Бош сахифа » 2014 » Август » 10 » Ватан қадри: Сифат ёки сон мухим?
03:51
Ватан қадри: Сифат ёки сон мухим?

Сўнгги пайтлар зўр бериб Ватан хақида қўшиқлар кўпайтирилишидан сизларни билмадиму шахсан ман хайратланаман.

Нега зўрма зўракилик тарғиботи керак? Менимча хеч қайси бир юрт фуқароси ўз ватанини ёмон кўрмаса керак?

Бу оддий нарсаларку.

 

Ватан бу Ватан, уни СЕВАМАААНлаворишам шартмикан? Қанаққилиб?

Ватан қадрини хаммамиз биламиз, хаммаси оддий, бу Ватан, яшаймиз шу ерда, яхши кўрамиз, бу норма...

 

Бу кетишда эртага "Махалламни тупроғи кўзларимга тўтиё" танлови, "она уйим деворларига ўзимни осгум" номли гала концерт, "Далаларим ўғитлари ифори ўзга" номли йиғилиш ва хоказо...Шуми келажак?

 

Худдики айрим ташкилотларни қиладиган иши бўлмаганидан режа учун мана қилинди хисоби учун ўйлаб топилаётгандек.  Ғояларга эринишади, ишлашни истайшмайди. Ха, нима бор? "Яшасин Ўзбекистон!"

Эсингиздами "КПССга шон-шарафлар!" деган шиорлар бўларди. Ўша собиқ Иттифоқ промо шаблони ўзгармади ўзгармадида... Ё у ташкилотларда мустақиллик даври ёшларига халиям йўл йўқми...жой йўқми...

Хулласи, янгилик йўқ фақат ўша эски қолипдаги энг осони шу рахбариятга ёқиш учун бир мавзу "мақта ва мақТАН!"

 

Тўғриси жуда примитивдек туюлади шу нарсалар манга.  Нима кераги бор? Тарғибот?  

Ўзбекистон умуман тарғиботга мухтож эмаску.  Ортиқча сўз ва қўшиқлар керакмас, амалида кўряпмиз Республика тинч, мошиналар кўпайган, бизнеслар ривожланган, ишлаганлар яхшигина тишлаяпти, хар чоррахада тўйхоналар очиляпти, тўйларнику қандай ўтаётганини айтмаса хам бўлади.

 

Ватан бу жуда катта тушунча! Унга жудаям жиддий ёндошиш керак, худа-бехуда қўшиқ ва керак бўлса тўғри келган одамга хам куйлавериш хам жиддий ишмас-да....қадри қани Ватанни?? Лойиқлар куйлаяптими?

Республика, Ватан хақида қўшиқ куйланаяпти ахир! Маъсулият ва юк дегани шу бўлдими Ватан олдида?

Ўн йил , юз йилда бир қўшиқ бўлсину асрларга татигулик бўлсин. Тарихий юз йилликлар юбилейларига ярашадику бундай қўшиқлар. Худди хар хафта "Наврўз" ёки хар ой "Янги йил" қўшиғи бўлиши шарт деган тарғиботдек гапде буям.

Чунки оддий нарсалар кўпиртирилган холда намойиш қилиниши ғалатию.

 

Хеч қайси бир давлатда мамлакатига атаб айтилган қўшиқларни бу қадарини билмайман очиғи.  Дунё миқёсида рекордни лекин урдик аниқ! "Гиннеслар рекорди" китоби маъмурияти қаерда адресини айтворийлар ёзвори, келиб хисоблаб бир киритсин. 

 

Юқорида айтганимдек, шу  ёпишиб олинган  Ватан  мавзуси примитивлаштириб юборилмоқда, вахоланки  уни тарғиботидан ташқари турли ғоялар борку. Нима бўлса "Ёшларда Ватанга бўлган мухаббатни ривожлантириш борасидаги..."....

Ўзингизни кулгингиз келмаяптими ўртоқлар? Матнни қарейла шу қадар қолоқ ва кулгуликки... Қайси Ватан фуқаросига Ватанга мухаббатни ривожлантириш керак???!!!

 

Бошқалар севадию бизларни  фуқаролар Ватанни севмайдими? Севиши керакми ё қадрлаши?

 

Хар бир мамлакат фуқароси туғилиб ўсаётган Ватанини қадрлайди, бошқасига боргани билан ортига қайтгиси келаверади, бу примитив даражасидаги оооддий нарсаларку.

Бу уйку! Уйимизку. Энди уйимизни деворини қучиб хар ой дохлаб ашула этворвурсе эртага "Ғиштларингни пайпаслаб, сувоқларингни ялай!" деган даражага бориб ёшларда фетишизмни ривожлантирворамизаку. 

 

Хув, идеология бўлими ходимлари! Ватан қадри қўшиқ билан ўчланарканми? Амалидачи? 

Ғоялар камми? Мархамат:

 

-Ёшларда мехнатга интилиш, бор нарсаларимизни қадрлаш, Ватанни ХИМОЯЛАШ каби нарсаларни тарғибот қилиш керак!

Ахир энг асосий Ватанпарварлик бу Ватанни химоялаш демак!

Армия бугунги кунда қандай? Неча ойлик контрактда Ватанни химоялашни ўзлаштиряпмиз?)

 

Ёшлар орасида энг Ватанпарвар клипни эслангчи?)) Сеторанинг "Борсан" ва Озоданинг "Асрасин" қўшиқларига ишланган клиплар! (+Сеторанинг "Аждодлар рухи" қўшиқ ва клипи)

У ерда нима акс этганди?

Байроқни орқа фонда хилпиратиб Тошкентдаги жамийки сийқаси чиққан  иншоотларни реклама қилиб Ватааааанлаб турилганмиди?

У клипларда Ватан химоячилари акс этганди!

Ватан учун жон қурбон қилиш кўрсатилганди!

Хозирчи? Бир ўйлаб кўринглар нима учун "асал чойингдек ичгин мани" кабилар кўпайиб кетмоқда? Қўшиқ ва хонандалар орқали тарғибот бўлганидан кейин нимани кутган эдик?

Мардонавор,  эркаклик уфуриб турган касб ва кўринишларни эфирда кўряпмизми? Эртага уйлантирсанг 7-тасини кетма-кет туғдираман деган хўкизде йигитлар мухаббатдан йиғлагани йиғлаган. Шуми Ватанимизни тарбиялаётган йигитлар?

Аскарлар қани? Спорт...ооо бу умуман энди бошқа мавзу. Вахоланки шу тарғибот қўшиқ ва клипларида спортниям кўрмаяпмиз.  

 

Хонандалар орқали Ватанпарварликни тарғибот қилишни билмасангиз шартмиди примитив даражасига тушириб қўйиш? Примитив ва кулгулик, очиғи! 

 

Ватан номи билан  ХОНАНДАЛАР гала концертларига қилинаётган тарғибот натижасида шу қўшиқдек жиддий бўлмаган тушунчада ўсишмаяптими? Вақт ўтиб Ватан деганда кўзларига хақиқий чегарадаги химоя эмас оддий бир хонанданинг қўшиғи билан ёдда қоляптими?

Шуми қадр?

 

-Ёшларда ўз Ватанида ШУКР ҚИЛИБ ЯШАШ учун шу ВАТАНДА ИШЛАШ деган нарсани тарғибот қилиш керакмасми?

Ўзбекистонда ишлаган тишлаяпти, шунчаки катта пулга ошиқиб тезроқ машина ва тезроқ участка қурай деганлар хорижга соғлиғини гаровга қўйиб чопяти.

Шуни Тошкентдаям қилса бўлади, фақат соғлиқ ёнга қолиб, яқинларинг ўтганида шу ерда бўлиб, болаларинг катта бўлишида тарбиянгни ўзинг берасан ва майли, тез бўлмаса хам бироз кечроқ аммо эришарсан!

Шу хақида қўшиқ қилсин ундан кўра. ШУКР қўшиқлари кўпайсин ундан кўра.

Ватаааааан!

 

-Мехр оқибат ва қадр қимматни тарғибот қилинглар ! АМАЛДА!  Қўшиқларни ана шу хақида ёки клипларни шундай қилиб қойиллатишсинки.

 

-ОИТС, гиёхвандлик  ва бошқа  турли ижтимоий муаммоларни олдини олиш устида ишлар қилиниб, шу хақида қўшиқ ва клиплар кўпайгани яхшимасми? Яна ўша Сеторанинг "Қора" клипи эсга тушади...Яначи?

 

Умумий қилиб айтганда, муаммо хамиша бор ва бўлаверади,   ва уларни ЕЧИШ керак, улардан қочиб,   Республика идеологиясини куни хонандаларга Ватан хақида хар ой қўшиқ куйла дейишга қолмаслиги керак. Бу энди жиддий ишмас-да!  

 

Хулоса ўрнида айтадиганим: хар нарсани кам бўлса-да, СИФАТЛИСИ ҚАДРЛИРОҚ!

 

 Ўзбекистон ва  Ватанланган мингта  қўшиқ бўлди, аммо биронтаси "Халқим" ва "Хечкимга бермаймиз сени Ўзбекистон"чалик БЎЛ-МА-ДИ!

Бу инкор этиб бўлмас факт! Ўша ёмон Юлдуз қўшиғи.

Юқоридаги клиплар хам ўша тарқатилиб ўз номидан мосуво Сетора гурухи ва ўша яна бир ёмон Озода қўшиғига ишланган клиплар.

Ёмонлардан қолган мерос хануз ҚАДРЛИ!

 

Яхшилар деб тарғибот қилинаётган хонандаларни балки оилавий ахволи, муомала маданияти, хулқи хамма хаммаси яхшидир бироқ, Ватанга реал хиссаси теккан ижоди ўша ёмонларчалик бўлмаяптику.

 

Ижоди эмас, шахси мухим давр... Қай даврда хонанданинг шахси  юқори деб билинган экан ўзи?

 

Бугунги кунда  сонга қараб шошамизу...сифати йўқ...чунки  ният қадр эмас...

                                                                          ғоясиз кераксиз ва кулгулик режалар холос...

 

Шахсий фикр.

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 10627 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozoda Saidzoda, SETANHO, Setora, Yulduz Ibragimovna Usmonova

Нравится
Барча изохлар: 28
1 Bakhtisher   (10-Авг-2014 05:01) [Материал]
Haqiqatdan ham juda yaxshi mavzu tanlangan. Buni so'nggi paytda juda ko'p kuzatiyapmiz. Maqolada aytilganidek hammasi o'sha-o'sha, faqat nomi boshqa xolos. Tepaga yaxshi ko'rinish uchun ashulaning ham siyqasini chiqarishmoqda.

2 Los-Anjan-is   (10-Авг-2014 08:19) [Материал]
Qoil. Sayyod malades. ))

3 Bohodir_Y   (10-Авг-2014 08:57) [Материал]
Bu gaplar Toxir Usmonovni Vatan ashulasidan ewotkandan keynkgi fkir muloXazalar bolsa kere xotya tak dumayu

4 Olim   (10-Авг-2014 10:26) [Материал]
Setanhoning Bibixonim qo'shig'i ham bor undan tashqari!!!

5 bir bola   (10-Авг-2014 11:27) [Материал]
Nimaga endi faqat Yulduz, Ozoda va Setora ekan? Sherali Jo'rayev kuylagan "O'zbegim" chi? Yoki Sevara Nazarhon kuylagan Vatan haqidagi qo'shiqlarchi? Sherali va Sevara kuylagan Sayyod tilga olganlardan kam emas, daje ko'p va yaxshi...

6 Doston   (10-Авг-2014 12:16) [Материал]
Mavzu hayotiy chiqipti

7 ledylove   (10-Авг-2014 12:22) [Материал]
Juda to`gri vatan haqidag qo`wiq va kliplar ham saviyasiz birortasida esda qolarlisi yo`q

8 sanjar   (10-Авг-2014 12:32) [Материал]
Barakalla. Qani edi, shu g'oyalarni amalga oshiradigan mard topilsa!

9 Bek-Uzbekistan   (10-Авг-2014 12:37) [Материал]
Sevara Nazarxon ni Vatanimsam,

Gulsanam Mamazoitova ni Jannat ko'kda bo'lsa ostidadur O'zbekiston,

Yulduz Usmonova ni Gar O'lsam (oxiridigi monolokni hisobga olmaganda)

Keyin Ozodbek Nazarbekov ning ham Vatanimiz O'zbekiston haqida bir qancha ajoyib qo'shiqlari bor,

RAYHON ni Vatan degan qo'shiqlarida ham haqiqiy Vatanparvarlik ruhida aytilgan qo'shiqlar nazarimda.

10 ali   (10-Авг-2014 12:39) [Материал]
NIMAXAM DERDIM.XAR DOIMGIDEY 1000000% XAQSIZ SAYYOD

11 Flagman   (10-Авг-2014 12:44) [Материал]
Ko'p honandalarimizni vatan haqida qo'shiqlarini eshitganda yurak jiz etmayapti. Menga Sherali Jo'rayevni Vatan haqida qo'shiqlari juda yoqadi , menimcha vatan haqida bundan ortiq qo'shiq bo'lishi mumkin emas.

12 OYBEK   (10-Авг-2014 13:48) [Материал]
juda   zur  manam  shuni  uylab  yurvudim

13 Germany_max   (10-Авг-2014 13:56) [Материал]
Salom Sayyod va Sayyod Jamoasi.....
   Sizlarni va saytingizni hamisha hurmat qilaman va qilganman............ Rosti bunday HAQIQAT ni baralla qilib faqat Sayyod Com jamoasigina talqin eta oladi xolos...Yozib utgan yuqoridagi fikrlaringiz juda tug'ri va Örinli, qani edi boshqalar ham siz uylagandek tug'ri fikrni talqin qila olsa...................
        Hozirda Sanatimiz (faqat qog'ozdagina Gullab yashnamoqda, xolos) ) yolg'onlar bilan tulib toshmoqda, Haqiqiy Bulbullar Qolib Qarg'alar kuylamoqda........ Ajab emas bu tanqidiy maqolangiz tufayli ozgincha bulsada uzgarish bulib, sanatimiz oldingidek uz tug'ri yuliga tushib keta olsa.........Sizlarga omad lar tilab muxlisingiz...

14 наргиза   (10-Авг-2014 14:22) [Материал]
aniq fakt

15 No ONe   (10-Авг-2014 15:07) [Материал]
Ravshan Sobirovni qo`shig`iniyam esliylik "unib o`sgan tuprog`ingni asragin"

16 Uzbеk   (10-Авг-2014 16:56) [Материал]
Bekor "Setora" guruhi tarqalp yo' bo'p kettide

17 Dilya Tanho   (10-Авг-2014 17:12) [Материал]
Raxma kotta Sayyodga

18 hamiko1771   (10-Авг-2014 18:00) [Материал]
100% To'gri Ozodani yoqtirmiman lekin usha asrasin qoshigi yahshi chiqqan klipni ham ma'nosi bor Yulduz haqida gapirmasa ham bo'laveradi chunki O'zbekiston qoshigini eshitganda ichi titramaydigon o'zbekni o'zi bo'lmasa kerak. yana bir muammo sport haqida, Tarkanni 'Bir oluruz yolunda" qo'shigi va klipini ko'rgan odam  mazza qiladi g'urur tuyadi qani bizni bemani qoshiqchilarimiz ham o'zbek futboli haqida kuylasa ma'noliroq qilib va shunga yarasha klip chiqarsa klipda o'zbek futbolchilarini ham olishsa. Men Nilufar Usmonovaga Twitterda yozgan edim shu masalani Retweet qipqoydi halos javob ham yoq. Biz oddiy odamlarmiz Sayyod siz shu qo'shiqchilarimizga yaqinroqsiz siz ham shu masalani ko'tarib chiqing iltimos Sport haqida ko'proq futbol bo'lsa

19 Munissa   (10-Авг-2014 18:27) [Материал]
To'g'ri! Sifatgamas songa e'tibor katta! Voydooood vatanim sani sevaamaan! Nimaga kere? sevarkansan bu tildamas dilda bo'lishi keremasmi nima qilasan hammaga reklama qilib? 1ta ayt hammani yuragida qolsin! Har eshitganda kere bo'lsa hammani yig'latsin! 10ta bemaza qovundan 1ta shakar qovun yaxshi manimcha!

жудаям тугри сузлар 200 фоиз кушиламан

21 muhiddin   (10-Авг-2014 23:05) [Материал]
Хурматли Сардор ака, гапларингиз хаммаси тугри, камчилиги йук маколада, кани эди сиздай тушунса ХАММА, афсус, уша сиз тилга олган кушиклар билан коламиз шекилли бир умр, сиздай журналист яна 2 та булганда ЁМОН санъаткорларимиз яна яшнарди, сиздан илтимос шу ЁМОНларни кайтаринг уз жойларига

22 Misie_Zorro   (10-Авг-2014 23:36) [Материал]
Mana ginnes recordlari manzili:
UK / EMEAGuinness World Records Ltd.
184-192 Drummond Street
Third Floor
London NW1 3HP
United KingdomT: +44 (0)20 7891 4567E: EMEA@guinnessworldrecords.comTHE AMERICASGuinness World Records NA, Inc.
45 West 45th Street
Suite 902
New York
NY 10036
USAT: +1 718 513 7270E: US@guinnessworldrecords.comJAPANGuinness World Records K.K.
Kita-Aoyama
Minato-ku
Tokyo
JapanT:E: jp-webmaster@guinnessworldrecords.com

http://www.guinnessworldrecords.com/contact/

23 Maftuna N   (11-Авг-2014 04:42) [Материал]
Sevara Nazarxoni qowigiyam zor etilganku ulugimsan vatanim

24 sheyx   (11-Авг-2014 09:57) [Материал]
ozoda xaqiqatdan klipni juda zor olgan

25 Hudoyor   (11-Авг-2014 19:08) [Материал]
xonandalarni seminar treniglar omma va xonandalar örtasida ötkaziw kerak.

26 Bittasi   (11-Авг-2014 21:31) [Материал]
Sardor aka, o'zingiz yozgan narsalarga o'zingiz qarshi chiqasiz. Buni ko'p ko'rganman.

27 zaya   (11-Авг-2014 22:55) [Материал]
  • Judayam dolzarb bulgan mavzuda yozib chiqibsiz, bu tahsinga sazovor)

28 Zahir   (15-Авг-2014 09:16) [Материал]
Shaxsiy erkin fikr hammadayam mavjud emas. Vatan xaqida yuqoridagi qo'shiqlar qatoriga T. Sodiqov "O'zbek" qoshig'iniiyam kiritsa bo'ladi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!