21:53 Озодбекка эътироз йўғу, атрофига назар солса бўларди... | |
32 Zohid (Бугун 02:04) Sayyod allaqachon maqola chiqibdi oqidik. Atiga 200 ta bilet sotilganmush. Termizda 5 yil yubileyniy bozori oldida yashaganman surhondaryoni odamlarini bilaman. Pul tomonlabdan rosa qóli ochiq halq. Nohot Ozoddi konsertiga 200 ta bilet sotulgan bósa.
Йўғэ? Нахотки ОЗОДМАНИЯга атиги 200та чипта? Яна зиддиятку)) Энди ўйлаб ўйлаб шу арзон бахонага келинибдими? Борган сари зиддиятку)) Билмадим қаердан бу маълумот, аммо мақоламда ТАХМИН қилинган сайт(лар)дан бири бўлса "до чего же они посредственные"))) куламаней)) шартта тузоққа тушиб бераверишадей) Нишонга аввалдан олиш қобилиятим ривожланмоқдами дейман ?))) Йўқ, шунчаки улар "посредственный", уларга мақоламда берган бахоим яна тасдиқланди холос))) Қизиқ а? Хамма ерда Озодманиямушде, фақатгина битта вилоятда атиги 200та чипта сотилди деб шуни бахона қилгани жудаям кулгулик. Бахона қиламан деб Озодбекни асл рейтингини фош қилиб қўйишмадимикан мабодо?)) Ишқилиб Тошкентдаги концертларида хам АСЛ сотиладиган чипталар сони шундаймасмикан? Балки қолган чипталар ўтқазилар?))) Эх... мана шуда ёлғон натижаси, минг бахона мингта ёлғону мингта ниқобингни фош этаверади))) Бундай зиддиятлардан кейин нима деб ўйлаш керак?
Бизни сайт аниқ факт ва аниқ савол билан аниқ зиддиятларга эътиборни қаратяпти: Тўғрисида, Термиздаги концертга Рўза бахона қилинган бўлса, ўша сайтлар ёзгандек АНШЛАГ тарзда ундан аввалги икки концерт ўтган вилоятда Рамазон ойимасми?))
Кейинги бахона нима бўларкин? Озод хам уни атрофидагилар хам жим, шоу керакку, Озодбек охирида "концовкаси"га пайдо бўлади, унгача четдан томоша қилади чоғи) Матбуот котибаси эса хануз "билиб келар" узоқ манзилида гастролдалар)) Ёки Озодбек акалари очиб берган "Дилдош" газеталарида Озодманияни бўрттириш билан оворалар. Ёшларни олиб чиқаман деб ўзлари мини концерт берадиган "Озод-шоу" хам НТТ шарофати билан танаффусда... Пиар ва рекламага қурилаётган машхурликми?
Йўқ, ман бу шоуда иштирок этмайман, Озодбеккка қарши сайтлар хам, Озодбекка ишлайдиганлариям бир-бирини гўштини еб шоуни давомлайверсин. Озодбекни Термиздаги концерти юзасидан хар тарафлама ёритилган у сайтлардаги маълумотлар таққосланди ва умуман бир-бирига мос келмади. Сайтимизда бевосита ўша концертда бўлган гувох хам фикри берилди. Бемалол одноклассникидан номини териб топсангиз шу жавобларни ўзингизга қайтаради.
Расмийлар Рўзани бахона қилди, кимлардир 200тагина одам Озодманиясида деди, илк бу хабарни тарқатган Озодлик сайти эса Озодбекни пулга рози бўлмаганликда айблади. Бошқа тарафдан 200тагина чипта сотилган бўлса...билмасам... Охири моддий тарафламага тақалдими?))
Кузатиш, олишиш билан таққослашни фарқи бўлса керак. Зиддиятлар аниқ фактларга рўпара қилмоқда.
Баъзи сайтларга: Ха, айтганча айрим на шахсий хаёти ва на келиб чиқишини тайини борлар каби , куни шу сайтига қолиб осилтириб келган иштонини бошига салла қилиб лўлиликкача боришга, улардан анчайин юқорироқда бўлган етарли тўкис бахтим ва онгим мавжуд)) Қувғинди югурдакчаларга хам ахамият шартмас , Сайёдга чиқолмаган бир икки артистчаларга бориб ялинсам ялоғимга суяк ташлар деб ризқини териб юрибдида бечоралар. Сайтимиз душманлари борки сенларни қорнинг тўқ, эгнинг бут. Шунисига хам рахмат айтларинг, сенларни шоу-бизнесда номларингни танитиб, хозирги иш билан таъминлаганимгаку аллақачон кўрнамакликни қилиб юрибсанлар, хеч бўлмаса шу душманларимиз ортидан кун кўриб, шу салбий тарафимиздан хам наф кўраётганингга шукр қилларинг) Сенлар хақингда аниқ фактлар билан агар хозир мақола битсам, Рамазонда ўзларингни осиб қўйганларинг хабари сабабига алоқадор бўлишни истамасдим. )) Хозирги келтирилган нозиккина хамир учидан патир шама олдида, юқоридаги шахслар хақида етарли шокка туширгувчи фактлари билан маълумотларим етарли. Улар бу хақиқатларни билишимни хозир хаёлига хам келтирмайди. Яхшилаб Худога илтижо қилларинг токи уларни жахлда кенг оммага чиқариб юбормай)
Шоу истаганлар учун хам роллардан биридан бўлишни истамайман. Томошабин ва ўқувчиларга эса, яхшилаб маълумотлар кетма-кетлиги, улардаги фактларга ва айниқса зиддияту бахоналар натижасига ахамият беришни сўрайман. Хақиқат ана шунисида. Менимча бу мавзу биз учун ёпиқ бўлса керак, бошқа мавзу ва ишлар сайтимизда етарли. Кунимиз бир артистни қадам ба қадам турнесини кўпиртиришга қолмагану. Шуни ўзи юқоридаги пиар кампания хақида яна бир катта жавоб) Озодбекнинг ўзининг расмий сайтида бу гастроллар репортаж қилинмагану бошқа сайтларда бўлиши юқоридаги фикрларни яққол исботимасми? ёлланмаган бўлса расмий сайтидан олмайдими? Жа бўлмаса расмий сайт баравар ёритмайдими?Ўнта ёллангани тўхтамай бир нарсани тарғиб қилаверса ўрганиб қолишимиз, беихтиёр қайтаришимиз мумкин..аммо...чиптаси сотилганда жўжани кузда санаш керак экан а?))
Хаммани ўз тирикчилиги аммо бизни ижодимиз етарли, лойихаларимиз кўп. Озодманиянинг бир бўлаги бўлиш истагимиз йўқ. Шу учун кейинги мавзу ва янгиликларга ўтамиз) Аммо ундан аввал якуний хотимаси учун мухими:
Алохида ва аниқ фикр:
Озодбек Назарбековни инсон сифатида бугунгача фақат ижобий фикр эшитаман. Бир маротаба интервью олиб сухбатда бўлганман холос. Унга рақобатчиманми ё хонандамидимки кўролмасам? Эшитаман десам қўшиқлар бисёр, тингловчи учун қўшиқлардан бахраманд бўлиш учун хонандага муносабат шартмас. Шукрки бугунгача хечкимга ашаддий мухлис бўлмадим. Далер Назаров ва Селин Дион ижодига мухлислигим (ашаддий эмас, фанатмас) бундан мустасно.
У хақида фақат ёмон фикр ёзасан деганларга: Яхшиси кўринмайди а? Бир сайт турма воқеаси билан ер қилганида ким химоя қилган эди? Ё унинг янги ("Севармисан" эди адашмасам) қўшиғини менга ёққани ва мақтаб ёзиб қўйганимда матбуот котибаси дағдаға билан қўнғироқ қилиб, олиб ташлашимни сўрамаганмиди? Нимага мақтовни ўзини котибаси истамаганди? Сайтдан Озодбек Назарбеков тэгидан излаб хар бир мақолаларни аввал кўрингчи, хаммаси салбиймикан? Ё балки атайин бизга етказилаётгани салбийдир? Яхшисига ўзини атрофи йўл қўймаётгандир? Тушунмадингизми:
Назарбековга мутлақо салбий фикрим ёки шахсий адоватим йўқ. У хақида салбий фикрларни туғдираётган амалларга ахамият бериш вақти келди манимча. Атрофига, атрофидаги бўлаётган нарсаларга ва у хақида ёритилаётган нарсаларга ахамият беришини сўрардим. Камтар камсуқум дея эшитадиган таърифга уни атрофидаги бу, очиғи, арзон пиар кампанияси зиддият туғдирса албатта ғашингизни келтиради. Ёки, балки шу пиарга қурилган машхурликдир деб ўйланиб қоласиз. Мани эътирозим фақатгина Озодбекни атрофидаги бўрттиришу ёлғонлар билан уни шу инсон сифатидаги қиёфасига хам путур етказишаётганига хам. Зўрга реклама хожатмас, бўрттириш хам шартмас. Зўр ўзи зўр юраверади. Одамни ўзига лойиқ ва ХОС рекламаси бўлиши керак.
Одамни шахсига назар хам, кўп саволларга жавоб бера олади. Мани атрофимда бугунга келиб саноқли бўлсин, аммо оилавий ахволи, ким у ўзи, атрофдаги, санъатдаги аксарият(!) одамлар у хақида нима фикрда? Ички дунёси бахтиёрми?-деган саволлар мухим бўлмоқда. Ижоди иккиламчи, зеро ана шу ички дунёси аураси унинг ижоди негизида бўлади. Одамни атрофида, унга ишлайдиган ва керак бўлса у хақида ёзадиган ўша ёлланма котибиниям шахсиятию ички дунёси қандай бўлса, ўша одамга таъсири шу тарзда бўлади. Сохта либосу, сохта кулиш ва мақтовлар қурсин...инсонга онг нима учун?
Хулласи шу, Озодбек Назарбеков сизга реклама хам бўрттириш хам вай-вуй хай-вай хам керак эмас! Эринмай шу ўзингиз ва гастролларингиз хақида ёзилган репортажларни бир ўқиб чиқинг, шу сизми? Шу сизни хақиқатингизми? Балки керагини кўрсата олишмагандир? Балки борига ахамият беришмагандир? Лойиқмисиз ўша фикрларга? Мана шу жанжалларгачи?!
Одамларга оёқ учида қаради деб Самарқанд воқеасини аслида ким кўтариб, кейин сайтидан олиб ташлаб четга чиқиб олиб, бошқаларни қурол сифатида қўлладию, кейин аслида сиз қайси журналистЛАРдан хафа бўлдингиз? Негизи кимлар эди?) Ёки мана бу мақола негизида ким турибди бир ахамият беринг)
Тарқалаётган видеоларни хам тарқатгани умуман кимлигини билмайсизу, аммо унга фикр билдирган журналист айбдор бўлади. Ичингдан ва атрофингдан изла яхшисиниям ёмонини хам!
Инсон кечиримили бўлиши керак албатта, кечириш керак, аммо атрофида кечирилганларни қолдиришга мажбур эмас!) Бу хақида Исломда хам айтилмаган! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 37157 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |