"Ёшлар" телеканалида айланаётган анонсдан одамни энсаси қотти... Энди "Эътироф"да қилинган фишкани хамма ёппасига кўчириб, сийқаси чиққунча қайтаравериш керакмикан, нахотки янги йил учун телеканалларни ўз ғояси йўқ дедим.
Гап шундаки, ёдингизда бўлса "Эътироф" 2013 тақдимотидан репортажда Озодбек ва Гулсанамларнинг бир-бирларини қўшиқларини мусиқа ва матнларини алиштирган холда куйлашни ажойиб ва хали қилинмаган ғоя деб ёзгандим.
Буни видеода хам кўргандирсиз.
Бироз ўтмай худди шуни Озодбек энди Малика Эгамбердиева билан "Ёшлар" телеканалидаги "Имкон-шоу"нинг янги йил сонига қилишгани анонси твда узатила бошлагач, буёғига жим туролмадим.
Ўзи "Имкон-шоу" Россиянинг "Крокодил" кўрсатувининг насияси бўлса, буёқда ичидаги ғояси хам ўзимизни маросимдан олишгани дедиму кўрсатув ижодкорлари билан боғландим.
Ўзини таништиришни истамаган мазкур кўрсатув ижодий жамоаси вакили шундоқ хам ғазабда экан. Кейин билсам қовунлар аслида Озодбек тарафдан тушиб қолган эканку!)
-15-декабрь куни янги йил сонини ёздик ва унда Озодбек Назарбеков ва Малика Эгамбердиевалар қатнашишди. Бизнинг ғоямизга асосан, олдиндан тайёрланмаган холда Озодбекка "Сарсон" мусиқасига "Ажаб-ажаб" қўшиғи матнини тушириб куйлаш шарти берилди. Малика Эгамбердиевага эса, "Ажаб-ажаб" қўшиғи мусиқасига Озодбек қўшиғи матни.
Анонсда кўрган бўлсангиз, иккиси хам ўша ерни ўзидаёқ, импровизацион тарзда , қоғозга қараб, жонли куйлашди. Қизиғи хар иккиси маромига етказиб куйлади. Айниқса Малика Эгамбердиева аъло даражада уддалади.
20-декабрь кунги "Эътироф"-2013 маросими хақидаги репортажингизни сайтингиздан ўқидиму, музлаб қолдим . Қандай қилиб бизни ғоямизни берухсат қўллаш мумкин?
31 декабрь кунига биз тарафдан тайёрланган ва 15 декабрьдаёқ суратга олинган бу сюрпризни 20 декабрьда "Эътироф" тақдимотида фойдаланишгани бизни кўрсатувимиз фишкасидан айирди хисоб.
Алам қиладиган тарафи "Эътироф" ташкилотчиларига биз тарафдан бу ғоя берилмаган ва бу фақатгина Озодбек тарафидан берухсат қилинганлиги аён. Яна фонограмма тарзида тайёрлатиб сахнада фойдаланиш ошиб тушди.
"Имкон-шоу" ижодий жамоаси Озодбек Назарбековдан қаттиқ ранжиди. Кўрсатув ижодкорларини ғоясини сўрамай бошқа ерда қўллашга унинг хаққи йўқ эди!
Бизни ахволимизни кўринг энди, худди биз ўғирлагандек бўлиб қолдик. Бу нарса аён бўлганидан кейин рахбариятимиз мана шу фишкани умуман эфирдан олиб ташлашни айтганди, аммо бу бизни муаллифлик ғоямиз бўлгани сабабли қолдириб, шуни исботлаш учун хам янги йилгача анонсда эфирга узатяпмиз.
Озодбекдан суратга олиш жараёнидаёқ кўнглим қолганди, ўзини тутишини кўрсангиз эди, жуда нокамтар инсон экан, камига энди ғоя ўғриси хам.
Shuncha payt kamtarlik qilgan, bitta sani ko'rsatuvnigda nokamtar bo'lib qoldimi? Avval, to'la surishtirib keyin gapirmaysanlarmi? O'zi ko'rsatuving ko'chirilgan bo'lsa, qanaqa mualliflik g'oyasi? G'irt ko'chirmachisanlarku!!! P.S. komment chiqadi degan umiddaman!!!
Ozod aynip ketti karanda bop ustozi tirik bolganda ozini yolini bilip yurardi pahtakor bolmiy vedushilik qoludi bir qilmagan ishi sanati wu buzyati reperlaga direktor etip tayilangan yana reper u yowlari ongini buzdiku ahir oz yolini bilip yuraver Ozodidin
voy vo'o'o'o' ,nima bo'pti endi ,shunga shuncha vaximami, nima qipti e'tirofdayam bu ko'rsatuvdayam bitta g'oya ishlatilgan bo'sa,zato o'ttayam bo'tayam zo'r chiqqanku,shunga endi nimasiga asabiylashish kere
Endi Nazarbekovga gal keldimi. Nega bunaqa odamla boshida ko'kka yani osmon laga ko'tarishadi. Keyin bitta xato tufayli uni yerga urishadi. Beayib parvardigor xammayam xato qiladi.
shahsan men ozodni eeeeeskitdan yomon koraman va bunga ozimni asoslarim yetarli dimogdorlida unga yetadigoni yoq bu menimcha koooopchilikka sir emas mayli hozir uni davri ha kegin men vapwe bu sohada emasman yomon koriwim esa bir toydagi qiliqlariyu muomalalari sabab bolgan
Озодбекдан суратга олиш жараёнидаёқ кўнглим қолганди, ўзини тутишини кўрсангиз эди,
Ozodbekni o'zgarganiga ancha bo'ganku! Buni Ozodbekni yaxshi tanidigan tanishlarimdan eshitgandim. Ancha dimog'dor, odamlarga past nazar bilan qarashi i.t.d. Bu insonga pul o'z tasirini o'tkazibdi.
Аввало, шундай машҳур хонанданинг "Имкон-шоу" таклифини рад қилмагани унинг нокамтарлигини билдиради. Аслида шоучилар ундан гина қилмасдан, кўрсатувда иштирок этгани учун хонандаги катта миқдорда гонорар тўлашлари керак. Хўш, бунга кўрсатувнинг қурби етармикин? Энди Озодбекнинг ғояни бошқа бир концертда қўллаганига келсак, менимча, бу унинг ўзига боғлиқ бўлмаган. Кимдир ундан шундай қилишни талаб қилган бўлиши мумкин, тамом-вассалом. Хонанданинг ўзини тутиши ҳақида жиддий фикр айтолмайман. Чунки у билан юзма-юз гаплашмаганман. Концертларига ҳар йили тушаман, лекин нокамтарликни сезмайман. Умуман олганда, ҳар қандай одам ҳам машҳур бўлганида озроқ кибрланиши табиий ҳол. У ҳақида таниш-билишларидан эшитиб олиб, вой ундоқ экан, вой бундоқ экан деб ғийбат қилаётганлар ўзларини бир зум хонанданинг ўрнига қўйиб кўришсин. Ўзларини осмонларда ҳис қилишларига ишончим комил! Хуллас, ўзимиздан чиққан ҳақиқий истеъдодларни қадрига етишни ўрганайлик. Ўзбекча сўзларни эплаб талаффуз қилолмайдиган, хириллоқ овозли отарчиларга ҳам фанатлик қилиб қарсак чаляпсизку! Чин маънодаги санъат кимгадир ёқиш-ёқмаслиги билан ўлчанмайди. Озодбек ёқмаса, марҳамат, эшитманг. Лекин санъатига тан беришни ўрганинг. Шунда марднинг ишини қилган бўласиз.
Masalan men ham Etirofni kurib keyin reklamani kurdim, bu mavzuni uqimagan odam va yangi yil kunida e'tirof bilan imkon shouni kurgan odam, shouchilar kuchirgan deb uylashadi menimcha. Chunki E'tirof katta ommaga namoyish, gala kansert edi... Shunaqa deb uylasak ham buni yomon tomoni yuq, xafa bulishmasa bulardi... Ozodbekni istedodini kupchilik tan olgan, shu qatorda men ham. Beayb parvardigor...
Ozod 2012 yilda delabrdagi TVM dagi "ochiq muloqat" dasturida kimligini etib bògan. Ösha körsatuvni özbek navo körmaganmi. Hamma özbekni jonli bilan fonagrammani farqi bormidi digan. Töri Ozod jonli etmagandan keyin Kim ham uni jonli etadi dib öylidi. Halqimiz yahshi biladi jonli bilan fonagrammani. Jonli etomidigan qòshiqchi bölishi mumkin farqlomidiganmas Ozodbek.
Ўзи "Имкон-шоу" телекўрсатувини ўзи бир тийинга қиммат, аҳмоқона енгил елпи ишланган шоу бўса, уни нимасини ўғиршлаш мумкину, нимасини ўрганиш мумкин. тушунмийман ёшлар канали ижодкорларига бунақанги кўрсатувларни ким учун ишлаб чиқишган экан. сал жиддийроқ, маънили кўрсатувлар ишлаш ҳақида бош қотиришса бўларди.
узи шу артистлардан бошка артист йукми факат байрамлардан шулардан бошкаси йукдек хар доим бир хиллик шунинг учун узбек канналларини хеч ким курмиди хамма Россияни куриб утиради
Bu nimasi Ozodbek xaqiqatdanam uztozi Muxriddin Xoliqov xayot bulganida garchi shu ishni qilmas edi. Sayyod Ozodbekdan ham interyuv oling yangi yildan keyin. U ko'tarilib ketibdi. U o'zi ko'tarilmagan xalq ko'targan xalqni ishonchini suv istemol qilyapdi to'qlikka sho'xlikmi bu. Demak xalq ko'tardimi xalq tushirishi kerak Sayyod bunda sizni yordamigiz kerak buladi.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.