03:51 Видео: Апрель-2019 қахрамонлари | |
5-апрель кунги ФАХРЛИ ИНСОН лойихасининг эрталабки Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш мухандислари институти ва кундузги Қон марказида "Сетора" гурухининг тўлиқ таркиби иштирокида ўтказилган сони ва шифохонадан хисобот онлари мухрланган ВИДЕОни тақдим этамиз
Моддий хайрия: Адиз Раджабов, Имрон, Шавкат, Мухиддин Али, Каримова Гулшаной, Мусаев Жасур, Тоғайназарова Шахноза, Музаффар, Жахонгир, Нодирахон, Нозила, Озодбек, Самигов Хамидулла, Абдуллаева Зилола ва Зоҳид фан клубидан: Исакова Малика, Рустамов Суннат, Арипова Эъзоза, Фахриддинов Абдухолиқ, Акмалов Абдуллоҳ, Нурмухаммедова Лазиза, Тошпўлатов Абдуллоҳ, Камилов Мўмин, Эргашева Муаззам
Умумий + карталарга тушган пуллар билан йиғилган сумма: 5.669.500 сўм
Эртага 3-май куни Рамазон олдидан ФАХРЛИ ИНСОН акциясида қатнашиб қон топшириш ёки моддий хайрияда иштирок этинг ва лейкемия билан касалланган болаларни умрини сақлаб қолишдек улкан қахрамонлик ва савоб сохиби бўлинг.
“ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия ТАРҒИБОТ (тарғибот орқали натижага эришиладиган) лойихамиз лейкемия (лейкоз, оқ қон) касали билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир;
-Қон топшириш бўйича маълумотлар:
2. Қон топширгач қонингиз группасини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади.
3. Қонингиз ва ёки организмингиз билан боғлиқ анализлар жавоби ва ёки касалликлар хеч кимга ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ! Қон топшириб кетганингиздан кейингина, хамма қонлар тегишли стерилизациядан ўтиб, кейин бемор болакайларга қуйилади.
4.Қон хар бир донордан шифокорлар назорати остида деярли 400мл олинади. Хаммани организмда 5 литр қон бор ва 400мл билан камайиб қолмайди, ишонинг буни шифокорлар хам тушунтиришади. Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлар яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди.
-Моддий хайрия бўйича маълумотлар:
2.Барча қилинган хайрия пуллари шифокорлар томонидан берилган, қийналган оилалар рўйхатига асосан , дорилар сотиб олиб, хар бир бемор болакай ва унинг онаси қўлига шахсан топширилади!
3 .КАРТАДАН ЮБОРИШ : Моддий хайрия қилмоқчи бўлганларга эса янги қулайлигини яна бир бора эслатиб ўтамиз ва хайрия ўтадиган кунни кутмай истасангиз шу икки кўрсатилган пластик карталарига Payme ёки Click орқали хайрия қилишингиз мумкин. "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасига келиш имкони бўлмагану аммо хайрия билан хисса қўшишни истаганлар учун "Фахрли инсон" учун ишлайдиган картага ихтиёрий суммада click ва payme орқали моддий хайрия қилиши мумкин. Барча тўловлар назорат остида бўлиб, сайтда чекигача албатта хисоботи тақдим этилишига кафолат! "Фахрли инсон" учун пластик карталар: 1. kapitalbank 8600 4904 9095 7487 2. trastbank 8600 3036 7140 8958
4 . ХОРИЖДАГИЛАР УЧУН: - ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасининг моддий хайрия йиғиш учун Сбербанк Россия картаси:
Бошқа давлатлардан хозирча фақат Western ва Юнистрим каби пул ўтказмалари орқали кимни номига юборишни +99894 6952121 рақамидаги жамоамиз ходимларидан билиб (телеграм хам шу рақамда) кейин шу рақамга коди хақида хабар йўлласангиз кифоя.
-Тадбирдаги иштирок бўйича маълумотлар:
Ушбу сатрларни ўқиётган хар бир ўқувчи, қандайдир хиссаси билан оғриқа тобе, игнага қарам болаликка ёрдам бера олади! Қайсидир болакайни яна бир кун яшашига, тузалишига бир қадам қолган ўша қадамини босдира олишига хисса қўша олади. Кимдир ўз хаётида бир бора улуғ ишга қўл уришига имкон. Кимларгадир Рамазон ойи остонасидан улуғ ишлар билан ўтишига имкон. Кимлардир шу куни фахрли инсон! Шу сабабли эса... | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 2102 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |