Бош сахифа » 2010 » Ноябрь » 26 » Панжара ортига нигох. Алишер Рахматуллаев: “Айбим – ишонувчанлигим!”
06:24
Панжара ортига нигох. Алишер Рахматуллаев: “Айбим – ишонувчанлигим!”

 

Алишер Рахматуллаев хақида сўнгги хабаримиз бу хукм ўқилганлиги хақида бўлганди.

 

Ўша пайтлар Алишер турмада сақланаётган пайт кимдир билан уришиб "Санчасть”га тушгани хақида миш-миш хам бир зумда болалади.

Куни кеча ўша миш-мишга алоқадор ходиса юзасидан туман судларининг бирида суд жараёни бошланганлигидан хабаримиз бўлди. Бу хақида албатта хукм чиқарилиб қонуний кучга кирмагунча хабар бера олмаймиз.

Хуллас, албатта бу воқеа юзасидан судга Алишер Рахматуллаев хам келтирилганлигида у билан учрашишга қарор қилдик.

 

 Алишернинг отаси билан кўчада қисқача сухбат қурганимизда республика газеталарида хонандаларнинг интервьюларидан хафа эканлигини куюниб сўзлади.

-Ўша хонандани тушунмадим тўғриси. Нима кераги бор шунча вақт ўтиб яна оламга жар солавериш? Қилмишига яраша жазосини олгандир нима кераги бор хадеб бу мавзуни кўтариб нолийвериш? Биласизми биргина ёлғиз ўғлим бор холос. Бизга осон бўляпти деб ўйлашадими? Келтирилган зарарларни хам қопладимку.

 





Бироз вақт ўтиб Алишернинг олдига кирдик. Бироз сухбатлашиб ўтиргач "Сетора” гурухининг солистларидан Малика хам келиб қолди.

Фурсатдан фойдаланиб уларни бирга суратга хам олдик.(Ўнгда)

 

Бугун айнан Маликанинг интервьюсини ўқигандим. Мана кўриб турганимдек у бугунги кунгача сизни қўллаб қувватлаб ёнингизга келиб турган экан. Демак тўй хам бўлиши мумкин?

Алишер: -Бугунги кундаги тушукунлик холати, қийинчилик бошимга тушганида бир нарсага иқрор бўлдим-ки, инсонга бундай кунларда фақат ота она дўст бўлиб тушунар экан. Ёнингиздаги дўсту биродарлар эса фақат сизнинг мансабингиз, пул,  яхши мошинангиз, кўриниш ва қандайдир бир ўриндаги  инсон бўлганингиз учун хурмат қилишар экан. Албатта яхши инсонлар кўп лекин атрофимдаги аксарият инсонлар айнан шундай манфаат учун йиғилган экан. Бу кунларда яна ота онам билан биргаликда  Малика хам доим ёнимда бўлиб далда бўлди.

Қора кунларим бошланишидан 3 кун аввал Улуғбек Рахматуллаев билан бир жойда  кўришиб қолдим шунда у "Алишер мен Сизни жудаям хурмат қиламан ука, лекин ён атрофингиздаги одамлар яхши инсонлар эмас, шу нарсалардан панд еб қолманг,  санъат  ва йўналишингизни хам хурмат қиламан. Ва хақиқий акангиз сифатида шу нарсани маслахат бераман, ёнингиздаги одамларга қараб юринг, дўст танлашда адашманг” деган гаплари халигача эсимда турибди. Мана шу кунларимда Малика ва "Сетора” гурухи қизлари ёнимда бўлишди. Хар қанақа гаплар чиқариб юборишибди, лекин бир нарсани айтаман: Маликани хали хам севаман. Хозир бўлажак рафиқам Малика ва "Сетора”нинг қолган қизлари билан "Уч тақдир” деб номланган фильмда суратга тушишаётган экан, омад тилайман. Бу фильм юксак даражага етишишини хохлардим. Яқинда МТВА-2010 тақдимот маросими бўлиб ўтади, йилнинг энг яхши эркак санъаткорига бу йил харакат қилиб ўз устида ишлаганлардан муносиб деб Даврон Эргашевни биламан. Аёл санъаткорлардан эса Нилуфар Усмоновани. Бу қиз нафақат бу йил балки уч йилдан бери ўзини кўрсатиб келмоқда ва ўзига яраша юксак чўққисига чиқиб бўлган деб ўйлайман. Кейин агар гурухлар бўйича номинациялар бўлганида "Сетора” гурухини тавсия қилиб уларга бу мукофотни олишларини ният қилиб қолардим.

Энди мухлисларга айтадиган гапим; чиққанимда катта матбуот конференцияси ташкил қилиб, барча саволларга жавоб бераман. Мухлисларимни халигача жуда хурмат қиламан, севаман уларни. Улар мен билан биргаликда қайғурганликларидан хурсандман. Мана бир йилдан бери шоу-бизнесда бўлмаган бўлсам, хануз Алишер Рахматуллаев деб ёдда сақлаб қўшиқларим хам халигача хит даражасида турганлигидан хурсандман. Худо хохласа 2011 йилда бундан хам зўр хитлар тақдим қиламан деб ўйлайман. Айнан шу йили "Сетора” гурухи билан "Бегона  эмассан” қўшиғимизни иккинчи фаслини тақдим этамиз.

 

Малика, бу йигитни учратганингиздан кейин, бўлиб ўтган воқеалардан кейин хеч пушаймонлик хиссини сездингизми?

Малика: -Пианинода қора ва оқ клавишлар бўлганидек, хар бир инсонни хаётида қора ва оқ йўллари бўлади. Ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ. Ман  қайтанига хаётимда нима бўлмасин ёнимда хақиқатдан хам эркак борлигидан хурсандман.

 

Катта синов сизга хам тушди

Малика: -Катта синов тушди, лекин кимдир ўта олмайди кимдир эса ўта олади. Бу Худодан берилган синов, қайси биримизни кўпроқ яхши кўрса, кўпроқ синов берса керак. Демак бизни бир-биримизни бахтимизни кўриб, қани ўта оласизларми, йўқми деб синов берилган. Лекин қандай қийин бўлмасин биз ўтяпмиз. Нима бўлса хам олдинга олға деб юрамиз.

 

Балки Алишерни бошига тушган бу ишдан кўпроқ рахмингиз келганидан хануз ёнидадурсиз? Мухаббат ва рахмни ажрата олдингизми ўша пайт?

Малика: -Хаётда кучук ёки мушукни жонини оғритса рахмим келар, одамга эса рахм қилиш бу мухаббат эмас, севги бир маротаба ва бир умрга келади. Келганида хам ўз маъсулияти, яхши ва ёмон кунлари билан келади. Менда мана шундай қоида, бир маротаба севиб бир умрга турмушга чиқиш. Одамга рахм қилиш керак эмас деб биламан, агар унга рахмингиз келса Худо : "Сен унга рахм қилдингми, мана сенга хам синов” дейди. Табиатан одамларга рахмим келмайди, демак шундай бўлиши керак бўлган, шу нарсадан ўтиши керак бўлган ва бу унинг тақдири деб тушунаман.

 

Аниқлик: Маликанинг келинлик либосида тарқалган суратлар "Уч тақдир" фильмидан.


Оила аъзоларингиз қандай фикрда? Уларда Алишер борасида бошқа фикр бўлиши мумкин, хар холда қамоқда.

Малика:-Онам мени тилло одам. Оила аъзоларим шу онам ва укамдан иборат. Мени хамиша қўллаб қувватловчи энг яқин дўстим хам шу онам. Суд жараёнларига хам мен билан келдилар, агар онам Алишерни хурмат қилмаганларида келмасдилар.Замонавий оиладанмиз, хар бир ота-она фарзандига бахт тилаб унга қарши чиқмаса керак.  

 

Алишер: Маликани онаси Нигора опа мени шу кунлар жуда хам қўллаб-қувватладилар, уларга хам жуда каттакон рахмат айтаман. Бошимдан ўтган нарсадан хеч хам хафа эмасман. Ўзимга жуда катта дарс олдим. Менга ўзи мана шу нарсалар керак эди, туртки бўлди. Худо хохласа 2011 йил мухлислар мени янги имидж, янги йўналиш ва янги қўшиқлар билан кутиб олишади деб ўйлайман. Ота онам ва севган ёрим Малика мен учун озодликка чиқиб яна хам ишлаш учун туртки бўлишяпти. Хеч кимни айблай олмайман, мени айбим ўзимни ишонувчанлигим. Йигит кишига қирқ хунар оз деб бекорга айтишмаган, бир хунарни қилиб кўрдик бунга тушдик, кейингисида Худо хохласа "нормальный” бўлади. Мухлисларимга мен хали шоу-бизнесни тарк этмаганлигимни айтишим мумкин. Алишер Рахматуллаев шоу-бизнесда ўзи истаган чўққиларга хали чиққани йўқ. Хали анча кучли чўққилар кутиб турибди. Менимча инсонга хаётда қийинчиликсиз бахт келмаса керак. Менда хамиша қандайдир бир қийинчилик бўлиб ортидан катта бир омад ва бахт келади. Қийинчиликлардан қўрқмайман чунки йигит кишини бошида бўлиши керак деб ўйлайман. Хар бир қийинчилик бир мактаб, ўзингизга бир нарса олар экансиз.

 

Малика: (Хазиллашади) Сизни бахтингиз мен эканман-да бўлмасам?

 

Алишер: Малика менга севгисини бир эмас беш баробар исботлаб берди, совуқ кунлар қорларда суд жараёнларимга қатнашди, буни хеч қачон унутмайман. Хаттоки яхши кўрган овқатларимни халигача олиб келади. Едириб хам қўяди. Маликани севимли ёр қилиб танлаганимдан ота-онам хам хурсанд деб ўйлайман. Ота онамга шу қийинчилик кунларим ёнимда туришганига каттакон рахмат айтаман. Хаётда адажониз ва онажониздан бошқа азиз нарса йўқ экан, шу нарсага амин бўлдим. Ёнингизда турган дўстлар аввалига сизни кўкларга кўтаришади, бошга фалокат келса йўқ бўлиб, бориб бошқаларни кўкларга кўтаришади. Ота онангиз ёнингизда қолади холос.

 

Хозир бу ерда бўлаётган суд хақида, яъни турмада калтакланганлигингиз сабаб жиноий иш кўрилаётган экан.

Алишер: -Бу нарсалар хозирча сир. Яқинда хаммаси тугайди ва катта матбуот конференцияси ўтказилганида айтаман хаммасини. Асосийси мана хозир кўриб турганингиздек соппа-соғман ва хаммаси яхши. Сардор Рахимхон билан боғлиқ масалаларни хам бу ерларда мухокама қила олмайман, биз санъаткормиз, матбуот орқали бир-биримизани "Мени ундай қилди” дейиш   бизларга ярашмайди. Сардор Рахимхонни акам ва дўстим сифатида хурмат қилганман. Бу иккимизни орамизда бўлган муаммо, буни иккимиз хал қилишимиз керак эди. Газеталарда хўжа кўрсинга гапириш яхшимас. Хаммасини вақт кўрсатади.



Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 26877 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Setora, Alisher Rahmatullayev

Нравится
Барча изохлар: 30
1 Mda   (26-Ноя-2010 06:38) [Материал]
eeee Alishi ozi birovni tuzini yeb tupirib ketadigon boladan...sam vinovat karoch!

2 Baxrom7o7o   (26-Ноя-2010 09:36) [Материал]
Alisherni kutamiza tezror ozodlikga chiqsin ota onasiga sabr toqat tilayman.

3 Aktiv_Xonim   (26-Ноя-2010 10:46) [Материал]
УЗИГА ЕТАРЛИЧА ДАРС ОЛИБТИ, ЁМОНИ ЁМОН ДИБ ГАПИРСА, БАТТАР ЁМОН БУЛИБ КЕТВУРАДИ, БИР ХАТО КИЛДИ ЭНДИ ИМКОНЯТЛАР ХАМ БЕРИШСА, ИШОНАМАНКИ ХАР КАНДАЙ ИМКОНИЯТНИ ЕТАРЛИЧА ОКЛАБ БЕРИШИГА. КОГАН ИШЛАРИГА ОМАД ТИЛИМАН.

4 QALQON   (26-Ноя-2010 15:15) [Материал]
KIm bu o'zi Alisher deganlari. Qachon ashulachi bo'lib ulgurdi.

5 ZINURA   (26-Ноя-2010 15:23) [Материал]
alisher xamma xam bu dunyoda xato qiladi faqat xatolar xar xil bo'ladi siz xam xato qilgansiz buni tan olin manam bir vaqtla xato qilganman xozir bu narsalani tan olaman va qaytarmaslika xarakat qilaman xamisha siz xam shunday qilin bu pok vijdonli bo'lishka boshlidi ollox kechirimli omadizni bersin omin

6 1234   (26-Ноя-2010 16:50) [Материал]
bu bola rahmatullaev ekan ulugbek rahmatullaevga nima aloqasi bor yo shunchali familyadoshmi?

7 Oddiymuhlis   (26-Ноя-2010 19:15) [Материал]
Alisher asli juda yahshi bola, biror bolaga ozor bera olasidan bola emas. Negaki Alisherni o'zi bolalar bilan aytarli san manga bormaydi, yani aymoqchimanki urishishni xoxlamaydi, (kuchi etmaydi, buni esa juda yahshi biladi, qo'pol qilib tshuntirsa "dux" yo'q) shuning uchun to'palonchi bola emas, lekin...
Lekini Alise juda maqtanchoq, keyin odamni mensimaydi. Pul, obru, mansab uchn intiladigan bola, ammo odamlrga ozor bera olmaydi, buni boshida yozdim sabablarini
O'zimni fikrim: Alisherdek bola sudma sud yurishi yahshi emas, men uchun Alisher birovga ozor bera oladigan bola emas!

8 HURSHID   (26-Ноя-2010 19:20) [Материал]
VOOO ALISHER QAMODA SHUNAQA YURIPTIMI ??? KIYMILARIYAM BOSHQACHAYU.... NIMA U 2011 YIL CHIQADIMI.. U 8 YILGA KETGANIDIYU SAYYOD JOVOB YOZARSIZ ILTIMOS... 2011 YIL OZODLIGA CHIQIB IJODINI BOSHLIDIMI

9 Oddiymuhlis   (26-Ноя-2010 19:23) [Материал]
Men hozir Alisher nima uchun sudga tortilgani haqida berilgan birinchi maqolani o'qibchiqdimda, rosti Alisherni qo'lidan bunday ish kelmaydi. Negaki Alisherni otasi o'zig to'q odam, keyin Alisherni otasini akalari sobiq shaxar hokimi bo'lganlar, qisqasi bu oila o'ziga to'q oila. Birovdan pul olib, tovlamchilik qildiganlardan emas, Undan tashqari Alisherda bunday ish qilish uchun yurak yo'q, keyin doim shaharda Alisher yonidagi ( bazi ) do'stlariga pul sarf qilib yurardi.
Hayronman Alisherga bunday ayb yuklashlariga? Manimcha Alisher, quruq tuxmatga qolyapti. Bu oila o'ziga to'q oiladan, keyin Alisher, uncha buncha boladan to'q yashab katta bo'lgan, doim yangi modldagi kiyimlar qiyib yurardi ( bu maqtanchoqligi uchun edi ) otalarini erkatoyi edida. Kimdur otasini erksi bo'lsa demak pulga o'rganib qolgan desa yanglishadi, negaki Alisher otasini yagona davomchisi, shunin guchun ham otasi Alisherni pulga muxtoj qoldimagan.
Bu meni shaxsiy fikrim halos, hamma narsani bilguvchilarni buyugi Allohdir!

10 Oddiymuhlis   (26-Ноя-2010 19:32) [Материал]
1234 (Сегодня 16:50)
bu bola rahmatullaev ekan ulugbek rahmatullaevga nima aloqasi bor yo shunchali familyadoshmi?

-------------\
Shunchaki Familyadosh!


11 KrasavchiK   (26-Ноя-2010 19:55) [Материал]
Ehhhh birodarlar !!! odam yaxshi yoki yomon bo'lib tug'ilmaydi, biz o'zimiz uni yaxshi va yomonga ajratamiz ! man bir holis inson sifatida shuni etishim mumkinki (Jabrlanuvchuga ham aybdorga ham aloqam yo'q) Haqiqat egiladi bukiladi lek sinmiydi, tak shto KO"ZA kunda emas KUNIda sinadi !

Alisherga omad tilab qolaman hudo holasa to'liq oqlanib bu qora kunlarda eson omon o'tib olishligiini Allohda so'rab qolaman, zero hammamiz ham insonmiz xato qilamiz, aytishadiku "beayb parvardigor" deb !

Jabr ko'rgan qolganlarga esa.... Ko'zi ojiz inson hassasini bir marta yo'qotadi deganidek boshqa bunaqa xato qilmaslikka va qilishdan oldin obdon o'ylab ko'rish kereligini maslahat berib o'taman !

Nima bo'lganda ham bu 5 kunlik dunyoda Odamgarchiligimiz va bir birimizga bo'lgan mehr oqibat yo'qolmasin ekan !!!


12 Shohruh   (27-Ноя-2010 00:39) [Материал]
Qalqonga javob: Qalqon siz haq gap aytibsiz,shu fikringiz menga to`g`risi ma`qul keldi.Men uni Youtube dan topdim,3 klipi bor ekan,Onajon,Sensiz yashay olaman va Lady qo`shiqlari.Eshitib ko`ring.

13 Creed   (27-Ноя-2010 05:27) [Материал]
Kim bu??? Qachon ? Qanaqa qushiq kuyladi??? y

14 Beck   (27-Ноя-2010 10:36) [Материал]
Kim Bu?

15 Mahbuba   (27-Ноя-2010 12:45) [Материал]
Alisher hammasi ortda qoladi.Hali hammasi oldinda..Malikadan faxrlandim o4ig'i.Baxtilaga kóz temasin.

16 armonli bola   (27-Ноя-2010 17:55) [Материал]
ukam erkak kiwini qo`li towdi orasida emas sizga sabr yaqinlarizga omonlik tilayman va qaytkandan so`ng xamma narsaga aniqlik kiritib beraman degan gapizga bew ketdim chiqqanizda bitta ow mendan ukam

17 Hasan   (28-Ноя-2010 21:27) [Материал]
Сардор одамгарчилик юзасидан Алишерга яхшигина пиар килиб берибсиз. Лекин, аслидачи. Бу боланинг оркасидан озмунча одам жабр курганми? Сардор агар Алишер Сизни хам камида 20.000 долларга тушириб кетганида манимча бунака килмасдиз. Этишиз мумкин, манга пул роль уйнамийди деб, лекин пешона тери билан йиллар давомида йиккан маблагиззи Алишерга ухшаган кимсалар мазза килиб, иномарка машиналарда юриб, киммат ресторанларга Маликага ухшаган кизларни обориб, бутиклардан Ойдин Юсуповаларга бошдан оёк кийим олиб берса манимча бунака фикр юритмаган булардиз. Тугри, мана шу каби маколалар тайёрлаб, сайтга мухлисларни жалб килиш Сиззи вазифангиз. Лекин, Саййёд деган номиз бор. Адолат нишонида юриб, тугри фикр, хулоса чикаришиз максадга мувофик буларди. Гапларимдан хафа бумен, бу мани шахсий фикрим, агар бу нарсалардан мани тугридан-тугри алокам булмаганда индамаган булардим. Манам бу болани жазони утаётганидан хурсандмасман, лекин инсон хар бир килган ишига жавоб бериши кере. Алишерни отасигамас, онасига рахмим келади холос. Алишерни бу ишларидан отасини яхшигина хабари борийди, нимага вактида олдини олмади? Кейин Алишерни узиям дуст деб юрганларим манга панд берди дебди, аслида ким кимга панд бердийкин? Конечно, Малика уни ёнини олади. Одамлани камида 300.000 долларга биргалашиб кийдириб кетишгандан кейин. Судда Маликани шахсан тогаси адвокатлик килгани бунга яккол мисол. Худди ёш оилани осонлик билан кулга киритган "маблаги"ни "химоя" килгандек.....
Ответ: Кечирасизу шахсий фикримни эмас АЛИШЕРНИ СЎЗЛАРИНИ келтирганман. ИНТЕРВЬЮ холос, пиар эмас. Агар мақтаб ёки ёнини олиб, қарши фикрлар ЎЗИМДАН билдирганимда бошқа эди тўғрими?
Алишер мени хам тинглашларинг керак дегани учун бориб интервью олинди, изохларда сал хақорот ва тухматга эхтиёткорлик билан ёзсангиз бўларди. Изохингиз эса албатта қолдирилади.

19 Sayyod   (28-Ноя-2010 21:42) [Материал]
Хар ким фикр билдиришга хақли, албатта жавобга хам. Агар Алишерга сўз берганимиз сиз учун пиар деб тушунулган бўлса нима хам дердим афсусдаман. Бир ёқлама ишлай олмаймиз, унинг иши бўйича жабрланувчилар оммавий ахборот воситаларида гапиришган, Алишер эса йўқ тўғрими? Мана тарози тенг. Ундаги хақиқатни аниқлаш учун суд ва унинг хукми ва албатта мана бу интервьюдан сўнг сизларни фикрингиз учун изохлар очиқ. Хаммаси хаққоний!!!

18 Hasan   (28-Ноя-2010 21:35) [Материал]
Сардор ака тугрисини ёзганим ёкмадими Сизга а?
Ответ: Тушунмадим????

20 MuxiddiN   (28-Ноя-2010 22:32) [Материал]
HAR BIR INSON HAYOTIDA ADASHADI BEKORGA ETISHMASA KERE KO'R HASSASINI BIR MARTA YO'QOTADI DB ALISHER RAHMATULLAYEVNI YOMONLAGAN INSONLAR HAR BIR KUN EKLIB TUSHINISHADI DEGAN UMIDAMAN HUDOYIM HAMMAMIZANI TOG'RI YOLGA BOSHLASIN DEYMIZ HURMAT BILAN MuxiddIN SOG'LOM RO'RISH BIZGA NASIB QISIN

21 Parizoda   (29-Ноя-2010 07:40) [Материал]
Alisherga omad hudo hohlasa hammasi yaxhsi bo'lib ketadi. Intervyu uchun kottakon raxmat sayyod. :)

22 Amir   (29-Ноя-2010 14:23) [Материал]
Fikr bildirishdan oldin Alishni gapini uqinglar. U man oppoqman deyayotgani yo'qku naga bog'zidan olasizlar. Nima qilgan bo'lsa ana Sud oldida javobini berdi. Kerak bo'lsa utiribdi zonada. U yerda bir kun utirish 300000$ ga arzimaydi. Hato qilibman, endi chiqsam boshqacha yashiman debdi. Nima uni haqqi yo'qmi bunaqa deyishga? Malikaga kelsak, malades ketvorsayam bo'lardi. Lekin tashlab ketmabdi. Hammaga ham emas bunaqa mardlik qilish. Haqiqatda do'stlari bo'lib biz shu qizchalik bo'lolmadik. Oshna hafa bo'lma, ko'rishganda shuntiraman nima bo'lganini. Hamma do'stlaring ham san uylaganingday emas.

23 sydney   (30-Ноя-2010 00:49) [Материал]
alisher nima qilib qamoqqa tushgan shunisi qiziq adminla javob berila

24 Fayruz   (30-Ноя-2010 20:48) [Материал]
хаммен озиндан озин гапирвурмаларин. буни вакт корсатади. эттилаку чиксам канференсия уюштираман дип. ушанда биласила. !

25 Hamid   (01-Дек-2010 11:37) [Материал]
Alisherni aybini tulik tarzda sizlarga etkazimiz mumkun ukigan odam esi chikib ketadi.u moshshennik aferist yolgonchi mutahham firibgar hullas birovlarni ishonchiga kirib aldab juda katta pullarni uzlashtirgan.Alisherga rahmi kelayotgan insonlar ilohim siz ham shunday katta mikdordagi pullarga tushushingizga tilakdoshman /hudodan fakat shuni surauman /ohiratda javobi kattik buladi/

26 Hamid   (01-Дек-2010 11:39) [Материал]
Alisherni ustozi Uning dadasi

27 Shahnoza   (01-Дек-2010 22:40) [Материал]
Alisherni aybi nimaligini o'qimadim! Nima bo'lgan o'zi? man u haqida yaxshi bilmiman,lekin shuni bilamanki,uni CHORA-CHORA qo'shig'ini hozirgacha maza qip eshitaman............ Hudo hohlasa hali hammasi yaxshi bo'ladi ALISHER!!!

28 dojdik   (02-Дек-2010 00:08) [Материал]
aliwerdi turmada nima sababdan kaltek yeganiga qiziqib qoldim yo povuti bormikaqn ichkarida mujik mujika qo'l kutarmidi dib ewitganman sayyod sardar raximxon xaqida nima dimoqchi bu bala manimcha sardor gapini gapirib bo'gan ALIWGA GAPIM ---- KANSOPKADA KAZYOL BUMA OXIRIGACHA BIROVDI ORQASIDAN GAPIRMA

29 jojo   (02-Дек-2010 22:17) [Материал]
men bu Malikani piramidada bir Yigit bilan yurganini korganman shu yoz hullas hammasi bir biridan qolishmidi.

30 NABAHOR RECORDRS FEAT SOS MEDIA   (03-Дек-2010 10:23) [Материал]
ALISHER SEN VIZGA KERAKSAN DJ.ALI.MIX feat SOS MEDIA AZIC HAMASI HALI OLDINDA BIZ SEN BILAN

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!