Термизликлар Озодбекдан хафа! Baxs| Tanqid | Janjal
Термизликлар Озодбекдан хафа!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

14 июль куни  соат 18:00га мўлжалланган Термизда  "Алпомиш" стадионидаги Озодбек Назарбековнинг концерти бўлмаган.

Оқибатда одамлар орасида жанжал юз бериб , халқнинг  норозилигига олиб келган дея хабар тарқалди.  Бу хабарни интернет оламидаги ўзининг бўрттириб ва фақат салбий хабарларни тарқатадиган сайт тарқатгани учун  у хабарлардаги вахимали деталлар ва сабабларни ўрганишга харакат қилдигу аммо кўпи ўз исботини топмади. Яъни одамлар муштлашуви бўлиб, стадионни дарвозасини бузиб кирмоқчи бўлишгани каби хабарлар тасдиқланмади.

 

Назарбековнинг матбуот котибаси Худойбердиева Дилбахор бу воқеадан бехабарлигини айтиб, хоооозир билиб айтвораман деб халигача "билиш"ни излаб юрибдилар. 

 

Озодбекнинг расмий сайти эса боғдан-тоғдан келиб ётибди. Буёқда гастроллари вилоятларда гуллагану, аммо сайтида чурқ этилмаган. 

 

Сўнгги пайтлар маълумотларга қараганда кўпроқ табриклар, тилаклар ва истаклар сайтига айланиб бораётган "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси сайти хам бу борада хеч қандай маълумот айтмаган. Қишин ёзин хаммёқ бир хил чаман ва гулзордан иборат стилида юритиладиган бу сайтдан Республикаимзда санъатга доир воқеалар, тадбирлар ва аниқ маълумотлар  олиш мушкул иш. Аваллари запретлару огохлантиришлар ва лицензияси узаймаган хонандалар хақида тезкор хабарлар бўларди... Хозир эса хамиша бахор режимида автопилот табриклар тилаклар ва истаклар дастурини олиб бормоқда.

 

Сайтимиз жамоасидан бири "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси масъул ходими Одилжон билан боғланганида қўйидаги жавобни олди:

-Концертлар қолдирилиши оддий холку, бу даражада вахима қилишгани нотўғри. Ўша сайтдаги хабар билан танишдим, ошириб юборишган. Концерт қолдирилгани рост, аммо бекор қилинмаган, шунчаки рўзадан кейинга қолдирилди. Кун жуда иссиқ бўлиб одамларни соғлиғи борасида хавотир олиб қолдирилди холос. Концерт қолдирилганлиги хақида стадионнинг афишаларида 3 кун аввал ёзиб қўйилганди. 

 

Қизиқ... Навоий ва Қаршидагиларчи? У ерда иссиқ хам эмас, Рўза хам эмасмикан?

 

"Войдод Озодмания" шиори остида иккта сайт бир-биридан ўзаман деб йиртилиб бериб келаётган хабарларга кўра Россиядаги гастролидан қайтган Назарбеков 12 июль куни Навоий шахрида ва 13 июль куни эса  Қаршида концерт дастурини тақдим этган.

Шу сабаб Рўзада концерт бермайдику деб изохларда адвокатлик бюросини очганларга хам ўша сайтларга кириб фотофактлари билан танишишни тавсия қиламиз.

 

Яна қизиғи "АНШЛАГ тарзда ўтди" деб ёзган битта қолоқ сайтнинг аввал бу сўзни таржимасини хеч бўлмаса гуглдан излаб топишини ва ўзлари қўйишган суратидаги ярим стадион орқа бўм-бўш эканлиги билан тақослашини ЎТИНИБ тавсия қиламан. Илтимос, тушунаман чаласаводсизлар, лекин бу даражадамаску ўртоқлар!)

Узр, у суратларни қўймадим, уларнинг маддох сайтларини суратга қўйган ёзувини реклама қилишга иштиёқим йўқ.

 

Термездаги юқорида айтилгандек  қолдирилган концерт хақида бевосита ўша кунги гувох :

 

 

ayami tugilgan kunidi bilet oludik afsus bumadi bechora ayamni kungillari ancha tushdi

tayorgarli boridi konsertga aniq sababini bilmadik qiziqmadim chunki kungil tushib ketgandi

8 gacha kutdik

 
 
Sayyod: туполон булгани ростми?

 
-xa yolgoni yuq aka sarson bulgan xalq nimaxam qilardi. bu oddiy xolat bup qolgan 1soatdan ziyod kutmadik tugilgan kundi nishonladik restoranga borib keyin eshitdim tupolon buldi deb

 
 
 Sayyod: Хабар тарқатган сайтдаги хабар ростми? 
  salgina burtirilgan u darajada bulganamas lekin xaqiqatga biroz yaqin

 
 
 Sayyod: Бошка кунга концерт колдирди деб айтишибди

 
 
aka nimaga shunaqa sanatkorlarimiz
endi nima desin xalqni kunglini sovutishda

endi quymasin toshburon boladi tochna

 
 Sayyod: пулингизни кайтариб олдингизми?

 
 
yuq
 

 

Ижтимоий тармоқдан яна бир мулоқотга чиққан хориждаги Ватандошларимиздан бири эса умумий хамма артистларни гастролидан нолийди. Унинг гапларида жон бор, хақиқати борлиги учун таништираман:

Alimardon Yusupov: Ozbek artistlari o'zi to'yadimi? shuncha konsert berib kamiga biz horijda ishlayotganlarni pulini supurib ketishadi. Yana mana vatandoshlardan habar olgani keldik deydi, vatandosh hurmati musofirlarga tekin konsert berolmaysanmi? Toshkentda to'ydayam konsertdayam pul shipirib ketasanlar, yana to'ymay horijdagi musofirlarni cho'ntagini qoqasanlar, qani bir mard artist kelib tekin konsert hayr qilsa. Yana viloyatma viloyat gastrol bahona  ramazondayam  tilanchiliq qilishadi  . to'yasanlarmi sanlar? uyalmaysanlarmi?


 

Яна ўша "анави" сайтда ёзилишича:

  “Алпомиш” ўйингоҳида бўладиган концерт учун сотилган билетлар сони Озодбек Назарбековни қаноатлантирмаган.

- Озодбек истаган даражада пул йиғилмаган. Концерт олдидан Назарбеков ўз ташкилотчиларига телефон қилиб сўраб турган. Маълум сумма йиғилмаганини билган Назарбеков Тошкентдан Термизга учиб бормасликка қарор қилди¸- дейди  ўша сайтнинг манбааси

10 минг сўмдан чипта олган томошабинлар билетларини топшириб¸ пулини қайтариб олиш учун стадион кассасига қараб чопган. Аммо, кассада етарли пул бўлмагани боис кўпчилик пулини қайтиб ола олмаган. Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод, Узун, Сариосиё, Денов, Шўрчи ва бошқа олис тоғли ҳудуларидан автобус тутиб “Озодбекни кўраман” деб келган мухлислар “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бошлиғига норозилик мактуби ëзишган.

“Ушбу концерт дастурини кўриш учун чипта олиб вилоятимизнинг олис ва яқин туманларидан қарийиб 5 мингдан ошиқ мухлислар автобус ва енгил транспорт воситаларида соат 12-00дан Термиз шаҳрига етиб келиб, “Алпомиш” ўйингоҳи атрофида йиғилишиб концерт дастурининг бошланишини иссиқда қийналиб интизорлик билан кутишди. Мухлислар концерт дастурига келиш учун бир неча 10 минг сўмлаб йўл ҳаражатлари қилиб келишган. Аммо олдиндан реклама қилинган концертга Озодбек Назарбековнинг келмаганини билган мухлисларнинг кайфияти тушди.

Кўпчилиги кекса отахон ва онахонлар, ёш болалар ҳамда аёллардан иборат булган мухлислар Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековга нисбатан норозилик билдириб тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси рахбариятидан Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековга нисбатан қаттиқ чораларини қўллашини сўраймиз”дейилади мурожатномада.

 

Аха, роса чора кўришадию))) "Ўзбекнаво"да Озодбекнинг  шахсий кабинети борлигидан хабарингиз йўқми?))

Кейин "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси сўнгги пайтлар кўкаламзооорлашганку))

Агар хозир Уммон гурухими ёки бошқа хонанда бўлганида борми, беш карра запрет ва 755 мартта лицензиядан махрум деган қарор чиқаришган бўларди.

Ахир бу Озодку!) Фаворит "Ўзбекнаво"))

 

У дедик, бу дедик, нима бўлса яхшиликка! Хамма лойиғини олсин, хақ бўлса омадини берсин, нохақ бўлса жазосини.

Бизни ишимиз ёритиш, аниқлаш, тахлил, шахсий фикр ва маълум қилиш. Хулоса ўзингиздан!

 

Тез орада "Озодмания"га ўзи чалинган ва  Озодбек  билан "тесный контактда" бўлган икки сайтдан бири,  ёки  билиб кегани узоқ йўлга чиққан матбуот котибаси қайтганида  бирор нарса ўйлаб топишар,  яъни ,  хақиқатга яқинроқ бир маълумотни беришар дейманда!)

Хозирча "Ўзбекнаво"нинг масъул котиб айтгани иссиқдаги Рўза бахонасига Озодбекнинг  икки кун аввал икки вилоятдаги берилган концерти зид келмоқда.

ғалати хаммаси, ғалати!))

 

16-Июл-2014 20:00
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : Ozodbek Nazarbekov
1 аъло   (17-Июл-2014 00:33)
ЭНДИ ----ЛИККА УТИБДИДА.КАСАЛ БУБ КОМАГАНДИР.ЁКИ ЯХШИРОК ПУЛЛИ ЖОЙ ЧИКИБ КОЛГАН БУЛСА,КОНЦЕРТДАН КЕЧВОРИБ КУЯКОГАН.

2 Royal   (17-Июл-2014 03:22)
5000 odamga 10,000 somdan sotilganakan, umumie summa 50,000,000 yani (50MLN) bolarkan gardaki 3000 dan hisob qiganda kami bilan 15K kokida bolarkan....1 kunlik konsertiga shuncha bosa va kam bopti dip noz qip bormasa....

ollllaaaaa...Nortoy, rosa bopsande endi diedigan odam keraykande...

UzbekNavo yengi qoida chiqarishi keraykande:

- Konsert elon qip, keraklik odam yigilmadi yoki summa yigilmadi dip konsert bermasa unda eng kop/kotta summasida shtraf qilishlari keray bolarkan, shunda honandalar oylanip qiladi bunaqa ishlani, chunki kamiga konishiga majbur boladiki, konmasa shtrafi yana kotta boladi...

halqimizni yahshi sizlari borki:

- Kormaganni ------------
- iz ----------

3 jondor   (17-Июл-2014 09:55)
Uz xizmat korsatgan artist bogandan kegin bunaqa konsertlarga xoxlasa boradi xoxlamasa yoq bu bola xozir Ozbekiston suuuuuuuuper yulduzi, xozir uni mushugini birov pisht demaydi, ozi yomon bolamas ozgina ozini ustida ishlasa orta miyona xopiz boldi, bomasa fonagrammachi bob yurvuradi, uzur gaplarim kimlagadir yoqmasa koment qoldirmela

4 oisha   (17-Июл-2014 09:56)
wink

5 oisha   (17-Июл-2014 09:58)
mayli aniqlik yigilishini kutamiz SAYYODdan

6 Абдужавлон   (17-Июл-2014 10:12)
Хой мусулмонлар уша концертда булганмисизлар. Намунча шундок улуг кунларда курмасдан, билмасдан, асосийси иштирок этмасдан ёзиб ташавурасизлар. Ахир  бу ерда гувохларни изохларини кутамиз деб ёзилган-ку. Тангани икинчи тарафи хам бор. Бу хам бирор фирибгарни хийласи булса керак кушикчини узи билмайди концерт хакида. Хозир шунака таргиботлар купайиб кетган. Уйлаб ёзинглар.

7 Sodda qiz   (17-Июл-2014 11:54)
biror sababi bordirda

8 Sodda qiz   (17-Июл-2014 11:58)
gulistonda ham kansert bersin

9 Tillo   (17-Июл-2014 12:08)
Uzi konsertga Ozodbekni roziligi bilan biletlar sotilganmikin ramazon kunlari Ozodbek ham ruza tutsa kerak konsert Ozodbekni roziligisiz bulgandir biletlar ham shunday sotilgan bu tashkilotchilarni aybi bulishi mumkin bilib bilmay Ozodbekka yomon tosh otmanglar ibodat oyida

10 далер   (17-Июл-2014 13:39)
москвага уриб кетдими озод,двойной бераман деган булса.Одамзодмиз.хотя узб/да хизмат кур/н дейишадику,бунака ошибка булмаслиги керак.....

11 rufat   (17-Июл-2014 14:07)
Hali kurasila rosa uzini oqliydi bezrayib bu Ozod.

12 profi7717   (17-Июл-2014 14:51)
Ozodi ozidan soraselar bomasmikin yo vaqti yomikin savolarga javob bergani

13 oddiy bola   (17-Июл-2014 14:58)
Nima bulganini bilmay, aniq bir sababni bilmay xamma Ozodbek xaqida salbiy fikrda. Bu yaxshimas

14 Sadoshkin   (17-Июл-2014 17:59)
Manimcha ayb tashkilotchilada. 1. Balki moliyaviy masalada kelishisholmagandir. 2. Balki kam tomoshabin yig'ilgan bo'lsa xonanda
konsetiga borishni xohlamagandir. 3. Agar bu Ozod keladi, dib bilet
sotgan firibgarlarni iwi bolsa, shundo muqaddas oyda wunaqa iw qilishga
qo'rqishmaganiga qoyil! 4. Agar oldindan kelishilganu, lekin jiddiy
sababsiz konsertga Nazarbekov bormagan b.sa.....essiz! wink

15 bir bola   (17-Июл-2014 18:17)
O.Nazarbekov ni o'z saytida yozib qo'yibdiku, 9-iyul kuni safardan qaytgach (Rossiya), 2014 yildagi konsert dasturi disklari ustida ishlayapmiz deb. Disklarni kelyatogan 2 hafta (9-iyuldan hisoblaganda 2 hafta 23 iyul bo'lad !!!) Xar holda, o'z rasmiy saytida Surxondaryodagi konsert yozilmagan ekan, qayerdan bilasizlar O.Nazarbekov aldadi, unaqa bunaqa deb yozib tashayapsizlar???
Sayyod.com doimo aniq faktlar bilan biror narsa yozardi, nahotki rasmiy saytini tekshirish va o'sha oxirgi marta oyzilgan yangilikni ham keltirib o'tmagan bo'lsa???

16 bir bola   (17-Июл-2014 18:21)
Davomi...
Qolaversa, 17.06.2014 da Ozodbekni saytida yozib qo'yilibdi-yu, toshkentdagi konsertidan so'ng yurtimiz bo'ylab konsert berildi, anda undan so'ng Rossiya bo'lyab konsert uyushtiriladi deb.
Nahotki, avval O'zbekiston bo'ylab konsert uyushtirib, keyin Rossiyada konsert berib, yana O'zbeiston bo'ylab uyushtirmasa kerak????
Xarholda, ba'zi muxlislar yozibdi, ro'za oyi bo'lsa??? Stadionga, kunni issig'ida odamlarni to'plab, uni ichida ro'zadorlari bordir, qiynamasa kerak?

17 Termiziy   (18-Июл-2014 02:45)
senga xalq artsiti unvonini bergandiyam.. umuman kemasayam bo'ladi surxondaryoga endi. o'zi tvda "xalqimiz jonli qo'shiq bilan fonagrammani farqiga bormaydi " deganida ko'nglim qogandi. endi bunisi ortiqcha bo'ldi. o'zim termizdanman.issiqda alpomish yonida turish qanday ekanligini yaxshi bilaman. yoshi katta odamlardi tasavur qildim...

18 сайёра   (18-Июл-2014 12:44)
тавбааа

19 дилафруз   (18-Июл-2014 14:41)
ОЗОДГА  ОМАД   бу сайтда хеч качон ОЗОД хакида яхши фикр билдирилмайди
Ответ: Adashmang. Saytni yaxshilab kuzating avval. Bilmasdan bidirlab aqllilik qilmasdan. Yaxshilab arxivdagi mavzularni axtarib o`qib chiqb keyin izox qoldirsangiz yaxshi bo`larmidi? Yuq narsani yozishmaydi. Xaqiqatni ayta bilish emas tan ola bilish  xam kerak. 

Izoxlar moderatoi  Bek8111

20 аъло   (18-Июл-2014 23:50)
САЙТНИ ТАРАФИНИ ОМОКЧИМАСМАНУ БИЗАМ МУХЛИСМИЗ ОЗОДБЕККА ЛЕКИН ОХИРГИ ПАЙТЛАРДА АНЧА УЗИДАН КЕТГАН МУХЛИС БУСЕЗ СЕЗГАН БУЛАРДИЗ ШУ ВАЗИЯТ ТАРАФ ОЛАДИГАН ВАЗИЯТМАС БУТТА ХАЛК НОРОЗИ АХИР.

21 Alex.uz   (19-Июл-2014 08:20)
WU MAWWOQ XE4 QA4ON YOQMAGAN YOQMIDIYAM!!!!!! dry dry dry
NAFAQAT U QOGAN MAWWOQLANI XAMMASI WUNAQA 
YUQORIDAGI FIKRLAGA QOWILAMAN, 
NOMARD WUN4A PUL OGANDAN KEGN XE4 BOMASA 33 %%%%%%%%%%%%%% JONLI ET////// 
QATTA 330% F O N O G R A M M A

22 zohid   (19-Июл-2014 20:22)
Hato hammada bor. Sayyod lekin gapni orniga qo'yas.

23 Zohid   (20-Июл-2014 02:57)
Sayyod allaqachon maqola chiqibdi oqidik. Atiga 200 ta bilet sotilganmush. Termizda 5 yil yubileyniy bozori oldida yashaganman surhondaryoni odamlarini bilaman. Pul tomonlabdan rosa qóli ochiq halq. Nohot Ozoddi konsertiga 200 ta bilet sotulgan bósa.
Ответ: Йўғэ? Нахотки ОЗОДМАНИЯга атиги 200та чипта? Яна зиддиятку)) Энди ўйлаб ўйлаб шу дешевка бахонага келинибдими? увахахахаха, борган сари зиддиятку)) Билмадим қаердан бу маълумот аммо мақоламда ТАХМИн қилинган сайтдан бири бўлса до чего же они посредственные))) смешно))  қўлга тушишибдику. Нишонга аввалдан олиш қобилиятим янада билинмоқда десам а?))) да просто одамлар посредственный, уларга мақоламда берган бахоим яна тасдиқланди холос)))

Қизиқ а? хамма ерда Озодманиямушде, фақатгина битта вилоятда атиги 200та чипта сотилдиии деб шуни бахона қилгани жудаям кулгулик. Бахона қиламан деб Озодбекни асл рейтингини фош қилиб қўйишмадимикан мабодо?))
Ишқилиб Тошкентдаги концертларида хам АСЛ сотиладиган чипталар сони шундаймасмикан? Балки қолган чипталар ўтқазилар?)))

Эх... мана шуда ёлғон натижаси, минг бахона мингта ёлғону мингта ниқобингни фош этаверади)))

24 Zohid   (20-Июл-2014 03:04)
Bir kun tuz yalagan joyga 40 kun ta'zim qilinardi. Ayrim jurnalistchalarga Sayyod salkam ustoz órnidayu hóp hudodan bólib bugun shu darajaga yetibsan sababchini esdan chiqarib qatgachon borarkinsanla. Luchshe shu maqolani yozibsan ohiriga yuzsizligini bildirib yozib nima qilasan. Ozodbe okeni bugun topibsan kecha kimmi orqasidan qoģoz kótarib yuruvding a?. Tirikchili qursin
Ответ: Маддоххонларми?))) Чипита билан Пипитани этвос шекилли)) яна вовуллашибдими?))) Хечқиси йўқ, ялоғига суяк солишгандирда оқлашяпти. Умри ялоқилик ва югурдакда ўтадиган уларга Рамазондан кейин ажойиб Хайитлик бор! Қайси актерни оиласини фанатлиги оқибатида бузворай деган Чипитаю, келиб чиқиши шокка туширадиган ва умрида кийимга ёлчимай, совун билан танишмай, эээнди  мани орқамдан боши шампунь билан танишган Пипита хақиқатларини биласиз яқинда. Куламаней)))
Хозирда бир компанияга маддохлик қилаётган Чипита билан Пипитани ўша компания ходиму юлдузлари "Чихуахуа" кучукчалари деб устилигисидан роса кулишганида ман ахмоқ ёнлигисини олгандим. Улар хақ бўлишди.))) келиб келиб ўзларини қўлларида ўйнатишяпти цирк кучукчаларини увахахахаха.
Ох, билсангиз эди уларни келиб чиқиши тарихини оооо))) бир ресторандаги ...ха майли, кейин..)) Рамазонда ўзларини освормасин деб Хайитни кутяпман))

25 royal   (21-Июл-2014 09:41)
blin 

botta birowni oddie holdigi qilmishi togrisida ketvotti 

bu hol hammada bolishi mumkin va asosie mavzu shunaqa hol boshqa takrorlanmasa digan fikrda

hamma ozidan ozi bu honnanda/ mashshoq/ ashulachi yoqmasdi, yoqtirmasdim, yoqtirmieman, yamon koraman.....

ozbekmizde a ? unamaqasde endi....bittasi bir hato qisa ustidan rosa magzavq quyishga tayyormiza...

olla nortoy....

baraka topila bu rozayu ramazon oyida.....

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 51
Мехмонлар: 51
Рўйхатдагилардан: 0