Муниса клипидан: "Озодбек энди куйламасин!" Prikol
Муниса клипидан:

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Журъат исмли (Жаноб Жадид никли) йигит Муниса Ризаеванинг "Ёрим" клипидан сайтимиз ФанФорумига стоп кадр жойлаган ва унда Мунисани ерда ётгани сурати тепасида "Озодбек Назарбеков энди қўшиқ куйламасин!" деган ёзув аниқ кўриниб турибди.

Буни топган одамниям қаранг-да, келиб-келиб сайтимизга бириктирилган фанфорум аъзоси айнан шу фанфорумни "Кун сурати" бўлимига жойлаган. Ўхшатмасдан учратмас деганларидек, фанфорумимиз аъзолариниям кўзлари ўткир, нишонниям аниқ олишадией)  

 

 

Ишонмай клипни атай яхшилаб томоша қилганимда бу лавха ярим секунддан хам кам муддатда тез ўтиб кетган, аммо тўхтатиб қаралганида   02:26 дан 02:27 гача бўлган оралиқда рости хам шундай ёзув бор.

Ишонмасангиз текшириб кўринг: Видеога манбаа ютуб

 Бизни сайтимиз жойлаган манбаага ишонмасангиз бошқа ердан олинган шу клипни шу вақт оралиғига эътибор қаратинг.  

 

 

Муниса Ризаева:- Ғалати...мен ўзим хам ахамият бермабман. Яна келиб-келиб Озод ака хақида шунақа нарса ... Ман хайратдаман. Наримон Султонхўжаев клип режиссери ундан сўраш керак, балки  монтажда бўлганми, билмасам. Умуман олганда, менимча жуда бир жиддий ва ахамиятга молик нарса бўлмаса  керак.

 

Наримон Султонхўжаев:-Агар ростдан клипда шундай жойи бўлса, демак журналда шундай сарлавха бор бўлган. Эшитишим бўйича шунақа сарлавхаси бор журнал чиққан экан, клип съемкаси вақтида журналнинг дуч келган бетини очиб, "мана ушла, кейин монтажда расмингни қўйиб юборамиз" деб айтилган. Монтажда расм қўйилган ва бу нарсага эътибор берилмаган. Агар ростан клипимизда шундай жойи бўлган бўлса, бизга билинмаган, агар кимдир графикада қўймаган бўлса. Бундай нарса клипда бўлганида, монтаж вақтида "Олиб ташлаш керак барибир" деб этиларди. Шунга мен хам хайрон қолдим.

Ман ўйлашим бўйича, бу иш графистларга тегишли, улар ўзи қўйгандир балки. Ўзим клипни неччи мартта кўрган бўлсам, бундан жойига хеч эътибор бермаган эканман. Манда оригинали борку клипни, эътибор бериб қайта кўраман. Лекин бу нарса хазил ёки прикол қилинмаган. У ердаги журналда ростдан шундай сарлавха чиққан бўлса, ўша варроғи очилиб қолган. Мен учун хам янгилик бўлди, расмни ўзим кўриб хайрон қолдим. Хаёлимга келгани, балки қайсидир графистлар хазиллашиб шундай қўйишган шекил деб ўйладим. 

 

Майли, рости хам унақа бир муаммо йўғам, прикол клипдаги прикол ёзув холос.

 

Балки Наримон айтганидек, у-бу газета ва журналдаги ёзувдир, хааа қайсидир бир Озодбекни кўролмаганлардан бири интервью бергандир-да, шўрлик камтар ва камсуқумгина Озодбекни ўзи хамма кўролмайдику, бизам кўролмаймиз (бир умр ашула этишни орзу қилгандек), 3 ой реклама қилиб 200тагина чипта сота олган Термизлик тадбиркорам кўролмаса керак, чипталарни сотиб олишни истамаган қолган одамлар хам кўролмайди чоғи)))

Бечараей... Танқидлар остида сарсон... Сарсон? Айтганча, Озодбекни   "Сарсон" қўшиғидан кейин бирорта  қўшиғи хит бўлдими? Оммалашгани бор аммо хити хозирча йўқ.

Мусахон ака  хам кўролмай қолганмикин?))

 

Бир ёқламалик бўлмасин-да ва Озодбекни сўнгги янгиликлариданам бохабар этсак:

 

У гастроль мавсумида шахарларо сарсон:

 

6-сентябрь куни соат 7 ПиЭм (19:00 дегани) Нью Йоркдаги "Милленниум" залида  концерт беради.

 

Батафсил маълумотни баннерда кўрсатилган телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин бўлади. 

 

Ааатттрофингда кимлар Озооод?!)))))))

28-Авг-2014 02:21
Бўлим: Prikol | Чоп этди: Sayyod | Тег : Ozodbek Nazarbekov, Munisa Rizayeva
1 Joni   (28-Авг-2014 04:43)
Yozuvdagi ranglar 2 xil ekan.
Ozodbek Munisaga "Endi qushiq kuylama" deganidir?

2 Bakhtisher   (28-Авг-2014 05:10)
Haqiqatdan ham bor ekan, o'zimdagi klipdan ko'rdim. lekin zo'r bo'libdi, topgan odamning e'tiboriga qoyil!!!

3 zitz   (28-Авг-2014 05:59)
qiziq xolat bo`ldiyu, atay qilinganmikin  facepalm

4 Xoxo   (28-Авг-2014 06:28)
Ahaha shungayam odamlar e'tibor beriwibdimi .. Molodci

5 Wendes55   (28-Авг-2014 06:54)
6 September 7 pm deb yozilgan oka yoki sizam prikolga shunaqa qib yozdizmi

6 Wendes55   (28-Авг-2014 06:55)
Atak 8 pm qiganizda odamla konsert tugashiga kelardi)))

7 Бек Смит   (28-Авг-2014 07:38)
Гап йук,Озод ака Нью -йоркнинг миллениум залидая?!
Койил ахир у ерда дуненинг машхурлари концерт беришадию!
Омад.омад.Яна омад!

8 ledylove   (28-Авг-2014 08:51)
KLIP ZO`R CHIQIBTI

9 JaNoB_JaDiD   (28-Авг-2014 08:59)
Ааатттрофингда кимлар Озооод?!))))))) lol

10 FC_PAXTAKOR   (28-Авг-2014 10:23)
obbo Jadidey)))))))

11 zaya   (28-Авг-2014 10:40)
Qiziq holatku bu?! Atay qilingandir balki?!

12 Azamat   (28-Авг-2014 10:58)
Xattoki, bu atayn qilingan taqdirda ham judayam o'xshagan hazil. Munina Rizaeva Ozodbekka ochiq aytolmaganligi uchun biron bir belgi asosida namoyish qilgandir. Tadbirlarda ham to'ylarda ham Ozodbekdan ko'ra Munisaning ijrosi ham aurasi (muhlislari jalb etishi) ham kuchli. Ozodbekka dam bersa beribdi!

13 Bohodir_Y   (28-Авг-2014 11:25)
Lekin boru stop kadirdayam rosa qynaldim anu topkan bolaga qoyil nobel berish kere

14 Adinochka   (28-Авг-2014 12:40)
E'tibor kuchliligiga gap yo'q man klipni shundo ko'rganakanman! Endi diqqat bilan kuzataman! BRAVO!

15 JaNoB_JaDiD   (28-Авг-2014 13:28)
hech qachon Jurnal bunchali oddiy dizaynda bo`midiyuuuu.... ya`na yozuv bunchali yarkiy bo`midi))

16 бики   (28-Авг-2014 17:40)
наримон жаноблари ахамият бермаптилаю, майли кейнги сафар типи шунақа клиплага сал эътиборли бўларсиз. клип яхши бачкана жойлариям йўғамас.

17 Without YoU   (28-Авг-2014 18:58)
Куриб ажабланмагандим  лекин happy бу этиборсизликдан

18 Илёс   (28-Авг-2014 20:08)
Макола эски ,, Муштум'' журналида чикадиганларга ухшаб кетибдими

19 Hudoyor   (28-Авг-2014 20:20)
SAYYOD THE BEST...

20 bek88   (28-Авг-2014 23:59)
Qoil Jadid etibor bilan kilpni kamcheligini topibsiz!

21 Nozima   (29-Авг-2014 02:34)
manam korganidm )

22 paretoprint   (29-Авг-2014 22:07)
наримонбой жа билмадим димасалаям булади. уша журнални охирги икки бетида хотинлари ва узлари хакида ёзилган жойлари бор. жавохир журнали. бир марта чикдию бошка чикмади шу наримонбой чиккандан кейин уша журналда.

23 лейла   (30-Авг-2014 10:06)
бунчалар бачкана бу МУНИСА

24 Руби   (31-Авг-2014 04:07)
Манам кайсидур газета ёки журналда кургандим шунака сарлавхани. Лекин эсломадим хозир.

25 мухаррам   (01-Сен-2014 12:20)
Муниса ролини койилмаком ижро этиб берибди офарин зур Муниса сизга гап йук. Сардор Рахимхонга хам рол ярашган. Хуллас хаммаси уринли тайинланган. Клип рижиссори кимакан

26 Шахноза   (02-Сен-2014 10:58)
бу сузларни янги чиккан бир журналда кургандим кейин Озодбекни концерти Термиз шахрида 3 ой реклама килинмади, узим термизданман

27 Farruh   (02-Сен-2014 16:24)
Bu mart oyidan boshlab nashr etilayotgan "Javohir" nomli jurnalning bir sahifasi. Unda Narimon bialn intervyu chop etilgan. Va huddi shu nomli sarlavha bilan maqola chop etilgan Ozodbek Nazarbekov haqida.

28 Shaxodat   (11-Сен-2014 14:52)
Qoil qoldim Sizga JaNoB JaDid klasss

29 otamurod   (18-Сен-2014 01:51)
Klip yaxshi chiqibdiyu faqat bu ediya boshqa bir mashxur chet el ashulachisi Ketty Perre niki yu

30 SHOHRUH   (29-Окт-2015 07:05)
BIRINCHIDAN ODDIY MUHLIS ETIBOR QIGAN NARSANI KLIPI REJISORI QANDAY KO'RMASLIGI MUMKIN (INTIRESTING),IKKINCHIDAN MUNISA OPAMIZAM KLIP TAYYOR BUGANDAN KEGIN QAYTA-QAYTA KO'RIB CHIQANLA (INTIRESTING) BUNDA BIR MA'NO BOR , BIR NIMAGA ISHORAT QILISHMOQCHI.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 16
Мехмонлар: 16
Рўйхатдагилардан: 0