09:57 Озодбекдан зарбалар! | |
Бобурдан тортиб то мана яқинда мавлоно Лутфий ижодини хам куйга солиб маънавий зарбани нокаутидан бераётган Ўзбекистон Халқ Артисти Озодбек Назарбековнинг куни кеча Рио 2016 мусобақасида олтин медальни қўлга киритган боксчи Хасанбой Дўсматов билан тушган ушбу суратига Озодбекнинг ўзи шундай дея изох билдиради: -Бундан тахминан уч йиллар аввал бирга рингга тушгандик...
Ким ютган? Озодбек:- Дўстлик! (кулади)
Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйига қўлдан келганча арзимаган совға дея Озодбек янги қўшиқни хали тайёр бўлмаган ДЕМО тури билан таништиради:
САУНДКЛАУДДА тингламоқ (кўчириш мумкин эмас, чунки бу тайёр тури эмас)
Қўшиқни тинглай туриб Озодбекдан икки хонандага кутилмаган зарба бўлиши кутилаётганини англадик... Сўнгги пайтлар нақ икки хонанда Ёдгор ва Дилсўз тарафидан қайта куйланган мархум Хусниддин Холиқовнинг "Ўзбекистон" қўшиғи Озодбек ижросида хам куйлангани эътиборни тортди. Қўшиқни бу туридаги салобатли мусиқа товушлари ёқимли, сўзлари эса мутлақо ўзгарган. Бироқ Дилсўз ва Ёдгор куйлаган турлари сайт ва ижтимоий тармоқларда кескин танқид остига олинганди. Озодбек Назарбеков: -Мен фақат Дилсўз ижросидаги турини тингладим, аммо мен шу икки қайтадан куйлаган хонандалардан бу қўшиқни қайта куйлаш учун энг хақлироғи бўлсам керак. Умуман олганда бу борадаги салбий фикрлар бўлса уларга ахамият бермайман. Устозлар асарларига иккинчи хаёт бериш яхши иш деб хисоблайман.
Хозирча Озодбекдан янгиликлар зарбаси шулардан иборат) Бобур ижодига юзланган дисклар катта шов-шувга сабаб бўлганди, Лутфий сатрлари куйланганига қандай бахо берасиз? Нима бўлса хам "Буюклар бисотидан" бўлган хар иккала диск керак бўлса мусиқий ўқув даргохларида дарслик сифатида хам киритилишга хақли деб хисоблайман. Шунчаки қўшиқлар эмас, маънавий зарбаси нокаутга тенг асарлар бўлса керак.) | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 14837 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |