22:04 "Марди майдон" йил якуний сонидан | |
2013 йил яна бир байрам ва тақдирлаш билан якунланмоқда. Бу сафар ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, ижодига эркинлик ва қулайлик яратиш устида қилинган сайъи харакатлар бўлди. "Марди майдон" доирасида ўтган гала-концерт, мазкур жонли ижродаги қўшиқлар фестивалининг йил якунидаги тақдирлаш тури ва янги йилга байрамона дастур билан хам биргаликда ўтказилди. Шу сабаб, байрамона дастурдан фарқли, алохида "Марди майдон" доирасида жонли ижро блоки ажратилиб, унда иштирок этган лауреатларни тақдирлашди. Концертга таклиф қилинган имконияти чекланганлар учун эътибор хам хурматга сазовор. Иштирокчилардан Азиза Мухамедовага келаси сафар бундай қўшиқни куйламасликни маслахат берардим, зеро дунё миқёсидаги хит тарона бўлган "Je t'aime" қўшиғини ўз услубида, ўзича ва етарли (махорат ва) авжларисиз куйлаш қулоққа ёқимсиз эштиларкан. У қўшиқ ўша ўзининг услуби, мукаммал композицияси билан тўкис ижод махсули, уни бузиб мутлақо ўзгача куйлаш менимча санъатга бўлган хурматсизлик деб хисоблайман. Шахсий фикрим! Шу куни 1 йиллик имтиёзли лицензия билан тақдирланган иқтидорли ёшлар учун бу мухим мукофот, зеро тўй хизматлари орқали лицензияга тўловларни амалга ошира олиши мумкин бўлган рейтингдаги хонандалардан бу ёшларнинг имконият фарқи катта. Яна жонли ижро билан илк қадамини бошлаган бу ёшларни шундай қўллаб-қувватлаш "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг хурматга сазовор яна бир харакатларидан бири деб биламан. ЭЛДИДОчилар қорбоболар кўринишидаги гарчи хазиломуз бўлса-да, ўзларига билдиришган мақтовлари нокамтаринликка нокаут берди ўзиям. Менимча ошириб хам юборишди. Шахсий битта қалин минус сизларга мендан! Дур дона..ёки Дурдона ва ёки яна бир муқобил номланишни айтардиму... бу гурух нимага мавжудлиги хозирча аёнмас фикримча, ўзини топиш йўлидами, қайдам, аммо хомиладорлик даврида мана шу имиджда сахнада кўриниш...камида ғалати бўлса керак. Хомиладорлик бир файз, бахт ва кўрки бор...яна билмасам. Хулласи, йил якунидаги ёшларни хаққоний рағбатлантириш хамда яна бир бора байрамона шукухни хадя этганликлари учун "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига ташаккур билдирамиз!
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 8219 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 4 | ||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |