Бош сахифа » 2017 » Май » 17 » Озодбек билан тарихга сайр! "Мендирман!"
00:44
Озодбек билан тарихга сайр! "Мендирман!"

ВИДЕО

 

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг "Мендирман" қўшиғи ва унга ишланадиган тарихий клип хақида сайтимизда хабар бергандик. 

Ярим йилдан бери тайёргарлик ишлари кетаётган ва мана ўн кундан кўп  вақтдан бери Жиззах вилояти, Равот қишлоғи, Ардоқшон деган жойда юзлаб ижодкорлар чангу тўзонда мана шу катта бир тарихий лойихада банд. 

Бир сўз ва фотолар билан суратга олинаётган кенг кўламли клип жараёнини таърифлаш қийин бўлса керак. Зеро бундай катта масштабдаги йирик лойихани мен фильм суратга олинаётганида хам кўрмаганман.

Лойиха  мохияти, мухимлиги ва таъбир жоиз бўлса бадиий дарслик хам бўлишини клип тайёр бўлгач кўпчлик эътироф этса ажабмас.

 

Қанчадан қанча каскадёрлару чавандозлар, ижодий жамоа сони, либосларчи? Оддий ижарага театрдан олинган либослар ЭМАС, махсус тикилган либослар.... Юзлаб махсус либослар! Хаттоки отларга хам махсус ниқоблар тикилган. 

Озодбекка хаммаси хуш! Концертни бундай бадиий клипга алишганига ачинмайди! Бу хақида батафсил у билан шу куни ўтказилган видеоинтервьюдан биласиз. 

 

Сайтимиз жамоаси билан мазкур суратга олиш майдончасига ташриф буюрдик. 

 

 

Суратга олиш майдонида хаттоки тез ёрдам машинаси шифокори билан навбатчилик қилмоқда. Зеро, жанг сахналарида кунига бир неча саркардалар жарохат олаётгани хақида билдик. 

Бу жараёнларни клип дейиш аслида камлик қилади. Бемалол тарихий бир фильм билан беллашишга арзигулик бу лойихадаги иштирокчилар шу қадар берилиб ишлашмоқдаки , мана уларнинг юқорида айтилган жарохатлари хам бежиз эмас.

Санъат фидоийликни талаб қилади! Хар тарафлама!

 

 

Бу суратдан Озодбек клип мохияти ва қўшиқ сўзларига монанд тарихий шахс Жалолиддин Мангубердини тимсолини талқин этмоқда деб ўйлаяптган бўлсангиз керак а? Асло!

Чунки Жалолиддин Мангуберди 31 ёшлар  чамаси вафот этган ва клипда эса унинг 25-ёшлар чамасидаги даври тасвирланади. 

 

Ё мана бу чавандозмикан? Осилган қўй бундан мустасно албатта, у суратга олиш ишларида банд бўлганларни тушлиги! 

Тасаввур қиляпсизми неча кунлик суратга олиш ишлари ва нечта қўй калласидан жудо бўлди?))

 

Хулласи, Жалолиддин Мангуберди ролида мана бу ёш актер Миркамол Карабаев.

3 ой давомида изланиб топилган қиёфа.

 

 

Ана энди солиштиринг... Ўхшайди а?

 

Бу йигит билан хам интервью қилинди. 

 

 

 

 

 

Клип "9999" студияси режиссерлари  Хуршид ва  Нодир Собировлар тарафидан суратга олинмоқда. (видеоинтервью тақдим этилди.)

 

 

Оператор Рустам Муродов. 

 

 

 

Клипда Жалолиддиннинг Чингизхон билан кураш сахнаси ва хаттоки сув тагидаги онлар хам тасвирланади. 

 

 

 

 

Рассом Анвар Шодиев,

 

 

 

Озодбек билан фурсатдан фойдаланиб махсус интервью олдик. Ва нафақат клип хақида балки сўнгги пайтлар у билан боғлиқ оловланган миш-мишларга  нихоят нуқта қўйилди. 

Ишонинг, кутилмаган иқрорлик ва янгиликлар, албатта Юлдуз Усмонова сахнага қайтгани ва Озодбекнинг концерти тўхташи асл сабаби хамда шунчаки гап эмас балки гувохлик билан хам! Ким денг? Шахзода!

Юлдуз Усмоновага эса концерт кунларини аслида ким хадя этган?

У видео алохида тақдим этилади. 

 

 

 

Либослар бўйича рассом (костюмер) Севара Зуннунова, грим Валя опа. 

 

 

Парик тақиши керак бўлдию... Озодбек ўзини хиндулардек хис қилиб ундан воз кечди.  

 

 

 

Жазирама авжида, бирор соя йўқ, яна камида Озодбек аланга қуршовида куйламоқда... Санъат учун фидоий асарлар яратаётган ўзбек ўғлонининг фидоий мехнати шунда  хам  кўринади...

 

 

Нияти гўзални гўзал онлар қувлар экан. Тарихий шахс ва ўзбек миллати учун ажойиб тарихий клип суратга олаётган Озодбек учун шу куни табиат гўзаллик совға қилди. Озодбек треки суратга олинаётганда шу трек сахнаси урушдан қолган вайронага мос равишда бўлиб, Озодбекнинг қайғули хонишига хос осмондаги булутлар аро қуёш нурлари Озодбек узра йўналди. 

Сиз у онларни фақат клипдан кўрасиз!

Хеч қандай эффектларсиз, табиатни ўзи гўзал декорация бўлди...

Омадли хонандага омадли онлар.

Ният гўзал-да!

 

Отлиқ продюсер... Бу ердаги дўнгликлардан иборат ноқулай йўлларда отда харакатланиш қулайроқ ва фойдалироқ)

 

Қўшиқ муаллифлари шоир ва бастакорлар Ботир Эргашев ва Нодирбек Умаровлар. Улар фикри хам видеорепортажда мавжуд. 

 

Отахондан дуо олиб, Озодбекка боғлиқ  трек тасвирга олиш ишларига старт берилди!

 

Жараёндан видео камина ва Нодира Тўраева. Репортажга ёрдам куч, тезкор ва мухим катта куч- Искандар Шукуров.

 

 

 

ўғилчалар ;)

 

 

 

 

 

Видеропортаж ва интервьюлар жамланмаси:

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 124602 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozodbek Nazarbekov

Нравится
Барча изохлар: 3
1 Rano   (18-Май-2017 10:39) [Материал]
Dahshat klip bo`lishi muqarrar...

2 master-2912   (18-Май-2017 22:00) [Материал]
Ээ қойил мана бўларкану! Жалолиддин Мангуберди хақида Ўзбекистонда шу кунгача биронта кино олинмаганди, яқинда хитойликлар томонидан ишланган Чингизхон хақидаги сериалда кўрдим биринчи марта шу тарихий қахрамон образини, қачон бизадаям кино олишаркан деб ўйлагандим, мана Озодбек Назарбеков хеч бўлмаса кино бўлмагандаям клип олиб бошлаб берибди молодец. Ўзи бу санъаткорни қўшиқларини эшитмиман, лекин мана шу бизани тарихий қахрамонимиз хақида хеч ким шу пайтгача қўл урмаган, яъни тарихий кино олсак бунга катта маблағ талаб этилади, кейин канака килиб пулимизни чиқарволамиз деб баҳона қилиб каёкдаги бетайин мелодрама, севги хақидаги фильмларни кинотеатрларга чиқариб ётган бир вақтда пули кетсаям шунака ватани учун керак бўлса оиласиниям жонини тиккан тарихий қаҳрамонларимиз хақида клип олганини ўзи бир жасорат! Шу инсон хақида ҳар хил гап чиқаришгандаям уни мухлиси бўлмаганим учун ҳам эътибор бермагандим. Энди унга нисбатан ҳурматим ошди. Ижодизга омад, яна шунака зўр клипларизи кутиб қоламиз. Sayyod.com га алоҳида Respect! Ўзи яқинда ўша хитойликлар ишлаган сериални кўриб ўйлагандим нимага бизада Жалолиддин хақида кино олишмаган деб хафа бўлгандим ҳам. Бу репортажни кўриб кайфиятим кўтарилди!

3 qoplon   (22-Май-2017 11:58) [Материал]
Мозийга қайтиб иш қилмоқ ҳҳхайрли дейдилар

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!