджабов, Бисёр гурухи, Хизра Усмонова, Нармин

 

         Моддий хайрия:

Замира Ахмедова, Илмира Одилова, Хонанда Феруза Жуманиёзова, Абдуллох (Қўқон шахридан), Шоира ва бастакор Шахноз,  Хожиакбар  ва хонанда Нармин, Шавкат, Шахноза Рахимова, Озода Усмонова, Дилдора Йўлдошева, Гулчехра Абдуллаева, Сунатилла Фатхуллаев, Наргиза Вахобхўжаева, Хонанда Хизра Усмонова, Равшанбек Киргизбаев, Умида Миралиева, Миржалол ва Миржалил, Нозима Абидова, шунингдек Сайёд ФанФорумидан Феруза, Гулсум ва бошқалар.

 

     Йиғилган умумий сумма : 3. 809. 400 сўм 


  Хайрия акциясидан иштирок этган фан клублар:

Сайёд ФанФоруми, Шохруххон Фан клуби, Севара Солиева Фан клуби, Шахзода Фан клуби, Шерзодбек Фан клуби, Юлдуз Усмонова Фан клуби, Муниса Ризаева Фан клуби

  

    Қон топширганлар:

 

Машхур мехмонлардан:

  Шукрулло Исроилов,  Ботир Имомхўжаев,   Самир Раджабов,   Рухшона

 

Сайёд ФанФорумидан :

Умаралиева Мохинур, Мамарасулова Мадина, Сулаймонбекова Шоҳида, Олимов Аббосбек (Андижондан), Турсунов Жахонгир, Ҳошимов Нодиржон, Тоштемиров Қахрамон, Мамадалиева Эъзозахон, Абдухалилов Акмал, Жўраев Дилшод, Ҳудойқулов Нодир, Самаров Аброр, Азизов Дониёр, Сафаров Шерзод  (Навоий шахридан),  Фахриддин, Холматова Ақида, Каримов Рахматилла

 

 Муниса Ризаева Фан клубидан:

Мухаммедов Ориф

 

Юлдуз Усмонова Фан клубидан:

Тўлаганов Тўлқин

 

Шохруххон Фан клубидан:

Сирожиддин (Жосус)

 

Умумий 24 та донор қон топширди. Энг кўпи Сайёд фанфорумидан!

  

Ширинликлар:

  Каниза, Хайруддинов Элмурод,  Сайёд фанфорумидан Феруза, Ягзона,  Аббосбек ва Дилфуза, Зулфизар (Шерзодбек фан клуби) ва Муниса Ризаева фан клуби иштирокчилари. 


Кейинги репортажда Гематология институтидан хам дедим... Биласизми, акция пайтида бир аёл хайрия қилиб, мени четга бир оғиз сухбатга чорлади. -Менинг хам набирам лейкоз....деб йиғлаб юборди. Суратларини кўрсатади: хозир анча яхши...

-Биз Тошкентликмиз ва шифохонада даволанган пайтимиз моддий тарафлама қийналганларнинг қанчаси боласини даволата олмай "Нима бўлса хам пешонамиздан" деб боласини вилоятга қайтариб олиб кетишганди... Жуда хам керакли ва кўпчиликни диққатидан четда бўлган хайрияни амалга оширяпсизлар. Шу касалликни интернетдан қидирув қилиб, сайтингизга кириб қолдим ва мен хам акцияда қатнашиб, ўз хиссамни қўшай дедим. Чунки айтганимдек,  шифохонадаги оғир ахволдаги болакайларни оилалари моддий тарафлама қанчалик қийин ахволдалигини ўзим гувохи бўлганман...

"Энди нима бўлса хам пешонамиздан" деб болани ўлим билан таваккал қилиш....блин, мани халиям шу гаплари қулоғимдан кетмаяпти , тўғриси... пул..оддий бир қоғоз одамни хаётини хал қилса. Нахотки бир болачани умрини сақлаб қолиш учун, пул йиғиб беришни иложиси бўлмаса? Нима бўлса пешонадан деб даволатмай, қайтариб олиб кетиш ...

Ғалати...

Курашиш мумкинку. Тўй учун махаллани йиғиб хашар қилинади, қарз қурз қилинадику, болача умрига қарз қилинса арзимабдими? У қайтариб олиб кетилган болачаларни тақдири нима бўлди? Тирикмикан???

То сайтим бор экан бундай холатлар бўлмаслигига харакат қиламан!

Кейинги репортажда шундай  болакайлар билан бевосита "кўришасиз!"

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 8889 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ruhshona, qon, Botir Imomhojayev, Kaniza, Hizra Usmonova, Faxrli inson, Shukrullo Isroilov

Нравится
Барча изохлар: 13
1 Abbosbek   (07-Апр-2013 08:10) [Материал]
Rosti juda xam xursandman))) Sardoraka Markaz böylab yugurib yurganimizda rasmga olgan ekansizda. . Sardoraka sizga raxmat. . sayyod.com Doim Olg'a. .

2 Giyos   (07-Апр-2013 09:46) [Материал]
Bolalarni ahvoli ogir. . .

3 Abbosbek   (07-Апр-2013 10:09) [Материал]
Shukurillo Izzatakamni bosib qöydilar))))) lol

4 Jasur_0016   (07-Апр-2013 14:55) [Материал]
Видео качон?

5 Sardor_B   (07-Апр-2013 15:54) [Материал]
омадилани берсин хамма катнашганларга рахмат

6 Bek8111   (07-Апр-2013 16:12) [Материал]
Катнашганларга каттакон рахмат! Иштирокчилар ва ташкилотчиларга алохида рахмат. Келиб иштирок этган фан клубларга хам катта рахмат!

7 AssAssInS SaYyOd CoM   (07-Апр-2013 17:53) [Материал]
wu bolajonlar sogayib ketiwsin ota ona un farzand dogi juda ogir boladi Ollox barchasini panoxida saqlasin

8 Uzbechka   (07-Апр-2013 20:58) [Материал]
meni kommentim ciqmabdi... weep

9 Malvinka   (08-Апр-2013 09:47) [Материал]
To'g'risi xar safar o'qib ko'zimga yosh keladi Alloxim o'zi qo'llasi silani, sizlarga katta raxmat Sayyod super biggrin

10 Nur_Horazm   (08-Апр-2013 09:57) [Материал]
Raxmat hammaga.. Xudoni o'zi qo'llasin sizlarni..

11 Rose   (08-Апр-2013 16:22) [Материал]
семиз одамдаям гемоглобин паст булиши мумкин, Шукуруллодан куп кон олишгандурде бу кишида кон куп деб ....

12 Faxriddin   (09-Апр-2013 01:45) [Материал]
Шунақаям бўларканми? Болани умри биланам таваккал қиладими? Одамла шунчалигаям борадими... Ўзини боласигая... Қоним қайнавотти халиям...
Сардорака, акцияни интернеттан ташқарида реал хаётдаям реклама қилиб одамлани жалб қилишимиз кере диганизи энди тушунвомман.

13 ledy   (11-Апр-2013 12:25) [Материал]
Фахриддин, агар хаттоки карз сурашга пули бор кариндоши йук одамлар хам учрашини биласизми? Лейкоз -бу конда ок кон таначаларини купайиб кетиши билан боглик касаллик. Кон раки хам дейилади. Бу касалликка 5 ой, 6 ой дори оларсиз, кейинчалик илож колмайди. Касаллик бой ва камбагал танламайди. Ночор оилаларда хаттоки оддийрок касалниям даволатишга тулик курби етмайди. Оддий одамлар миллионлаб пулни йиллаб ишлатишга курби йук. Хуш, нима килиш керак таваккал килмай. Бир куни уша карз берганлар хам карзини сурайди, бошка нима лож килиши керак оддий оила. Бунака улим билан таваккал киладиганлар орамизда жуда куп. Аллох берган бедаво дардга олигарх булсаям бас келиб булмайди.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!