Бош сахифа » 2019 » Март » 10 » Озодани Президент қароргохига жойлашди.
22:55
Озодани Президент қароргохига жойлашди.

 

Хорижнинг ёрқин юлдузлари билан хамкорликда ишлайдиган Қирғизистоннинг йирик ва энг нуфузли компанияси саналмиш GAMMA MEDIA рахбари Саттаров Ислом ва Қирғизистон Маданият вазирлиги билан хамкорликда  ўзбек ва қирғиз муносабатларига бахор хадя этиш истагида Ўзбек санъатидан хонанда Озода Нурсаидова танланиб, 8-9-март кунлари Бишкек шахрига у таклиф этилди. 

 

 

GAMMA MEDIA Крейг Дэвиддан тортиб то "Но Мерси" ва Сами  Юсуфгача Қирғизистонга гастроль сафарларини уюштирган  компания сифатида Ўрта Осиёга яхши таниш. 

Озода 7-март  куни Бишкекка ташриф буюриши билан у ва унинг жамоаси Қирғизистон Президенти қароргохига гастроль сафарлари тугагунга қадар жойланилди.  Собиқ ва айни дамдаги Президентлардан то премьер министрларгигача истиқомат қиладиган  маскандан  ўзбек хонандасига  жой ажратилгани унга бўлган хурмат белгисини кўрсатгичи бўлса не ажаб?

 

 

Махсус қўриқлов ва алохида хизмат кўрсатиш гурухидан то кортеджгача ажратилган шароитда бўлган Озода ва унинг ижодий гурухига барча шарт шароитлар юқори даражада тақдим этилди. 

 

 

Қирғизистон ОАВси иштирокида ўтган матбуот анжуманидан сўнг  ижодий жамоа қароргохга қайтиб бўлажак концерт дастурлари ташкилий ишлари олдидан дам олди.  

 

 

 

 

 

8-март куни President City Hall ресторанида биринчи байрам дастури тақдим этилди. 

 

 

 

 

Севимли қўшиқлар баробаринда Озодадан янги қирғизча қўшиқ мухлисларга ўзгача шукух бағишлади. 

 

 

 

 

 

Дастур Озоданинг "Элим" қўшиғи билан якунланди. 

 

 

 

 

Концертдан сўнг Германиядан учиб келган в 9-март кунидаги Бишкекдаги катта шоуда Озода билан дуэти кутилаётган Оврўпонинг романтик овози ва Жахонга "Because I love you" қўшиғи ,  "NaNa" гурухи билан куйлаган  "Remember the time"  хамда  Lonely қўшиқлари билан таниш бўлган Рэй Хортон билан студияда дуэт қўшиғининг  якуний ишлари олиб борилди. 

 

 

 

Олдиндан маълум қилинган янги дуэтдан ташқари Рэй ўзининг машхур "Remember the time"  қўшиғини микс тарзида, ярми ўзбекча ва ярми ўз тилида концертга  қўшимча дуэт қилиш таклифини билдирди. 

 

 

Тонггача давом этган ижодий жараёнда икки дуэт тайёрланди. 

 

 

 

 

 

 

Озоданинг Бишкекка бўлган ташрифи билан боғлиқ яна қатор қизиқ янгиликлар, шоу дастуридан репортаж, албатта тўлиқ видеолар хамда ташкилотчи Ислом Саттаровнинг иқрори билан танишасиз...

У иқрорда Озоданинг Бишкекка ташрифи чоғида айрим  ўзбек хонандалари ва уларнинг продюсерлари тарафидан Озодани ўрнига уларни таклиф этишни сўрашгани хақида хам билиб оласиз. 

Ўрта Осиёдаги нуфузли GAMMA MEDIA компанияси Озоданинг гастроли билан шуғулланаётганидан хабар топган айрим  продюсер ва хонанданинг дўстлари ғайирлигини яшира олишмади:

 

"Бизда хаммаси тайёр, бизни таклиф этинг, Озода биз билан тенглаша олмайди"?!

 

Шунча тақиқу босқинчиликдек вайронагарчиликлар каммиди Озодага? Хамкасбларидан бундай қилинаётган қабихликларига Озоданинг кўнгли қаттиқ ранжиган бўлсада, ахамият бермай, провокацияларга берилмай , дастурларини оловли тарзда ўтказа олди. 

Бу хақида эса кейинги репортаж ва албатта ваъда қилинган видеолардан билиб оласиз!

 

 

Бишкекдан махсус Sayyod.com жамоаси.

Фото Сарвар Қамбаров. 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 3372 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozoda Saidzoda, Ozoda Nursaidova

Нравится
Барча изохлар: 1
1 бек   (11-Мар-2019 09:17) [Материал]
Озодани танлаб туғри йўл тутибди. Молодец Озода опа буш келманг хишникларга таслим бўлманг. Сиз ижод қилинг улар ёниб кулга айлансин biggrin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!