Бош сахифа » 2017 » Июль » 26 » Озодбек ва Юлдуз... Вақтинча! Керагида!
01:38
Озодбек ва Юлдуз... Вақтинча! Керагида!

 

 

Мирзияев Шавкат Миромонович Президент лавозимига келган пайти Озодбек Назарбековнинг   сиёсий карьера  даври келгани хақида турли башоратлар бўлиб уни хаттоки Маданият ва Санъат вазири этиб сайланиши хақида гап сўзлар санъат оламида гуллаганда гуллаб, яшнабла чаманлаб ва мевалар тугиб хам ташлаганди. Яъниким бу аниқ экани хақида санъат вакиллари ишонч билан гапира бошлашди.

Бу кўп қўлланилгану аммо умуман самарасиз бўлган метод-санъаткторга лавозим бермоқ.  Бирорта бундай тажриба узоққа бормаган. Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова ва хоказо...Гап камситишда эмас, гап сиёсатшунос ва ижодкор мутлақо ўзга-ўзга олам вакиллари эканида. Ижодкорни нормал турмуш тарзи бўлмайди. На туришида, на юриши, ейиши, уйғонишию ухлаши ва хоказо. Бу худди депутатларни сахнага олиб чиқиб куйлатишу ўрнига санъаткорларни костюм шим хамда  галстукка тиқиб бир хонада эрталабдан кечгача қоғоз титиб ўтириши демак. Кулгулик тўғрими?

Аммо санъаткордан сиёсатда фойдаланиш дунё миқёсида кенг қўлланиладиган оддий тажриба. Фақат керагида!

Санъаткор машхур, унга эргашишади ва ишонишадигандек хам. Фанатлар армиясини айтинг, ёт деса ётадиган тур деса турадигани қанча! Халқ билан ишлаш осонмас...

Бошқариш-ку эххей. Ўта стратегик ва нозик чегараларни босиб қўймасликни талаб этади.  Сиёсат оламида санъаткор  албатта керакли ва гохида фойдаланиб туриш керак бўлган касб сохиблари. Вақтинча. Керагида. Бошқаси бўлмайди. На давомийлиги ва на у расмий лавозимни эплаш. Баланд мавқенинг оғирлиги хам шунча.

Рахбарият хам ишонади-да! Шунга халқ эргашади, куйлаётган қўшиқлари матнидек фикрдадир дейди-да. Қадрсиз  шоирлар...

Аммо юқоридаги факторлардан ташқари яна бошқа тарафи хам борки - санъаткор рости хам мансабни кўтара олмайди. Эплай олмагани етмаганидек кўтара олмайди хам. Ўзини юлдузлик касалини базўр эплайдиган санъаткорга яна сиёсий юлдузлик унинг батамом "том"ини кетказади. Шу учун тинчгина, ашула ёзиб а?) Сахнада қирол ва қироличани бериб клипларида эса истаган касб сохибларини  ролини ижро қилиб мансабни сезаверишсин. Вақтинча! Керагида!

 

Бош вазирлик даврида шоу-бизнес ахли тарафидан сиёсат олами ва хусусан ўша даврдаги бош вазирнинг   "любимчик"и деб саналган Озодбекдан кўра янги Президент билан бирга карьера ғалабасини кўпроқ Юлдуз Усмонова нишонлагандек кўринди. Яъни Президентга алоқадорлар шарофати билан бирга. .. дир...балки...

Вақти шундай тўғри келгандир ва бу тарафлама ижтимоий тармоқларда кўп бахсларни ўқидик.

Тирик афсоналаримиздан бири бўлган бу аёлнинг чапани халқона ижоди халқнинг қон-қонига сингиб кетган.  Дилига яқин, фикрларига хамоханг, дардларини "тили"... 

Бир сўз билан Ўзбек халқининг дардкаш хонанда онаси.


Биласизми, бир вақтлар мақоламда хам айтганимдек бу ижодкорга сахна мухим ва  характеридан келиб чиққан холда "тили"га "запрет" бериб ижодини халқдан айримаслик керак дегандим. Яъни интервьюлардан асраш  керак.

Айни дамда Юлдуз Ибрагимовна ўша фикрларимга амал қилаётган бўлса не ажаб? Тўғри йўл хам шу, у ўз ловуллаган эмоцияларини ижодга йўналтирса, қуруқ гап билан ВАҚТИНЧА шов-шув қилиб яна ёмонга чиққандан кўра  яхши асарлар чиқаргани маъқулроқ. Бироқ негадир Юлдузнинг қайтишидаги оловли ижодий  янгиликлар сезилмаяпти. Бу фақат менинг шахсий фикрларимдир балки?  

Тўғрисиде, охирги концертдан нима қўшиқ ёдда қолди? Юлдуз янги альбом ёзяпти ёки концерт беряпти дейишса одамлар санъат асарларини кутишарди.  Айниқса Мустақиллик байрамида Юлдуз нима қўшиқ куйларкин?" деган интрига халқда кучли бўлиб, рости кўпчилик айнан  байрамни шу жойини кутарди.  Эндичи? Сахнага қайтишдан кейинги онларнику гапирмадим...  

Вахоланки ижодкорни ёшини ўлчами бўлмайди, гап халқ ёзаётган танқидидаги ёшда хам эмас ижодий инқирозда хам эмас. Атрофдагилар фикрига тобе ва қарам бўлиб қолганликда! Мана шуниси фожеа! Ёнингда кўп эмас, атиги  икки донаси хам оқни қора деб турса "ростанам кулрангроқми-я?" деб қоларкансан...  Кейин эса ўз фикрингга байбадос! Кимнинг айтган  нима "диди-диди"си билан муносабат хам қураверасан, бузаверасанам , ишлайверасанам ва яшайверасанам! Бир тарафдан тушунса бўлади, ўша ёнингдагилар ўз ичингдан бўлиб бармоғингни бирини тишласанг оғрийди, бошқасиниям...

Хуллас, нима бўлса хам "опа" ўзларини репертуарларида. Хар тарафлама!  

Афсуски хамиша хам хақиқатни шартаки айтадиганлар ўз сўзларига содиқ эмасдек. Балки шу учунам домлани айтганини қилу, қилганини қайтарма дейди доно халқимиз. Бу шунчаки мақол, домла отинлик ва хоказо мақолларига чуқурлашиб кетиш шартмас. "Хотя" хожи она отинликни хам кифтини келтириб қўядилар)). Яна ким билсин, сафардан қайтган аввалгидек бўлмас дегандек, запретдан чиққанларни хам аввалгидек бўлмаслигини биламиз. Буниси янгилик эмас. Бироз кулгулироғу, ха майли.

 

Опаси, босинг! (Ижодни!) Фақат илтимос, ўз ишини профессионаллари билан ишланг, хархолда халқ артисти ва 30 йиллик тажрибага эга профессионал артистсиз! Лойиқлар лойиғи билан тандемда ижодий олишмоғи ярашар! Шуниси билан кураш қизиқ!   Сайтингда майдаларни ёзиб майдалашма дейсизу, бу сизгаям боғлиқ-да опажониси! Шунақанги ЎЗИНГИЗНИ даражангиздаги бастакор, шоир ва айниқса клипмейкерлар билан ишлашингизни хамма истаяпти! Балки ўзингизга айтиш(аол)маяптгандир, чунки атрофингизда кўпчилик ўша сохаларни эгаллашга интилаётган хаваскорлар ўз манфаати йўлида  сизни неча йиллик йиққан обруингиздан (балки) фойдаланиб  ижодингизга (билиб билмай) путур етказганидан кўра,  ижодий брендингизни сақлаб даражага мос даражани  балансини созлашингиз керак. Улар агар зўр ижодкор бўлса ўзлари зўр ёриб чиқаверадилар.  

Юлдузни эса халқ  "Ўша Юлдуз" ижодини соғинган!

 

Озодбекка келадиган бўлсак, "любимчик"лар рўйхати ўзгаргани хақидаги халқнинг ва хусусан санъат ахлининг (ўзи халққа санъатни ичидан гап чиқади) башорати тасдиғини топмади. 

Кутилгандек Озодбек вазир бўлмадию аммо Президентнинг ўзи айтганидек  ёшларнинг хиди келмас бўлган ва сайтимизда шу хусусида бир неча маротаба танқид қилинган "Ёшлар" телеканалига рахбар қилинди.

Буёқда хорижда ташкиллаштирилган концертлар (ва балки тўй хизматлари хам) табиийки ўз-ўзидан ортиқча тушунтиришларсиз тўхтатилди. 

Аммо лекин ва бироқ дегандек рахбарлик амалда кўринмасиданоқ ўзгарди. Ха, айнан ўзгарди! Лавозимдан воз кечди эмас, ўша ўзини касби ва фаолиятига доир тарзда ўзгарди-продюсер!

Буниси олтин оралиқ! 

 Озодбекнинг тажрибаси , маданият борасидаги тушунчалари ва санъат хақидаги қайғуришларию салмоқли фикрларидан келиб чиққан холда унинг рахбар этиб тайинланганидан  кўпчилик қаторида мен хам қувонган бўлсамда  тв-даги келгуси  фаолиятига бироз шубха билан қарагандим. Тв журналистика ва Озодбек...

Балки уддаларди аммо буёқда ўзига яқинроқ бўлган ва босиб ўтилган йўлида мамлакат санъатига хисса қўшишда кўпроқ ютуқларга эришиши мумкин бўлганида янгисини қайта ўрганмоқ...мослашмоқ...ва янги йўлни босиб ўтмоқ... 

 Озодбекни хали санъат оламини ўзида қиладиган  ишлари кўпроқдек. Бунга унда етарли тажрибаси , ғоялари ва лойихалари мавжудлигидан хабардорман. Бу нарса унинг сўнгги йиллардаги ижодида хам намоёнланиб фикрларимга исбот бўла олади. 

Вазирликни билмадиму аммо маданият ва санъат арбоби сифатида ундан юртнинг санъатдаги равнақи йўлида яхшигина фойдаланса бўлади.  Шу қаторда Насиба Абдуллаева, Рашид Холиқов ва Фаррух Зокировларни хам намуна қилиш мумкин. 

 

 

Озодбекнинг юқорида билдирилган яна бир маънавий хиссасидан  бўлиши кутилаётиган "Мендирман" қўшиғига ишланган бир тарихий фильмга тенг келадиган клипи тайёр эканидан хабардормиз. 

Премьера ўзгача бўлиши кутилмоқда...Хархолда шундай ғоя бўлганидан хабардорман. У режадами ва амалда қай тарзда бўларкин билмадиму аммо ўзи билан боғлиқ сўнгги хабарлардек амалда кўринмаган номдек қолмаслигини истардим.

 

Асосийси хар бир ғоя ва унга алоқадор ижод тубида ВАҚТИНЧАлик ва КЕРАГИда бўлган манфаат бўлмаса бўлгани!

Бу эса хаммага таалуқли!

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 32015 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yulduz Ibragimovna Usmonova, Ozodbek Nazarbekov

Нравится
Барча изохлар: 7
1 Rano   (27-Июл-2017 18:41) [Материал]
"Chumchuq so`ysa ham, qassob so`ysin" deydi dono xalqimiz. Menimcha, artist o`zini ishini qilgani ma`qul.Ozodbekdan esa faqat xit darajasidagi qo`shiqlarni kutamiz. surprised smile surprised

2 М   (27-Июл-2017 19:34) [Материал]
Хит кушиги булдию, пиари бумаяпти. Шекилли, ПИАР килинган нарса Халкга тезрок етиб борадику. Опамиз жуда экономични буп кетдилар, охирги 3 йилда. Бор йуги бита клип олинадими йукми, уша хам, хамма тарафлама сифатсиз. Аранжировкачиларини ва режисерларини алмаштиришини хохлардим. Айникса Шухрат Нуралиевни! Бир хилик одамлар ишлагани учун, Опамизни ижоди хам бир хилик буп колди. Руслан Шарипов билан ишлашларини хохлардим!

3 Bobo   (27-Июл-2017 19:50) [Материал]
Ассалому алейкум!!!! Макола, кутарилган мавзуга гап йук. Лекин фикризга кушилмайман, Юлдуз хакидаги. Сиз Эй азиз инсон номли концертини бошидан охиригача курдизми, кушикларини тингладизми???? Шох машраб тугрисида, рубоийлар, жим дунё кушиклариничи????? Юлдуз Усмонова хакикий ижодкор, хакикий санъаткор. У инсонни кушикларини тахлил килиш, ижодини суст дейиш албатта катта хато. Бу мени шахсий фикрим.

4 Ризо   (28-Июл-2017 21:37) [Материал]
Юлдуз опа бу йил яхши ижод килдию яна жим житлик. Рислигой Хотамова бн ишлашизни хохлардик опаси? Сардор Комиловга кимдан юкан десам, под настроеный ижод килиш-сиздан экан. Бу яхши эмас-да.

5 Бабур   (31-Июл-2017 16:53) [Материал]
Ассолому алекум,хаа яхши фикир болиштиз,Сардорака,легин 100% сизи фикиризга кушилмиман Где то,легин,20%фикиризга кушиламан)Юлдузопа Усманова охирги концерти хакида гапирадигон болсак,нима сабабдан сиз эста колодигон кушиклар болмади дийсиз,кушикларда мано бор,моноли,узбекона ва фикирлайдигон!концерт яхши болди,кушиклар хам яхши,хитлар бор,кувнок кушиклари кизгалдогим,кунгил,ва бошкалар!легин МИНУСлари хам йук эмас- Юлдузопа ростан хам экономиичний коп кетди шекили,яхши клиплар олинмиди кушикларига,ва охирги концерти,бошка санаткорларни концертларига ухшаб колди бир хил болиб,ундан кегин одамлар ЮЛдузопадан пиярлар кутишади ва ачик гаплар унака нарса боме куйди Юлдузопадан хеч кимда йук нарсалар боларди олдинлари шунга ухшаган нарсалар боме колди,Юлдузопа мухлисларга нафакат кушиклари бн керек балки маслахатлари хакикатлари бн хам керек!ахир хар бир айтилган гаплари миямизда АФАРИЗМ болиб котиди!

6 Nee   (01-Авг-2017 05:17) [Материал]
E'ski rahbar yurgan qora yo'ldan, yurmasligi kerak yangi rahbar. Ijodkor ahli baribir yutib chiqadi. Chunki bularning qo'lida o'tkir qalam bor. Ikkalasiga ham omad tileyman.

7 azalawyer   (01-Авг-2017 10:18) [Материал]
артистдан рахбар чикмайди, умуман жиддий касб эгаси чикмайди

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!