Бош сахифа » 2015 » Май » 16 » Юлдуз, Озода ва Озод...
03:33
Юлдуз, Озода ва Озод...

Юлдуз Озода ва Озод...

 

Сўнгги йиллар ичидаги эстрада оламида ўзгача из қолдирганлар.

Уч дунё, уч давр ва бир дард!

 

Айнан  миллий эстрада  йўналишида бир-бирига ўхшаш тарафи хам долзарб мавзуларни куйлаши билан . Долзарб мавзуларда куйлаётганлар бор, бўлган ва бўлаверади аммо кенг кўламда таъсири бўлиб, шу кунгача   кўпроқ  тилга олинганлари шулар десам муболаға бўлмас. Майли бу менинг шахсий фикрим бўлсин...

 Бу уч ижодкорни умуман таққослашни истамайман. Нотўғри хам. Юқорида айтганимдек, уч дунё улар! Шунчаки бир соха ва бир ўхшашлик-санъатдаги етакчилик насиб этганлар. 

 

Бу мақолам бироз кечиккани учун нотўғри (таққослаш,  интрига ёки қитиғлаш ва бошқа манфаат) тушунмаслик сўралади ва мақсад аслида 9-май  “Хотира ва  қадрлаш”  кунига уруш хақида, айнан уруш хақида куйлаган хонандалардан шуларни қўшиқларини бир ёдга олиш эди.

 

Юлдуз Усмоновани “Турналар жанубга ўтганда учиб” қўшиғини бугунги давр ёшларини аксари билмаса керак... Хоним Усмоновани ижодидан менга жудаям ёққан тароналардан бири бўлади бу.  Бир воқеа сифатида куйланган бу қўшиқ  Афғонистонга урушга кетиб , ўлиги қайтган  аскар хақида.

“Ўғлим қайтди мангу тош бўлиб, совуқ уриб кетди қолган анорни...”

 

Тасиксдан кўчирмоқ 7мб

 

Орадан йиллар ўтиб ўзбек сахнасида порлашни бошлаган дардли нолалар сохибаси Озоданинг ижодидаги “Битсин уруш” қўшиғини 2005 йил, адашмасам Чилонзор тарафлардаги эски хароба (бузулаётган) кўп қаватли уй  олдида  клипи суратга олинаётганида  тасодифан гувохи бўлгандим. Бироз кузатиб турганимни ўзида қўшиқни сатрларидан таъсирлангандим.

Эътиборлиси қўшиқ сатрлари Озоданинг синглиси Нилуфарга тегишли.

“Битсин уруш бўлди бўлди, дунё ғамга тўлди тўлди, энди қандай яшайман, ёлғизгина болам ўлди...”

 

Тасиксдан кўчирмоқ 7мб 

 

Бугунги давр ва бугунги кун...

 Озодбекни бу йилги концертида куйланган “Айтиб бер” қўшиғи шу кунлардаги дунёда бўлиб ўтаётган адолатсиз хақиқатлардан бирига қаратилган.  Бу хам урушга боғлиқ бир воқеа юзасидан хонанданинг хониши. Очиғи яқинда газетада бу мавзуда ёзилган шеърни бошқаси билан таққосланган мақолани кўриб...Озодбек айнан ўша бошқа версиясини куйлаганида эди деб қолдим. Шоирларга бу мавзуда фикримни билдиргандим, мавзу бир бўлса хамма ёзиши бу плагиат эмас деб. Иккиси хам бир мавзуда бўлгани билан умуман бошқа бошқа шеър . Лекин негадир менга ўша куйланмаган тури даги сатрлар таъсирлироқ туюлди.

Озодбекнинг ижроси билан ўша шеър зўр чиққан бўларди, назаримда. Аммо шу бор бўлган кўринишида хам ушбу мақолам мавзуси доирасида яна бир бора концертдан видеосини қўяман, зеро хонанда уни махорат билан етказиб бера олган.

(Қўшиқ хали янги бўлгани ва тайёр лицензион дискда чиқмагани боис уни сайтга кўчириш учун қўя олмаймиз)

 

 

Уч дунё, уч давр ва ...бир масофани уччаласи  кўрганлар: сахнадан узоғу яқин масофани!

 

Эртага ким келади, ким кетади тахмин ва башоратга ўрин йўқ. Сабаблар? Турфа ва туганмас бахсалар. Хақиқат эса бир(дек) айбни аввал ўзимиздан хам излайлик.

Унданда улуғ хақиқати эса-кимга ният қилиб куйлаётган бўлсанг ундан сени айира олишмас.  Тартиб қоида ўз йўлига, хатолик ва жазолар хам, аммо тарих ва ўтмишдан ўчириб бўлмас нарсалари асосийси! Бу эса нима қолдирилганию ва уни ЭСДА қолдиришгани!

Сахна кимга вафо қилибди? Қарсакчи?

Рақобатми? Санъаткорни шу фикр бузади .

Рақобатчингни йўқотганинг билан уни ўрни бўш турмайди. Бошқаси чиқиб келаверади. Чунки рақобатни ўзини йўқотиб бўлмайди. Ўзинг билан кураш! Ўзингни салбий фикрларинг билан! Ўзингни ривожлантир, ўз ижодингни.

Шунда менимча сахна хам шартмас. Қалбинг куйлаганини ўзинг хам ёпа олмас экансан, қўшиқ қилиб айтдингми, уни одамлар ёдидан чиқариб ташлай олмайсан! Қалбинг куйлаганини! Чўнтагинг эмас!  Бу оғиздан чиқадиган гапга хам боғлиқ...қалб оғриса нималар деб валдирамайди? Униям унутишмайди!

 

 

Юлдуз истайсизми йўқми у ўзбек санъати тарихидан мустахкам жой олган ижодкор.  Нияти халқ бўлган эканки хануз халқ хизматида. Ижодда! Юлдузни халқдан айрилган дейишни ўзи нотўғри. Битта шу концерт ва эфирми? Эфирда хозир кимлар чиқяпти кўряпсизларми ўзи? Сахнада кимлар концерт беряпти танияпсизларми?  Шуларни (айримларини(!)) орасида бўлганидан бир тарафдан бўлмагани хам яхши(дир). Шартмасдир... Юлдузни ижоддаги жараёнию янги ижоди тақдим этилган кунни ўзидаёқ халқни қўлида бўлмоқда. 

 

Озода...соғинганлар камми? У хақида маълумот ёки янги қўшиқларини қўйиш хақида кўплаб хат оламиз.  У хам халқ хизматида бироқ ижоди барибир ўтмишдан садо бераётгандек. Бу борада хар кимни ўз хақиқати ва сабаби бордир...аммо ундан юқори бўлгани ва асосийси халқ уни ижодини соғингани.   Инсонни шахс сифатидаги феъли ўз йўлига аммо уни ижоди ўша мамлакат санъатининг саноқли дурдоналаридан бири  бўлса ... жимликка хаққи йўқдек! Чунки у халқ олдига чиқиб куйлаб қўйди. Истайдими энди йўқми одамлар кутади. "Эътироф эт" диски тақдим қилинди ва ваъда берилган иккинчи қисм кутилмоқда. Клиплар хам албатта!

 

Озодбек. Сўнгги даврнинг илғор ва етакчи хонандаси. У хақида бугунги даврда аниқ бир фикр айтиш қийин чунки хозир у шу даврда, шу долзарбликда,  тажриба ва стаж йиғаётган даври деса хам бўлади.  Азизлик даври эса барибир соғинчда сезиладигандек. Ёки кўпроқ йиллар мухимдек. (кейинги не прикасаемость даври)

Бу билан у азиз санъаткор демоқчимасман, бу мантиқсиз фикр бўлган бўларди,  у долзарб ва етакчи экан албатта ашаддий мухлислари сероб.

Айтмоқчи бўлганим,  кўп  хонандаларни шу бугунги азизлик даврини (негадир) аввалги йиллар мобайнидаги стажи белгилаб берадигандек.  Бундоқ олиб қарасанг на овози бор ва на муаллифлик даражаси бор бўлган кўп хонандаларни ўша эски даврда бир икки хити учун ва хозирда хануз санъатда стажи билан  мавжудлиги учун   обруси азизликдек.

 Озодбекга танқид тошлари хам кўпроқ бўлиши айнан шу давр ва диққат марказида эканки, танқидни хам сони худди ўша мақтовларники билан бир бўлаверади.

Исён ёки кўролмаслик бу биздек фикр ёзадиганларга хос нарса эмас. Чунки хонандамасмиз, улар бораётган тўйга бориб, навбат талашиб мақоламизни қўшиқ қилиб куйламаймиз  ва рақобатчи хам эмас. У борми йўқми, ундан ташқари минглаб хонандалар бўлган, бор ва бўлаверади. Долзарби хам бўлган, бор ва бўлаверади. Хар бир даврнинг хар бир етакчиси диққат марказида эканки , юқорида айтганимдек мақтовлар сони билан бир қаторда танқидлар сони хам ўша сонга тенг. Диққат марказидагига юзаки қаралмайди, демакки мухокамалар хам шундай. 

Ижодкорни қўшиғи тайёр бўлганида фикр билдирилади, ижодий йўлига эса йиллар ўтиб. Жўжани кузда санаймиз дейдию) 

Шахсий фикр! 

Бу уч ижодкор хақида имкон қадар таққослаш фикрини туғдириб қўймасликка харакат қилган равишда ва (!)истакда шунчаки тўхталиб фикримни хам айтиб ўтдим. 

Уч хил шахс, уч хил овоз ва минг хил таъбни ўз ичига олган бир халқ! 

 

халқона-жайдари, нола-дард, махорат-омад

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 99752 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozoda Saidzoda, Yulduz Ibragimovna Usmonova, Ozodbek Nazarbekov

Нравится
Барча изохлар: 951 2 »
1 shoras_666_   (14-Май-2015 00:16) [Материал]
har doyimgide zor mavzu, tezro qo'yila

2 mumtozbegim1995   (14-Май-2015 01:58) [Материал]
nimadur buldida tochna

3 Sniper   (14-Май-2015 02:18) [Материал]
OZODANI YULDUZ BN OZODNI QATORIGA QO`YMAGAN BO`LARDIM, Ozoda yahshi qo`shiqchi (edi) LEKIN OZOD BN YULDUZ DARACHASIDA EMAS!!

FARRUH ZOKIROV, SHERALI, YULDUZ U. , OZOD

4 woira   (14-Май-2015 02:53) [Материал]
Ozodaga ulaman men, ulaman...

5 SHERLAN   (14-Май-2015 05:21) [Материал]
Shaxsan man YULDUZ ga xech qaysi o'zbek sanatkorlarini tenglamiman. Sababi u 1 ta va betakror 100 yilda xam qaytib tug'ulmidi. OZODA ni xam o'z urni bor.
OZOD xozirgi kun sanatkori
YULDUZ va OZODA afsonaviy sanatkorlar
SHERLAN

6 Ilhom   (14-Май-2015 08:11) [Материал]
Qiziqib ketvommanuu))

7 Jasur   (14-Май-2015 09:25) [Материал]
Ozodbekni bu yilgi kansertidan kn xurmatim owdi bu sanatkorga

8 OLLOHYOR   (14-Май-2015 09:34) [Материал]
NEGA ENDI FAQT ULAR, BOSHQALAR-CHI ????

9 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР   (14-Май-2015 10:14) [Материал]
1. ҚОҚИЛГАН ВА ҚОҚИЛИШЛАРГА ТЎЙМАГАН. 2. ҚОҚИЛГАН ВА ИККИ ЎТ ОРАСИДА. 3. ҚОҚИЛМАЙ ҚЎЙГАН.

10 ledy   (14-Май-2015 10:22) [Материал]
Хаммаси узга бир олам.

11 RM   (14-Май-2015 10:56) [Материал]
Озода ва Юлдузга кошик айтиш бойича етадигани йок, лекин шу "гуруримиз" деган кошикчиларимиз биринчилардан болиб очик кийим кийишни пропаганда киган. Эркак сифат гап сузлари, харакатлари, оила даврасида концертларини королмиди нормальный одам. Назарбековга гап йок.

27 abdurashid87   (14-Май-2015 21:04) [Материал]
Ularni chin dildan hurmat qildirmaydigan narsayam shu rasvo harakterlari.

12 ЭЛМУРОД1983   (14-Май-2015 10:57) [Материал]
Буларнинг ичида энг зури албатта ЮЛДУЗ УСМОНОВА.Нима десанглар денглар.

13 ЭЛМУРОД1983   (14-Май-2015 11:02) [Материал]
Биричи урин ЮЛДУ УСМОНОВА.Иккинчи урин Озода.Учинчи урин Озод.Агар озодага кенг йуллар очилса индамай Озод даражасига етади,лекин ЮЛДУЗ булаолмайди .Чунки ЮЛДУЗ уз номи билан ЮЛДУЗ ва ОСИЁ ПРИМАДОННАСИ.

14 minavarov74   (14-Май-2015 12:01) [Материал]
Эркак йигласа кули билан кузини беркитади аёл огзини,яъни гунохкор жойини.Озода,Юлдуз баъзида ортикча гапириб юборади.

15 Muslima   (14-Май-2015 12:31) [Материал]
Uchta xonandaga ham Alloh bergan iste'dod bor.Sayyod.comda kutib qolamiz.Omad tilayman!!!

16 sherzod   (14-Май-2015 14:41) [Материал]
Пеле, Марадона, Месси

17 dina   (14-Май-2015 14:52) [Материал]
yulduz, ozoda,ozod va bir zapret.Ozod ham endi zapretdami?....

18 Azamat   (14-Май-2015 15:11) [Материал]
Ozoda va Ozodbek ajoyin qo'shiqchilar. Lekin Yulduzni qatorida emas. Yulduz Usmonova, Sherali, Farruh Zokirov, Nasiba Abdullaeva....to'g'riroq!

19 аli   (14-Май-2015 15:13) [Материал]
ozodaga bu yerda urin yukde urniga yallani kuyish keragidi

20 Kozmunchoq   (14-Май-2015 15:14) [Материал]
Yulduz Usmonovani sabrsizluk bn kutyapman

21 Kozmunchoq   (14-Май-2015 15:22) [Материал]
yaqin sostda deb yoqolib ketmanglaaarr iltimosss tezroq qoyinglar yozinglar

22 Hulkaroy   (14-Май-2015 17:09) [Материал]
uchala san`atkor o`z muhlis va hurmati bor san`atkorlar

23 Mrs.Till   (14-Май-2015 18:48) [Материал]
KIM BILSIN KIMGA QANAQA LEKIN MANIMCHA YULDUZ BU YULDUZ. YULDUZGA TENG KELMIDI HICH QAYSI SAN'ATKOR. OZOD HAM O'Z YULIDA LEKIN BU IKKI SAN'ATKORLARIMIZ QATORIGA OZODA UMUMAN TURI KEMIDI . CHUNKI UNI SAN'ATDIGI URNI UNCHALI ETIBORLIMAS VA YAQIN YILLADA UNAQA UNI O'LIB QUSHIGINI ESHITAMAN DIGAN ODAMMI KURMADIM. LEKIN UNIYAM UZIGA YARASHA ISTEDODI KUCHLI BOSHQA SAN'ATKORLAGA NISBATAN LEKIN YULDUZ VA OZODDEK EMAS. MAN ULANI QATORIGA YALLA ILI SHERALI JURAEVNI QUYGAN BULARDIM.

24 Denezbek   (14-Май-2015 20:29) [Материал]
Yulduz bilan Ozodaga gap yuq

25 Shahzoda   (14-Май-2015 20:39) [Материал]
Man Yulduzi ham Ozodani ham san`atkor sifatida juda hurmat qilaman, lekin baribir hech qaysi saysisi man uchun Ozodbek Nazarbekov bo`la olmaydi...

26 alish   (14-Май-2015 20:42) [Материал]
eng zori ozod qolganlarni bilmadim

28 Умида   (14-Май-2015 21:10) [Материал]
Озода нурсаидова мен учун тенгсиз Озодани буерда орни ёк деганлар мени газабимга учрайди!!!ОЗОДАни кошиклари юрагимга сингип кеткан хечкачон воз кечмайман бу санаткордан янги кошикларини кутиб коламан.

29 Умида   (14-Май-2015 21:17) [Материал]
сайёд комни харкуни кузатаман сайтингизда севимли хонандамни исмини кориб жуда кувондим бу ОЗОДА НУРСАИДОВА.

30 obid   (15-Май-2015 01:07) [Материал]
Ozod omad.

31 Mustafo Abdullaev   (15-Май-2015 03:50) [Материал]
Юлдуз усмонова ва озодбек назарбеков зор санаткорлару лекин озода буларни ичида энг кучлиси

32 Sheridam   (15-Май-2015 04:26) [Материал]
Shulani kuni Ozodbeni boshiga tushdi dimen faqat iltimos?

33 UR GENCH KA   (15-Май-2015 07:13) [Материал]
vuy... klip bo'sinde ilohim

34 Abbos   (15-Май-2015 07:51) [Материал]
Yulduz Usmonovaga teng keladigani yuq

35 Dilnoza   (15-Май-2015 08:27) [Материал]
Ozoda number one unga yetadigani yo'q. Ozod darajasiga yetadimush. Ali Ozodade boguncha Ozod akakaga xali ko'p yilla kere. Yulduz nomi bilan Yulduz. Lekin Ozodaga yetadigani xali chiqmadi.

36 Dilnoza   (15-Май-2015 08:35) [Материал]
Ozoda number one. Ozodbekki bu qatorga qoshmasidim.

37 Dima.uz   (15-Май-2015 09:31) [Материал]
Ozoda kuchli talant sohibi ovozi jarangli chiroyli No Yulduz Usmonova bu ozgacha Yulduz buni Ozodayam biladi Yulduz 20-21asr primadonnasi ikkaliglariniyam hurmat qilaman haqiqiy sanat sahna egalari bu Yulduz va Ozoda dur
Agar Yulduz Usmonova va Ozoda Saidzoda duet kuylashsa bomi ozbek estradasida ochmas voqea bolardi Yulduz bu Yulduz
Bogimizda sayrab yurgan yolgiz Yulduzdir
Har kun ham Yulduz tugilmas voy birdonamizku

38 Oybek   (15-Май-2015 09:37) [Материал]
Yulduz Eng zo'ri, Yulduz 1

39 Ravshanbek   (15-Май-2015 10:00) [Материал]
Юлдуз иккаласигаям устоз санаъткор!!!

40 Ravshanbek   (15-Май-2015 10:01) [Материал]
Мустафо Озода канака килиб энг кучлиси булади? кани у???

41 зилола   (15-Май-2015 10:04) [Материал]
Юлдузга етадигани хали бери чикмаса кк. Озода ва Озодни уз йули бор лекин Юлдузга етишларига анча хали

42 камина   (15-Май-2015 10:06) [Материал]
Эстрада оламида Ботир Зокиров йулини давом эттираётганлар орасида факат Насиба Абдуллаевани тан оламан. Унда сахна маданияти хам, сермулохаза фикрлари хам, кушиклар савияси хам етарли даражада. Юлдузхоним ва Озодада ортикча харакатлар кечирасизу, сахна маданияти хам "чапаничарок". Озодбекнинг санъатини хурмат киламан.

43 бики   (15-Май-2015 10:13) [Материал]
фақат юлдуззи тан оламан шу учталини орасидан. юлдузга гап йўқ, у такрорланмас, ундан зўри бўлиши мумкин лекин ундакаси йўқ. озод озодага оад, ёмолигим йўқ biggrin

44 ЭЛМУРОД1983   (15-Май-2015 10:35) [Материал]
ФАКАТ ВА ФАКАТ ЭНГ ЗУРИ ЮЛДУЗ. всё.

45 Otabek   (15-Май-2015 11:19) [Материал]
Ozodga xali ancha bor manimcha lichna manga yoqmidi awulalari tvda ko'rsam bowqa kanalga ovoraman

46 Инсон   (15-Май-2015 12:14) [Материал]
Юлдуз ва Озода тенгсиз. Озода узи хам Юлдуздан кейин эканлигини билса керак. Озод эса давр куйчиси.Хеч качон улар даражасига етмаса керак.

47 Бобожон   (15-Май-2015 12:43) [Материал]
Ozoda LOVE i Ylduz takle! ТО есть,Булокни олдини минг кайтарсанг хам,бу булок бошка жойни уриб чикади,Бу Озода Узбекнинг Арслон Аёли,Мард ва Хакикий
!!!!!

48 Ulug'bek   (15-Май-2015 13:09) [Материал]
Mandan so'rasela XOZIR.

Ozoda Nursaidova va Yulduz Usmonovani davri o'tgan
(Ozoda Saidzoda bo'ganiniham ko'pchilik bilmasa kere)

Xozir RAYHON va SHAHZODA ni davri dib o'yliman.

Huddi: C.Ronaldo/L.Messi - Real-Madrid/Barcelona dek

49 Istaklar?   (15-Май-2015 14:23) [Материал]
Озода яхши қоёшиқчи эди, Озод яхши қўшиқчи, Юлдузгача хали бор уларга. Лекин Озодбекни Лоласи шедеврчиқди муаллифи Бахром бўлса хам....

50 ali   (15-Май-2015 14:47) [Материал]
ozoda eng zurimi ppppfffffff ya vas umalyayu pochti 70 % kushigi plagiyatku.......... plaguyatlar qirolichasi desa buladi 2 ashulasi yoqadi fakat

51 Бобожон   (15-Май-2015 15:32) [Материал]
Я зайду на Этот сайт(золотой сайт) SAYYOD.Чтобы больше УВИДЕЛЬ людей которого уважаю Я.Это Озода Саидзода(Нурсаидова) и Юлдуз Ибрагимовна!

1-50 51-94
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!