Шу кунги мехмон санъаткорлар Абдурашид Йўлдошев ва Дилноза Исияминовалар бўлиб, Дилноза дастурни якунлади.
Жаъфарбек Мадаминовга шу кунги дастурнинг биринчи ўрнини берган бўлардим, зеро Фаттоххон Мамадалиевнинг "Топмадим" қўшиғи "катта" қўшиқлар сирасига кириб, уни унча-бунча таниқли санъаткорлар хам куйлашга ботина олмаса керак. Жаъфарбек бу қўшиқда куйлаш махоратини ярқ этиб кўрсата олди. Мазкур таронани куйлаш учун шунчаки техника ва махорат тушунчалари камлик қилишини инобатга олсак, дард билан хам куйланганликни хам эътироф этиб ўтиш жоиз.
Иккинчи ўринни евростандарт Азиза Мухамедовага берган бўлардим, зеро ундаги куйлаш махоратидан яна харизма хам сезиларли даражада етарли эканлиги кўриниб турибди. Бу эса артистнинг жуда бир мухим бўлмаса хам, лекин катта ютуққа элитувчи хислатларидан бири деса муболаға бўлмайди.
Учинчи ўринни Наврўзахон Аббосовага берган бўлардим. Лекин унга куйлашдаги пластика етишмагандек. Кейин фақат авжларидаги сўзларни ажрата олдим. Агарда куйлаш махорати билан бирга харизмаси хам бўлганида, балки иккинчи ўринга муносиб топардим.
Иброхим Мамадалиевнинг "Сайдинг қўябер Сайёд" қўшиғини юқори бахолашимга унинг микрофонни "севиши" халал берди. Унга микрофонни нарироқ тутиб куйлашни маслахат бераман, айниқса авж пардаларида. Залдан овоз жуда ёқимсиз эштилди. Овоз мусиқа устидан "пронзительный" тарзда қулоқни қоматга келтириши эмас, у "проникающий" бўлиши керак деб хисоблайман. Кейин асосий куч бурунга эмас, томоққа берилса супер бўларди. Хуллас томоқни кенгроқ олиб, микрофондан сал чекинамиз Иброхимбек, шунда Сайёд ўлжаси, керак бўлса, Сайёра тарзида сизники! Хозирча тўртинчи ўринга муносиб топтим.
Рашшод Аъзамовга эса бешинчи ўринни беришим боиси, юқоридагилардан ташқари, бошқа шу кунги яна иштирок этганлардан нисбатан яхшироқ куйлагани билан боғлайман холос. Просто яхши куйлади холос... Томошабин ва тинловчи сифатида менга хеч қандай таъсир ўтказа олмадию, лекин юқорида айтилганлардан ташқаридаги бошқа хонандалардан яхшироқ куйлади назаримда.
Шунингдек шу куни Ойбек Мирзаев, Муқаддас Жўраева, Искандар Бахтиёров,
Фахриддин Дархонбоев ва Акмал Ибодовлар хам куйлашди.
Дастур мехмони маданият ва спорт вазири миллатимизни мусиқий тарихидан қизиқ бир малумот келтирди. 

| Adolatsiz haqiqatlar [34] |
| Arhiv [1] |
| Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
| BeshBet [20] |
| Din [85] |
| Duel [2] |
| Expresso [31] |
| FIKRiston [58] |
| Hit-Parad [44] |
| Ijara qo'shiqlar [25] |
| IJODiston [84] |
| IMPRO-TK [18] |
| Jonli ijro [4] |
| JuMaNjI [51] |
| JurYuldus [10] |
| Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
| Kongil [0] |
| Kundalik-shou [13] Realiti serial |
| Mashhur ko'targan mavzu [2] |
| MP3|Video [1070] |
| Muhlis Minbari [216] |
| Ovoznoma [6] Luiza bilan |
| Premyera [17] |
| Prikol [100] |
| Paparacci-ppc [0] |
| Podstava [3] |
| Realiti shou [74] |
| Retro [7] |
| Sayyod-show [25] |
| Sport [18] |
| Shantaj [6] Videoloyiha |
| Shunchaki qiziq [27] |
| Suhbat | Intervyu | Reportaj [748] |
| Tabriklar [179] |
| Taqdimot [55] |
| Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
| Turk shou-biz [16] |
| TV | Teatr, Kino.uz [121] |
| Yangiliklar [819] |
| Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
| BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Мана шу курик тадбирда хар бир санъатимизга кириб келаётган
ёшлар катнашса,келажакда санъатда уз йулларини топиб кетади
деган умиддаман.Машхурларимиз хам шу тадбирда ёш санъаткорларга
урнак булиб катнашиб туришса янада зур буларди.Яна бир тилагим
Сайтимизда утказилаётган Асл хонанда проекти голиблари хам
шу нуфузли тадбирда иштирок этишса нур устига аъло нур булар эди.