10:51 Муниса, Зиёда, Умидахон ва ЭЛДИДО "Миллий либос"да | |
13-декабрь куни "Миллий либос" дефиле шоуси бўлиб ўтди. Барча тўлиқ маълумотни мазкур репортажнинг энг пастидаги пресс-релизидан ўқиб билиб оласиз.
Йиғилганлар орасида мехмонлардан хонандалардан кўра актер ва актрисалар кўпроқ бўлди.
Шахсан мен бундай турдаги дефиле, мода ва дизайнга боғлиқ шоуларни ўзим учун Style.uz хафталигаидан кашф қилгандим ва шу кунги мехмонлар орасида ўша тадбирларнинг ташкилий ишларидаги масъул ходимларидан бири Динара Дўлтаевани мехмон сифатида кўриш қизиқ.
Дефиле ўтадиган подиум ёнида миллий этник тарзда жихозланган ва жонли манекенлардан иборат дизайн яратилган.
Подиум... Хамма нарса зўру, шу энг асосий подиумга эътибор суст бўлибди. Оқ мато билан таги ўралгани очиғи эркаклар тобутини эслатади...афсус...
Тадбирни Дилноза Кубаева ва яна шахсан менга нотаниш бўлган бир йигит олиб борди.
Дефиле жонли саундтреки сифатида Тоир Қўзиев бўлди.
Барча моделллар подиумдаги намойишдан кейин ўз дизайнери билан ўша миллий бурчак тараф ўтишди. Суратда кўриб турганингиз Асал Санаеванинг либослар коллекцияси ва хонанда Анвар Санаевнинг шу кунги ташрифи бежиз эмасдек. Айтишларича Асал Санаева хонанда Анвар Санаевнинг қизи экан.
Сурат сўнггидаги дизайнер Асални фотографимиз объективи илғамабди)
Дефиле ажойиб ташкиллаштирилган. Хар бир дизайнерни коллекцияси либосига алохида эътибор қаратилган. Мана шу суратдагидек ўз колекциясини енгил ва нафислигига ишора қилиб балет рақси билан бошлаганлар хам бўлди.
Хонандалар хам ўз қўшиқларини куйлаб, дизайнер либосини кийиб ўша либос коллекциясини мусиқий саундтреки бўлишди.
Зиёда
Муниса Ризаева
ЭлДиДо гурухи йигитлари
Умидахон
ва яна бошқа хонандалар. (узр танимадим)
Дефиле сўнггида дизайнерларга диплом ва сертификатлар берилди.
Миландан ушбу маросимга махсус ташриф буюрган мода олами мутахассиси хам ўз фикрларини айтиб дизайнерларни тақдирлашда иштирок этди.
Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков
Мазкур тадбирдан либослар коллекцияси кейинги репортажда тақдим этилади, хозир эса тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун ташкилотчилар томонидан тақдим этилган ушбу маросимнинг пресс-релизи: ПРЕСС РЕЛИЗ “Миллий либос” Республика мода Фестивали
Ўтказиш вақти: 2014 йил 11-13 декабрь Ўтказиш жойи: Ёшлар маданият ва санъат маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси “OSIYO RAMZI” дизайнерлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Фестиваль Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирларнинг ўтказилиши режалаштирилган:
Республика илмий-амалий анжумани “Ўзбек миллий костюм анъаналарининг ёш авлодни тарбиясидаги тутган ўрни” мавзусига бағишланган. Ушбу илмий-амалий анжуманда Европа ва Ўзбекистоннинголий таълим муассасалари ва соҳа илмий-тадқиқот институтларининг олимлари, санъатшунослар, дизайнерлар ҳамда республикатўқимачилик ва тикувчилик корхоналарининг етакчи мутахассислари иштирок этадилар. Маърузаларда ўзбек костюмининг миллий анъаналарини ўрганиш, сақлаш, қайта тиклаш ва ёш авлод дидини тарбиялаш ва шакллантиришдаги роли каби долзарб масалалари кенг ёритилади. Юқори сифатли такомиллаштирилган тўқимачилик толалари ва матоларининг инновацион ишлаб чиқарилишига катта эътибор қаратилади. “Миллий либос” Фестивали бу - дизайнерлар танлови бўлиб, уч босқич асосида ўтказилади. Биринчи босқичда йилнинг бошида февраль-март ойларида коллекциялар учун либослар эскизи ва матолари тасдиқланган. Унда 80 га яқин дизайнерлар ўз эскизлари билан иштирок этишди. Май-июнь ойларида иккинчи босқичда иштирокчилар томонидан тўпламдан битта моделнинг тайёр намунасини тақдим этилган бўлиб, унда буюмнинг конструкцияси ва қоматга ўрнашуви текширилган. Танловнинг учинчи босқичида безак ва аксессуарлар билан уйғунлашган ансамблни ташкил этган тайёр либослар тўпламларининг танлови бўлиб ўтади. Танловнинг якуний финал босқичи Дефиле шоу кўринишида таниқли эстрада юлдузлари ва ранг-баранг либослар тўпламининг намойиши билан ўтади. Либослар тўпламида миллий санъатимизнинг ўтмиш ва бугунги кун бой меросининг ўзаро уйғунлигини кўриш мумкин. Либослар тўпламларининг намойиши Умида Ходжаева, Зиёда Қобилова, Муниса Ризаева, Дженисбек Пиязов, ЭльДидо гуруҳи, Нодира Хамраева ва бошқаларнинг мусиқали композициялари остида бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг етакчи ва ёш дизайнерлари миллий анъаналар ва моданинг истиқболли тенденциялари уйғунлигида яратилганлибослар тўпламларини тақдим этадилар. Фестиваль доирасида 24 нафар дизайнерлар томонидан яратилган 18 та либослар тўплами ва 160 та либослар модели тақдим этилади. Либослар тўпламидаТошкент ва Фарғона ҳудудларининг миллий матолари, Хоразм чопонларининг бичими ва бетакрор заргарлик буюмлари, олтин ва зарҳалга бой Бухоро зардўзлиги, Самарқанднинг осмонўпар меъморий обидалари, баҳор камалаги сингари ранг-баранг Сурхондарё ва Қашқадарё кашталари, шунингдек, Қорақалпоқнинг мураккаб ва нафис нақшларидан ижод манбаи сифатида фойдаланилган. Тадбир доирасида Италия ва Германия машҳур дизайнерлари ва юртимиз юқори малакали мутахассислари томонидан Академик лицей, Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва Олий таълим муассасалари талабалари учун “Миллий ва замонавий кийимларни моделлаштириш ва конструкциялаш”, Брендинг ҳамда “Соч турмаклаш ва макияж” бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.
«Миллий либос» Республика мода Фестивали Д А С Т У Р И
2014 йил 11 декабрь
2014 йил 12 декабрь
2014 йил 13 декабрь
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 15258 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 8 | ||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |