04:30 Марди майдон фестивалидан. Видео | |
11 декабрь кунги "Марди майдон" жонли ижродаги қўшиқлар фестивалининг навбатдаги сони, яқиндагина Президентимиз фармони билан унвон олган хонандаларни "Ўзбекнаво" табриклаб қутлаши билан бошланди. Мехмон
санъаткорлардан дастурни бошлаб берган Мухсинжон ва Яхъёбек Мўминовларнинг ижроларига ортиқча таъриф хожат
эмас бўлди.
Илк иштиркочилардан
Зумрад Холмирзаеванинг "Парирўйим” қўшиғи омадсиз танланган деб хисоблайман. Биринчидан
хонанда қизнинг "Парирўйим” дея хониши қулоққа ёқимсиз эштилади, иккинчидан эса
йўналиш хам унинг куйлаш техникасига тушмаган. Миллий қўшиққа евро оханги унча "емади”. Вахоланки хонанданинг куйлаш махоратидан
яхшигина потенциал сезилади ва унга айренби, опера... ё.. хуллас евро йўналиши
мос тушади деб хисоблайман. Кейинги иштирокчи Сардор Бекмуродовнинг ижроси чакки эмасу, овозига янада эркинлик ва дадиллик етишмади чоғи. Мавриги
куйлаб чиққан Диёр гурухи томошабинлар учун яхши "разминка” бўлиб, дастурни
қиздириб беришди. Мехмон
санъаткор Гулсанам Мамазоитова... Сўзлар камлик қилади...эмоциялар жунбушга
келган кун. Шу бугун у Халқ артисти номига дархақиқат лойиқ эканлигини махорати орқали исботлагандек. Дастурдан
кейин хаммани оғзида Гулсанам бўлгани сир эмас.
"Гулсанам ўзиям ёрворди!” деган хитобларни кўп эшитдик. Уни дархақиқат
ўзимизга янгитдан кашф этдик. Жонли
ижрода бу қадар юқори савияли махорат билан куйлаш ва айниқса миллий охангда
жуда қийин бўлса керак. Гулсанамнинг овози томошабинларни зириллатиб , қалбига
тешиб киргандек. Нолалари билан хаммани қалбини бошқариб жунбушга келтириб
юборди. Асосан
ёши катта устоз эркак хонандалар бир қўлларида ликопчани ўйнатганча куйлайдиган
йўналишдаги, Лутфий ғазали билан "Гулизорим қани” қўшиғини деярли мусиқасиз
куйлаган Гулсанам Мамазоитовага шу бугун
чин қалбдан ОФАРИН!-дедим. Видеодан хаммасини кўриб хис этасиз, шунингдек Гулсанамнинг
иккинчи шўх "Жоним асир” қўшиғига Алишер
Файзнинг хам рақсларини хам) Иштирокчи
хонанда Мухлис Бердиев куйлашида характер
ўрнида бўлсада овозини сиқиброқ куйлаб, унга хам эркинлик , дадиллик ва бироз дард етишмагандек. Мехмон хонанда Нилуфар Усмонова шу кунги сахнага чиқан хонандалардан энг гўзал кўринишдагиси бўлди десак муболаға бўлмас. Куйлаш махорати ва сахнадаги юзга табассум югуртирган хатти-харакатлари ва айниқса қўшиқни тугаллашига хам видеони кўриб бахо берарсиз. Иштирокчи хонанда Хошимжон Жўрахоновнинг "Йиғламайди” қўшиғи композиция жихатидан қўполроқ туюлди. "Рўмолингни ёмон кўрдим, қуриб кетсин юзинг тўсмай”...шунча салбий энергетика матнларда шартми? Ё куйланишда у қарғишдек эштилдими ва бунда сўзларга алохида характер, эркалаш ва дард бўлганида бошқача эштилармиди билмадиму, хархолда бу кўринишда менга қарғаётган йигитдек туюлди. Узр.. Кейин асосийси, бурун билан куйлашни бартараф этиш керак, овозни очиш керакдек. Гуласал
Абдуллаеванинг "Ёр висоли” қўшиғи хам юқоридагидек матни ажабланарли туюлди ё
эштилди. Сув сепаман оёғи чанг бўлмасинмией... Сочимга попиллатармией... Попиллатиш нима у?) Бу
хонанданинг куйлаётганидаги сўзларни ажратиш хам қийинроқ,
овози хам шахсан мен учун ёқимсиз туюлди. Ё ўсмирча қўшиқ бўлиб "та та та тра та" йўлида бўлганигами,
билмасам. Менимча қўшиқ омадсиз танланган. Дастур сўнггидаги сўнгги иштирокчи Дилфуза Қобилова дархақиқат "Нихол”
мукофоти ва керак бўлса ундан хам юқори (келажакда) унвонларга лойиқлигини
унинг куйлаш махорати кўрсатиб бера олди. Озарбайжонча
қочирим жуда мураккаб махоратлардан
бири, буни у уддалагани томошабинлар орасидаги тушунган мусиқашунослару ва оддий
томошабинларгача олқиши ва қийқириғига сабаб бўлди. Умуман бу хонанданинг келажагига ишондим. Хуллас бу
сафарги "Марди майдон”да куйлаш махорати билан икки ном аниқ жаранглади: Гулсанам ва Дилфуза. Умуман иштирокчи
ёшларнинг хаммасида ўзлиги бор. Иқтидори мавжуд. Уларни олдида хали анча узун
йўл бор, яхшилаб сайқалланиб келажакда устоз даражасига чиқадиганларини
хозирданоқ нафасидан сезиш қийнмас. Азамат
Хайдаров бошчилигидаги "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг бу лойихаси сонда
сонга росмана анъанавий фестивалга
айланиб, тобора қизиқаётганлар сонини кўпайтирмоқда. Жонли ижрода куйлашдан хайиққанлар ва мажбуриятидан чўчиганларни энди ўзидан қизиқиши уйғонмоқда, ўз устида ишлашга, росмана хизмат қилиб хаққоний санъаткор номига сазовор бўлиш учун хаққоний тарғибот лойихаси бўлди... Тарғибот хам эмас,
кўпроқ намунавий ва хақиқий байрам
бўляпти. Байрам
эса кимга ёқмайди? Хақиқий овоз , хақиқий концерт, хақиқий синов
ва хақиқий байрам! Марди майдоннинг келгуси сонини интиқлик билан яна кутамиз! Суратлар муаллифлари: Абдурахмон Содиқов ва Даврон Матчонов. Видео: Шахло Қодирова. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 9582 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |