Бош сахифа » 2017 » Июнь » 22 » "Марди майдон" жонли ижро фестивали ТИКЛАНДИ!
01:19
"Марди майдон" жонли ижро фестивали ТИКЛАНДИ!

 

2011-йил "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси тарафидан ва бизни сайтимиз хам хамкорлигида ўтказилиши бошлаган "Марди майдон" Республика  жонли ижродаги қўшиқлар фестивали ёдингиздами?

 

Унутиб бўларканми? Ахир айнан шу лойиха сабаб қанчадан қанча иқтидорли ёшларни бағрига шамол тегиб эфирда промо ва рекламага қурби етмаганлар мана шу лойиха сабаб ўзларини иқтидорини намоёнлаб, қўшиқ шинавандаларини лол қолдиришганини кўпчилик хануз тўлқинланиб гапиради. 

Ва айнан мана шу лойиха сабаб "Истиқлол" санъат саройида бериладиган концертлар сифати ўсиб, "Марди майдон" жонли ижродаги фестивальдан балки таъсирланиб ва балки уялиб(дир) таниқли хонандалар юз фоизли жонли концертлар бера  бошлаган пайтни мен ўзим гувох сифатида эслайман.

 

Бу хам майли, энг асосийси ва санъат оламида яхшигина шов-шув бўлгани бу лойиха муаллифи ва ўша пайт "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасида рахбарлик қилган Азамат Хайдаров ташаббуси билан юз фоизли жонли концерт берадиган хонандаларга концерт заллари арендаси текин қилингани хам хаққоний ва халол концертни кўпайишига сабаб бўлганди.

Sayyod.com сайти жамоаси ушбу лойихани жонкуяр тарғиботчиси сифатида  тақдирлангани ва лойиханинг логотипини айнан бизнинг сайт фанфоруми аъзоси ясаб бергани хам ёдингизда бўлса керак?)

 

 

Эътиборлиси,  Ўбекистон Давлат Консерваториясининг  оддийгина ва катта сахналардан фарқли кичик ўқув сахнасидан бошланган ушбу лойиха бора-бора ривожланиб "Туркистон" саройига ва хаттоки йил якунидаги финал сони "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтганди. 

 

 

Ёш ижрочиларнинг ушбу фестивальдаги иштирокида кастингдан тортиб то сахнадаги ижросини улар билан баравар хаяжонланиб кузатиб, хар бир ёш ижрочиларга куюниб, уларни қўллаб-қувватлаб  ўтирадиган лойиха муаллифи Азамат Хайдаровнинг санъатга  мухаббатию хаққоний истеъдод сохибларига бўлган эътиборини эътироф этмай илож йўқ. Шунчаки "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси рахбари сифатида эмас, росмана ўз ишига содиқ ва жонкуяр фидоийлиги шу лойихада хам билинган. 

 

 

Қанчадан қанча ёш ижрочилару ва хаттоки таниқли хонандалар хам ушбу лойихадаги иштироки учун имтиёзли лицензиялар билан тақдирланганичи! Бу хаққоний ижод йўлидаги росмана истеъдод сохибларини бизнес фонограммачилардан сараланишию, фонограммачиларни хам ўз устида ишлаб жонли ижрога мойилликни тарғиб этиши  хамда жонли ижро учун  рағбатлантириш  санъаткорларни ижодига жонли ижрони аста секинлик билан кўпайтириб мутлақ жонли овозда куйлашга ўтишига катта туртки бўлишини хам тан олиш керак!

Зеро, халқда "гапирса бети қотади ва урса эти" деган мақолдек хонандаларни фонограмма учун минг койима агар бу борада  мукаммал стратегия ўйлаб чиқилмас экан муаммо ўзгармай қолаверади. "Марди майдон"  эса ана шундай стратегик лойиха  бўлиб  санъат оламидаги фонограммага қарши курашнинг энг аъло ва жуда қизиқ  йўли экани факт!

 

 

"Ўзбекнаво"да рахбариятлар ўзгариб боргани сайин хар бирига ушбу "Марди Майдон" лойихасини давомлашни сўраб мурожаат этгандик. Мақолалар қилинди... Бесамар...

Нихоят Азамат Хайдаров ўз лавозимига қайтгач нафақат  эндиликда "Ўзбекконцерт" дея юритила бошлаган давлат муассаси росмана жонланди, балки унинг фаолияти сезилар даражада жарангламоқда.

Керак бўлса шов-шувларга хам сабаб бўлмоқда.

Ишлаш дегани мана бундай бўлибди!

 

 

Хўш, "Марди Майдон"чи?

 

Хайитга хайитлик билан дегандек, бугун "Ўзбекконцерт" давлат муассасасида "Марди майдон" Республика миқёсидаги жонли ижродаги қўшиқлар фестивали лойихасини тиклаш ва уни такомиллашган хамда мукаммал равишда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Унга мувофиқ нафақат эстрада ва миллий йўналишдаги ижрочилар, балки опера ва миллий бахши йўналишилари хам киритилган.

Тўйбоп бўлмагани сабаб талабгор бўлмаган ушбу йўналишдаги ижрочиларни табиийки реклама ва промо учун имкони хам йўқ.

Бироқ "Марди майдон" сабаб энди тинловчилар савияси  хам  жонли хамда хаққоний ижро билан бойитилиб боради  ва у савия диапазонини кенгайтиришга сабаб сифатида опера бўлса, миллий қадриятларимиз жонини сақлаш борасида бахшичилик бўлади. 

Энг асосийси талабгор бўлмаган  йўналишдаги ижрочиларга хам  ўз иқтидорини намоёнлаш учун катта ёрдам бўлиши тайин!

 

Хуллас, "Ўзбекконцерт"га офарин! Қарсаклар!

Тик туриб!

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 17614 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Mardi maydon

Нравится
Барча изохлар: 1
1 doston   (23-Июн-2017 13:20) [Материал]
Qoyil mana bu boshqa gap

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!