Жахонгир концерт олдидан доимгидек репетиция қиладиган Консерваториянинг 4 этажига келганимизда, ўша статусда одамлар билан мулоқотда бўлаётгани ва негадир у эканлигига ишонишмаётганини кулиб маълум қилди.
Сухбатдан аввал концерт репертуарига кирган янги қўшиқлардан баъзиларини репетиция жараёнида видеога тушира бошладим.
Қўшиқларнинг мазмуни, гўзал сатрлари ва жонли ижро уйғунлашувидаги файзидан жамоамиз бирдек таъсирланди.
Айниқса концерт номланишидаги "Отам ўгитлари" қўшиғи жуда таъсирчан. Шахсан менга қўшиқдаги сўзларидан кўра, кўпроқ Жахонгирнинг ижро махорати, етказиб бериши ва дардли оханги таъсир кўрсатди.
Хозир сизга концертда куйланадиган қўшиқлардан баъзиларини репетиция жараёнидан ёзиб олинган видеолавхани тақдим этиб, яқин кунлар эса албатта репетициядан сўнг Жахонгир билан бўлиб ўтган қизиқарли сухбатни хам чоп этаман.
Видеолавхада қўшиқларга Жахонгирнинг хазиломуз қизиқ изохлари ва бир қўшиқни матнини "Одноклассники"дан қандай олганлиги тарихи билан танишасиз.
Бу жудаям қизиқ, балки сиз у қўшиқ сўзлари муаллифидирсиз?))
Видеони яхши турини тасиксдан кўчирмоқ 139мб
Видеони мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 57мб
Ютуб
сахифасида томоша қилмоқ