04:04 Озодбек ва 300 аскар! | |
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бахор келар келмас вилоятга нақ 300 аскардан қўшин тортиб чиқиб кетмоқда. "Мендирман" қўшиғига у жудаям катта лойиха тайёрлаган ва қўшиқ номи "Мендирман" бўлса клип номи Жалолиддин Мангуберди !
Альбом ва қўшиқлар билан халқнинг маънавий савиясини кўтариб санъатга муносиб хисса қўшишга бел боғлаган Озодбекнинг Бобурдан то Лутфийгача бўлган юки оғиру маънавияти юксак бўлаётган ижод махсулотларидан хабардорсиз. Эндиликда у бу борада аудио визуализациядан тасвирий таъсирга ўтмоқда.
Озодбек бошлаган иш номи оддий клип тушунчасида бўлсада унга тайёрланаётган ишлар катта бир тарихий фильмига бўлаётгандек. Тасаввур қилинг нақ 300 аскар! Қизиқ, Озодбекни ўзи клипда Жалолиддин тимсолида гавдаланармикан ёки йўқми хозирча сир.
Озодбек Назарбеков:-Хозирда барча кучни шунга сарфлаяпмиз, типажлар, костюмлар, жихозлар хуллас тарихий клип олишга тайёргарлик авжида.
Хабарларга кўра ушбу клип Жиззахда суратга олиниши кутилмоқда.
Кузатамиз ва Озодбекдан камида "300 спартанцев" фильмига ўзбекона ижодий зарбасини кутамиз! | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 17619 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 2 | ||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |