Озодбек номли ДВД плеер сурати бир зумда телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда хафта янгилигига айланди. Кимлар фотошоп деса, кимлар эса Озодбекни гўёки чўнтагига тушадиган пулларни санай бошлади.
Бироқ, суратларни ўзиданоқ бу фотошоп эмаслиги кўриниб турибди.
Дунё миқёсидаги машхурлар номи бренди остида турли махсулотлар бўлиши ва улар асосан ўша юлдузнинг ўзига тегишли бўлишидан хабардормиз. Джей Ло ва Антонио Бандерас атирлари ва хоказо...
Машхурларнинг муаллифлик бренд махсулотлари асосан атир доирасида бўлиб туради. Ўзимизни машхурлардан олсак хам атирлари чиққан юлдузлардан (адашмасам) Юлдуз, Озода ва Гугушаларни биламан.
Аммо хонандага аталган техника чиққани бизда янгилик бўлса керак. Бундай бизнес кўпинча хонанданинг ўзига тегишли бўлади, бироқ Озодбек холатида бу акси кўринади.
Озодбекни фикри билан қизиқдик. Ундан мазкур махсулот унга алоқадорликми ёки мухлислар ва балки тижоратчилар унинг рухсати билан чиқарганлиги хақида сўраганимизда қўйидаги жавобни олдик:
Озодбек Назарбеков:- Икки кун аввал Андижонлик дўстларим суратини юборишганида бундан хабар топдим. Бу мухлисларим ёки тижоратчиларми бошқасидан хабарим йўқ. Бунақа ишлар биринчи маротаба эмас, шунинг учун таажубланмадим.
Озодбекни ўрнида бошқа бир пишиқроғи бўлса камида мазкур махсулот сотувидан яхшигина фоизга бемалол даъво қила олишга хуқуқи етарли бўларди. Бу камида! Кўпи билан эса, махсулот чиқараётганларни яхшигина жаримага солдириб махсулот чиқишини тақиқлаш хуқуқига хам эга.
Мухлислик ўз йўлига, бироқ бизнес бу бизнес! Ахир у мухлис бу двд-ларни текинга тарқатаётгани йўқку тўғрими?))
Ха энди...айтаманда..)