13:12 Бахтли кунлар "Фахрли инсон"да. Батафсил репортаж | |
1-август куни барча абитуриентлар имтихонга ошиққан, уларнинг ота-онасию "группа поддержка" (қўллаб қувватловчи)лари билан хам, хамма институтларда одамлар гавжум куни. Айни шу кунга, бу ой илк жума тўғри келган бўлишига қарамай, "Фахрли инсон" бу сони хам яхши натижаларга эриша олди. Бизнинг акциямизда хам қон топшираётганларга қўллаб-қувватлаш сифатида иштирок этганлар хам бўлди. Масалан:
Машхурлардан биринчи мехмонимиз Сетора гурухининг илк, хаққоний ва ягона таркиби хисобланган аъзолардан бири Камилла ўз фанклуби қон топширишида қўллаб-қувватлашга ташриф буюрди. Фанклубидагилар Сеторанинг ўша илк қўшиқларини телефонларида қўйиб тинглаган холда қон топширишди. Уларни тепасида Камилла қўллаб-қувватлаб турди. Камилла "Фахрли инсон"да учинчи маротаба қатнашиши.
Қон топширган қахрамонларимиз хар доимгидек, турли ёш, касб сохиб ва сохибалари.
Улар орасида актер Улуғбек Қодировнинг собиқ рафиқаси Зухра Каримбердиева хам бўлиб, қон топширди:
Хаётидаги бахтли кунларни лойихамизда нишонлаётган машхурлар тобора кўпаймоқда. Актер Адиз Ражабов қиз фарзандлик бўлганида акциямизга келиб қувончи билан бўлишган холда тадбирда иштирок этганди. Мана, шундай яқиндагина ота мақомига эга бўлган Зохир Шох Жўраев эса шу кунги таваллуд айёмини "Фахрли инсон" лойихасида ўтказди.
Қон топширадиган хона қоида ва тартибига кўра , бу ерга кирган машхур қон қуйиш маркази ходимлари учун албатта битта жонли ижро қилиб бериши керак ва бу сафар хам Зохир Шох уни уддалаб ходимлар олқишига сазовор бўлди. Зохир Шох хам Камилла каби бу лойихамизда учинчи маротаба қатнашиши.
Шу куни олқишларни олган, бир ноодатий ва кутилиб кутилмаган "машхур" хам бўлди
Кутилиб кутилмаган деганим боиси, хар қандай тадбир , концерт ва хаттоки тўйларда уни учратиш одамларни хайратлантирмайдиган холатга айланди. Шу сабаб, кутилган холатдек кечса-да, доимгидек барибир унинг ташрифи кутилмаслик билан боғлиқ. Чақирилмаган ва кутилмагану аммо келганида хайрон бўлмай кутилган ажабтовур инсон. Асосан Сардор Рахимхонни фонограммасини қўйдириб оғзини қимирлатиши билан таниш бу йигитни исми хам Сардор экан) Нихоят жонли ижрога тутилдию...тутилиб, тутилиб куйлади. Сардор Рахимхон қўшиғи чучук тарзда ижро қилинди. Бу йигит хақида анча турли гап-сўзлар юради. Санъат олами вакиллари аксарияти бу болага ишонишмайдиям ёнида ортиқча гап гапиришмайди хам. Айтишларича бу бола хеч қанақсига чучук хам эмас, соппа-соғ, шунчаки гап йиғувчи ёлланма ишпион экан))) Билмасам)) Келаси жума кунги тақдим этилажак видеода кўрарсиз.
Майлида, шу болаям ўзини галлактикасида, ўзи сезиб кўраётган оламида бахтиёр. Бошқа тарафдан ўйланиб қоласан: Нима фарқи бор, агар атрофда аксарият хонандалар барибир оғзини қимирлатиб пул топаётган бўлса? Ўзини овозигами бошқасигами, бу борада энди унчалик мухим хам эмас, асосийси бошқалар ўзини овозига оғзини қимирлатганларни хар бирида шу ёлғони борку. Куйламай оғзини қимирлатяптими, нима фарқи бор қайси овозга қимирлатаётгани?) Буям худди улардек "мехнат" қиляпти. Бирдек қимирлаткор) Мана шу қилмишлари хонандаларга ўзини четдан кўришга яхши туртки бўлса керак. Фонограмма бекор қилинганида унда бошқа гап. Хозир эса буям қимирлатяпти. Аёллар тугул эркаклар хам оғиз қимирлатгани камлик қилганидан бошқа ерлариниям қимиртлатиб зўр бериб пул топятику, бу нима бўлибди?)
Қон топширганларни рўйхатини шифохонадан берилган қонга мухтожларники билан хужжатлаштириб бўлгач, доимгидек, "Фахрли инсон" лойихасининг иккинчи қисми "Хайрия тадбири"ни ўтказишга Гемотология институти қошидаги Лейкоз билан оғриган беморлар шифохонасига кетдик.
Моддий хайриялар тўпланиб, тартибга кўра, шу ерни ўзидаёқ дорихона ходими таклиф қилинган холда болалар ва катталар бўлими шифокорлари берган рўйхатга асосан керакли ва қимматбахо дориларни сотиб олдик.
Болалар бўлимига дориларни тарқаётган пайтимиз, хайрияни бу турида мунтазам равишда қатнашиб келаётган ака ука Миржалол ва Миржалил моддий хайрия билан бирга, болакайларга мевалар билан ташриф буюришибди. Дорилар билан бирга болакайларга табиий витаминлар хам тарқатилди.
Халқда айтиб келингандек, фарзанд туғилса Худо ризқи билан бераркан, хайрли ишдаги таваккалликка хам Худонинг атагани бўларкан. Қаранг, фақатгина шу сайтимиз тарғиботию, унинг ўқувчиларига ишониб болалар бўлимидан ташқари, ўсмир ва ёшлар бўлимига хам хомийликни йўлга қўйишга таваккал қилдигу, "Фахрли инсон" лойихасининг мўъжизалари давомланди. Жамоамиз беморлар рўйхати билан боғлиқ бундай мўъжизалардан хабардор, яъни хамиша берилган рўйхатни тўлиқ бажараишдаги қизиқ холатлар хақида..
Қарангки, ўсмир ва ёшлар бўлимига хам тўлиқ рўйхатни бажаришда Аллохнинг мархамати билан хайрия ризқи берилмоқда. Муборак жума кунги хайрли ишларнинг натижаси шундай муборак ва Аллохнинг бир мўъжизаси бу хам. 7 миллиондан ошиқ сумма йиғилиб, хар иккала бўлимдаги мухтож касалларга керакли қимматбахо дориларни ошиғи билан сотиб олишга етди.
Келаси ойнинг илк жумаси 5-сентбрьга тўғри келаркан. Шу куни насиб қилса "Фахрли инсон" яна фахрли ва хайрия ишларни муборак кунга хос тарзда ўтказишда давомлайди.
Бу ойнинг келаси жумаси эса 1-август кунидаги тадбирдан видеони тақдим этамиз.
Суратлар муаллифи Улуғбек Илясов ва Элёр ХИСОБОТ:
“Фахрли инсон” хайрия акциясига ташриф буюрган машхур мехмонлар:
Қон топширганлар рўйхати: Sayyod Фанфоруми аъзоларидан:
Сетанхо фан клубидан:
Ва бошқа акция доирасида қон топрширганлар:
1 август кунидаги “Фахрли инсон” хайрия тадбири “бар” хомийлари: Хилола (Smartdent) (Sayyod Фанфорумидан) ва Сетанхо фан клуби аъзолари.
Моддий хайрия:
Умумий сумма: 7.700.000 сўм.
Саййид-ул айём муборак! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 12787 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 21 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |