15:37 Озода Президентдан узр сўради! | |
Озода Нурсаидова (Саидзода) бир вақтлар Мирзиёев хали Бош вазир бўлганида Озоданинг уйи билан боғлиқ муаммолар юзасидан уни судга бериши хақида эълон қилганди.
4-декабрь кунги Президент сайловида Озода айнан Шавкат Мирзиёевга овоз берганини эълон қилганида гап-сўзлару ва айниқса саволлар кўпайди.
Швецария ва Германия бўйлаб дам олиш саёхатидан қайтган Озода ушбу мавзуда расмий эълон қилмоқда.
Озода Нурсаидова (Саидзода): Барча мухлисларимга ўзимнинг чексиз хурматим ва миннатдорчилигимни билдирган ҳолда мамлакатимизда ҳар томонлама рўй бераётган ижобий ўзгаришлар билан чин юракдан табриклайман. Сир эмаски, мамлакатимиз мустақиллигининг илк йилларидан биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган одилона сиёсат натижасида давлатимиз мисли кўрилмаган даражада ривож топди. У кишнинг халқимиз ва давлатимиз учун қилган савоб ишларининг чек чегараси йўқ албатта. Аллоҳ оҳиратларини обод қилиб, жойларини жаннатда қилсин. Юртимиз катта жудоликни бошидан ўтказган бўлишига қарамасдан ўта маъсулият билан Президентлик сайловларини хам ўтказиб олди. Давлат раҳбари сифатида халқимиз ҳар томонлама муносиб номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев тимсолида ўз истоқболини кўра олди ва кўп овоз билан ўз лидерини танлади. Чунки у киши томонидан кўплаб соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқ билан бўлган мулоқотнинг юқори даражага кўтарилиши таҳсинга сазовор бўляпти. Шу ўринда таъкидлаб ўтишим керакки, санъатда илк профессионал сахнага қадам қўйган кезларимда Ш.Мирзиёевнинг камтарин, очиқтабиат ва етук раҳбар эканликларига бир неча бор гувоҳ бўлганман. Бироқ, денгиз ҳамиша бир маромда турмаганидек, инсон хаётида ҳам турли ҳил паст баландликлар, сокинлик ва жўшқинликлар кузатилар экан... Бир пайтлар хаётимдаги юз берган кўнгилсиз ходисалар айрим кимсалар томонидан турлича талқин қилинаётганини гувоҳи бўляпман. Турли миш-мишлар ва очиқ қолаётган баъзи саволларга барҳам бериб, жуда қисқа тарзда вазиятга ойдинлик киритиб кетмоқчиман... Таъкидлашим лозимки, Шавкат Миромоновичнинг номларини сотиб, у кишининг халқ орасидаги ҳурмат-эътиборларидан шахсий манфаатларида фойдаланиш эвазига бойлик орттиришни касб қилган айрим кимсалар сабаб, хаётимда турли муаммоли вазиятлар юзага келди. Деярли бир умр пешона тери қилиб топганларимни ўзлаштириб қайтиб бермаслик учун Бош Вазир номи билан қўрқитиб менга босим ўтказиб келишди. Яна камига бу яшаб турган уйингизга келиб ўз манфаатлари йўлида вайрон қилмоқчи бўлсада, ва яна мамлакат Бош вазирининг номини аралаштиришса, қай аҳволга тушасиз?! Кимдан ёрдам сўрайсиз? Бундай холатни душманимга хам раво кўрмайман. Вақт ўтиши билан ушбу жумбоқ ўз ечимини топди. Юқоридаги вазият мен оркали Шавкат Миромоновични обрўсизлантиришга бел боғлаган кимсаларнинг ўзаро айёрона режаси бўлганлиги маълум бўлмокда. Бошимга бу кунларни солганларга ҳам Худо бор албатта! Кези келганда ушбу вазиятга чинакам мардларча, бағрикенглик ва олийжаноблик билан ёндошганликлари учун Шавкат Миромоновичдан миннатдорман ва юзага келган вазият учун узр сўрайман. Мен бир оддий қўшиқчиман ва қолаверса орқасида Аллоҳдан бошқа хеч кими йўқ оддий ожиза аёлман. Мени ҳеч қандай сиёсий амбицияларим бўлмаган ва ҳеч қачон сиёсий майдонга яқинлашишга интилмаганман. Ёзганларимни нотуғри талқин қилишга уринмасликларини сўрардим. Турли миш-мишлар ва шов-шув кўтаришга ўрин йўқ. Мен ўз Ватанимдаман ва чет мамлакатларга эл қатори саёхат ёки дам олиш учун бориб келиб турибман. Ўз юртимни севаман ва Президентимиз Шавкат Мизияевнинг хозирги кунда олиб бораётган сиесатларини бир фуқаро сифатида қўллаб қувватлайман. Мана келаётган йил Халқ билан мулоқот йили деб эълон қилинди ва бу борада юртдошларимизга кўп енгилликлар яратиляпти. Юртимиздаги тинчлик ва барқарорликка, ҳар томонлама эришилаётган фаровонлигимизга кўз тегмасин.
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 93482 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |