01:08 Озодани қўшиғини Гугуш куйлади. | |
Айни дамда жўшқин ижод ва кетма-кет клиплар суратга олиш ишларию хамда...хиссиётлар аро мухаббат ошиёнидаги ширин онларга берилаётган хонанда Озода Нурсаидовани бир мавзу ранжитди. Эронлик машхур хонанда Гугуш Озоданинг "Қол қол" қўшиғини берухсат "Гал-гал" дея қайта куйлагани етмаганидек яна муаллифни Озарбайжон халқ қўшиғи дея айтмоқда.
Озода:- Фейсбукда менга юборилган манбадаги бу хабардан хайрон бўлганим етмаганидек яна ўша ерда кўзим туган изохда кимлардир аслида бу қўшиқни Озода ўғирлаган деганига чидаб туролмаяпман. Қўшиқни мусиқасини 2003-йил шахсан ўзим ёзганман. Матн эса Бобур Бобомуродга тегишли. Гугуш эса уни Озарбайжон қўшиғи дея айтмоқда. Менимча қўшиғимни бирорта Озарбайжонлик қайта ўз талқинида "Гал гал" деб куйлаган бўлса Гугуш уни эшитибми қайта куйлаб Озарбайжонники деб ўйлаяпти чоғи.
ГУГУШ - "Гал гал" ЮТУБДА томоша
Озода - "Қол қол" ЮТУБДА томоша
Юқорида айтганимдек шу кунлар бир неча клипларни кетма-кет суратга олиш билан банд бўлган Озоданинг бир клипи жахон миқёсидаги телеканалларда намойиш қилиниши кутилмоқда. Тез кунда суратга олиш жараёнларидан эксклюзив видеорепортаж ва интервьюларни кутинг!
Сизларни қийнаётган анчагина интригалик саволларга жавоблар хам ўзини узоқ куттирмайди.)
Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков ва Нодира Тўраева.
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 23566 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 8 | ||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |