Муборак кундаги фахрли лойихадан Hayriya| Akciya | Tadbir
Муборак кундаги фахрли лойихадан

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

6-сентябрь муборак жума куни, навбатдаги "Фахрли инсон" хайрия лойихасини давомладик. Тадбирда аввалига машхурлардан Ягона кўринди.


 Кейин эса сайтимиз орқали танилишни бошлаётган, умидли шоир ва Юлдуз Усмонованинг "Девоналармиз" қўшиғи шеър муаллифи Ренис Мешаян ташриф буюрди. 


Хайрия лойиханинг биринчи қисми бўлган "Қон топшириш акцияси"нинг якунига қадар эса Манзура келди. 

Доимгидек, бу сафар хам  Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан, хусусан, Андижон, Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва бошқа чекка худудларидан  айнан шу лойихада қатнашишлик учун иштирокчилар ташриф буюришди.

Фотограф мухрлашга улгурган, шу кунги  қон топширган қахрамонларимиз, "Фахрли инсон" номига сазоворлар билан танишинг:



Қон топширганлар орасида сайтимиз фанфорумидан хардоимгидек, бир неча маротаба топшираётганлар хам бўлди.  Шоир Ренис Мешаян хам қон топширдию, лекин, негадир фотографимиз уни суратга олишга улгурмаган кўринади.(


Лойихамиз тартибига кўра, машхурлардан Ягона ва Манзуралар қон топширганларга "Фахрли инсон" браслетларини тантанавор равишда тақиб қўйишди. 


"Фахрли инсон" лойихасининг иккинчи қисми бўлган, моддий хайрия тадбири учун Гематология институтига келганимизда, шу куни хайрия қилишни истаганлар орасида, бизни доимий   хомийларимиз хам  кутиб турган эди. 

Биласизми, деярли хар ой шу тадбирга ўз хиссасини мунтазам равишда қўшиб келаётганлар кўпаймоқда.

Турли мақола ва мавзулар кўтарганимизда, яхши хислатлар хақида "Сўнгги пайтлар қолмади, сўнгги пайтлар йўқ" деган нарсани кўрсатамиз. 

Йўқ! Бу лойихани давомлар эканман, сўнгги пайтлар одамлар оқибатли эканлигига амин бўлмоқдаман. Яхшилар бор, улар кўп!

Оилавий тарзда хам қатнашаётганлар бор, хар сафар биронта оила аъзоси билан келаётганлар, ота-оналарини хам таклиф қилиб, хайрияда қатнашишмоқда.

Бу нарсани ўз кўзимиз билан кўришимиз, нақадар улуғ бир хиссиёт эканлигини оддий бу матнларда тасвирлаб хам бера олмайман.  Хақиқий яхшилик борлиги далилию, хақиқий яхшиликни сезиш хам катта бахт экан.


Мунтазам равишда қатнашаётган оилалардан бирининг оналарига "Фахрли инсон" браслетини тақиб қўйиш бахтига муяссар бўлдик.

 Йиғилган пулларга қимматбахо "Аспарагиназа" дорисини рўйхатда кўрсатилган беморларни хаммасига ошиғи билан сотиб олдик! 


Қон маркази донорлар бўлими мудираси Мукаррам опани фақат қон марказида кўрардик, бу сафар бизни Гематологияда хам кутиб олганларида ажабландик. Бу ерда навбатчиликда хам турар эканлар.

Доимий хомийларимиз шу куни моддий хайриядан ташқари, яна барча болакайларга етиб ортадиган миқдорда печение олиб келишган экан, болакайларга дори билан бирга (мумкин бўлган туридаги) ширинликни хам олиш завқлироқ бўлиши учун, яна фанфорумиз шундай ошиғи билан миқдордаги "раскраска"лар хам тарқатилди. 


Дорилар рўйхат бўйича хар бир болакай ва уларнинг оналарига берилгач, печение ва "раскраска"ларни фанфорум аъзолари палаталарга кириб, бошқа хамма беморларга тарқатиб чиқишди. 

Сайтимиз фанфоруми аъзоларига алохида ва чин юракдан ташаккурларим. Расман бошланадиган вақтдан бир неча соат аввалдан келиб, ташкилий ишларни амалга оширган йигит ва қизларимизга чексиз хурмат!


Фанфорумнинг ташкилий ишлари шу куни форумда онлайн тарзда ўзлари тарафидан хам ёритиб борилди. Фахрли лойиханинг фахрли мезбонлари билан танишиш учун қўйидаги МАНБАГА киришингиз мумкин.


 Батафсил ва тўлиқ хисобот:


 "Фахрли Инсон” хайрия тадбирига келган  санъат оламидан мехмонлар:

Ягона

Манзура

Хонанда НилуФар номидан Гранд радиоси бошловчиси Иброхим  Ахмедов (Нилуфар ангина касаллиги билан шифохонада даволанаётган экан)

Мешаян Ренис (Шоир)


  ҚОН топширганлар: 


Санъат оламидан  

 Мешаян Ренис  (Шоир)


 Сайёд ФанФорумидан:

Хамроқулов Шахзод

Расулов Нуриддин

Латифова Гавхар

Искандаров Бекзод

Диля Танхо

Маъруфхўжаев Бухромхўжа

Рузиев Хожиакбар

Мамадалиев Шохрухмирзо

Ражабов Бекзод

 

Беном фан клубидан:

Мирзаханова Азиза

Исчанова Наргиза

  

Сардор Рахимхон фан клубидан:

Эгамбердиева Лола

 

Улуғбек Хoлиқов (Зўр-зўр стар) фан клубидан:

Ахмаджанов Музаффар

  

                                 (Умумий 14 та донор)

  

  Акциямизнинг "ширин” хомийлари: Сайёд фанфорумидан Шохида, Искандаров Бекзод, Иззат

  Болалар учун "Раскраска”лар Бекзод Искандаров (Сайёд фанфоруми)  ва Печеньелар хайрия акциямизнинг доимий моддий хомийларидан бири Миржалол, Миржалил ва уларнинг Оналари томонларидан тақдим этилди.

  

Моддий хайрия:

Хакимова Шахзода

Хакимова Нилуфар

Нилуфар (хонанда)

Комила

Дилноза (Сайёд фанфорумидан)

Кучкарова Камола (С.Рахимхон фан клубидан)

Усмонова Озода

Миржалол

Миржалил

Зиёда

Бекзод

Пўлатова Дурдона

Хурсандбек (Сайёд фанфорумидан)

Дилобар

http://championat.asia/ сайти

Хожиакбар

Сухбатова Дилобар

Азат Тажадинов (Бобо – Сайёд фанфорумидан)

 

                                                                   Умумий йиғилган моддий хайрия – 2.806.000 сўм



ВИДЕО:

Манзура ва Ягонанинг жонли ижроси билан хам танишасиз:


Ютубда томоша қилмоқ


Майтуб тасиксда томоша қилмоқ


Тасиксдан кўчирмоқ 140мб


Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 29мб


4 октябрь куни "Фахрли инсон" навбатдаги сони! АКТИВРОҚ БЎЛАМИЗ!
08-Сен-2013 06:01
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod | Тег : Faxrli inson, Renis, Yagona, qon, Manzura
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Shukronа   (08-Сен-2013 06:33)
Sizlar bn faxrlanaman. Sayyod fanforum.

2 Dinora_Golden_Girl   (08-Сен-2013 07:20)
Uraaaaaaaa... clap

Shu loyihani tashkillashtirgan Sardor akaga cheksiz hurmatlarim...!!!

Sayyod Fan Forum bravooo... hands

Biz Bir Oilamiz - Mehribon Oila!!!

3 Bahti   (08-Сен-2013 07:27)
Shu loyixada qatnashish orzuim. Uzoq bulmaganida edi ((

4 Aziz   (08-Сен-2013 08:48)
Oka Ulug'bek xamroqulov mas Xoliqov
Ответ: Рахмат, тугирланди.

5 SanjarBek   (08-Сен-2013 10:24)
Ия кон топширганлар орасидан ман тушиб комманку!  :D

8 Bek8111   (08-Сен-2013 12:02)
Кон топширганлар орасида агар руйхатда булганингизда албатта сайтга чикардингиз!

6 Jafar   (08-Сен-2013 11:26)
Такой Мехрибооооон Оила ))))))

7 N1   (08-Сен-2013 11:47)
Manzurani ovoziga gap yo'q. Samimiy va ajoyib ayol unda hech qanday sohtalik yo'q MANZURA judayam ajoyibsiz... wink

9 andijanes   (08-Сен-2013 12:21)
Худо хохласа мен хам Узбекистонга кайтсам шу акцияда катнашиб оз булса хам уз хиссамни кушаман

10 N1   (08-Сен-2013 17:58)
Judayam ajoyib Manzura bn Yagonani ovoziga gap yo'q... Jonli ijrolari zo'r chiqibdi qoyil smile (y) Shunga o'xshash hayriya tadbirlari ko'p o'tkazilib turilsa yaxshi bo'lardi...

11 SaBiWa_4J   (08-Сен-2013 20:10)
Ого ман оз хисами кошганимдан роса хурсаман!

12 Zulfiya_A   (09-Сен-2013 00:40)
mangayam nasib qilsin shu akciyada qatnashish! я очень хочу!

13 SAID   (09-Сен-2013 01:04)
baraka topila

14 apteka   (09-Сен-2013 03:36)
Sardor aka bu tashkilotchilingiz,boshchilingiz,fikringiz olqishlarga sazovor. Manga ham nasib qilsin bu aksiyada ishtrok etish. Bemorlarga shifo, dardmanlagar douo bersin ollohim...

15 Xonim   (09-Сен-2013 22:57)
raxmat Sardor aka xayriya ishlar  uchun ,Manzuraga boshqa kiyim  qurib qolibdimi

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [758]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 32
Мехмонлар: 31
Рўйхатдагилардан: 1
Bek8111